"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Гулзамон Акбар: МАТОНАТЛИ ИНСОН ҲАҚИДА

Бош мақола | 31/07/2019 03:00-     10627 марта ўқилди

                                                                               ГУЛЗАМОН АКБАР

             МАТОНАТЛИ ИНСОН ҲАРАКАТИ…

    Искандар Мамбетов  1954 йилда  Қорақалпоқистоннинг    Тўрткўл туманида туғилган. Улуғбек номидаги  ўрта  мактабни  аълога  битирган. Республика физика – математика Олимпиадасида  биринчи ўринни эгаллаган . 1976 йилда Тошкент Ирригация иститутини тугатган. Итттифоқ даврида комсамол йўлланмаси билан БАМ да, сўнг  Туямўйин –Гидроузел қурилишида ( бетон заводи деректори сифатида ) фаолият кўрсатган. 6 йил “Қирққиз” савхозига қарашли қурилиш трестида планлаштириш бўлимини бошқарган. Тўрткўл ,Элликқаъла туманларида “Кўкча” , “ Ёнбош” массивларида ўттиз минг гектар ерни экин майдонига айлантиришда мардона тер тўккан.

  Маълумки, 1987 йилдан СССР  давлат миқёсида коперация ҳаракатлари бошланган. Искандар Мамбетов республикада биринчи бўлиб коператив ташкил этган. Россиянинг  Чита вилоятидан  5 юз гектар ўрмон хўжалигини ижарага олган. Қорақалпоқ элини ёғоч материаллари билан таъминлаган. Ўшанда(1989) Улуғ Ватан уруши қатнашчиларига   20 вагон   қурилиш материалларини хайрия этган. Шунингдек Тўрткўл , Бўстон, Беруний туманларида янги қурилаётган масжидларга  ҳам  Тангри йўлида  бир вагондан ёғоч- тахта ҳадя этган. Қишлоқ жамоа хўжаликларини эҳтиёт қисмлари билан таъминлатган. Буни Қорақалпоғистон эли ҳали – ҳануз илиқ сўзлар билан эслайди. “Яхшидан ном қолади”деган гап тўғри.

   Афсус билан айтаман: шундай ўт- олов инсонни ревматоит артрит хасталигига чалинганига ўн йил бўлаяпти. Унинг ҳаракатлари чекланган. Беш йилдан бери эса коляскада юради. Шундай ҳолида ҳам у ўз оиласи ва эл- юрт ғамида меҳнат қилиб келаяпти. Уни Тўрткўл улуси “ Матонатли инсон” деб атайди.

    Искандар Мамбетов  президент Шавкат Мирзиёев билан  бир даврда , бир  олийгоҳда таълим  олган .  Шу сабабли президентимизнинг ҳар бир чиқишини кўриб, эшитиб боради.Унинг ташаббус ,топшириқ,  чақириқ, фикрлариниларини жон-дили билан қўллаб, қуватлаб келади.

Масалан, 2018 йилда Искандар Мамбетов элбошимизнинг ташаббусига биноан  25 миллион туп аччиқ қалампир кўчати етказиб берди.

   Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида қарор топган.  Унинг ер майдони 165,600 км2 ни ташкил этади. У улкан паст текисликлардан иборат ва  денгиз сатҳидан 50 метрдан 200 метргача баландликда жойлашган.  Асосий  аҳоли дарё яқинидаги текис, суғориладиган ерларда яшайди.

Ўлканинг иқлими кескин континентал , қиши совуқ,  ёзи жазирама.

 Қорақалпоғистонда асосий етиштириладиган маҳсулот: пахта ва ғалла.  Пахта 106,698 , ғалла эса 64,315 гектар ерга  экилади. Шоли эса 22,789 гектар майдонни ташкил қилади.

Тўқсонинчи йилдан бери чексиз – чегарасиз экин майдонлари заҳирага ўтказиб келинияпти. Масалан, биргина Тахтакўприк туманида олдин шоли, буғдой , пахта экилган  9 минг гектар ер заҳирага  ўтказилган.  Маржонкўл овулида уч юзта оиладан икки юзтаси Қозоғистонга кўчиб кетган. Бунинг оқибатида 3 минг гектар ернинг тенг ярми бўшаб қолган.  Бахмалкўл, Бурчкўл овулларидаги экин майдонлари ҳувуллаб қолган. Бошқа туманларда ҳам аҳвол деярли шундай.

Бу ҳол Оролнинг қуруши муносабати билан юз берган, бераяпти. Яна қозоқнинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг чақириғига биноан ҳам. Маълумки, у бутун дунё қозоқларини Қозоғистонга яшашга чақирган.

Кимсасиз қолган бу ерларни яна қайтадан одамларга тўлдириш ва экин майдонларига айлантириш учун Искандар Мамбетов ўз Лойиҳа- Йўриғини ишлаб чиққан. Бу ҳақда кейинроқ тўхталамиз…

Искандар Мамбетов президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси, чақириғига биноан 30 хўжалик оилани Фарғона водийсидан Қорақалпоғистонга аччиқ қизил қалампир кўчати етказишга жалб этган. Шунингдек водийликлар бу ерда полиз , кунгабоқар, дуккакли экинлар ҳам экишмоқда ва мўл ҳосил олишмоқда.

Агар водийдан минглаб оилалар, хориждаги юртдошлару ичкаридаги мардикорлар бу масканга яшашга таклиф этилса, улар катта- катта ер, уй-жой, етарли маош билан таъминланса, юз минглаб бўш ётган майдонлар обод бўлади. Бу билан сарсон- саргардонликка ҳам , мардикорликка ҳам чек қўйилади…

2004  йилда Тахтакўприк туманида Ўзбекистон қаҳрамони, сенатор  Оғатой Одилов қурган ёғ- мой заводи хомашё йўқлигидан тўхтаб қолган. Ҳолбуки , кунгабақор экиладиган минглаб гектар ерлар бўш ётибди. Озгина эътибор билан минг гектар ерга кунгабоқар экилса, хориждан валютага кунгабоқар ёғи сотиб олинмайди. Бу билан кишилар иш билан таъминланади, ҳам яна шрут ҳам ишлаб чиқариш мумкин.

Искандар оға ( 2014 йилдан)  Қорақолпоғистоннинг Тахтакўприк, Қораўзак, Чимбой, Кегели, Нукус , Хўжайли, Шумоной, Қангликўл, Қўнғирот туманларига юзлаб оилаларни водийдан кўчириб келиб , деҳқончилик қилишга жалб этди.   Булар авваллари бошқа вилоятлардан сотиб олиб келинадиган маҳсулотларни  ҳозир Қорақалпоқистоннинг ўзида етиштиришаяпти ва аҳоли эҳтиёжини қондиришаяпти. Ҳатто хорижга ҳам эспорт қилишаяпти.

  2018 йил 27 январда , Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “ Республикада  хориж тажрибаси асосида аччиқ қалампир етиштиришни  кўпайтириш чора -тадбирлари  тўрисидаги “ 62 – сонли қарори қабул қилинди.  Президентимизнинг ташаббуслари билан Қорақалпоғистонга етти ярим минг гектар ерга қизил аччиқ қалампир экиш ва экспорт қилиши кўрсатилди.  Қарорга асосан,    Искандар Мамбетов ҳам қизил қалампир кўчатини етказиш учун фаол ишга киришади. 

2018 йил 15 феврал куни Искандар Мамбетовнинг ўғли (Мамбетов Умрбек Искандар ўғли) билан “ GENERAL MACHINERY GROUP”  МЧЖ ўртасида  аччиқ қалампир кўчати етказиб бериш бўйича  (№ 3ф – сонли ) шартнома тузилади.  Шартнома шартларига кўра Искандар Мамбетов кўчатларни ўз вақтида етказиб беради. GENERAL MACHINERY GROUP”  МЧЖ раҳбари Баҳромов Фурқат  ўша онда аванс сифатида 394 миллион сўмни беради ва   кўчатни олгандан сўнг ўзини олиб қочади.

    Юртимизда  қонун устивор . Қонунни бузиб, экинчи меҳнатига чала- чулпа ҳақ тўлаб, қочиб қолишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Жумладан нафси ўпқон Фурқатни ҳам. У қинғир ишлари учун қонун олдида жавоб беришга мажбур.

 “ GENERAL MACHINERY GROUP”  МЧЖ раҳбари  — буюртмачи Баҳромовга  Ўз. Озиқ – Овқат Холдинг раиси,таъсисчи  Тоҳир Жалилов  қизил аччиқ қалампирни экиш ва уни экспорт қилиш бўйича кўрсатма берган . Шунга биноан Фурқат  Искандар Мамбетов билан шартнома тузган.Шундан кейин Искандар Мамбетов  Фарғонанинг  Риштон , Наманганнинг Чуст, Тошкентнинг Янгийўл туманлариидан мутахасисларни Қорақапоғистонга таклиф қилган. Улар билан кенгашган ҳолда Тўрткўл туманида бир гектар ерга иссиқхона қурдирган.

Шоввот туманидан кўп йиллардан бери ишламай ётган  икки ярим гектар  иссиқхонани қайта таъмирлатган. Нукус туманидаги  “ Қаттиқоқар” овулида фойдаланилмай турган иссиқхонани ҳам бошдан – оёқ ремонтдан чиқарган. Буларда йигирма беш миллиондан ортиқ қизил қалампир кўчати етиштирган.

  МЧЖ буюртмасига асосан бу кўчатлар, Қорақалпоғистоннинг Нукус, Хўжайли, Амударё , Беруний , Элликқалъа , Тўрткўл туманларига ва  Бухоро вилоятига ўз вақтида, шартномада кўрсатилган муддатда етказиб берилган. Қабул қилиниб олинган бу  кўчатлар хусусида бирорта шикоят тушмаган. Кўрсатилган ҳудудларда бу кўчатлардан унумли ҳосил олинган. Яъни бир туп кўчатдан 5 юз донагача ҳосил олинган. Бу Ўзбекистонда рекорд кўрсатгич эди. Бу ишларга давлат тамонидан эътибор қавратилгани учун Искандар Мамбетов бор куч, ғайратини шу ишларга сарфлаган.  Биринчи гуруҳ ногирони , шол бир одамнинг мунча ишни амалга оширишини мен қаҳрамонлик ,деб биламан.

Маълумки, Ўзбекистон Москва томонидан пахта етиштириш монополиясига айлантирилган эди. Мислсиз меҳнат ва кўп сувни талаб қиларди. Оролнинг қуруши ҳам шунга бориб тақалади. Чунки Жайхун, Сайхун сувлари Оролга қуйилишидан деярли тўхтаган. Қалампир эса оз меҳнат, оз вақт, оз маблағ ҳисобига етиштирилади.Пахтага нисбатан қиммат баҳога сотилади. Қолаверса, дунёда қалампирга талаб катта.

Шунинг учун қалампир етказиш давлат эътиборига тушди. Бундан заҳматкаш элимиз қувонди. Деҳқонлар бу ишга жон- диллари билан киришдилар. Экинчилар билан буюртмачилар ўртасида минглаб шартномалар тузилди. 1 тонна қалампир 8минг АҚШ пулига баҳоланиши кимни қизиқтирмайди, кимнинг эътиборини тортмайди, кимнинг ғайратини жўштирмайди. Хом- чўт қилиб кўринг , ҳар гектар ердан 15- 20 тоннагача ҳосил олинади.Бу қанча пул бўлади. Шундай экан, учма- уч яшаётган халқ севинади-да.

Бу экинларни қаерга  экиш муаммоси ҳам бордек эди. Ҳукумат мутахасис олимлар, тажрибали деҳқонлар билан маслаҳатлашди. Шунга кўра қалампир асосан Қорақалпоғистон ва Қашқадарё ерларида экиладиган бўлди.

Шуни алоҳида қайд этаман :

 Ўзбекистонда “ Марғилон -330”, “ Учқун”, “Тилларанг”, “ Мумтоз”, “ Саид “ каби қалампир навлари  азалдан етиштирилади.  Аммо юртимизда  катта ҳажмда экспорт учун мўлжаллаб бу экин экилмаган. Жаҳон бозорида Ҳиндистон ва Индонизияда  етиштириладиган қалампирларга  ( ” Чили”, “Живало”,” Кайен” каби  навлар)  талаб катта. Шу жойларда етиштириладиган  навлардан ҳам Ўзбекистонда етиштирилди.  Бу бизнесни ривожлантириш учун чет эл озиқ – овқат саноатлари билан бир қанча семенарлар ,  турли тадбирлар ҳам ўтказилди. Мазкур  йиғилишларда қалампирни қандай етказиш, қуритиш, сотиш каби бир қанча тадбирлар ишлаб чиқилди.

Шу тариқа юртимизда қалампир етиштириш сиёсати бошланди.  Бир йил ичида йирик ҳажмда қалампир ҳосилини етказиб бериш осон эмас. Аввало йирик- йирик иссиқхонларда қалампир кўчатларини етказиб беришни ташкил қилиш лозим. Сўнг уларни   фермерларга сотиш муаммоси қийинлик туғдиради. Инжиқ фермерлар билан МЧЖ каби қинғир  ташкилотлар ўз нафсилари учун ишни атайлаб чигаллаштирадилар… Буни кечириб бўлмайди. Уларни қонун йўли билан қаттиқ жазолаш керак! Токи бу бошқаларга ибрат бўлсин…Буни давлат сиёсатига қарши ҳаракат,деб биламан.

Ўзбекистон тарихида йирик планда қалампирга бўлган талаб, эътибор бўлганлигини  ҳеч ким эслай олмайди. Бу синов йили бўлди. Жаҳонда қалампирни етиштириш , сотиш талаблари нималардан иборат эканлигини мутахассисларнинг ўзлари ҳам теранроқ тушина олмадилар. Бу -иш давомида сезилиб қолди. Улкан бизнесимен давлатлар қалампир маҳсулоти савдосини эгаллаб олишган эканки, улар билан бир йилда рақобат қила олиш тажрибаси етишмаслигини тан олмасдан илож йўқ.

Юртимизда етиштириладиган қалампирни жаҳон бозорида сотишга сезилар- сезилмас   таъқиқ бор. Аввало бу масалани ижобий ҳал этиш лозим. Ижобий ҳал этилмаганлиги учун кўпгина  ҳосиллар далаларда қолиб кетди. Бунга яна Фурқат Баҳромовга ўхшаган буюртмачиларнинг айблари ҳам сабаб бўлди. Лекин шунга қарамасдан мақсад маълум даражада молик бўлди. Элни, давлатни бой қилиш йўлидаги улуғ мақсад , саъй- ҳаракатларни меҳнаткашлар яхши кутиб олдилар ва мўл ҳосил олиш учун астойдил тер тўкдилар. Бироқ Фурқат Баҳромовга ўхшаш қорин бандалари халқ ишига тўғоноқ бўлдилар, ҳамон тўғоноқ бўлиб келаяптилар ўзларининг турли- туман важ , баҳоналари билан… Муҳтарам президентимиз сўзи билан айтсам, деҳқонга хиёнат ,давлат сиёсатига хиёнатдир!

“GENERAL MACHINERY GROP “ (GVG) компанияси ва “ Агробанк” қилмишларини қандай тушиниш мумкин? Деҳқон ҳаққига , давлат сиёсатига хиёнат деб эмасми?

“ Агробанк”ка қалампир уруғларини харид қилиш, экиш,кўчат ва маҳсулот етиштириш , иссиқхоналарни қуриш,  техника ресурсларини сотиб олиш, агротехника тадбирларини амалга ошириш учун кредитлар ажратиш вазифаси юклатилган эди.

Лекин “ Агробанк” , хусусан “ Агробанк” бошлиғи  Саидкомил Хўжаев ( 2017 йилдан иш бошлаган) одил давлат сиёсатига ва умумхалқ ишга юракдан ёндашмади. Аксинча, турли баҳоналар билан ишни орқага сурди. Таъмагир шахсни мен давлат ва халқ душмани деб биламан.

Фикримни исботи учун “ SOF.UZ” сайтида босилган( 29.12.2019) мақоладан иқтибос келтираман:

 “ Агробанк” АТБнинг бир қанча филлиаллари мансабдор  шахсларга нисбатан “ бир гуруҳ шахслар томонидан мансаб мавқеини суистеъмол қилиш ва олдиндан тил бириктириб, “Агробанк” мулкини растрата йўли билан талон – тарож қилиш”бўйича жиноят ишлари қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Банк филиалларидаги камомаднинг пайдо бўлишига Вазирлар маҳкамасининг “ Республикада хориж тажрибаси асосида аччиқ қалампир  етиштиришни  кўпайтириш” тўғрисидаги қарор сабаб бўлган”.

Бу давлат сиёсатига қарши ҳаракат ва кечирилмас ҳолдир!

Агар тергов шаффоф олиб борилса, (терговчилар сотилмаса) ўғрилар қаттиқ жазоланиши тайин. Йўқса, қонунга хилоф иш қиладилар. …

Ўғриларга шафқат бўлса , элнинг бири икки бўлмайди, давлат боғи кўкармайди.  Бу бир менинг эмас , юртсевар дўстларимнинг ҳам фикрларидир.

“GENERAL MACHINERY GROP “ (GVG)  ташкилоти (Тошкент шаҳар , Олмазор тумани, “Зарқайнар” кўчаси, 1- уй )бошлиқларини ҳам ана шундай нафси  бузуқ ,сўзи эгри , лафзсиз каслар қаторига қўшиш лозим.

Бу ташкилотнинг бир йилда икки марта раҳбари ўзгарган. Фурқат  Баҳромов  2018 йилнинг 28 июнигача “GENERAL MACHINERY GROP “ (GVG) компанияси бошлиғи бўлган. Сўнг ушбу лавозимда Ботир Машарипов ишлаган … Қалампир сиёсати бошланганда  Фурқат минбарларда “GENERAL MACHINERY GROP “ (GVG) компаниясининг  режа, мақсадлари тўғрисида  жуда баландпарвоз сўзлар айтган, матбуотда аравани қуруққа олиб қочган…

Бу олди – қочди гаплар билан экинчиларни ўзларига маълум даражада қарата олган. Аммо йил ўрталарида мислари чиқа бошлаган. Танқидларга учраган. Кейинроқ ёлғончиликлари фош бўлган.  Тадбиркорлар ўз меҳнат ҳақларини олишолмай, чирқираб қолишган. Жумладан, Искандар Мамбетов бошлиқ 3 юз экинчи ҳам . Уларнинг ортида “ Отажон нон”, деб турган бола- чақалари ҳам чирқираб қолган. Худодан ҳам, қонундан ҳам қўрқмаган бу очарвоқларни ким деб аташ мумкин?

Ўғри,

Каззоб дебми? Ёки давлат сиёсатига қарши фитначи қаллоблар, дебми?

Менимча, ҳаромхўрлар ҳар қандай лаънат, қарғишга лойиқдир.

Бир куни албатта улар  Яратганнинг қаҳрига йўлиқадилар. Меҳнаткашларни қон қақшатганлари учун, бола- чақаларини  оч қолдирганлари учун!

  Ахир, бу экинчилар МЧЖ раҳбарлари сўзига ишониб , МЧЖ буюртмасига биноан Тўрткўл, Элликқалъа ,Беруний, Амударё туманларида 25 миллион тупдан ортиқ соғлом , сифатли қалампир кўчати етказиб берганлар. Бироқ меҳнатларига яраша ( шартномада келишилган бўйича) иш ҳақларини ололмаганлар. Бу воқиа 2018 йилда юз берган.  

“Агробанк”  Қорақалпоғистонга қалампир етиштириб бериш учун 14 миллиард сўм пулни ўтказган. Шундан 1 миллиард 500 миллион сўм МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказилган.  25 миллион қалампир кўчати учун. Яъни Искандар Мамбетов бошлиқ экинчиларнинг меҳнат ҳаққлари учун.

Лекин МЧЖ шу сўммадан 720 миллион сўмни уриб қолган.

Буни қонун йўли билан ундириш учун Искандар Мамбетов Вазирлар маҳкамаси, Бош пракратура. “ Инсон ва қонун”газетаси редакцияси , Адлия вазирлиги , Ўзбектистон Саноат Палатаси, президент вертуал қабулхонаси, Қорақалпоғистон Жўқари Кенгеси ва Бош пракратурасига қайта – қайта мурожаат қилган . Лекин беҳуда.  Тошкент шаҳар Олмозор тумани Пракратурасига ёзилган ариза ва қабулига кириш илтимоси ҳам жавобсиз қолган. Бу қандай қонунсизлик?!!

Искандар Мамбетов ҳам , 3 юз деҳқон ҳам тушинмайди. Бундай бошбошдоқлик билан Ўзбекистон давлати ривожланадими?  Ривожланишига қарши кимсалар қаттиқ жазоланмас экан , ҳақ қарор топмас экан , бир нима дейиш қийин.

Қонуний шартномага кўра МЧЖ ( Фурқат Баҳрамов) ҳозир Искандар Мамбетов бошлиқ 3 юз деҳқондан пени билан 1 миллиард  80 миллион сўм қарз. 3 юз деҳқон ҳақиқат қарор топиши  учун намойишга чиқамиз ,деб бонг уришмоқда .Бироқ Искандар Мамбетов : “ Сабр қилинглар , ноламиз президентга етади, юзага чиқади “ деб уларни овутиб турибди. Аммо бу ҳол узоқ давом этиши қийин. Қонунсизликдан деҳқонлар жунбушга келишаяпти.

Искандар Мамбетовнинг иродасига  тан бериш керак ,деб ўйлайман. Унинг умр йўлдоши Гулистон Машарипова ҳам ревмотоидньй артрит билан хасталанган. Зўрға юради. Лекин ногиронлик гувоҳномасини олмаган. Искандар Мамбетов билан Гулистон Машарипова 1979 йилда турмуш қуришган. Уч нафар фарзанди бор: Зебо, Лайло, Умрбек.  Учови ҳам олий маълумотли. Эри- хотин жисмонан оғир аҳволда қолганига қарамасдан меҳнат қилишаяпти. Буни қаҳрамонлик дейиш ҳам мумкин. Искандар Мамбетовнинг меҳнатсевар, олийжаноб фазилатлари тўғрисида “ Қадрият” газетаси ва “Кун.ўз” сайтида мақолалар чоп этилган . ( 2018 йил,ноябрь) “Тўркўллик тадбиркор қалампир кўчатлари учун 1 миллиард сўмдан ортиқ пулини ололмаяпти” номли сарловҳада босилган.  

 Жисмонан ҳаракатлари чекланган инсон,  ирода ва жасорат билан ҳам давлатни , ҳам халқни , ҳам ўз оиласини бой қилиш  қилиш учун ишламоқда.  Сен нима қилаяпсан МЧЖ бошлиғи Фурқат Баҳромов?!

Фурқат Баҳрамов хусусида  юқорида айтдик.  Яна кенгроқ шаклда айтамиз , Фурқат 1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. У яхшигина даромад манбаи бўлмиш ташкилот(МЧЖ)га 31 ёшида бошлиқ бўлган. Омадини берсин! Агар ҳалол ишласа . Раҳбарлик ҳам синов.

 Фурқатнинг асл башарасини очиш учун мисол келтираман. Искандар оға 3 юз деҳқоннинг меҳнат ҳақини ундириш учун минг клометрдан ортиқ йўл босиб, Тошкентга келади.Уни ўз ишхонасидан тополмайди. Сўраб – суриштириб уйига боради. Йўқ. Яна сўраб- суриштиради. Кимдир: “Фурқат “ Хасти Имом “ мачитида”дейди. Боради. Фурқат Искандар Мамбетовни кўриб, кўрмасликка олади, намозни чала- чулпа ўқиб, қочишга шайланади. Искандар оға 3 юз экинчининг иш ҳаққини- 720 миллион сўмни қонун йўли билан бер, деб ундан сўрайди. Бироқ  Фурқат: “ Ҳозир” дея қутилади ва Малубу русмли машинасига ўтириб қочади. Бандасини алдаган банда Худони алдай оладими? Йўқ, албатта. Бу воқеага ҳам ( 2018 йил) бир йил бўлди. Ўшандан бери қорасини кўрсатмайди.

Фурқат Баҳромов қайси пул эвазига Малубу олган? Қайси пул эвазига оиласи билан Италияга бориб, дам олиб келган? Қайси пул эвазига шоҳона яшаяпти? Ўз маошига шундай даври- даврон суроладими ? Йўқ, мутлоқа йўқ! Тегишли ташкилотлар нега бунга жим қараб туришибди?

Яна бир мисол: элда “қаллоб” деб ном ола бошлаган Фурқат Фарғона вилоятининг Риштон туманидаги  “ Бешкапа” ,” Жалоир” қишлоқлари деҳқонларини ҳам куйдирган. У 180 экинчи билан ҳар туп қалампир кўчатига 25 сўм тўлаш шарти билан шартнома тузган. Уларнинг ҳар бирига 5 сўмдан аванс берган. Сўнг совутгичлари бор “Фура” русмли машиналарга бу қалампир кўчатларини юклатган ва Хўжайли( Қарақлпоғистон) тумани фермерларига тарқатган. Яъни ҳар тўп кўчатни 80 сўмдан пуллаган. Ҳокимият ва прократура босими билан… Водийдан Қорақалпоғистонга 19 та “Фура”да кўчат олиб борилган. Ҳар бир “ Фура”га 3 миллиондан кўчат юкланган. Ҳисоблаб кўринг, бу қанча пул бўларкан? Фурқат Баҳромовнинг қутириб бойиши сабабини энди  аниқ англарсиз? Бу кўчатлар кўкламаган.Чунки улар узоқ йўлда сўлишга юз тутган. Шу билан бирга бу кўчатлар паст ҳароратда сақлангани учун ўз сифатини маълум даражада йўқотган ва давлатга катта зарар келтирган. Тағин шуни урғу билан айтиш лозим: бу лойиҳанинг бошида Қишлоқ Хўжалиги вазирининг собиқ ўринбосари Зоир Тоирович турган. Ҳозирда бу кас Жиззах ўлкасининг Зафаробод тумани ҳокими. Ўша пайтда селекторларга фақат МЧЖдан кўчат олиш тавсия этилган. Буларни Қорақалпоғистон Пракратураси назорат қилган. Хулоса шуки, қалампир кўчатлари пулидан  фақат МЧЖ гина эмас, палон, пистонлар … ҳам ўз ғараз ниятлари йўлида фойдаланганлар. Бундан давлат ва қалампир етиштирувчилар  зарар кўрганлар.

  Ҳаром йўл билан бойиган Фурқат 180 нафар экинчини қон – қақшатганини юқорида айтдик. Милион- милион кўчатларнинг ҳар биридан унга 20 сўмдан пул қолган. Қолган миллиардлар ўзида қолади. Деҳқонларни хонавайрон қилган Фурқат шунча жинояти билан қамалмай қолади. Хўжайли, Амударё, Беруний, Элликқаъла , Тўрткўл туманлари фермерлари беқиёс зарар кўрадилар. Ҳар тупи мажбуран 80 сўмдан пулланган қалампир кўчатлари на фақат Фурқатни, казо- казоларни ҳам бойитиб юборади… Буни ДХХ текширмаса, адолат юзага чиқмайди. Ўзбекистонга ўлатдек қирон келтираётган коррупцияни туб- томири билан фақат ДХХ йўқ қилиши мумкин.

Мақола сўнгида икки фикрни айтишни ўз бурчим , деб биламан. Биринчиси  3 юз деҳқоннинг иш ҳақи қонунан қайтарилиши керак. Йўқса, бу, юртда катта жанжалларга сабаб бўлиши мумкин.

  Иккинчиси Қорақалпоғистон ерлари Орол қуриши ва турғинлик йилларидан бери эътиборга зор бўлиб келаяпти. Иқлим ўзгариши , табиат бузилиши оқибатида кишилар кўчиб кетишмоқда. Экин майдонлари бўшаб қолаяпти. Бу жойларни қайта одамлар билан тўлдириш , юз минглаб  гектарни ишғол этган ташландиқ ерларни қайта ўзлаштириш лозим. Бу ҳақда Искандар Мамбетов лойиҳа ишлаб чиққан. Режалар тузган.   ЙЎРИҚқа асосан Фонд тузиш лозим бўлади. Бунга “ Дунё ўзбеклари” ва бошқа ахборот воситалари орқали мамлакат ичидаги ва ташидаги бойларни жалб этиш керак. Уларнинг ўзларини ҳам қўриқларни ўзлаштиришга ва завод- фабрикаларни қуришга тортиш мақсадга мувофиқ бўлади. Худди Советлар давридаги Целеноградлар буғдойзорларга айлантирилганидек , БАМлар қурилганидек. Мен бу улкан ишларни амалга ошириш учун бойларни ёрдамга, ёшларни ишга чорлайман.

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

    

 

 

 

Ўхшаш мақолалар йўқ.

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.