"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ҳамроқул Асқар: Мактуб (Дўстим Исмат Хушевга)

Адабиёт, Муаллиф ҳақида, Муносабат | 19/06/2019 23:40-     11571 марта ўқилди

МАКТУБ
– дўстим Исмат Хушевга-
Илдиз узсанг, хаёли Ватан!
Бедил
1.
Тикка боққанмидинг.,
дўстим Исмат Хуш.,
Ўзбек девларининг биронтасига?!
Қисмат довуллари ногоҳ учирмиш –
Олис Канаданинг Торонтасига…
Оддий мухбир эдинг, қўлингда қалам,
Шу миллат дардида куйиб юрардинг.
Ҳатто, душманингнинг боласини ҳам,
Худди ўз болангдек суюб юрардинг.
Мухбирлик, шоирлик бари жамул – жам,
Зўр келса достонлар ёзиб ташлардинг.
Камбағални эзса бирор муттаҳам,
Дарҳол ўша билан уруш бошлардинг.
Не, не аждаҳолар оғзидан кириб,
Жигарини эзиб, бутун чиқардинг.
Кундуз – юртбошининг қўлини сиқиб,
Кечқурун – биз билан шароб ичардинг…
Сендай ёвқур мухбир кирмаган эрди,
Ўзбек матбуотин дарвозасидан.
Абдулла Ориф ҳам сал чўчиб дерди:
– Қўрқаман., Исматнинг овозасидан….

 

2.
Сени укам деган улуғлар аста.,
Мақтаб тўғри йўлдан чалғитар бўлди.
Ғараз ниятига тўғаноқ бўлса –
Сенинг қўлинг билан қалқитар бўлди…
Барчанинг душмани асли ўзидир,
Юракларни эзар кеч келган алам.
Ким айтар матбуот элнинг кўзидир –
Қасос қуролига айланса қалам!
Юртга келган тўй., элдан қолмай деб,
Уч бора судланиб, қамалиб чиқдинг.
Совуқ зиндонларнинг қотган нонин еб,
Хаста юрак билан ямалиб чиқдинг…
Яна сени сийлаб домонгир қисмат,
Улуғлар сафидан жой олдинг қайта.
Қанча эгилса ҳам синмайди Исмат.,
Ошнолар қутлади қадаҳсўз айта…
Яна Дон Ки Хотдай олишдинг ёвқур.,
Яна тамға тушди мағрур номингга.
Иғволар тарқалди ҳар хил, бўлмағур –
Шикаст етмадими., азиз жонингга?!
Кундузи нигоҳинг бамисли қуёш,
Аҳли аёлингдан сир тутиб дардинг…
Тунлари пинҳона тўккандирсан ёш,
Поймол бўлганида ғуруринг, қадринг!
Кулиб эслайдилар ҳангомаларни,
Тупроқни соғинар узилган илдиз.
Қўрқоқлар тўқийди жангномаларни –
Токи, осмон борки порлагай юлдуз!

 

3.
Дўст бўлиб ҳолингдан олмадик хабар,
Қанча шаҳарларни кездинг дарбадар.
Исмат Амриқони забт этди., дерлар,
Ўтда ёнмасларни дерлар самандар!
Орадан кўп йиллар ўтди хавотир.,
Соғинч андуҳлари дўстларни йиқди.
Келажак авлодга бўлиб асотир –
“Дунё ўзбеклари” оламга чиқди.
Бутун ер юзида мухлисларинг бор,
Сирдошларинг борми., дўст деб атарлик.
Сени мафтун этар ҳануз ҳукмдор –
Билмадим сен учун қайси хатарлик?!
Исм қисмат., дерлар бул кўҳна ҳикмат,
Бир кун бирлашади барча исматлар.
Лекин, унутилмас чекилган заҳмат,
Ватан олдидаги буюк хизматлар…
4.
Ватанга келибсан., сал кеч эшитдим,
Дўсту, биродарлар дуолар айтмиш.
Барча ёзганларинг бир-бир ўқидим –
Қаламинг чархланиб аслига қайтмиш…
Зотан, замин битта, осмон серюлдуз,
Лекин, оралиқда масофа олис.
Ватан ташвишлари мавзунгдир ҳануз –
Хабаринг етказар интернет холис.
Кимлардир кимларга қўй берганини,
Гўё, эшитмаган билмаган эдик…
Шоир Маматқулнинг тўй берганини –
“Дунё ўзбеклари” орқали билдик…
Ўтган улуғларни бир – бир ёдлабсан,
Марҳумлар руҳини этибсан обод.
Ҳатто, ўзингни ҳам ҳеч аямабсан –
Ҳавойи манманлик бўлипти барбод…

 

5.
Балким, орзуйингга энди етгансан,
Сени ўқимоқда дунёнинг ярми.
Истасанг пошшога мактуб ёзасан,
Сендай бахтли журналист борми?!
Тилагим, соғ бўлсин жон ила танинг,
Наздингда, ғанимлар тинчиб тургандир.
Балким, шу лаҳзада ёвуз душманинг –
Қадаҳ уруштириб ичиб тургандир…
Ёруғ кунлар келар., бўлгай сарҳисоб,
Тарихга ёзилур ҳар айтган сўзинг.
Омонат умримиз ўзи бир китоб,
Муаллифи ўзинг, қаҳрамон ўзинг.
Бош ёстиққа ботиб умр сўнгида,
Дилларни эзмасин афсус надомат!
Дўстларнинг сиймоси кўзинг ўнгида –
Авлодлар камоли олий саодат!
Шукрким, фарзандлар ёнингда эрур,
Наргиз нафасида жаннатнинг бўйи.
Ширин набиралар райхонларингдур –
Ватанда бўлгайдир уларнинг тўйи…

 

6.
Бобир бобомиз ҳам мусофир ўтган,
Гарчанд, Ҳинд элига бўлса ҳам султон.
Фурқат нажот топди олис Қашқардан.
Ватанда қисмати бўлгач зимистон…
Муқимий Фурқатга берганди таскин,
Элкезар шоир., деб бағишлаб ғазал.
Ватанда қул бўлиб яшашдан мискин,
Олисда ҳур бўлиб соғинмоқ афзал…
Ҳали, орзуларнинг қаноти бутун,
Иймонларга буткул ўт кетгани йўқ.
Ҳеч кимса дунёга бўлмагай устун –
Ҳали умид тирик, шундан кўнгил тўқ.
Биламан, тунларинг ўтар уйқусиз,
Барчани хотира айлайди таъқиб.
Улуғ устозлар ҳам эмас қайғусиз,
Ҳамманинг ичида бир сирли рақиб…
Гуноҳ ўтин бўлса, гулхандир тавба,
Сўраб кўр билағон бутунларингдан.
Дунё ўзбеклари жамул жам бўлса –
Ҳатто, кул қолмайди ўтинларингдан!
Ҳеч кимга ялинма., омонат бул тан.,
Асло, эгилмасин ўшал мағрур бош.
Қачон сафимизга қайтар экансан:
– Ўғлим Исмат., дея кутмоқда Ватан!
Тошкент – 09.11.13.
Ҳамроқул Асқар
https://www.facebook.com/hamroqulas

Ўхшаш Мақолалар:

  1. Менинг шеърларимни севибсан, Исмат. Шеърларим номидан сенга кўп раҳмат! (1) (3)
  2. Мирзо Кенжабек: Талабаликнинг ёрқин хотираси Исмат Хушевга… (3)
  3. Бош муҳаррир И.Хушевга Ҳамроқул Асқардан шеър (3)
  4. Аҳли Расул Муҳаммад: ИСМАТ ХУШЕВ МОНОЛОГИ (3)
  5. Исмат Хушев асарларини укиб (2) (2)
  6. Одил Ёқубов рафиқасининг хотиралари: Танишув ёки магазинчи йигит (1) (2)
  7. Карим Баҳриев: Сабр косасининг синиқлари… (2)
  8. Ҳалима Худойбердиева: Ой деб ўйлаганим ёй бўлиб чиқиб, У отган ўқлардан кўксим ярадор… (2)
  9. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42) (2)
  10. 23 июнда туғилган бетакрор рус шоираси Анна Ахматова шеърларидан намуналар (2)
  11. Хосият Рустамова: Боряпман… Нишонга тегмаган ўқдай, Кафтимда дунё бор – гўё бир сиқим… (2)
  12. Юсуф Жума: Aбдуллa Қoдирий oтилгaнми?! (2)

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

632
30
57
8
12
0
0
739

3 шарҳ

  1. Мохлар ойим
    06/11/2017 at 8:04 AM  (Edit)

    Офарин, минг бора! Исмат акани бутун бўй-бастлари билан кўргандай бўлдим, бу шеърда! Ҳамроқул Асқардай вафодор дўстларингиз кўпайсин, Исмат ака.

    REPLY
  2. Собир Тўлаганов
    06/11/2017 at 4:25 AM  (Edit)

    Офарин! Илоҳим,

    Дунё ўзбеклари жамул жам бўлсин,
    Ватанда қолмасин “саржинчи” мутлоқ.

    REPLY
  3. Абдували
    06/10/2017 at 8:39 PM  (Edit)

    Койил. Тасанно мавлано. Хар бир катрасида улкан маъно. Айникса – Ватанда кул булиб яшашдан мискин, Олисда хур булиб согинмок афзал.

    REPLY

Ўхшаш мақолалар:

  1. Элбек Рахмат: Исмат Хушевнинг “Олий даргоҳ ёнмоқда” Мақоласини ўқиб
  2. Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор. («Исмат Хушев билан юзма юз»га шарҳ)
  3. Менинг шеьрларимни севибсан, Исмат, Шеьрларим номидан сенга кўп раҳмат…
  4. Мирзо Кенжабек: Талабаликнинг ёрқин хотираси Исмат Хушевга…
  5. «Дунё ўзбеклари» — Миллат минбари (Исмат Хушев ижоди ва фаолиятига бир назар)
  6. Муҳаммаджон Раҳмонов: Талаба укам Исматжонга
  7. Абдулла Орипов бағишлови: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун…
  8. Ҳалима Аҳмедова билан Нигора Умарова суҳбати…
  9. Исмат Хушев асарларини укиб (2)
  10. ЭРКИН МАТБУОТ ҚУДРАТИ (“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири фаолияти ҳақида)
  11. Намоз НОРМЎМИН: ГУНОҲ КИМДА, ХАЛҚДАМИ, ШОИРДАМИ?
  12. Озод ШАРАФИДДИНОВ: НАЖОТ — ҲАМКОРЛИКДА (Салмон Рушдига очиқ хат)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.