сизнинг Андижонда хоким борми 3 чи теледастурингиздан кейин яна ўз фикрларимни билдириб ўтишни лозим топдим.
Мен ҳам Кун уз мухбирининг жасорати ва шижоатига қойил қолдим.
Мақолада журналист барча нарсани борича очиб берган. Менимча Хуршидага жудаям кучли босим (хам рухий, хам (жисмоний босим ўтказилган бўлиши эхтимоли хам бор)ўтказилгани аниқ.
Бу ерда Президентга кўзбўямачилик қилингани кўриниб турибдику.
Нима учун энди вилоят хокими ўзини оқлаб бу бечора аёлни айбсиз айбдорга чиқариб кўймоқда. Мени фикрим бўйича бу ерда энг катта айбдор шахар хокими ва албатта вилоят хокими айбдор.
Масала шу даражада сиёсийки буни Ўзбекистон хукумати албатта кўриб чиқиб, керак бўлса вилоятнинг барча туман ва шаҳар хокимларини истефога чиқариши керак.
Шундагина адолат қарор топади.
Одамларнинг айтиши бўйича ўша Мустақиллик.. тикувчилик цехи аслида Хоким ўринбосари М.Юнусовага қарашли эканлиги хақида гап сўзлар мавжуд.
Хар нима бўлганда ҳам инсон хуқуқлари поймол этилмаслиги қонун устиворлиги таъминланиши шарт.
Тўғри вилоят хокими Шухрат Абдурахмонов хақиқатдан ҳам жуда қаттиқ ишлаётганлигини тан олиш керак. Керак бўлса 20 соат ишледи, бунисига қойил қолиш керак.
Лекин мана шу уй можаросида у кишини чалғитган биринчи ўринда шахар ҳокими энг катта айбдордир.
Хурматли мулозимлар агар мард бўлсангизлар ўз хохишларингиз билан истефо беринглар. Бу иш билан ДХХ ва прокуротура шуғилланса унда вилоят хокими бош барча хокимлар жиноий жавобгарликка тортилиши муқаррар.
Сабаби бошқа жиноятлар хам очилиб кетиши мумкин. Ўрмонга ўт кетса хўл қуруқ барабар ёнади.
Бу уй можароси Президентимизнинг дунё афгор оммаси ва халқимиз олдидаги нуфузига, имиджига салбий таъсир кўрсатади, буни бош вазир дохил президент орбитасидаги давлат мулозимлари яхшилаб ўйлаб кўришсин.
Акс холда Ш.М.Мирзиёевни шантаж ва саботаж қилинаётгандек туюлади назаримда.
Сиз бунга нима дейсиз азиз ўқувчилар.
Қилич Бурхон,
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
Ўхшаш мақолалар йўқ.
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Leave a Comment
Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни
МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.