«Охангароншифер» Акционер Жамиятидаги муаммолар хусусида
ЁХУД «ТЕПА»ДАН УЗИНИНГ ОДАМИНИ КУЙИШ НАТИЖАСИДА КЕЛГАН НОШУД КАДРЛАР ОКИБАТИДА «ОХАНГАРОНШИФЕР» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИДА ИШЛАЁТГАН ИШЧИЛАР ХАЁТДАН РОЗИ БУЛИБ ЯШАМАЁТГАНЛИГИ ХУСУСИДА ФИКРЛАР
Бир пайтлар довруги бутун Узбекистонни тутган Тошкент вилоятидаги «Охангароншифер» акциядорлик жамияти жамоаси мана ун йилдан бери юкори ташкилотларнинг корхонага ишлаб чикаришни билмайдиган танишлари ва якинларини рахбарлик лавозимига олиб келганлиги окибатида корхона бугунги кунда банкрот ёкасига келиб колди.
Бунинг натижасида «Охангароншифер» акциядорлик жамияти бугунги кунда шу кадар аянчли ахволга келдики, унинг ишчи-хизматчилари жуда кашшок яшамокдалар. Корхонада уртача иш хаки атиги бир миллион сум.Завод бир кун ишласа ун кун ишламайди.Бундан ун йил олдин мингта одам булса бугунги кунда у беш юзтага тушиб колди
Бу хакда бир йил мукаддам,аникроги 2018 йил 15 сентябрда «Тошкент хакикати» газетасида «Шифернинг таркиби анконинг уругиданми? танкидий макола чиккан эди. Ишчилар хам юкори ташкилотларга жуда куп мурожаат килдилар ва хеч кандай натижа чикмади, баттар булса булдики, ахвол унгланмади. Ушбу маколада корхонани 2019 йил 22 августда корхона акциядорларининнг навбатдан ташкари умумий йигилишида «Мега Голден Хоуз» МЧЖ кушма корхонасига ишончли бошкарувга берилганлиги ва бу карор тугри, нотугрилигини вакт курсатади дейилган эди.
Хуш мана шунга хам бир йил булаяпти , корхонада ахвол узгардими? Келинг, Сизга тушунарли булсин учун бир бошидан бошлайлик.
Хаммаси 2010 йилдан бошланди. Уша пайтда кудратли ташкилот –Узбекистон Миллий хавфсизлик хизмати томонидан гуё беш юзта шифер угирланган бахонада ва кимларнингдир буюртмаси билан 2010 йилнинг 13 июли куни завод дарвозаси сабабсиз мухрланди ва орадан 52 кун утиб 26 август куни очилди ва шу даврда завод ишламади, одамлар ишсиз колди, ишчилар оч колди. Заводнинг рахбарлари И.Исматов , Р.Ражапов, Ж.Шараповлар гуёки уюшган гурух тузганликда айбланиб 2010 йилнинг 22 сентябрь куни хибсга олинди ва улар саккиз йилга озодликдан махрум килиндилар. Агар уша йили ажойиб ва уддабурон рахбар Исматов камокка олинмаганда Ургозсой охактош карьери фойдаланишга топширилиб ва Охангарон рангли цемент корхонаси негизида йилига 1,2 миллион тонна цемент ишлаб чикарадиган катта цемент заводи ишга тушиб колган булиб 700 киши иш билан таъминланган буларди. Бу эса булмай колди ва бундан факат оддий ишчилар азият чекишди. 2010 йилгача мазкур корхона хар йили давлатга 10-12 миллиард атрофида солик туларди. Агар ундан кейинги даврни хисобласак туккиз йил мобайнида давлат бюджетига якин юз миллиард солик тушарди ва бу эса булмай колди.
Энг аянчлиси 2006-2010 йилларда заводни юксакликка олиб чиккан чет эллик акционернинг 54 фоиз акцияси хам ана шу бахонада ундан 2011 йил 16 сентябрдаги Тошкент вилояти жиноий ишлар буйича судининг хукмига асосан асоссиз тортиб олинди ва бу акциялар Узбекистон Ракобат кумитаси ихтиёрига берилди. Улар эса ишлаб чикаришни мутлако тушунмасди ва узларига берилган ваколатларни суиистеъмол килиб хар йили узларига якин одамлардан рахбар тайинлаб ва корхона Кузатув кенгаши таркибига ишлаб чикаришдан мутлако йирок ва узларига якин одамларни киритиб заводни боткокка ботирдилар. Жумладан 2013 йилда икки миллиард,2014 йилда турт миллиард ва 2015 йилда эса икки миллиард зарар курилди. Узбекистон Ракобат кумитаси 2013 йилда собик прокурор Ф.Жумаевни ва орадан озрок утиб 2004-2008 йилларда хеч каерда ишламаган тасодифий шахс -домла Д.Ахунджоновни ва яна орадан озрок утиб лак-буёк заводидан келган С.Пармоновни рахбар этиб тайинладилар. Хуллас юкоридаги одамлар Узбекистон Ракобат кумитасидаги кайсидир арбобларнинг танишлари ва якин одамлари эди. 1997 йилдан 2019 йилгача корхонада рахбарлар йигирма маротаба шу тарика узгарди.
Корхона ишчилари куп маротаба уз номзодларини илгари сурдилар ва оддий халкнинг номзоди турли йуллар билан рад этилди. Хамон эсимда ,2016 йил кузида ишчилар корхона рахбарлигига номзодлар мукобиллик асосида утишини талаб килиб чикдилар. Худди уша пайтда хали янги булган мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев халк билан мулокотни бошлаб юборганидан сунг бу ислохотдан анча чучиб колган Узбекистон Ракобат кумитаси рахбарлари мукобиллик асосида танловга зурга розилик беришди. Иккита номзод –яъни Узбекистон Ракобат кумитаси томонидан Тошкентдан юборилган корхонанинг вактинча рахбари Сирожиддин Пармонов ва йигирма икки йилдан бери корхонада фаолиятини оддий ишчиликдан бошлаб корхонанинг бош мухандиси даражасига кутарилган ёш йигитнинг номзоди куйилди. Бош мухандис номзоди хар томонлама танлов шартларига тула мос булсада Узбекистон Ракобат кумитаси уз номзоди, яъни С.Пармоновни 54 фоиз овози ва чет эллик акционер эса 35 фоиз овози билан ёклаб чикишди ва С.Пармонов 99, 65 фоиз овоз олди ва шу тарика хар томонлама утиши аник булиб турган бош мухандис эса 0,35 фоиз овоз олди. Бундан шундай хулоса чикадики, халк номзоди демак хеч качон утмайди ва тепадагилар хокимият бизнинг кулимизда деб узларини билдириб куйишди. Шундай булди хам.
Кези келганда шуни айтиш керакки, мана 25 йилдан бери Охангарон тумани хокимлари мазкур туманда муносиб номзодлар етарли булсада ,факат тепадагиларнинг таниши ёки кандайдир йул билан куйилган рахбарлар булиб чикди. Улар икки-уч йил ишлаб туманни боткокка ботириб кетдилар. Демократия шамоллари эса бошлаган 1990 йилда Охангарон шахар хокимлигига Александр Расулов номзодини куйишди ва у уч ойда узбекчани мукаммал урганиб ун беш йил самарали ишлади ва хозир хам Охангарон шахрида ёруг юз билан юрибди.
2016 йилда завод «Узкурилишматериллари» акциядорлик жамияти ихтиёрига берилганда жамоа энди завод яхши булиб кетади деб эртарок кувониб куйишди. Вахоланки ёмгирдан кочиб корга тутилишган экан. Улар хам киска муддатда узларига якин булган одамлардан учта рахбар алмаштириб ва нихоят иш юришмагач ., яъни «Охангароншифер» АЖ ишчиларидан Узбекистон Республикаси Президентининг виртуал кабулхонасига хатлар окими купаявергач 2018 йилнинг 22 августида «Мега Голден Хоуз» МЧЖга бир йил муддатга ишончли бошкарувга бериб юбордилар. Мазкур МЧЖ рахбарлари афтидан «Узкурилишматериллари « АЖ бошкаруви раиси Б.К.Зариповнинг куйнини пуч ёнгокка тулдиришган шекилли, биз заводга уч миллион доллар пул киритамиз деб хаммани лакиллатишди. Амалда эса мана саккиз ой булаяпти уч миллион доллардан дарак йук. Вахоланки, завод «Мега Голден Хоуз» МЧЖга берилишидан олдин фойда билан ишлаётган эди.
Хуллас корхона «Мега Голден Хоуз» МЧЖ га утиб 2018 йилда 2 миллиард 800 миллион,2019 йилнинг биринчи чорагида эса 1, 3 миллиард зарар куриб ишлади. Мазкур МЧЖ узимиз асбест ва цемент олиб келиб корхонани ишлатамиз дейишганди.
Бирок хозир хам асбест ва цемент доваль хомашёси тарзида кириб келмокда. Бугунги кунда корхонанинг умумий карзи 16 милиарддан зиёд. Шуниси кизикки , ишчиларнинг ойлик иш хакини доимо кечикиб берадиган корхона рахбарлари пулни «Мега Голден Хоуз» МЧЖдан олмокдалар ва мазкур МЧЖ заводни бугунги кунда туккиз миллиард карз килиб куйди ва кизиги шундаки , бугунги кунда улар мазкур карзни ундириш учун «Охангароншифер» АЖни судга беришди ва улар бу билан хакикий башараларини курсатдилар. Бу жуда уят нарса !
Банклардан эса турт миллиард кредит карзи мавжуд.
Шунингдек аста-секин корхона мол-мулки хам талон-тарож булмокда. Жумладан 2018 йил ноябрида корхонага карашли 130 бош куйни корхона юристи Д.Очилов Жиззахга хайдаб олиб кетган ва шу кунгача куйларнинг пули тушгани йук. 2019 йилнинг январида корхонага карашли куплаб автотранспорт воситалари арзон -гаровга сотиб юборилган.
Энг кизиги шундаки юкоридаги куйлар ва машиналар корхонада ишламайдиган шахсларга сотилган. Вахоланки кушни «Охангаронцемент» АЖда мана шундай воситалар факат комиссия тузилиб корхона ишчиларига сотилади. Бундан ташкари корхонага карашли экскаватор ва юк машиналари хам арзон-гаровга ижарага берилган.
Корхонанинг жамоа шартномаси мана уч йилдан бери мутлако ишламайди. Сабабини сурасангиз пул йук дейишади. «Мега Голден Хоуз» МЧЖ рахбари эса вазиятдан чикиш урнига ,яъни корхонани модернизация килиш урнига узи зурга яшаётган бечора ишчиларни козон бошида одам куп экан деб «сокрашение» килиш билан овора.
Вахоланки утган вакт давр мобайнида улар узлари цемент ва асбест олиб келиб хамда янги махсулот ишлаб чикаришни йулга куйиб заводни гуллатиб юборса буларди. Бирок улар бундай килишмади.
Уч ой олдин корхонанинг 54 фоиз акцияси яна давлат активларини бошкариш агентлиги ихтиёрига утди…
Ишчилар хакли равишда чучишмокдаки, давлат активларини бошкариш агентлиги хам узларига якин одамларни рахбарликка олиб келиб заводни бундан хам боткокка ботиришмаса.
Бизнингча, завод айтайлик Узбекистон курилиш вазирлиги таркибига кирса ва шунингдек корхона Кузатув кенгаши таркибига ишлаб чикаришни биладиган одамлар кирса.
Масалан бир пайтлар «Охангароншифер» АЖни гуллаб-яшнатган ва бугунги кунда корхонанинг собик рахбарлари У.Ирискулов, И.Исматов, Э.Умрзоков ва А Хайдаров кабилар корхона Кузатув кенаши таркибига кирса максадга мувофик буларди.
Хуллас «Узкурилишматериаллари « АЖ бошкаруви раиси Б.К.Зариповнинг айби билан «Охангароншифер» АЖ банкрот ёкасига келди ва 600га якин ишчи кашшокликка махкум килинди. Бунинг учун у халк олдида жавоб бериши керак эмасми?!
Мана 2019 йил 12 июль куни корхона акциядорларининг умумий йигилиши булиб, яъни корхона яна уша-уша- собик Узбекистон Ракобат кумитаси негизида ташкил этилган давлат активларини бошкариш маркази ихтиёрига утди. Эски хаммом, эски тос.
Йигилишда катнашган давлат активларини бошкариш маркази булим бошлиги Шавкат Маматов эса бошликларининг фатвосини бажариб корхонани чукур боткокка ботирган «Мега Голден Хоуз « МЧЖ кушма корхонаси билан тузилган шартномани муддатидан олдин бекор килишга розилик бермади.
Хуллас яна уша машмашалар бошланди. Умуман олганда саноат ишлаб чикариш корхонаси узларига алокадор, айтайлик хеч булмаса, Узбекистон курилиш вазирлиги ихтиёрига утмайдими?
Тушуниб булмайдиган савдолар. Ишчилар эса яхши иш хаки ва тулаконли ижтимоий кафолатлар орзусида. Улар бу борада тула хакдирлар ва Президент айтганидай эртага эмас балки бугун яхши яшашни хохламокдалар! Уларнинг бу орзуси руёбга чикармикин?
Куни-кеча, яъни 2019 йил 19 июлда корхонада икки ойдан бери жуда кам маош хам уз вактида берилмаётганлиги хусусида ишчилар хакли равишда норозилик билдирдилар. Корхонага шахар хокими Одилжон Жураев ва шахар прокурори Музаффар Маматов ташриф буюрди. Шахар рахбарлари муаммони аниклаб ишчиларга корхонадаги вазиятни яхшилаш учун зудлик билан зарур чора-тадбирлар амалга оширилишини маълум килдилар
Кани курайликчи нима булади , вакт эса энг олий хакам!
О. Хушназаров.
«Охангароншифер» АЖ касаба уюшмаси кумитаси раиси.
19.07…2019 йил.
Тел: 99-329-71-40.
Манзилгох. Охангарон шахри. Тинчлик кучаси, 2 уй.
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ