Бош муҳаррир И.Хушевга Мухаммад Ёқуб Хамродан Миннатдорчилик мактуби
Ватанпарвар журналист Исмат Хушевга
Миннатдорчилик мактуби.
Ассалому алайкум ҳурматли ва қадрдон Исмат ака!!!
Ушбу миннатдорчилик мактубим энг аввало сизга ва ундан кейин биринчи ўринда Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари адлия катта маслахатчиси Э.А.Таджиев амда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма прокурори А.Гулмуродов ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов айъати судьялари Ш.Раджабов, У.Имомова ва Ботир Мўминовларга
аталгандир.
Бир инсон умрининг арийиб 18 йилини кемирган разолат ва жа олат
сиртмо и мана ни оят адолат иличи зарби билан ир илди хисоби.
2019 чи йилнинг 14 чи мартида Ўзбекистон Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Э.А.Таджиев имзоси билан Олий суднинг ЖИБ ишлари бўйича судлов ҳайъатига киритилган ПРОТЕСТ жиноят ишини ўта холисона ва адолатли ўрганиб чиқиш жараёнида юзага келганлиги билан бир аторда хали хамон ўтмиш ора кучларининг бугунги кунларда ҳам ҳукми ўтаётганидан ва яна бир анча вақтлар улар ўз жиноятларини хаспўшлаш учун ўз мансаб ваколатларидан имкони борича фойдаланишларини, биттагина “вергуль”ни ўзларига керакли жойга суриб қўя олиш қудратига эгаликлари бироз билиниб қолибдир.
2001 чи йилнинг май ойида мен ва “Лангаргранит”нинг директори Дилмурод Қобилов иккаламиз Италиянинг “Роверой Лимитед” фирмаси билан Тошкентда “Ўз урилишматериаллари” АКда тузилган ўшимча келишув шартларига асосан олиниши лозим бўлган 2 дона 22.5 тонна юк кўтариш увватига эга бўлган КрАз 255Б1 маркали автомашина базасида бўлган автокранларни қабул қилишга борган эдик.
Мен ушбу воқеаларни 2012 чи йилдан буён “Дунё Ўзбеклари” сайтида бир неча бор баён қилдим.
Ва албатта 2002 чи йилдан токи 2007 чи йилгача бўлган бир неча тергов жараёнларида ҳам автокранларнинг кран установкаси 2001 чи йилда ишлаб чиқарилган ва автомабиль шассиси 1982 чи йилда ишлаб чиқарилган ва харбий консервацияда турган ва бирон кун ишламаган
“КОНВЕРСИОН ВИПУСК” АВТОМАШИНАЛАР БЎЛГАНЛИГИНИ ДОИМ АЙТИБ КЕЛГАНМАН.
Бу ҳақда Драгобич автокран заводининг расмий сайтида ҳам аниқ қилиб ёзилган.
Протест ва ажримда 1982 чи йилда ишлаб чиқарилган ва муқаддам ишлатилган автокранлар деган ёзувлар Евгений Коленконинг илтимосига ёки аралашувига асосан киритиб ўтилган.
Ваҳоланки 22.5 тонна юк кўтарувчи автокранлар ДЗАКда 1994 йилдан
бошлаб ишлаб чиқариб бошланган.
(Крилов ҳам ҳайратда Коленкодан)
Ҳурматли Исмат ака!
Сиз Ўзбекистонга келиб кетганингиздан кейин очиқ эфирга чиқиб айтганингиз каби Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг Президенти, том маънода Мамлакат рахбари бўлиб халқимиз хизматидалар ва шу билан бир аторда Куч ишлатар тизимларида ва Олий суд системасида ҳам, қолаверса хокимият идораларида ҳам Президентимизнинг ҳақиқий тарафдорлари ҳам кўпайиб бошлади.
Юртимизнинг ажойиб фарзанди Ҳамроқул Асқар ибораси билан айтадиган бўлсак, юртимизда Таджиев каби билимдон ва инсофлик прокурорлар бор экан, оёқлари ердан узилган собиқ Бош прокурор ўғли Шухрат Мустафоевларни огоҳ этиб, улар содир қилган жиноятларини фош қилиш билан агарда инсофга келишмаса суробини тўғрилаб қўйишдан ҳам тоймайдилар.
Адолатлар аста-аста деган эдилар Ҳамроқул Асқар акамиз, аммо умр елдек учқур!
Нима бўлган тақдирда ҳам кўнглим ёришиб сизга миннатдорчилик хатини ёзиш учун ажримни қўлимга олишни кутдим.
Бугунги қувончлик кунларнинг келишига сиз жуда кўп хизмат илдингиз ака.
Жуда баландпарвоз мақтовларни ёзай дейману барча мақтов ва эҳтиромлар кўнглимнинг энг тубида, энг тўрида — буни сиз яхши биласиз!!!
Дунё тургунча туринг дейин дейману, одамлар тақдирига ойдиклик киритишдек янги азоблар учунми деб юбораяпман!!!
Аммо лекин бироқ ҳар қандай халқ учун ўзининг маёғи бўлиши керак ва шарт.
Халқимиз бахтига омон бўлинг, ғам кўрманг ака, ҳали сизнинг кўп мехнатингиз керак ўнглангунимизча.
Сизга урмат ва эъхтиром билан укангиз
Мухаммад Ёқуб Хамро
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ