Тошкент шаҳар ҳокимининг матбуот котиби – “Ёшлар” каналига бош муҳаррир бўлди
Тошкент шаҳар ҳокимининг матбуот котиби “Ёшлар” телерадиоканали бош муҳаррири бўлди
Бугун ЎзМТРК таркибидаги “Ёшлар” телерадиоканали “Давр” информацион дастурига Ҳусниддин Эргашев раҳбар этиб тайинланди.
Эслатма: Ислом Каримов Президентлик даврида Ҳусниддин Эргашев ЎзМТРК таркибидаги “Тошкент” телеканалида режиссёр, бош режиссёр ва директор лавозимларида ишлаган.
Ундан сўнг “Ўзбеккино” миллий агентлигида, шунингдек, Алишер Навоий номидаги киносаройи директори ўринбосари лавозимида меҳнат қилган.
Сўнгги бир йил давомида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари лавозимида фаолият юритган.
Тошкент шаҳар ҳокимининг матбуот котиби “Ёшлар” телерадиоканали бош муҳаррири бўлди