"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Тушдан қайтиш. Уч хил интервью орасидаги «Андижон воқеаси» – Кун.ўз

Бош мақола | 06/01/2019 21:53-     10660 марта ўқилди

 
kun.uz / Ўзбекистон

Тушдан қайтиш. Уч хил интервью орасидаги «Андижон воқеаси»

28 май куни интернетда андижонлик 35 ёшли тикувчи аёл Хуршида Тиллаеванинг видеомурожаати эълон қилингач, бу мавзу ҳафтанинг асосий воқеасига айланди. Аёл ўз мурожаатида айтишича, унга мутасаддилар 16 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи вақтида «Ўзбекистон 24» телеканали камераси қаршисида янги уйли бўлгани ҳақида гапиришни тайинлашган, у хурсандчилик билан берган интервью эфирга узатилган. Аммо аёлга уй берилмаган. Шунингдек, давлат раҳбарига «уй берилган» дея кўрсатилган бошқа аёллардан, Хуршида Тиллаеванинг ҳамкасбларидан ҳам уйлар қайтариб олинган.

Сўнгги кунлар давомида турли нашрлар бу мавзуни турли ракурслардан ёритишди ва ёритишда давом этишмоқда. 

Kun.uz мухбирлари ҳам суриштирув ўтказиб, Андижондаги вазият тафсилотларини ўрганди.

Интервью тарихи

Хуршида Тиллаева Пушкин кўчасидаги эски уйда икки фарзанди, синглиси ва унинг фарзанди билан

Хуршида Тиллаева «Ўзбекистон 24» телеканали учун берган интервьюсида Андижон шаҳри билан чегарадош бўлган Хўжаобод туманидаги Хидирша массивида бунёд этилган шаҳарчадаги шарт-шароитлар, ўзи ҳам икки фарзанди билан коттежлардан бирига кўчиб ўтгани ҳақида қувониб сўзлаганди. Сўнгги вақтларда Андижон шаҳри марказидаги «Мустақиллик» МФЙ, Пушкин кўчаси умумий ҳовлидаги онасининг уйида истиқомат қилиб келаётган бу аёл бутун Ўзбекистонга президент томонидан уй совға қилинган бахтиёр аёл сифатида кўрсатилди.

16 май куни «Ўзбекистон 24» телеканали эфирида кетган лавҳада Хуршида Тиллаева уй эгаси сифатида кўрсатилди.

Энди эса унга аслида коттеж эмас, ўзининг иш ҳақи ҳисобидан кўп қаватли уйдан икки хонали квартира берилиши маълум қилинмоқда. Унинг онасига эса маҳалла «Обод маҳалла» дастури доирасида бузилиши туфайли шаҳар ташқарисидан – Хидирша массивидан коттеж берилган.

Тикувчилик цехи

Хуршида Тиллаева 2018 йилнинг сентябрида ташкил этилган «Мустақиллик тикувчилик мажмуаси» МЧЖ тикувчилик корхонасида ишлайди. Бу тикувчилик цехи Андижон шаҳридаги бузилаётган маҳаллаларда ҳеч қандай кадастр ҳужжатларисиз яшаб келаётган, ўша ҳудуддаги уйларда ижара асосида узоқ йиллардан бери истиқомат қилиб келаётган ёки бир хонадонда сиқилиб яшаётган бир неча оила вакиллари бўлган аёлларни иш билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган. Мазкур лойиҳа уйсиз, ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларга уйга пул йиғиш имкониятини яратиш учун йўлга қўйилган.

Хуршида Тиллаева турмуши бузилганидан сўнг икки боласи билан онасининг олдига келиб, «Мустақиллик» МФЙ, Пушкин кўчасидаги умумий ҳовлида яшай бошлаган. Бу хонадонда унинг онаси Ҳалима Тиллаева, ногиронлиги бор укаси Оятилло ва синглиси Иродахон бир фарзанди билан истиқомат қилиб келган. Яъни, бир хонадонда уч оила. Онасининг уй-жой учун барча ҳужжатлари мавжудлиги сабабли унга Хидирша массивидан коттеж биноси ажратилади. Синглиси онасига укасига қарашда ёрдамчи сифатида оила билан қоладиган бўлади – Хуршиданинг оиласи учун эса алоҳида бошпана зарур эди. Ёлғиз она шунинг учун тикув корхонасига ишга кирган.

Бу масала интернетда кўтарилгач аввалига дастлабки версия сифатида «Хуршида Тиллаева ҳокимлик кўп қаватли уйдан квартира берганига қаноат қилмасдан коттеж истаётгани» айтилди. Бу версия мурожаатчининг ўз сўзларига асосланганди.

Хуршида Тиллаеванинг учинчи интервюси

Хуршида Тиллаева онаси Ҳалима Тиллаева билан Хидирша массивидаги коттежда
30 май, «Мустақилликнинг 27 йиллиги» маҳалласи

Хуршида Тиллаева мухбирнинг саволларига тушкун ҳолатда жавоб берди.

«Ўзбекистон 24» телеканалига коттеж эгаси сифатида интервью бергандим. Болаларим билан кенг коттежда яшагим бор. Агар, ижтимоий тармоқларда чиқиш қилсам, менга ҳам коттеж беришади, деб ўйладим. Хидирша массивида қурилаётган кўпқаватли уйга ишхонам томонидан бошланғич тўлов тўлангани ва квартирамиз сентябрь ойларида битишидан хабарим бор», дейди у ғамгин ҳолатда.

Ҳалима опа Тиллаева қўшимча қилади: «Қизим билан муносабатларимиз яхши. Иккита фарзанди бор. Алоҳида яшашни орзу қилади. Коттеж берилишига ишониб қолган экан».

Видео: Youtube

Видео: Mover (tas-ix) 

Унинг «Ўзбекистон 24» учун берган биринчи ва телефон камерасига қарата берган иккинчи интервьюсини ҳам эслаймиз. 

«Неча йилда уй қиларканман деб ўйимга етолмасдим. Ҳозир эса тушга тушиб қолгандекман, бу мўъжиза бўлди-да. Уй жудаям чиройли, аёл кишига керак бўлган, аёл киши орзу қилган барча нарсалар бор. Жудаям хурсандман мен, ватанли бўлдим. Президентимизга мингдан-минг раҳмат. Дадам ўтиб кетганди, лекин биз ҳақимизда қайғурадиган меҳрибон отамиз бор экан. Бир умр дуо қилиб ўтамиз», деганди у биринчи интервьюсида.

«Мен Тиллаева Хуршида, Андижон шаҳар, Пушкин кўчаси, 49-умумий ҳовлида икки нафар фарзандим билан яшайман. 2018 йил 22 сентябрида очилган «Мустақиллик тикувчилик мажмуаси»да ишлаб келаман. Фабрикада ишлаётган аёллар орасидан шароити ўта оғир, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни танлаб, 27 март куни Боғишамолдаги коттежларга олиб боришди. Бизга шу уйлар сизларники дейишди. Президентимиз келган куни ҳам 24-канал («Ўзбекистон 24» телеканали) мухбирларига хурсанд бўлганимдан «шу уйга кўчиб ўтдим» деб айтдим. Лекин бизга «кўчиб ўтяпмиз» деб айтинглар дейишганди. Ҳозир эса бу коттежларни бизга беришмади, уйларнинг бошқа эгалари борлигини айтишяпти. Сентябрь ойидаги квартиралардан берилади дейишмоқда. Менга шу коттежларни кўрсатишганида жуда хурсанд бўлгандим. Менам ёруғ кунларга чиқарканман, менам ёруғ кунларни кўрарканман деб ўйлагандим.

Энди шу билан катталарни айбламоқчи эмасман. Лекин вазиятга аниқлик киритилишини сўрамоқчиман».

Бу эса Тиллаева кўзбўямачилик қурбони бўлганини билганидан кейин берган иккинчи интервьюси.

Ўз видеомурожаати интернетда шов-шув бўлиб кетгач, Хуршида Тиллаеванинг тинчи бузилган – унинг уйидан мухбирлар ва мутасаддиларнинг оёғи аримай қолган. У энди мухбирларга бераётган интервьюларида бутунлай бошқача – видеомурожаатидаги гапларига тескари гапирмоқда ва вазиятни чигаллаштирмоқда. У нега аввалги гапларини қайтариб олаётгани каттагина савол остида.

Хуршиданинг ҳамкасблари берган маълумотлар
Маълум бўлишича, Хуршида Тиллаева ва у ишлайдиган тикувчилик цехининг яна 9 ходимига коттежлар берилиши ваъда қилинган, аммо якунда 10 кишидан фақат бир киши – Дилфуза Ҳожиматова коттежли бўлган. Унга берилган уйга президент Шавкат Мирзиёев, вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзура Пазлиддиновна Юнусова ташриф буюрган.

Президент, вилоят ҳокими ва унинг ўринбосари Дилфуза Ҳожиматовага берилган уйда.
16 май, «Мустақилликнинг 27 йиллиги» маҳалласи

Тиллаева билан тикувчилик цехида бирга ишлайдиган ҳамкасбларининг сўзларига кўра, у «Ўзбекистон 24» телеканали учун интервью берган куни ўзига алоҳида коттеж берилишига ишонган. Чунки, у ва яна 9 ишчига Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан коттеж берилиши айтилган эди.

Натижада телевидение камерасига қувонч билан чиройли гапларни сўзлаган аёл бир ҳафта ўтиб, телефон камерасига бутунлай бошқача интервью беради.

Цехдаги тикувчилардан бири Жамилахон Ирисова вазиятга ойдинлик киритадиган сўзларни маълум қилди.

«Бизнинг корхонада 63 нафар аёл ишлайди. Шулардан 48 нафари айнан уй олишга маблағ йиғиш учун ишга кирган. Ўзинглар ишлаб топган пул эвазига Хидиршадаги кўп қаватли уйлардан уй берамиз дейишган. Шартномалар қилинган. Лекин 10 нафар ишчига эса ўша ердаги коттежларни ваъда қилишди. Бунга орамиздан ҳеч ким қаршимасди. Хуршидага ҳам коттеж берилади, деб айтишганди.

Коттеж олиши кутилаётганлар телевидениега чиқиб интервьюлар беришди. Қизларимиз «коттежли бўлдик» деб роса ишониб қолишганди. Умидвор бўлиб қолишганди. Ўзингиз ўйланг, бутун Ўзбекистонга коттеж эгаси, деб овоза қилишди. Лекин умидвор бўлиб қолган Хуршида ва бошқа коттеж берилиши кутилаётганларга ходимлар бўлими бошлиғи Мавлудахон Нишонова «Йўқ сизларга коттеж эмас, кўпқаватли уйлардан берилади», деганидан кейин улар тушкунликка тушиб қолишди. Биз айниқса Хуршида жуда тушкун кайфиятда қолганини кўрдик. Интернетга алам-аччиқда сўзлагани аниқ. Чунки, у ваъдаларга ишониб қолганди», дейди у.

Тикувчи аёлларнинг сўзларига кўра, ходимлар бўлими бошлиғи Мавлудахон НишоноваХуршиданинг нафсониятига тегадиган гаплар айтган экан. Ўша ўн киши ичидан бир кишига – президент билан учрашган Дилфуза Ҳожиматовагагина коттеж берилгач, Хуршида Тиллаева видеомурожаат билан интернетга чиққан.

Мавлудахон Нишонова Kun.uz мухбирига Тиллаева Хуршидахон Жаббор қизига янги уй учун иш ҳақи ҳисобидан тўлаш йўли билан 12 миллион сўм ўтказилгани ҳақидаги тўлов топшириқномасини кўрсатди.

Кўриб турганингиздек, тўлов топшириқномасида пул 22 май куни ўтказилгани қайд этилган. Хуршида Тиллаева телевидениега интервьюни 16 май куни берган, унга мўлжалланган намунали уй учун бошланғич тўлов 22 май куни ўтказилган.

Демак, Хуршида чиндан ҳам аввалига кўп қаватли уйдан квартира эмас, коттеж олиши режалаштирилган бўлган, дейишга асос бор.

Уй ваъда қилинган бошқа аёллар

Андижон вилояти хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзура Юнусова уй-жойга муҳтож аёллар билан янги уйларда
(2019 йил март).

«Дарё» мухбири ушбу ҳолат юзасидан журналистик суриштирув ўтказиб, бошқа алданган аёллар билан ҳам гаплашган.

Улардан бири, «Мустақиллик тикувчилик мажмуаси»да ишловчи 30 ёшли Муяссар Раҳимова 4 ой муқаддам вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзура Юнусова унга ва уй-жойга муҳтож яна бир неча киши, жумладан Хуршида Тиллаевага ҳам Президент совғаси сифатида намунали уйлардан берилишини маълум қилгани, апрель ойида у янги уйлар олдида «Ўзбекистон 24» телеканали учун интервью берганини ҳам айтиб ўтган (бу интервьюни мана бу ҳавола орқали кўриш мумкин).

«Бундан тўрт ой аввал Манзура Пазлиддиновна 10 нафар ҳақиқий уйга муҳтожларни ўша намунали уйларга олиб борди. Улар ичида мендан ташқари Хуршида, Дилфуза Ҳожиматова, Шоҳиста Бакирова, Зулфия опа, Хайринисо хола, Камолиддин ака ҳам бор эди. Ўшанда Манзура опа «Президентимиз совғаси бу сизларга. Биз фақат буйруқни бажаряпмиз. Уйлар сотилмайди, кўнгилни тўқ қилинглар. Барча қийинчиликлар ҳали ортда қолиб кетади. Подшоҳнинг назари тушиб, уйли бўляпсизлар», деди. Биз эса уйдан умид қилиб, ишчи кийимлар ва постеллар ишлаб чиқарадиган «Мустақиллик» тикувчилик цехида дам олиш кунлари ҳам кўп пул топиш мақсадида астойдил ишлашда давом этдик. Бу ерга октябрь ойида ишга кирганман. Ўшанда операцияни бошдан кечирганимга бир ҳафта бўлганди. Маошим ўзимнинг ҳисобим бўйича ўртача бир миллион сўм бўлиши керак эди. Аммо компьютерга бунинг ярми тушарди. Икки марта болам касал бўлганда иложсиз 200 мингдан 400 минг сўм ва бир марта мукофот сифатида 100 минг сўмни амаллаб олдим, холос. Қолган пулларимиз эса уй учун ўтарди. Мутасаддилар қистови ва хурсандлигимдан апрель ойида «Ўзбекистон 24» телеканали учун интервью ҳам берганман. Мухбирлар цехда иш қилаётганимни ва биз учун ажратилган уй олдида мамнуният билан гапирганимни съёмка қилишганди.

Президент вилоятимизга келган куни эрталаб соат 08:00лар атрофида ўша уйларда йиғилдик. Манзура опа «Ортиқча гап-сўз қилмайсизлар, раҳмат, айтинглар холос. Уйлар албатта берилади сизларга, фақат кўчаётганларингизда ўрни алмашиши мумкин. Кайфиятни бузманглар», дея қаттиқ тайинлади. Ўзим адрас кўйлак-лозим, фарзандларим ҳам чиройли кийиниши кераклигини айтишди. Уйда бир сўм ҳам маблағим йўқлиги боис бир танишимдан 500 минг сўм қарз олиб, болаларим билан кийиниб, ясандик. Ўша куни ўзини Президент қўриқчиси дея таништирган бир ака менга берилган уйга кириб, «Сизларга бу уйлар жиҳозлари билан берилиши ҳақида топшириқ бўлган. Қуллуқ бўлсин!», деб табриклади. Манзура опа Танзила Норбоевага (Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси) мен, Хуршидахон ва Шоҳистахон учун янги уйларнинг ҳужжатлари расмийлаштирилаётганини айтаётганини эшитгач, кўнглимиз янада ёришди.

Президентни кузатиб, уйга қайтишимдан кейин ҳеч қанча вақт ўтмай цехимизнинг кадрлар бўйича мутахассиси Мавлуда опа телефон қилди. «Муяссар, ҳаммага бирма-бир айтиб чиқдим. Сенларга уй берилганига бошида ишонгандим мен ҳам. Аммо уй йўқ экан. Сизлар актрисалик қилибсизлар», деди. Унинг бу гапларидан шокка тушиб қолдим. Ўша кундан бери тинчим йўқолди. Умидсизликда яшаш жуда қийин экан.

Қизлик уйимда икки хонада 15га яқин одам жуда қийин аҳволда яшаймиз. Ўз Ватаним бўлишини, болаларим ўқимишли бўлишини истайман. Ҳаёт қийинчиликларини енгиб, 3 фарзандим учун курашишдан асло ортга чекинмайман. Менга ўша намунали уйлар олдида қурилаётган кўп қаватли уйлардан бирини берамиз, дейишди. Аммо кўнмаяпман. Бизни шу пайтгача нега алдаб келишди? Нима учун Президент келиб-кетгач, уйни яна қайтариб олишди? Эшитишимча, менга деб берилган ўша янги уй ҳозир хусусий боғчага айлантирилибди», деган у.

Тикувчилик цехида ишловчи Шоҳистахон Бакирова эса Президент маслаҳатчиси Турсинхон Худойбергенов келиб, ҳокимлик вакиллари олдида ишчиларга бунёд этилаётган янги уйлардан берилишини айтгани, лекин орадан уч ой ўтгач, шаҳар хотин-қизлар қўмитасидан Равшаной опа келиб, барчанинг цехдаги пуллари эндиликда кўп қаватли уйлар учун ўтишини маълум қилгани, ундан кўп ўтмай эса вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзура Пазлиддиновна цех ишчиларини янги уйларга олиб бориб, биттадан ажратиб бергани ҳақида гапирган.

Шоҳистахон ва Ширинхон ая Бакировалар.
Фото: «Дарё»

«Мен қувониб, Наврўздан сўнг «Ўзбекистон 24» телеканалига интервью берганман. Ишонмасангиз, канал архивидан изласангиз, чиқиб қолади.

Хуллас, Президент намунали уйларга борган куни кечга яқин у ердан, эртасига эски ижара уйимиздан ҳайдалдик. Кейин Манзура опа билан кўришдик. Унинг ёрдами орқали шу уйда вақтинчалик яшаяпмиз. Деярли ҳар куни ижрочи аёллар келишиб, тезроқ чиқиб кетишимиз кераклигини айтишяпти. 22 май куни Муяссар иккимиз йиғлаб, бировлардан қарз-ҳавола қилиб Президент порталидан ёрдам сўраб, Тошкент сари отландик. У ерда ходимларга бор гапни айтдик ва ташкилот раисининг қабулига ёзилиб қайтдик. Ой охирида яна борамиз. Нега Президент уйига кирган ва суҳбатлашган аёл — Дилфуза Ҳожиматовага уй бериляпти? У ҳам бошида биз билан рўйхатда эди-ку. Оиламизга бермоқчи бўлган кўп қаватли уйлар августда битаркан. Балкони, канализацияси йўқ бинода кекса онам билан қандай яшаймиз? Бизни нега алдашди бошида? Шунга ҳайронмиз», — дейди Шоҳистахон Бакирова.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси кўзбўямачилик фактини тан олди

«Газета.uz» нашри вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзура Юнусова билан гаплашган.

Ҳокимлик вакили ҳам аёллар алданганини тан олган, фақат бу алдов эзгу мақсадлар йўлида қилинган гўёки.

У аёлларни улар юқорида айтганидек чиндан ҳам янги уйларга олиб боргани ва уларга «буларнинг барчаси улар учун экани»ни айтганини тасдиқлаган.

«Биз «Ўздарётранс»дан уларнинг юкларини ташиб беришни сўрадик. Уйлар улар учун қурилганини айтдик. Биз уларни янада яхшироқ ишлашга руҳлантириш учун шундай дедик», — деган у.

Вилоят ҳокими нима деди?

31 май куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов журналистлар учун матбуот анжумани ўтказди ва «коттеж можароси»га ҳам тўхталди.

«Андижон шаҳрининг «Мустақиллик», собиқ Пушкин МФЙда 14та кўча бўлиб, уларда 1539та хонадонда 2256та оила истиқомат қилади. Маҳалла 1920-1930 йилларда умумий ҳовли шаклида барпо этилгани сабаб бугунги кунга келиб, яроқсиз ҳолатга тушиб қолган. Аҳоли сонининг ортиши натижасида битта хонада бир неча киши истиқомат қилишига тўғри келган. Ҳатто омборхоналардан турар-жой сифатида фойдаланаётганлар ҳам кўп. Шу боис маҳалла аҳлининг яшаш шароитини яхшилаш, турмуш тарзини шакллантириш,доимий иш ўрни билан таъминлаш чораларини кўра бошладик. 

Хўжаобод туманининг Андижон шаҳри билан туташган қисмида дастлаб 226та турар-жой биноси қуриб битказилди. Айни пайтда давом этаётган қурилишлар туфайли уларнинг сони 1000та етади. Бунинг натижасида 2256та оиланинг 1000таси намунали, арзон ва барча қулайликларга эга бўлган 2 сотихли ҳовли-жойга эга бўлишади. Аҳолининг қолган қисми айнан шу ерда қад ростлаётган кўп қаватли уйларга кўчиб ўтади. Айтиш, жоиз барпо этилаётган уйларнинг умумий қиймати 75 миллион сўмдан 85 миллион сўмгачани ташкил этади. «Мустақиллик» кўчасидаги уйларнинг эркин савдодаги нархи эса 4 миллион сўмдан 55 миллион сўмгачалигини инобатга олсак, аҳоли эътирозига ўрин қолмайди. Амалдаги тартибларга риоя этиладиган бўлса ҳар бир хўжаликка биттадан уй қуриб беришимиз ҳам мумкин эди. Бироқ, биз ундай қилмадик. Мана шу хўжаликда нечта оила мавжуд бўлса, уларнинг барчасини алоҳида турар-жой билан таъминлашга қарор қилдик. Оқибатда 2 сотихли ҳовли-жойлар ҳақиқий рўйхатда турувчи фуқароларга бепул қуриб берилди. Бир ҳовлида истиқомат қилувчи иккинчи оила вакиллари, яъни уй бекасининг қизи ёки ўғли эса кўп қаватли турар-жой биноларига кўчирилиши кўзда тутилган. Айтиш жоизки, уларнинг аксарияти ҳатто ушбу ҳудудда доимий рўйхатда ҳам туришмайди. Ана шундай фуқаролардан Х.Тиллаева, М.Раҳимова, Ш.Бакирова, Х.Эрматова ҳамда М.Абдувалиева ҳам кўп қаватли уйлардаги хонадонларга эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритган ва улар учун ажратиладиган хонадонларнинг дастлабки тўловлари «Мустақиллик тикувчилик мажмуаси» МЧЖ томонидан олдиндан тўлаб берилган.

Умуман олганда, 46 нафар оғир шароитдаги аёллар билан 15 февраль куни шартнома тузилган бўлиб, 596 млн. 700 минг сўм дастлабки тўлов учун маблағлар ўтказиб берилиши шакллантирилган», — деган вилоят ҳокими.

Бундан ташқари, у Тиллаеванинг онасидан ташқари опасига ҳам коттеж берилганини айтмоқда. Бу гап қаердан пайдо бўлиб қолгани ҳозирча тушунарсиз.

Лекин бу мавзунинг асосий нуқтаси — ҳокимлик ва «Ўзбекистон 24» телеканали президентга кўзбўямачилик қилганида эди-ку?

Ҳоким эса аввалроқ бир неча нашрларда ёзилган версияни дастак қилмоқда — «Хуршида Тиллаева онасига берилган уйда унинг номидан интервью берган ва энди ўзи ҳам коттеж истамоқда».

Лекин бу версия аллақачон ўз вазнини йўқотди.

Биринчидан, ҳоким ўринбосари Манзура Юнусова аёллар коттежларга олиб борилиб, уларга бу уйлар улар учун деб айтилганини тасдиқлади. Бу Андижонда президентга кўзбўямачилик қилинганини тасдиқлаш демакдир.

Иккинчидан, «Мустақиллик тикувчилик мажмуаси»да ишловчи аёллардан бири Дилфуза Ҳожиматовага бошқа ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ коттеж берилди — демак тикувчилик цехида ишлаган 10 аёлга коттеж ваъда қилинганди ва уларнинг фақат биттасида коттеж қолдирилди. Буни манфаатдор бўлмаган ўнлаб гувоҳлар — тикувчилик цехи ишчилари тасдиқлашмоқда.

Муаммо фақат Хуршида Тиллаева билан боғлиқ эмас – у каби алданган бошқа аёллар ҳам бор – улар уй олгани ҳақида яна ўша «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюлар ҳам бор – буни ўчириб юбориб бўлмайди.

Учинчидан, Хуршида Тиллаеванинг тўлов топшириқномаси бўйича тушунарсиз вазият юзага келган – унда тўлов арзон намунавий уй-жой, яъни коттеж учун қилинганини кўриш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 24 ноябрдаги ПҚ-4028 сонли қарорида арзон намунавий уй жой ва арзон квартиралар алоҳида кўрсатилган.

Тўртинчидан, муҳтож хотин-қизларга имтиёзли шартларда уй-жой бериш ташаббуси президентга тегишли. Вилоят ҳокими эса бу борада олиб борилаётган ишларни ўз ташаббуси сифатида кўрсатмаслиги керак.

Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2018 йилдаги 285-сон қарори билан арзон уй-жойларни бериш тартиби тасдиқланган бўлиб, унга кўра оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган оналар тоифаларига мос келувчи хотин-қизлар арзон уй-жойларни олишлари мумкин.

Вилоят ҳокими эса «инсонийлик нуқтаи назаридан» «Мустақиллик» маҳалласидаги эски уйларда яшаётган аёлларга ёрдам кўрсатиш учун уларни «Мустақиллик тикувчилик мажмуаси»га ишга жойлаштириб, «Қишлоққурилишинвест» МЧЖ билан жорий йилнинг 15 февралида тузилган шартномага асосан иш ҳақлари ҳисобидан кўп қаватли уйлардан оладиган квартираси учун бошланғич тўлов сифатида 12 миллион сўмдан 15 миллион сўмгача, жами 596 миллион 700 минг сўм маблағ ўтказиб берилгани, шундан 94 миллион 759 минг сўми квартира олувчиларнинг иш ҳақи ҳисобидан, 431 миллион 641 минг сўми корхона фойдаси ҳисобидан ҳомийлик тарзида ўтказилганини пеш қилмоқда.

Лекин бу вилоят ҳокимининг валломатлиги эмас, унинг президент топшириқларини ижро этишидаги вазифаларидир.

Президент шу йил мартидаги видеоселекторда илгари сурган бешинчи ташаббус ҳам хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади.

Бир йил муқаддам Президент томонидан «Андижон халқи бахти» дея алқанган Шуҳрат Қўшоқбоевич энди ўз ҳудудида президентга кўзбўямачилик қилинишига йўл қўйиб берди, унинг матбуот анжуманида берган маълумотлари вазиятни янада чалкаштирди. Ҳоким аёлларни квартира олишга рози бўлмагани учун ношукрликда айблади ва уларни норози қилди.

Вилоят ҳокими матбуот анжуманида бу масала бўйича саволларга жавоб қайтарганини айтди ва у бу мавзуга бошқа қайтмоқчи эмас. Аммо унга ҳали кўп саволлар бор.

Хуршида Тиллаева ва унинг ҳамкасблари ҳолатида кўриниб турибдики, улар вазият қурбонига айланишди. Улар алдов қурбони бўлишди. Ўз ҳаққини талаб қилиб мурожаат қилишганида эса турли босимларга учраб, ҳуқуқлари бузилди. Ахир у президентни «отам» деб чин дилдан гапирганди.

Айни пайтда вилоят ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳи мазкур ҳолатни ўрганмоқда. Лекин бу масалага республика даражасида ёндашилиши ва ҳақиқат қарор топиши, айбдорлар аниқланиб, кўзбўямачиликка йўл қўйган мутасаддилар жазосини олишига зарурат юзага келган.

Токи, бир ёлғонни ёпиш учун ёлғон сўзлашда давом этиш қандай оқибатларни келтириб чиқариши мумкинлиги жойлардаги барча мутасаддилар учун ибрат бўлсин.

Азиз Қаршиев

https://kun.uz

Ўхшаш мақолалар йўқ.

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 шарҳ

  1. Азизбек says:
    06/02/2019 at 13:24-

    Исмат ака! Кун.уз. маладес экан! Бор экан у биздаям ББС журналистларидан қолишмийдиганлар! Рахмат,Кун.уз. тахририятига! Так держать! Аёлларни алдаб яхши қилишмади,Президентни обрусига путур етқазди бу хокимчалар! Нимага дур шахар хокими айтилмаяпти,суконғич бордику,Дилмурод! Аминман,уша шахар хокими Шухрат Абдурахмонов ишдан олинса,урнига мааан хоким буламан деб юргандур!

    Reply

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 87505 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: Мен шоирман, истасангиз шу…  - 36249 марта ўқилган
    • Президентнинг Давлат маслаҳатчиси, ёзувчи Хайриддин Султоновга  - 35042 марта ўқилган
    • Последние слова Стива Джобса на смертном одре  - 35000 марта ўқилган
    • Турсунхон Худойберганов Президентнинг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди  - 34872 марта ўқилган
    • МХХ ходими гувоҳлигида қабул қилиб олинган олтин динорнинг аянчли тақдири…  - 34683 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент ЎзТВ раисини нега ишдан олди?  - 34666 марта ўқилган
    • “МХХ раиси Рустам Иноятовнинг сиёсий портрети”га келган изоҳлар…  - 34573 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ҳукмдорга таслим бўлмаган ўзбек олигархи… (2-якуний қисм)  - 34546 марта ўқилган
    • Raw: Tourists Brave Glass-Bottom Bridge – China’s first glass-bottomed suspension bridge  - 34482 марта ўқилган
    • 10 счастливых стран мира и 5 стран с самым высоким уровнем жизни  - 34446 марта ўқилган
    • Tiger Shark Ballet with Vincent Canabal  - 34423 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ШУКРУЛЛО ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУННИНГ 95 ЙИЛЛИГИГА  - 34421 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Ўзбекистон Президентига  очиқ хат….  - 34367 марта ўқилган
    • Миллиардер без миллиарда: Чак Фини – удивительный человек.  - 34366 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти, Бош вазир, Бош прокурор ва Қашқадарё вилоят ҳокимига  - 34362 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Интернет – адоват майдони эмас! (Анвар Назировга жавоб ўрнида)  - 34263 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 3-қисм  - 34214 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари”нинг садоқатли ва меҳр-муҳаббатли ўқувчиларига  - 34211 марта ўқилган
    • Исчезнувший самолёт приземлился через 37 лет (Видео)  - 34181 марта ўқилган
    • Эксперимент с чемоданом – В мире удивительного…  - 34121 марта ўқилган
    • Бош прокурор И.Б.Абдуллаев, Ички Ишлар вазири А.А.Аҳмадбоевларга  - 34070 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга бағишланган шеърларнинг ёзилиш тарихи ҳақида… (Видео)  - 33955 марта ўқилган
    • Отиб ташланган Андижон… (Русчадан Исмат Хушевнинг эркин таржимаси) 5-якуний қисм  - 33954 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари: ИМТИЁЗ ВА МАСЪУЛИЯТ (2-8)  - 33940 марта ўқилган
    • Ёлғонинг умри қисқа (“Озодлик” радиоси раҳбарига)  - 33887 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Генераллар ўйини”даги Бек – Ғофур Раҳимов образи…  - 33829 марта ўқилган
    • Одил Ёқубовнинг издоши, Муҳаммад Алининг сафдоши, Исмат Хушевнинг устози  - 33828 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Гулнора Каримова билан Филипп Киркоровга  - 33809 марта ўқилган
    • Ўзбек ёзувчиси асарлари халқаро мукофотга тавсия этилди  - 33806 марта ўқилган
    • Навбаҳор Имомова – “Вашингтон чойхонаси” меҳмони…  - 33756 марта ўқилган
    • Бирлашган Миллатлар ташкилоти раисига ўзбек ойдинларидан мурожаат  - 33746 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: “ЎЗ ГАЗИНИ РУСГА БЕРИБ, ТЕЗАК ЁҚҚАН ЎЗБЕГИМ!”  - 33733 марта ўқилган
    • Ташпулат ЮЛДАШЕВ: С ЮБИЛЕЕМ, ДРУГ! (Предатель ли Сергей Ежков?)  - 33732 марта ўқилган
    • МХХ раисининг биринчи ўринбосари ҳибсга олинди. Раис қачон қамалади?  - 33689 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: ХУШВАҚТ МИСГАР БОБОМ ҚИССАСИ (Бешинчи, якуний қисм)  - 33678 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргузаштлари” Иккинчи китоб, биринчи боб  - 33642 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Мирсаидов билан танишув (Иккинчи китоб, 6-боб)  - 33640 марта ўқилган
    • Шогирд: Устоз “Ёшлар” телеканалига раҳбар бўлиб ютдими, ютқаздими?  - 33613 марта ўқилган
    • Туркияда кеча кутилмаган сиёсий воқеа рўй берди…  - 33611 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – “Юсуф Жума билан суҳбатлар” туркумидан (4-қисм)  - 33582 марта ўқилган
    • Эксперт: ИГИЛ может дойти до Средней Азии  - 33560 марта ўқилган
    • Жамоатни йиғлатган дуо ёхуд бир онанинг бошидан кечирганлари  - 33454 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сайрга кетган йигит… (2) (Абдуманноп Пўлатнинг порлоқ хотирасига)  - 33439 марта ўқилган
    • “Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат”га келган изоҳлар  - 33429 марта ўқилган
    • Бишкек: Телефон суҳбатини ким ëзиб олгани ўрганилмоқда  - 33412 марта ўқилган
    • Фарғоналик аёл эрининг ўлимида “орган ходимларини” айблаяпти  - 33410 марта ўқилган
    • Дадахон Ёқубов: Бу улуғ инсон дарё эди, уммон эди  - 33409 марта ўқилган
    • Самарқандда мединститут ўқитувчиси порахўрлик айби билан ҳибсга олдинди  - 33364 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Ўзбекистон: ИШИД ва қўрқув фазоси  - 33344 марта ўқилган
    • Андижон: Муҳаммад Юсуфнинг Марҳаматдаги қабри ва уйига зиёрат…  - 33342 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 33330 марта ўқилган
    • Сиз севган шоирлар – Йўлдош Эшбек: Мен сени севаман, йиғлаётган қиз!  - 33286 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шимолий вокзалдаги Темир йўл милицияси ҳибсхонасида (3-3)  - 33282 марта ўқилган
    • Dmitri Shostakovich – The Second Waltz  - 33270 марта ўқилган
    • Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат  - 33268 марта ўқилган
    • Саратонни тумов каби даволаш йўлини топган ўзбек фармацевти  - 33250 марта ўқилган
    • Фокусник мирового масштаба. This may be the best Card Trick Ever….Fantastic!!  - 33239 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкентдаги фоҳишалар резиденцияси (Иноятов ва Ҳайдаров жанги) -1  - 33233 марта ўқилган
    • Вы украли у нас мечту, господин президент! (Видео)  - 33224 марта ўқилган
    • “Америка овози” – “Дунё ўзбеклари” меҳмони: Одил Рўзалиев Торонтода (Видео)  - 33215 марта ўқилган
    • Озод Тўраев: Ўзбек халқининг дин танлаш ҳуқуқи…  - 33182 марта ўқилган
    • Первый российский автомобиль сделали 120 лет назад, но царь его не заметил  - 33182 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сахаровга ўзбек халқи номидан эълон қилинган лаънат тафсилоти  - 33168 марта ўқилган
    • The 100 best photographs ever taken without photoshop  - 33157 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ельцин билан учрашув (2-2)  - 33112 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикаси Олий раҳбариятига  - 33099 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ислом Каримовнинг ҳокимиятга келиши (2-китоб, 5-боб)  - 33078 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бош муҳаррирликка тайинланиш (2-китоб, 7-боб)  - 33053 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги гўзал суҳбати  - 33047 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дадахон Ёқубов: “Ассалому алайкум, баҳор!”  - 32906 марта ўқилган
    • Мурод Раҳмон: Азиз юртбошига (Шавкат Мирзиёевга қутлов)  - 32905 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 32901 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Насриддин Муҳаммадиев бошқача эди… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 32888 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: СНБда нима гаплар, жаноб Иноятов!  - 32852 марта ўқилган
    • Сурхон ёшлари: Қўноқлигу собитлик вақт ҳукмида (Иқбол Мирзо билан суҳбат)  - 32848 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Академик Сахаров (2-4)  - 32824 марта ўқилган
    • Мама, она и в Африке Мама! Желаем вам приятного просмотра (32 фото)  - 32788 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Диний экстремизм таҳдиди борми?  - 32787 марта ўқилган
    • Фарғонада ука ўз акасини чавақлаб, Шаҳрихонсойга улоқтирганликда гумонланмоқда  - 32782 марта ўқилган
    • Файласуф Маҳмуд Йўлдошев марҳум шоир Шукур Содиқ ва унинг ибратли ижоди ҳақида  - 32768 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ислом ака билан танишув (2-3)  - 32748 марта ўқилган
    • Узбекская литература и культура понесли тяжелую утрату…  - 32725 марта ўқилган
    • Амирқул Карим: Шоир дўстим Мухтор Комил ҳақида сўз… (“Ўтганлар ёди”)  - 32662 марта ўқилган
    • Сколько стоит политическое убежище в Незалежной…  - 32655 марта ўқилган
    • Ўш шаҳар милициясининг асосчиси ва биринчи бошлиғи  - 32652 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой молиявий пирамида ташкил этганликда айбланмоқда (1)  - 32644 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги суҳбати  - 32622 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари (2-китоб. Муқаддима)  - 32618 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Чироқчига поезд ваъда қилганим  - 32617 марта ўқилган
    • Солнце, Луна и звезды: лучшие астрономические фотографии года  - 32608 марта ўқилган
    • ЎзТВ намойиш этади: Фахш йўлига кирган қиз билан сухбат…  - 32591 марта ўқилган
    • Қудратхўжаевнинг қалб дафтари (“Уч илдиз”)  - 32584 марта ўқилган
    • “Озодлик”да Самарқандлик миллионер аёл Шоира Хасанованинг “Озод Назар”и…  - 32563 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 32561 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ депутати, таниқли журналист Дадахон Ёқубовдан янги йил табриги  - 32552 марта ўқилган
    • «Буритошу не стыдно под узбекским флагом “не замечать” вороватых коллег?”  - 32545 марта ўқилган
    • Усман Хакназаров: Кто лидер по вывозу капитала из Узбекистана?  - 32543 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 2-қисм  - 32540 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой ҳақида: Баланд учган бургутнинг овчиси ҳам кўп бўлади… (2)  - 32534 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: Ислом Каримов даврига баҳони замон беради, Юсупов эмас  - 32523 марта ўқилган
    • Брюссель аэропорти ва метросида портлашлар, қурбонлар сони ортмоқда  - 32517 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 32500 марта ўқилган
    • Шуҳрат Тошпўлатов – Ўзбекистон МХХ раисининг ўринбосари этиб тайинланди…  - 32499 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Одил Рўзалиев туғилган кун!  - 32494 марта ўқилган
    • Ай да сказки! Потрясающие иллюстрации Татьяны Дорониной  - 32494 марта ўқилган
    • Лазиз Тангриев – Ўзбекистон Матбуот ва Ахбарот агентлиги Бош директори!  - 32485 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Султонпошша Удаева: Оқ илон, оппоқ илон…  - 32460 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон – Ватаним маним” кўрик танловига: Яшариб бораётган Андижон! (2)  - 32452 марта ўқилган
    • Фарғона: Президент топшириғи асосида уй-жойлар берилди…  - 32449 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ал-Шабабга Трамп баёноти қўл келди  - 32443 марта ўқилган
    • Бош прокуратура: Гулнора Каримова қамоқда…  - 32437 марта ўқилган
    • “Портлашлар Эрдўғон партияси июндаги сайловда ютқазганидан сўнг бошланди”  - 32428 марта ўқилган
    • Акмал Саидовга: Нимани кутаяпсиз? Президентнинг “мастер класс” ўтишиними?  - 32423 марта ўқилган
    • Тоғай МУРОД: КУНДАЛИК ДАФТАРДАН (“ЁДНОМА”)  - 32404 марта ўқилган
    • Ўз оиламни ҳалол боқай деб четга кетган муҳожирлар Ватан хоиними?  - 32395 марта ўқилган
    • Рус тилида гаплашадиган ўзбек ҳамюртларимиз ҳақида…  - 32381 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов первым начал бороться с коварной принцессой…  - 32350 марта ўқилган
    • Якшанбада кўл бўйига қилдик сайр, Уй жой, рўзғор ташвишлари, сенга хайр…  - 32329 марта ўқилган
    • “Тошкентда кўрилаëтган хавфсизлик чоралари “Озодлик”нинг “Қурултой”ида  - 32305 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Етмиш ёшлик самимият (Журналист Анвар Усмоновга табрик ўрнида)  - 32303 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Авлиё бўлиш осонми ёки дин ниқобидаги фирибгарлик  - 32302 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (1-қисм)  - 32286 марта ўқилган
    • Анвар қори Турсунов: Менга туҳмат қилишмасин, соатим олтиндан эмас!  - 32286 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргўзаштлари” (2-китоб. Сўзбоши: М.Сатторов)  - 32263 марта ўқилган
    • Суҳайлий: Шеърларимни ғаламис кимсалар ўқиб, эътироз билдиришибди…  - 32259 марта ўқилган
    • Президентга шеър ёзиб, балоларга қолдим мен – Ҳаммадан узр сўраб, Суҳайлий…  - 32242 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дилмурод Жумабоев бугун туғилган кун. Табриклаймиз!  - 32234 марта ўқилган
    • Ҳамроқул АСҚАР: АБДУМЎМИН ЎТБОСАРОВ ЁДИ  - 32222 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Бош прокурори Бахтиёр Абдуллаев Президент сиёсатига қаршими?  - 32208 марта ўқилган
    • Случай в очень счастливой семье | Квартал (Видео)  - 32185 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 1-қисм  - 32177 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига бугун роппа роса тўққиз ой бўлди…  - 32140 марта ўқилган
    • Ислом Каримовнинг ўлими МХХ учун қимматга тушди…  - 32100 марта ўқилган
    • 23 йил тақиқланган Шерали Жўраев миллий телеканалда чиқди (ВИДЕО)  - 32098 марта ўқилган
    • Ўзбек журналисти Ватан байроғи кўтарилган АҚШдаги гей-парад ҳақида  - 32091 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШОҲ БИЛАН ШАЙХ ТЎҚНАШУВИ ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН ЭДИ? (1-қисм)  - 32073 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти сўлим водийнинг дилбар Наманганига ташриф буюрди  - 32064 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Президент ўзбек халқининг эртанги кунга ишончини тиклади!  - 32063 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиëев: “Милицияни ўғри қилган ўзимиз”  - 32059 марта ўқилган
    • Насриддин билан яккабоғлик қудамнинг келин олиш базмида бирга эдик…  - 32053 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (1-мақола)  - 32045 марта ўқилган
    • Холида: Мамаекуб ака неча йилдан бери Лангарим деб куюб енасиз…  - 32045 марта ўқилган
    • Шерали Жўраев оиласида: Йилнинг энг шов-шувли никоҳ кечаси!  - 32038 марта ўқилган
    • ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ БОШ ВАЗИР БЎЛГАН ТОЖИК КУЁВИ  - 32038 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти аъзоларидан  - 32034 марта ўқилган
    • Президентга хориждаги ўзбек мухолифати ҳақида ҳуқуқ фаолларидан мактуб  - 32030 марта ўқилган
    • Сегодня День рождения Генерального секретаря МОПЧ М.Захидова. Поздравляем!  - 32015 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ТЕЛЕВИДЕНИЯСИ ДИКТОРЛАРИГА “ОЧИҚ ХАТ”…  - 32003 марта ўқилган
    • Саид Абдулазиз Юсупов: Террорчининг миллати бор!  - 31986 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: Бу такрорда илоҳийлик бор…  - 31984 марта ўқилган
    • ҚУТЛУҒ, МУБОРАК БЎЛСИН АЙЁМ, ШАҲАНШОҲИМИЗ!     - 31984 марта ўқилган
    • Кичик Ислом Каримов ўзбек прокуратурасини айблади (ВИДЕО)  - 31982 марта ўқилган
    • Президентни ҳақоратлаш жиноят эканини наҳотки судья билмаса?  - 31976 марта ўқилган
    • Никто не ожидал от него такого выступления  - 31969 марта ўқилган
    • Якшанба – дам олиш куни: Козим Қаюмов – Атиргуллар очди чирой – Чархпалак…  - 31952 марта ўқилган
    • Қодиржон Ботировнинг уйи Бакиевга берилганидан маҳкамага шикоят қилинди…  - 31951 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Кўзингизни очинг, жаноб Президент, имконни бой бераяпсиз…  - 31946 марта ўқилган
    • Ғафур Раҳимов Мирзиëев шарофати билан Ўзбекистонга қайтади  - 31944 марта ўқилган
    • Бошловчи Қуддус Аъзамга: Мен Сиз ва Сизга ўхшаш маддоҳлардан жирканаман…  - 31934 марта ўқилган
    • Мираброр Усмоновни “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида  - 31933 марта ўқилган
    • Президент ва Бош вазирга: Уйбузар ҳоким ишдан кетди, зарарни ким тўлайди?!  - 31933 марта ўқилган
    • Бетавфиқ раҳбарни сўкканим учун, Уч йил ётар бўлсам ётганим бўлсин…  - 31933 марта ўқилган
    • Муҳаммад ИСМОИЛ: МИРЗИЁЕВГА ИШОНСА БЎЛАДИМИ? (2-мақола)  - 31907 марта ўқилган
    • МХХ раиси яхши одам бўлса, менга Россия ўрмонларида пишириб қўйибдими?  - 31884 марта ўқилган
    • Биринчи қадам ҳамиша оғир, аммо миллатнинг қаддини барибир тиклашимиз керак!  - 31873 марта ўқилган
    • ИШИДга қўшилган тожик полковнигининг янги суратлари тарқалди  - 31870 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 31860 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: ББС ўзбек хизматининг расмий вакили Тошкентга келди  - 31857 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: ШАФОАТ РАҲМАТУЛЛО ТЕРМИЗИЙГА БАҒИШЛОВ (“ЁДНОМА”)  - 31856 марта ўқилган
    • Қашқадарёлик шифокорлар ўлмаган чақалоқни “ўлди”га чиқаришди…  - 31854 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга: Исмат Хушевни Ўзбекистонга қайтариш керак!  - 31847 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Афсус, энг чиройли гулнинг ҳам бир кун, Сўлиб, оёқ ости бўлмоқлиги бор  - 31841 марта ўқилган
    • В Швейцарии все будут получать 2 250 евро в месяц. Даже не работая  - 31838 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (2-қисм)  - 31838 марта ўқилган
    • Мирзиёев ЎзТВ раҳбарига: ‘Озодбекка мешать қилма!‘  - 31836 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Ботир Қодиров: Йиғлайсанму  - 31827 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткор – Умида Мирҳамидова: Оқ атиргуллар…  - 31809 марта ўқилган
    • Одамларнинг ювиниш учун оддий ҳаммоми йўқ, лекин данғиллама тўй қилгиси келади…  - 31801 марта ўқилган
    • Оддий фукаронинг мухбирларга хати ва унга “Дунё ўзбеклари” муносабати  - 31800 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: СЎНГГИ МАНЗИЛДАН РЕПОРТАЖ…  - 31799 марта ўқилган
    • Профессор Гого Ҳидоятов: Турон тарихи. Кириш 1-қисм “Ўтганлар ёди” туркумидан  - 31799 марта ўқилган
    • Президентга: Уюшмани отбозорга айлантирган Муҳаммад Али кимнинг эркаси?  - 31798 марта ўқилган
    • Қаландар Қарноқий тимсолида Қарноқ қишлоғига сафар тарихи  - 31796 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкент шаҳар милицияси (ГУВД) ҳибсхонасида (3-китоб, 4-боб)  - 31790 марта ўқилган
    • “Дунё узбеклари” представляет: “Ху из мистер Сафаев?”  - 31779 марта ўқилган
    • Ҳоким ўринбосари, kun.uz мухбиридан қўлингни торт!!!  - 31773 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Нусрат Раҳмат туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31773 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов не смог приехать на похороны брата в Узбекистан  - 31769 марта ўқилган
    • ЎзТВ режим хизмати раҳбари, СНБ ходими А.Шодмоновга бағишлов  - 31767 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Қариндошлараро никоҳ – ирсий ва наслий чоҳ  - 31766 марта ўқилган
    • Олтин девор. Ўзбек спектакли – Ғани Аъзамов (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31763 марта ўқилган
    • Миллий мафкурани қайта кўриб чиқиш вақти келмади…ми? – “Кун.ўз”  - 31761 марта ўқилган
    • Открытое письмо Министру Внутренних Дел РУ генерал-лейтенанту А.А. Ахмедбаеву  - 31755 марта ўқилган
    • Ўктам Исматов Президентга: Судларнинг аҳволи Сиз айтгандан ҳам бадтар экан…  - 31754 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Самандар Қўқоновнинг қамалиш тарихи ҳақида  - 31746 марта ўқилган
    • Лола Хатамова объявилась в публичном пространстве. Долго ждали этого дня…  - 31745 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар  - 31740 марта ўқилган
    • Фароғат Камолова Жиззах туманидаги Мўлканлик қишлоғида туғилган…  - 31734 марта ўқилган
    • АБДУЛЛА ОРИПОВ – ДАҲО!!! (Биринчи мақола)  - 31733 марта ўқилган
    • Таниқли жамоат арбоби Насриддин Муҳаммадиев вафот этди…  - 31718 марта ўқилган
    • Омон Матжон: Евтушенко Ўзбекистонга бегона эмасди  - 31717 марта ўқилган
    • Талантли ўзбек шоири Амир Худойберди – меҳмонимиз…  - 31715 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: “Давлат маслаҳатчиси мақомидаги ўзбек Берияси…”  - 31712 марта ўқилган
    • МХХга қарши уларнинг қинғир ишларини ошкор қилиш орқали курашиш керак  - 31711 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Ватан битта, дунёнинг бошқа ҳеч қаерида Ўзбекистон йўқ!  - 31709 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев прокурорларни “энг катта ўғрилар” деб атади  - 31708 марта ўқилган
    • Маҳмуд Ражаб: Ижодида чиқити йўқ шоир (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31707 марта ўқилган
    • Дониер Турсунов: Мы то знаем кто такой Сафаев…  - 31700 марта ўқилган
    • Мирёқуб Қобилов: Динда мажбурлаш йўқ Муҳокама учун мавзу (Биринчи мақола)  - 31698 марта ўқилган
    • Имрӯз шоҳи анҷумани дилбарон якест, Дилбар агар ҳазор бувад, дилбар он якест (Ҳофиз)  - 31693 марта ўқилган
    • Туркманистонда полиция билан оммавий муштлашув  - 31678 марта ўқилган
    • Гулноз Мўминова: Севган кишим Мени пайқасин, десанг, Оёғига ўралашма…  - 31676 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда ижодидан: ЎЗБЕК ГАМЛЕТИ ҲАҚИДА (Шукур Холмирзаев ёди)  - 31672 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: “Сенга инсоф берсин, учинчи одам!”  - 31669 марта ўқилган
    • Анвар Каримов: Вот теперь пора…, настал переломный момент для Узбекской оппозиции  - 31654 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳнинг ББСдаги чиқиши хусусида  - 31652 марта ўқилган
    • ЕХҲТ раиси: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш йўлига ўтиши лозим  - 31650 марта ўқилган
    • АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен билан юзма-юз мулоқот  - 31648 марта ўқилган
    • Я, БАРОН, КОТОРОГО НАЗЫВАЮТ СФИНКС…  - 31644 марта ўқилган
    • Муҳаммадёқуб Ҳамроев: Самандар аканинг яқинларига табрикларимиз…  - 31642 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Ўнинчи – якуний қисм)  - 31639 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Буюк фарзандини унутган дорилфунун…  - 31635 марта ўқилган
    • BBC Путиннинг “хуфя бойлиги” ҳақида ҳужжатли фильм намойиш қилди  - 31633 марта ўқилган
    • Фарғонада Эркин Воҳидовнинг 80 йиллиги тантаналари бўлиб ўтмоқда  - 31625 марта ўқилган
    • Журналист Исмат Хушев номига келаётган ҳасрат ва хатлардан сатрлар… (2)  - 31621 марта ўқилган
    • Ф.Гюлен: «Мы, должны критически пересмотреть наше понимание ислама»  - 31613 марта ўқилган
    • Мирзиëев туғилган кунида янги қароргоҳга кўчиб ўтди (“Озодлик” радиоси видеоси)  - 31607 марта ўқилган
    • 22 июль куни Ғофур-Арслонбек Аҳмад ўғли Раҳимов 65 ёшга тўлади  - 31606 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов хотираларидан Абдулазиз Маҳмудов архиви  - 31597 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: АҚШ Ғофур Раҳимовни “наркобарон” деб хато қилди  - 31584 марта ўқилган
    • Қурултой: Қамалганларнинг яқинлари «тавқи лаънат»дан қутулдими?  - 31568 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган