"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьпютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Сиз севган адиблар – Муҳаммад Шариф. «Уолл Стрит» (ҳикоя)

Адабиёт | 01/10/2018 5:30 AM     29607 марта ўқилди

Муҳаммад Шариф. «Уолл Стрит» (ҳикоя)
Чоп этилган 19.04.2016 Муаллиф Ziyouz.uz
– Войдод, вой ўлай! Болта кўтариб келаётганмиш! Энди нима қиламиз? — Ўттизга ўрлаб қўйган жувон темир дарвозани даранглатиб ёпиб кирди-да, қўлидаги чўлтоқ супургини четга улоқтириб, катта даҳага кирган қуртдек пишиллаб ётган эрини титраб-қақшаганча уйғотишга тушди. – Войдод! Турсангиз-чи ғафлат босмай! Акангиз келаётганмиш, қўлида болта кўтариб! Вой шўрим… войдод, одамлар, энди нима бўлади?!
Жувон ҳовли ўртасидаги темирдан ясалган ҳалинчак-каравотда қўлларини икки ёнга ланг ташлаб хуррак отаётган эрининг елкасидан қаттиқ-қаттиқ силтади. Турткининг кучидан каравот лапанглаб, ғижирлаганча нари бориб, бери келди. Каравот чайқалганида Акмалнинг қўллари уруғлай бошлаган садарайҳонларни дув силкитди. Ҳовли қуюқ райҳон ҳидига тўлди.
Акмал акаси келаётгани ҳақидаги хабарини илғаб-илғамай пешонаси қаттиқ тиришди, бироқ қўлида болта кўтариб олганмиш, деган гапдан кўзлари мошдек очилди. Эрталабдан бир бало бошланади шекилли, деган совуқ ўйдан бадани жимирлаб кетди. Хотини ҳамон оёғи куйган товуқдек ҳовлини гир айланиб типирчилайди, «Вой худойим-эй, ўлдириб қўйса-я!?» дея тинимсиз жаврайди, бир уйга киради, бир чиқади, рўмолини қайта-қайта танғийди, силлиқ шойи мато яна бошидан сирғалиб тушаверади.
Акмал қўлларини мушт қилиб пешонасига тираганча ўйланиб қолди, кейин оғир уф тортиб каравотдан турди. Қачондир охири бўлиши керак-ку бунинг, бор-э, бошга тушганни кўз кўрар, нима бўлса бўлди, бу ёғи энди худодан – шу фикр билан у ўзини босиб олишга уринди, тамбаланган темир дарвозага югурик нигоҳ ташлади, ҳовли этагидаги оғилхонага кириб, бир қўлида эски болта, иккинчисида синган кетмон сопини кўтариб чиқди, уларни дарвозахона деворига суяб қўйди. Хотини аллақаердан бешлик топиб келди.
– Қараб ўтираверамизми? Мен милиса чақираман! – деди хотини.
– Агар акам қамалса, иккита боласини олиб келиб қўлингга тутқазаман, ўзинг боқасан! – Акмалнинг бу гапидан кейин хотинининг овози ўчди. – Нега тўрсайиб турибсан, уйга кир, дамингни чиқарма, агар остона ҳатлаб ташқари чиқсанг бошингни ёраман. Болаларни тез энангникига жўнатвор. Ҳа, айтганча, Акромни уйғот, дарров чиқсин.
Бир оздан сўнг янгасининг авзойидан салкам ўтакаси ёрилган Акром  туфлисининг иккинчи пойини оёғига илиб-илмай акасининг ёнига ҳаккалаб келди.
– Сен қоч, Акром. Тез қоч! Эрталабдан қайгаям борардинг… Ҳа, Сайидазимнинг дўконига яширин. У  дўконини азонлаб очади.
– Сиз-чи, сизга нима бўлади? — деди Акром кўзлари чақчайиб.
– Мен билан ишинг бўлмасин, бу ёғига худо пошшо!
Акмал тақдирга тан берган, акаси шу келишида бошида тегирмон тоши юргизса ҳам чидаши кераклигини билади.
Уч ака-ука отадан етим қолибдики, катта ўғил Адҳамнинг калтаги укаларининг бошида синади. Бироқ қачонгача?! Аканинг шундай таъзирини берсинки, қайтиб қўл кўтаришга журъат топа олмасин. Лекин бу гал қўлида болта бўлса, иш чатоқ. Нима жин урди экан?
Ҳаким пахсакаш хотинидан айрилгач, уч ўғлини лойхонада катта қилди, дейилса сира муболаға бўлмас. Ён-атрофдаги қишлоқларда унинг қўлидан чиқмаган пахса девор кам. Кейинроқ болаларини ёнида олиб юрадиган бўлди. Энди у пахса урганда  болалари лой тепиб беради. Кенжаси нимжонроқ бўлганидан лойхонага тушмас, акалари лой тепса, у лойпанғиллоқ ўйнарди. Шунданми, Акром лойи пишмаган пахсадек салга тўкилгудек, бўшангроқ кўринади. Адҳам билан Акмал аксинча, болалигидан лой тепиб катта бўлгани боис оёқлари узун-узун, тўрт пахса баландликка ҳам лойни ўйнаб отадиган билаги ва бели бақувват йигитлар бўлиб етишди. Бироқ катта ўғил Адҳам бадфеъл, дийдаси тошдек қаттиқ, ўтганнинг ўроғи, кетганнинг кетмонига ёпишадиган, бермаса тутиб урадиган жаҳлдор кимсага айланди. Арақ ичиб олганида Адҳамнинг одамлик сиёқи қолмасди, кўзига салгина ёқмай турган кимсани урмасдан қўймас эди.  Зўрдан зўр кўп, дейишади, лекин бу гап Адҳамга тегишли эмасди, оломон-калтак орасига тушиб қолганда ҳам  гавдасини ғоз тутиб чиқарди.
Адҳам орада бир-икки марта ўн беш суткадан қамалиб чиқса-да, мулла бўлмади, қайтага бир одамга қаттиқроқ жароҳат етказиб, бир йилга қамалди. Қамоқдан чиқиб келган куниёқ хотинини калтаклади, кейин укалари, тоғаси ва амакисини тутиб урди. Бир йил ичида бирортаси Адҳамни кўргани бормаганмиш! Нега борсин ахир, у қамоқдалигида еттиёт бегоналар нари турсин, ғалвадан қутулган хеш-хўшларнинг ҳаммаси бирдек дўпписини осмонга отиб юрган бўлса!
Адҳам анойилардан эмас, энди ичиб маст бўлганида бегонага тегмай, фақат қариндошларини уришга одатланди. Тўғри-да, улар уйдаги гап кўчага чиқмасин дегандек милисига чопиб бормайди, Адҳам болаларини чирқиратиб яна қамалиб кетмасин, дейди-да. Лекин оғирлик Акмалга тушди, у ҳам қараб турмайди, кучи етганича олишса-да, ака барибир акалик қилади. Бир томондан, энг кичик Акромга-да осон тутиб бўлмасди, умрида бировга мушт кўтармаган заифгина ўспирин бола ҳали. Адҳам ичиб олса уни аямай уради, «мушт қайтар менга», дейди, қўрқа-писа акасига бир-икки мушт қайтарса, «муштинг қизларникидан ҳам юмшоқ», деб калтаклайди, қайтармаса, «ҳезалак» деб яна баттар дўппослайди.
Акмал укаси Акромни олиб Россияга ишга жўнаворди ва шу тариқа  аканинг мунтазам зуғумидан қочиб қутулишди. Ака-укалар баъзан бир йилда, гоҳо олти ойда бир келиб, отасидан қолган эски уйни бузиб, янгитдан қуришга бел боғлашди. Акмалнинг режаси аввал ўз уй-жойини битириб олганидан кейин укасини уйлаб, унга ҳам бир иморат солиш эди. Мусофирчилик, юрт, уй соғинчи кўнгилни юмшатар экан, ора-сира акасига пул жўнатиб турди. Майли, акам-ку барибир одам бўлмайди, лекин болалари қийналмасин, деди.
Бироқ орада кутилмаган воқеа юз бериб, тинч ҳаёт издан чиқди. У Россияда эканида акаси дабдуруст қўнғироқ қилди: «Хотининг шаҳарга тушиб бегона эркак билан шашликхўрлик қилибди, ўз кўзи билан кўрганлар бор экан», деди жони ҳалқумига тиқилиб. Ўша пайт йигирма бешинчи қаватда ғишт ураётган Акмал ғазабдан кўкарди, қўлидаги қизил ғишт уқаланиб кетди. У сира кечиктирмасдан хотинининг телефон рақамига смс-нома йўллаб, катта ҳарфлар билан «ТАЛОҚСАН!» деб ёзворди. Хотини ҳам бир зум кечиктирмай отасининг уйига жўнаворди. Акмал сафардан қайтгач хотини билан олти ой гаплашмади. Лекин маҳалла-кўй ўртага тушиб, эр-хотинни яраштириб қўйди. Хотини ҳам ялиниб-ёлвориб, худонинг зорини қилди: «Худо урсин, шаҳарга ҳисобот топширгани борган эдим, бошқармадагилар билан тушликка чиққандим, холос. Тил тортмай ўлай агар, бошқа бир гап бўлган бўлса». Хотини кичик бир идорада ҳисобчи эди, уйим бузилмасин деб ишдан бўшаб олди.
Бироқ ака норози бўлди. Хотини билан ярашган куни ичиб келиб Акмални ўлгудек дўппослади. Авваллари акаси сал аяб урар экан, бу гал аямади. Акмал моматалоқ юзига малҳам босаётган хотинига тикилар экан, майли, оилам бузилиб, болаларим етим қолмади-ку, дея ўзини юпатди.
Авваллари Адҳам биров билан жанжал бошлаганда ажратиб қўювчилар топилиб турарди, бироқ ўртага тушганларнинг кимисидир тишидан айрилиб, бошқасининг лунжи шишиб, яна бири елкасини чиқариб олгач, ҳамма томошабинга айланди-қўйди. Адҳам кейинчалик кўпроқ укаси билан жиққамушт бўлавергач, кўпчилик енгил тортди: «Ўзингдан чиққани ўпкангни туширади, дейишади, акасининг ўпкасини укаси босиб қўймаса, бошқа бировнинг қўлидан келмайди шекилли», дейишди одамлар. Адҳамга кўзи тушган катталар афсус билан бош чайқайди: «Раҳматли Ҳаким пахсакаш шу болаи баттол туғилганида пахса деворнинг орасига уриб кетмаган экан-да!?»»У бечора билмаган-да, билганда урворарди», дейди кимдир.
Бу орада Акмал укасини ёнига олиб яна Россияга жўнади ва шу кетганича бир ярим йилда қайтди. Келасолиб олти хонали данғиллама уй қурди. Уй ҳам майли, ҳайбатидан от ҳуркадиган каттакон темир дарвоза ясаттириб, ҳашаматли дарвозахона кўтарди. Дарвозахонанинг томи ёпилган куни акаси гандираклаб келди, бир-икки аччиқ-тиззиқ гаплар айтиб, жиғига тегди.
– Бу нима бу? Дарвозангни кўрган одам сени ўзига мақбара қуряпти, деб ўйлайди. Энди бир четига гўрингни ҳам кавлаттириб қўявермабсан-да, ёзда кириб салқинлаб ётардинг! – деди кесатиқ билан.
– Энди, ака, пул меники, ўзим хоҳлагандек қураман, – деди Акмал ғазабини тишлари орасидан бир-бир ситиб чиқариб. – Хоҳласам, мақбара ҳам қурдириб қўяман.
– Хеҳ, мишиқи, тилинг чиқиб қоптими? – Адҳам унинг тепасига келди.
Акмал акасининг авзойига қараб, ўлгудек маст шекилли, бир уриб ағдараман, деб ўйлади. Бироқ акаси худди фикрини уқиб олгандек илкис тиккасига калла қўйди. Акмал бирор соатлардан кейин ўзига келганида хотини пешонасига ҳўл сочиқ босиб ўтирарди.
– Қўйинг, шу жинни акангизга тенгалманг, нима деса деяверсин… ўзи ичи куйганидан қилади, ажаб бўсин, куйиб ўлсин, – дерди хотини жиғибийрон бўлиб.
Хотиним тўғри айтяпти, деб ўйлади Акмал. Акаси ҳамон отаси даврида ҳашар билан қурилган уйда ўтиради, икки хона, олди айвонли уй. Шунча йил ўтиб, яқинда арзик сувоқдан чиқди. Қайсидир йили озиб-ёзиб тепаси тандир, таги товуқкатак бир рамақи тандирхона тиклади. Улфатлари билан чой ичиб ўтирганида хотини тандирни қуритиш учун ўт қалаб турган экан, тандирхона қулаб, хотинининг оёғи синган эди. Шундан буён ҳали бошқа иморат солмади. Ҳа, ичи куяди-да, албатта! Устига устак, ўтган йилдан бери акасига пул ҳам жўнатмай қўйган.
Вақт ўтаверар экан, акаси калла қўйгандан бери, мана, орадан яна бир ярим йил ўтибди. Акмал укаси билан яна четга чиқиб ишлаб келдию қумсувоқ ҳолида қолган иморатни бўяб-безашга уриниб кетди. Икки ой деганда уйнинг безаги тўла қўлдан чиқди, ҳовли саҳнига қирмизиранг тош ётқизди. Деворнинг устини гир айлантириб қизил тунука билан ёпди, дарвозахонага кирган унча-мунча кишининг ҳашаматдан кўзи тиниб, боши айланади. Шифтини ёқутранг пластик билан қоплаттирди, деворларни энг охирги русумдаги ранг ва нақшлар билан безади. Улкан темир дарвозанинг ўзи қанча туради, эҳ-ҳэ, харажатларни ҳисоблаб тагига етиб бўлмасди. Ўзи усталарнинг тепасида туриб, кўнглига ёққан безак, ранг ва шаклларни айтиб турди. Усталар ўзининг тенгқур ўртоқлари, кўнгилдагидек иш қилишди.  Акаси куяди-да буни кўриб, куйиш ҳам гапми, ёниб кул бўлади…
Тўсатдан дарвозанинг даранглаши унинг хаёлини қочирди. Нимадир гупиллаб қулади, кимдир «воҳ» деди. Акмал чўчиб кетди, лекин сир бой бермай «Ким у?» деб бақирди.
– Мен, Акмал, менман, ҳе энасини… великни тормози ушламай қолди, дарвозанггга тикка калла қилдим-ку, – деди оҳ-воҳ билан.
– Зокир, сенмисан? Шошма, футболкамни кийиб олай, ҳозир чиқаман, – деди Акмал.
– Чиқмай қўявер, мен зинғиллаб ортимга қайтяпман, сенга бир хабарни айтгани келувдим.
– Нима гап?
– Аканг йўлда тўхтади, дўконга кирди, – деди Зокир дарвоза ортидан.
– Нима?! Акром ўша ерда эди-ку?
– Қўрқма, Акром пештахта тагига беркиниб олган, устига тешиккулчадан бўшаган коробкаларини ёпиб қўйганмиз.
– Акам нима қиляпти у ерда?
– Ичяпти.
– Ичяпти…Ким билан?
– Эрраис билан. Эрталабдан ичвоса, биласан нима бўлишини, эҳтиёт бўл-у, лекин бўшашиб ҳам ўтирма. Бўпти, мен кетдим, шошмасам бўлмайди.
Эрраисни эслаб Акмалнинг пешонаси тиришди, кейин ажабланди: акаси уни ёмон кўрарди, бир гал боплаб дўппослаган, Эрраис акасини бир чақирим наридан четлаб ўтарди, нега энди бирга ичиб ўтирибди экан?
Ҳа, калаванинг учини топгандек бўлди, ахир кеча ўзи Эрраисни тоза тузлаб жўнатган эди-ку, ана энди у акасини гижгижлаётгани аниқ.
Қишлоқ раисининг исми Абдуғаффор, орқаворатдан ҳамма уни Эрраис дейди. Аввалги лақаби Эррайим эди, халқ билмаса лақаб қўймайди, ахир. Эри четга ишга кетган жувон билан дон олишиб юргани элга достон бўлгач, энди Эрраисга айланган. Кўп қинғир ишлари боис орада бир раисликдан ҳайдалди. Унинг ўрнига келган қишлоқнинг обрўли кишиси туман марказидаги йиғинда бир марта қатнашгач, «Шу ёшимда энди ўғлим тенги болалардан сўкиш эшитишим қолувди», деб раисликдан воз кечди. Қишлоқнинг уддабурон йигитларидан бири раис бўлди, лекин уч ой ўтмай «умрим мажлисларда ўтиб кетади шекилли, қолаверса, маҳалланинг иши нуқул эр-хотин ўртасидаги жанжал экан», дея у ҳам ишдан бош тортди. Эрраис эски ишига фахр билан қайтди.
«Ана, айтган эдим-ку, сизларга! Мендан бошқа ким чидарди бунақа ишга, мендан бошқа ким эплайди бу ишни?! Урадими, сўкадими, ҳаммасига бардошим етади. Нима бўпти урса-сўкса, мажлисга киришдан олдин битта шишани бўшатиб, кейин қип-қизариб туравераман қўлимни кўксимга қўйиб», деб роса мақтанибди. Айтишларича, тор давраларда у ҳар икки лақаби билан ҳам фахрланиб юрармиш.
Кеча қош қорая бошлаганда биров дарвоза қоқди, чиқса шу, Эрраис турибди кеккайиб, катта қорнини қаппайтириб. Ёнидаги ёрдамчиси жигарранг  жилдни гоҳ чап, гоҳ ўнг қўлтиғига қистиради, кирланиб, ёрила бошлаган кўйлак ёқасини тез-тез ушлаб қўяди. Салом-аликдан сўнг ичкари киришди, Эрраис дарвозахона ҳашаматини кўргач, ўсмоқчилаб гап бошлади:
– Ука, бу маҳалла номини биздан берухсат ўзгартириб юборганмишсан?..
– Нима қипман, нима деб ўзгартирибман?
– Мол стрит эмишми… нима эди? – Эрраис ёрдамчисига ўгирилди.
– У-олл Сит-рит, хўжайин, Уолл Стрит! – деди ёрдамчиси жилд ичидаги қоғозларни титкилаб.
– Ҳа, шунақамиш… Уолл Стритмиш. Элнинг оғзида шу гапмиш. Одамлар бизда Уолл Стрит пайдо бўлди, деб овоза қилиб юрганмиш. Катталардан ёмон дакки эшитдим, ука, бу қанақа гап энди! – Эрраис дарвозахонанинг ҳар икки деворига биттадан одам бўйи қилиб солинган Америка долларининг белгисига ишора қилди.
Акмал буни безак учун қилдирган, белгилар гипсдан ишланиб, девор сатҳидан бир қарич бўртиб чиққан. Оққа бўялиб, устидан лак сурилган, шаклнинг қиррадор ва гажакдор қисмларига  зарҳал ранг беҳол теккизилган, оқшомлари шифтдаги чироқлар нурида жилваланиб туради. Акмал етти-саккиз йил давомида уйига доллар жўнатди, хотини пишиқ-пухта чиқди, шилдироқ қоғоз пулларнинг битасигаям хиёнат қилмай сақлади. Ниҳоят, мана шу ҳашаматли иморатни битирди. Иш якунланиш арафасида Акмалнинг хаёлига ҳали ҳеч ким кўрмаган безак солиб, одамларни лол қолдириш фикри келди – шу долларнинг белгисини ясаттирди.
Акмал долларга ҳайкал қурибди, деган хабар яшин тезлигида тарқалди. Долларнинг ҳайкали Америкада, Уолл Стрит кўчасида бормиш, уни бир қутурган буқа қўриқлаб турармиш, мана энди бизда ҳам ўзимизнинг «Уолл Стрит» пайдо бўлди, деган гапни кимдир киноя, кимдир завқланиб гапирадиган бўлди.
– Сен болани каллангга қайдан келди долларга ҳайкал қўйиш? – деди Эрраис Акмалга синчков нигоҳ ташлаб.
– Билмадим… бу ҳайкал эмас, безак, деворнинг безаги, кўп жойда кўрганман бунақасини.
– Менга қара ука, сени акангга ўхшамаган, гапга тушунадиган бола деб юрардим. Устингга мановинақа футболка илиб олиб бирда-иккида кўчада кўрганимда эътибор бермаган эдим, – Эрраис Акмалнинг футболкасидаги катта «Наша-Раша» деган ёзувга ишора қилди. – Энди буниси ҳаммасидан ўтиб тушибди-ку! Хуллас, ука, ҳайкалми, безакми, фарқи йўқ. Бу доллар, бу Америка, ўта нозик масала. Сиёсат билан ҳазиллашиб бўлмайди. Сенга маслаҳатим, шу бугуноқ ҳайкалларингни кўчириб ташла.
– Ие, нега кўчирар эканман, айтдим-ку, бу ҳайкалмас, безак деб. Ўзи сиз нега мени уйимга кириб хўжайинлик қиласиз? Нима ишингиз бор? Тегмайман, туради шундай, агар биров келиб тегса, қўлини синдираман. Ўн йил четда юриб топдим бу пулларни, нимани хоҳласам, шуни қураман, – дея тиккасига жавоб қайтарди Акмал.
– Ҳўв, ўпкангни бос, бола, хомлик қилма! Ҳали биров менинг гапимни икки қилмаган, аттанглаб қолмагин тағин дардингни айтгани одам тополмай, – деб Эррайис чўчанглади.
Акмал Эрраиснинг жўжахўрозга ўхшаб елка қоқишидан бир аччиғи келса, бир кулгиси қистади. Эрраиснинг тунов куни дўкончи Саидазим тасвирлаб берган қиёфаси кўз олдига келди. Эрраис дўконга тез-тез ичгани кириб турганидан Саидазимга арзи ҳол қилиши одатий экан. Бир куни Саидазимга қўлидаги тўрт букланган қоғозни очиб, кула-кула ўқиб берибди: “Буни қара, одамларимиз юмалоқ хат, йўқ, йўқ, қарғиш хат ёзишга ўтибди. Мана, мана шу хатни биров тунда дарвозамга қистириб кетибди. Эшит! Боламга бериладиган ёрдам пулини тўхтатганинг учун сен ер юткур худонинг лаънатига учрагин… ҳа, таниш сўзлар, …худоё худованда, катта қорнинг ёрилиб… ҳа, буниси ҳам эски гаплар, …сен хотинбоз… буям эски диёдиё, ҳа, мана буниси янги, эшит, …илоё тезроқ гўрга киргин ва устингга охирги кетмон тупроқ ташлангандаёқ ҳаромдан семирган танангни илонлар чақишни бошласин, ҳаромдан еганларингни сўриб-сўриб олсин”.
Эрраис хатдан бош кўтариб, Саидазимга қараб кулибди: “Мана кўрдингми, хотинларнинг оғзидан нималар чиқмайди, мени илонлар чақармиш, яна қачон дегин, гўрга кирганимдан кейин. Вой! Вой-вой-эй! Қўрқиб кетяпман, баданимни илонлар чақяпти”. Эрраис майитдек қўлларини ёнига қисиб, жилпанглабди.
Акмалнинг кўз олдидан ўша ҳолат ўтиб, мийиғида кулги пайдо бўлди. Эрраис буни дарров илғади:
– Куласан-а?! Пул шунақа қутуртирдими сени? Кўрмаганни кўргани қурсин деб шунга айтар экан-да!
– Ҳа, сиз кўриб қўйган эдингизми, етимлару бева-бечораларнинг ҳаққини еб ётибсиз-ку! Эррайимлик қилавериб ахийри Эрраис ҳам бўлдингиз. Биров бир нарса деяптими сизга?
– Ҳўв ука, ўйнашмагин арбоб билан, арбоб урар ҳар боб билан, деган гапни эшитмаганмисан дейман, тилингни тийсанг-чи! – Эрраиснинг ёрдамчиси луқма ташлади ва эҳтиёти шарт ортга бир қадам тисарилиб олди.
–  Айтдим-ку, йиғиштир доллар-полларингни деб. Бўлмаса ўзингдан кўр, оқибати чатоқ бўлади, – дея Эрраис энди жиддий дағдағага ўтди.
– Кекирдагингизни чўзманг, кеккайишингизни бошқа жойда қиласиз. Айтдим-ку, деворимга бировнинг қўлини текизмайман деб. Боринг, билганингизни қилинг! Осмон қўлингизда бўлса, ана, ташлаб юборинг, – деб хезланди Акмал.
Эрраис даҳанаки жанг чинига айланиб кетишини сезиб, ёрдамчисини олдига солиб жўнаб қолди. Лекин ёмон аччиғи чиқиб кетди, бир балони бошламаса бўлди эди. Кечроқ милиса билан келса керак, деб ўйлади Акмал. Лекин Эрраис қайтиб келмади.
Мана, кеча нега қайтиб келмаганининг сабаби энди аён бўлди.
…Одам кутган сайин кутилаётган воқеа олдида ожизлана борадими ёки кўп ўйлаш кишининг руҳини синдирадими, Акмал шашти тушиб кетаётганидан хавотирда эди. У дарвозахонада салмоқлаб қадам ташлаганча нари бориб, бери келади, баъзан тўхтаб, долларнинг ярқироқ белгисига тикилиб қолади, кўз олдидан йиллар давомида тўплаб уйига жўнатган пуллар ўтади. Ҳақини олганидан кейин муҳожир ишчилар ётоқхонасида пулини қандай яширгани, айниқса, бегона ва хатарнок шаҳар кўчаларида чўнтагида пулини чангаллаб банк эшигига етиб олгунга қадар бошидан ўтказган ҳаяжонли дамларини эслайди.
Ниҳоят, ташқарида дўпир-дўпир товушлар ва одамларнинг ғала-ғовури эшитилди.
– Акмал,  дарвозани оч, – акасининг жарангдор овози келди.
– Нима ишингиз бор? Очмайман, гапингиз бўлса шундоқ гапираверинг, – деди Акмал қўлидаги  кетмон сопини кафтига уриб.
– Оч деяпман, бўлмаса бузиб кираман!
– Боринг, ичмаган пайтингиз келарсиз.
– Қўрқоқ! Ҳали шашликхўр хотининг сени этаги тагига яшириб олган бўлмасин тағин? – Акасининг истеҳзоли кулгиси эшитилди.
Акаси темир дарвозани бузиб киролмаслиги тайин, лекин ҳақоратига чидаш осон эмас, бу гапни томошаталаб қўни-қўшни, маҳалла-кўй эшитиб тургани аниқ. Қолаверса, у бир ҳатлаб девор оша тушиши мумкин-ку. Акмал ноилож дарвозанинг кичик қанотини аста очди. Кутганидек, дарвоза тагида акаси чап қўлини белига тираб, ўнг қўлидаги болтасини елкасига қўйиб, заҳарханда ишшайиб турарди. Ўн беш-йигирма қадамлар нарида бир тўп оломон буларни кузатяпти. Акаси болтанинг кети билан Акмалнинг кўксига нуқиб йўлидан нари сурди ва дарвозанинг катта қанотини жаҳл билан очди. Эл кўриб қўйсин деган маъно бор эди бу ишида.
– Бу нима? – деди акаси деворда бўртиб турган доллар белгисига ишора қилиб.
– Ҳеч нима. Нима ишингиз бор? – деди Акмал акасининг важоҳати бу гал чиндан бошқача эканидан чўчиб. Адҳам қўлидаги болтани ўйнатиб, ярқироқ безак атрофида бироз айланди, кейин қўққисдан ҳайкалнинг қоқ ўртасига қарсиллатиб болта солди, гипс парчалари атрофга тарсиллаб учди, ҳўв наридаги уйнинг деразасидан Акмалнинг хотини бош чиқарди ва “Войдод, одамлар ёрдам беринглар, ўлдириб қўяди”, дея бақиришга тушди.
– Ие, ҳимоячиси зўр экан-ку бунинг, – деди акаси аччиқ истеҳзо билан, кейин ерда ётган гипс бўлагини моҳир футболчидек шундай тепдики, у тўппа-тўғри уйнинг деразасига бориб урилди ва ойнани чил-чил синдирди, аёлнинг дод-войи ҳам тинди. Адҳам иккинчи ҳайкални ҳам қўпориб ташлади, кейин бопладимми, дегандек атрофга мамнун қаради. Лекин бу кам эди, ҳали деворга туширилган безак нақшнинг ҳар қулочида биттадан доллар рамзи ярақлаб турарди. У девор бўёғини чопиб кўчиришга тушди. Энди Акмал чидаб туролмади, акасининг қўлидаги болтага ёпишди. Ака шуни кутиб турган эди, Акмалнинг қулоқ чаккасига зарб билан солди. Ука гандираклаб ортга тисарилди ва шу заҳотиёқ жон-жаҳди билан рақибига ташланди. Шу тариқа ёқалашув бошланди. Акмалнинг хотини яна айюҳаннос солиб бақиришга тушди, одамларни ёрдамга чорлади, лекин уйдан чиқмади; ҳамма биладики, уларнинг ўзлари тинчимаса, бошқа биров ўртага тушолмайди.
Энди дарвозага бироз яқин келиб томоша қилаётган катта-кичик орасида шивир-шивир бошланди:
«Акмал Россияда узоқ юрган, ўриснинг масласи билан колбасасига тўйган, кучи кўп, акасини уриб ташлайди».
«Ўрисни овқати нима бўпти? Анҳорнинг лойқа сувиям Адҳамга куч беради. Унга иблис бас келмаса, бошқаси тенг келолмайди. Лекин ичволганда, панд еб қолиши мумкин».
“Э, нима деяпсан, агар Акмал уриб ташламаса, битта ош мендан”.
“Адҳам урса, мендан битта шиша”.
Ака-ука роса муштлашиб чарчади, лекин аканинг билаги зўрлик қилди, амаллаб укасини тагига босиб олди, бироз нафас ростлагандек бўлиб, ҳали ўнг юзи, ҳали чап юзига тарсиллатиб солди.
– Сен мишиқи, ҳали ўзингдан кетиб қолдингми? Пул қутуртирдими сени? Мана сенга доллар! Мана сенга ҳайкал! Нима, бу ер сенга Америками? Ким қўйибди сенга отамнинг уйида долларга ҳайкал қўйишни!
Ака, ниҳоят, ҳансираб ўрнидан турди, оломонга қараб ишшайди, чангга беланиб ётган укани «бўлди, тегишингни олиб бўлдинг» дегандек енгил тепиб қўйди. Кейин болтасини яна елкасига қўйиб, дарвозадан мағрур чиқди, издиҳом ўртасидан ўтиб борар экан, “Бола ҳали ёш”, деб қўйди маънодор қилиб. Одамларнинг ярми аканинг кетидан эргашди, ярми қолди. Акмалнинг бир-икки оғайниси келиб, уни юпатишга тушди.
– Қўй, аканг ўзи ғирт аблаҳ, бузса бузсин эди, яна бошқатдан тиклаб оламиз. Лекин бир ойлик меҳнатимиз расво бўлди… Майли, яна бир Россияга бориб келсанг, янгитдан безаймиз.
Акмал бошини кўтариб, кўйлагининг йиртиқ енги билан оғзи четидаги қонни артар экан, ўртоғидан сўради:
– Зокир! Акам дарвозадаги доллар безакларга тегмади-а?
– Тегмади, кўрмади шекилли…
Акмал бу гапни эшитиб енгил нафас олди, чалқанча ётганча мусаффо осмонга мамнун тикилди, баданида оғриқ сезмасди.
– Дарвозаси бузилган уй харобазор бўлади, Зокир, акам атайлаб дарвозага болта урмаган, – деди Акмал маъюс жилмайиб. Лабининг четидан яна қон сизиб чиққан эди.
(“Тафаккур” журналининг 2015 йил, 4 сонида эълон қилинган)
http://ziyouz.uz/

Dunyouzbeklari.Com сайтининг  Telegram даги каналига қўшилинг ва энг сўнгги воқеалар шарҳидан хабардор бўлинг.


Facebooktwittergoogle_plusredditpinterestlinkedinmail

Ўхшаш мақолалар:

  1. “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Муҳаммад ШАРИФ: “УОЛЛ СТРИТ” (Ҳикоя)
  2. Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)
  3. Флаг Узбекистана поднят над Уолл-стрит в Нью-Йорке
  4. Сиз севган адиблар – Василий Шукшин: Қуёш, чол ва қиз. (Ҳикоя)
  5. Муҳаммад Шариф. Сомон йўли (иккинчи ҳикоя)
  6. Сиз севган адиблар: Л.Н.ТОЛСТОЙ ИЛЁС ҲИКОЯ
  7. Сиз севган адиблар – Л.Н.ТОЛСТОЙ: ИЛЁС (ҲИКОЯ)
  8. Сиз севган адиблар – O‘Генри: Сўнгги япроқ (ҳикоя)
  9. Сиз севган адиблар – Тоғай Мурод. Эр-хотин (ҳикоя)
  10. Сиз севган адиблар – Алишер Ибодинов: Бир томчи ёш (Ҳикоя)
  11. Сиз севган адиблар – Жамила Эргашева: Учрашув (Ҳикоя)
  12. Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • БАЙРОҚСИЗ МИЛЛАТ ёхуд XXI АСРДА МАЪНАВИЯТНИНГ НАРХИ ХУСУСИДА  - 596231 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ: ЎЗБЕК ЭМИГРАНТЛАРИНИНГ УЧ ТОИФАСИ  - 592318 марта ўқилган
    • НАЦИЯ БЕЗ ФЛАГА или О ЦЕНЕ ДУХОВНОСТИ В XXI ВЕКЕ  - 591046 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент командасининг аччиқ қисмати (Бир сурат тарихи)  - 590549 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: 9-май Ғалаба куни, мотам куни эмас!!! (“Президентга мактублар”)  - 573821 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ: МУСТАҚИЛЛИК САБОҚЛАРИ (Сталинча бошқариш сиёсати)  - 565411 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Усмонхўжаевнинг Жорж Бушдан нимаси кам?  - 564248 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рашидовнинг сирли ўлими ва унинг аччиқ сабоқлари ҳақида…  - 557979 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: БИЗ БИЛГАН ВА БИЛМАГАН ЗОКИРЖОН АЛМАТОВ (Сиёсий портрет)  - 557077 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шоҳга яқин бўлиш – қиличнинг домига яқин туриш демакдир!  - 556540 марта ўқилган
    • ИСЛАМ КАРИМОВ И ЕГО КОМАНДА: КТО КОГО? (Ч-1)  - 554340 марта ўқилган
    • ИСЛАМ КАРИМОВ И ЕГО КОМАНДА: КТО КОГО? (2)  - 553817 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент билан юзма юз ёки юракка кўчган учрашувлар (2-34)  - 553622 марта ўқилган
    • Америка Қўшма Штатлари Президенти Барак Обама навқирон 55 ёшга тўлди!  - 551320 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ПРЕЗИДЕНТНИНГ МАТБУОТ КОТИБЛАРИ  - 550079 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ўзбек матбуотига отилган ўқ…  - 540615 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қирғизларга мактуб (Фожеанинг етти йиллиги муносабати билан)  - 540089 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг собиқ биринчи раҳбари Рафиқ Нишонов 90 ёшда!  - 537592 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ёнаётган олий даргоҳ – “Президентга мактублар” туркумидан  - 536788 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ургутлик ёлғиз бўри (Карим Баҳриевнинг сиёсий портретига чизгилар)  - 536253 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ўзбек ирригаторларининг отаси – 80 ёшда!  - 533897 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қўшчинорлар (Ўзбекистон ва Қозоғистон муносабатларига бир назар)  - 533765 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент Девони раҳбари Зелемхон Ҳайдаров портретига шарҳ (2)  - 533340 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент соқчисининг жиноятлари…  - 529986 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ўзбекистоннинг биринчи ва энг сўнгги Давлат котиби…  - 526047 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Ўзбекистон Президентига мактублар” туркумидан (2-мақола)  - 525621 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Алишер Азизхўжаев ҳақида (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 523841 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: Мирзиёев оиласи билан Хитойни забт этди… (Видео)  - 523531 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Солижон Мамарасулов ҳақида (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 522990 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Давлат Мадҳияси муаллифи Ориповми ёки “Қурбонов”?  - 522831 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент Девони раҳбари Зелемхон Ҳайдаров портретига шарҳ (1)  - 522504 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Собиқ вазирнинг икки ўлими (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 521608 марта ўқилган
    • Журналист Исмат Хушевдан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга шеърий мактуб  - 519441 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШОҲ БИЛАН ШАЙХ ТЎҚНАШУВИ ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН ЭДИ? (“Ёднома”)  - 518827 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ХУФИЯ ИДОРА (МХХ) ДА БИРИНЧИ МИЛЛИЙ РАҲБАР  - 516021 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШАМСИ ОДИЛНИНГ КУЁВИ (1-99) (Йигирманчи – якуний қисм)  - 512836 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Шоғуломовнинг ўлими – парвоз ва инқироз…  - 512060 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: У.Юсуповнинг шогирди, Ш.Рашидовнинг сафдоши, И.Каримовнинг дўсти  - 511854 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ТАЪЗИЯНИНГ НАРХИ ҚАНЧА?  - 511414 марта ўқилган
    • Ислом Каримов билан илк учрашув (Биринчи китобнинг энг сўнгги боби)  - 510661 марта ўқилган
    • Журналист Исмат Хушев Алишер Азизхўжаев ҳақида (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 509385 марта ўқилган
    • Ш.Р.МИРСАИДОВ: “ТИЗ ЧЎКИБ ЯШАГАНДАН КЎРА, ТИК ТУРИБ ЎЛМОҚ АФЗАЛ!”  - 507834 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга  - 507518 марта ўқилган
    • “Адабиёт ва санъат” газетаси – муҳаррирлар инкубатори (Биринчи китоб, 21 боб)  - 507416 марта ўқилган
    • МОҚ вице-президенти Салим Абдувалиевнинг сирли салтанатига сафар…  - 505907 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Қора бозор”нинг қироли ким? (Муллажонов фаолиятига назар)  - 504450 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: 1 китоб, 20 боб ИЖОДКОРЛАР ЁТОҚХОНАСИ  - 504299 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШАЙТОНДАН ЧИҚҚАН “ФАРИШТА”  - 504230 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қўними йўқ вазирлар (Бош вазир ўринбосари Б.Ҳодиев диққатига)  - 504062 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: ОТИБ ТАШЛАНГАНДА ШЎРЛИК АНДИЖОН (2005 йилги шеър)  - 503863 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Х. Султонов ҳақида МХХда сир сақланаётган маълумотлар  - 503360 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Давлат маслаҳатчиси Умрзоқовнинг саройдаги сўнгги кунлари…  - 502603 марта ўқилган
    • Устоз Абдулла Орипов: “МЕНИ ОЛИБ КЕТИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА!”  - 501972 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: Мирзиёев оиласи билан Хитойни забт этди… (Видео)  - 463844 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: “ЭР БОШИГА ИШ ТУШСА” (2-КИТОБ, 43-БОБ) 2-Якуний қисм  - 421155 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ТЎҚҚИЗИНЧИ МАЙ – “КУЗАТУВ”НИНГ БОШЛАНИШИ (2-КИТОБ, 41-БОБ)  - 415531 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шимолий вокзалдаги Темир йўл милицияси ҳибсхонасида (3-3)  - 414866 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: МАЙДА ЧУЙДА ИНТРИГАЛАР ЁКИ ИХТИЛОФ САБАБЛАРИ (40-боб)  - 407243 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тинч океан ҳавзасидаги нотинч Дадахон (Бир сурат тарихи)  - 405878 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкент шаҳар милицияси (ГУВД) ҳибсхонасида (3-китоб, 4-боб)  - 386488 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) ҳибсхонасида (3-китоб, 5-боб)  - 383817 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Жиззах – Исёнкор облисполком раиси вафот этди… (Ёднома)  - 369112 марта ўқилган
    • Супруга нового президента Узбекистана – Ойхон…  - 352482 марта ўқилган
    • Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА – Сиз барибир муқаддассиз!!! (Шоира билан суҳбат)  - 348481 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Абдулла Орипов Америка тупроғида – Сафар таассуротлари (5-қисм)  - 340185 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сокин яшаб ўтган Бош вазир… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 326396 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар…  - 323842 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Мирзиёев халқ билан мулоқотни давлат сиёсати даражасига кўтарди!  - 322906 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов барҳаётлигида Торонто оқшомида ўқилган шеър (Видео)  - 322809 марта ўқилган
    • Сирли Салимбойваччанинг Сеҳрли Салтанатига Сафар…  - 321647 марта ўқилган
    • Турсунхон Худойберганов Президентнинг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди  - 302488 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Амнистия энг аввало Президентнинг қалбида бўлиши керак…  - 301990 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ички Ишлар Вазирлиги (МВД) ҳибсхонасида (3-китоб, 6-боб)  - 282025 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовга тош отиш кимга керак бўлиб қолди?  - 275605 марта ўқилган
    • Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёевнинг биринчи амнистияси эълон қилинди…  - 261641 марта ўқилган
    • Шухрат Нусратов: «Демократия или диктатура. Нужно сделать выбор сейчас!»  - 261613 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қодиржон Ботиров билан учрашув – “Истанбулга саёҳат” рукнидан  - 252305 марта ўқилган
    • Одил Ёқубовнинг издоши, Муҳаммад Али сафдоши, Исмат Хушевнинг устози  - 250000 марта ўқилган
    • Юсуф Жума: Нега чорак асрдан буён бир жоҳилга сиғиняпмиз?! (5-қисм)  - 229090 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади Аъзам Обид: Европа бўйлаб автобусда саёҳат  - 226381 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Шавкат Мирзиёевга суиқасд уюштиришлари мумкин…”  - 224120 марта ўқилган
    • Абдулла Ориповнинг “Америка дафтари” – Исмат Хушевнинг АҚШ сафари (6-қисм)  - 207047 марта ўқилган
    • В Чарваке снесли знаменитую чайхану «Бочка» (11 фото)  - 203494 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қодиржон Ботиров билан учрашув (“Истанбулга саёҳат”)  - 202510 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев Ўзбекистонда давлат тўнтариши эҳтимоллари ҳақида  - 202255 марта ўқилган
    • Расследования – Корпорация убийц… (Радио Свобода)  - 197521 марта ўқилган
    • Ўзбек Ван Гоги: Қишда ҳам қуëш суратини чизаман  - 194942 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бўритош Мустафоевнинг сиёсий портретига шарҳ…  - 184686 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Уйланишим тарихи 1-китоб, 15-боб  - 183546 марта ўқилган
    • Абдуллоҳ Нусрат: Ёзувчи ва адвокат Исфандиёрнинг мақоласини ўқиб…  - 173124 марта ўқилган
    • Дўстназар Худойназаров: Украина – менинг иккинчи Ватаним…  - 172478 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев Би-би-си мухбири Паҳлавон Содиққа: “Одам урмаганман…”  - 172163 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Башорат опанинг изтироблари…  - 162748 марта ўқилган
    • Каримов бошқарувидаги ҳукумат қонунчилари бунчалар қаллоб?  - 158095 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Номус ўғрилари (Суд очерки)  - 158027 марта ўқилган
    • Мирзиёевнинг Виртуал қабулхонасига ЎзТВ даги кўзбўямачиликлар ҳақида  - 157182 марта ўқилган
    • Оқибат деворлари (Ҳалима Худойбердиева ва Набижон Боқий суҳбати)  - 155186 марта ўқилган
    • Исмат Хушев – Туркияда (Анталияга саёҳат” туркумидан) 3-қисм  - 155064 марта ўқилган
    • МХХ раиси Рустам Иноятовнинг сиёсий портретига шарҳ (4 мақола)  - 154870 марта ўқилган
    • Бобур Маликов: Ўзбекистондаги ҳозирги аҳвол – шармандалик…  - 154471 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шукрулло бобонинг тўқсон бешинчи баҳори…  - 153702 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” меҳмони – Новосибирск университети профессори Неъматжон Раҳимов!  - 152634 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев: “Озодлик”нинг донг таратган Шуҳрати (Абдулла Искандар)  - 152485 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Олмахон Ҳайитованинг бемавруд ўлими… (“Ёднома”)  - 152305 марта ўқилган
    • Ўзбекистон миллий Телерадиоармиясининг пинҳона тузумига ошкора назар  - 151830 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: CLINTON CAN EASILY TRUMP TRUMP…  - 151785 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: УЧ КЕЧА-Ю, УЧ КУНДУЗ (3-КИТОБ, 2-БОБ)  - 149612 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Мен “ББС”, “Озодлик”, “Дунё Ўзбеклари” ходимларини тўғри тушунаман…  - 148633 марта ўқилган
    • Шоира Нуржаҳон Авазова ёруғ оламни тарк этди. Ундан яхши шеърлар қолди…  - 146692 марта ўқилган
    • ЎзМТРК раиси Алишер Хаджаевнинг кирдикорлари ёки саккизинчи ўринбосар  - 146607 марта ўқилган
    • “Ака ука оқпадарлар” номли танқидий мақола ва унга “Дунё ўзбеклари” ёзган шарҳ…  - 145819 марта ўқилган
    • Бош прокурор диққатига: “Водий Президенти” ва унинг прокурор ўғли ҳақида  - 145751 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Сайрамдан юборилган муборакнома!  - 144329 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бир ярим йиллик ҳарбий хизмат (Биринчи китоб, 11-боб)  - 143960 марта ўқилган
    • Беҳзод Фазлиддин: Бир монолог, икки қўшиқ можароси…  - 143915 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” меҳмони – Юсуф Жума: Мустабид мени бадарға қилди… (1-қисм)  - 143789 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Дафтарлар янги – “битиклар” ўша ўша…  - 142538 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Абдулла Орипов Америка тупроғида – Сафар таассуротлари (8-қисм)  - 139068 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Ориповнинг янги ёзган гўзал шеърлари  - 138062 марта ўқилган
    • Анвар САЙРАМИЙ: НЕВА САРИ САЁҲАТ (Йўл очерки)  - 138059 марта ўқилган
    • Хасанбой боксни Ислом акадан, Руслан штангани Мирзиёевдан ўрганган демайлик  - 135796 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Анвар Сайрамий ижодидан: Антиқа учрашув…  - 135184 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ҳукмдорга таслим бўлмаган ўзбек олигархи…  - 133341 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Ўз газини Русга бериб, тезак ёққан ўзбегим!”  - 132930 марта ўқилган
    • 1-январь – Каримовнинг йигирма йиллик вазири Элёр Ғаниев туғилган кун…  - 132921 марта ўқилган
    • Исмат Хушевнинг Сирожиддин Саййид ҳақидаги мақоласини ўқиб…  - 132644 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “YouTube”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 130982 марта ўқилган
    • Ислом ака учун ҳукумат ва ҳокимлар ўзини танк тагига ташласин, оддий халқ эмас…  - 130284 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шукрилла Раҳматович Мирсаидов хотирасига  - 128303 марта ўқилган
    • Ғанижон Холматов: “Ҳаёт ташвишларидан озод инсонни кўргим келади”  - 127380 марта ўқилган
    • Муаззам Иброҳимова: Синглимдай суюкли кимим бор маним…  - 126888 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: Мирзиёев оиласи билан Хитойни забт этди…  - 126873 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар (Биринчи мақола)  - 126781 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бугун қанотимга ўқ келиб тегди – Ёднома (1-мақола)  - 126672 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ўзбекистондаги сирли ўлимлар анатомияси…  - 124869 марта ўқилган
    • Аҳмадбой хазиначиси уйидан икки мошина пул мусодара қилинди  - 124568 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири, улуғ устоз Абдулла Ориповнинг энг янги шеърлари  - 123607 марта ўқилган
    • Юсуф Жума: “Мен ҳамон маҳкумлар вагонидаман” – (2-қисм)  - 122608 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари”нинг махсус мухбири Фарғонада – Усмонхўжаев хонадонида…  - 122304 марта ўқилган
    • Карим БАҲРИЕВ: ЧАРОС МАРСИЯСИ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 122243 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Торонто оқшомида ўқилган А.Орипов шеъри… (Видео)  - 121952 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов ҳақидаги изоҳ ва унга ёзилган шарҳ…  - 121395 марта ўқилган
    • Maine 2016 FULL SPEECH DONALD TRUMP Portland, Maine  - 119836 марта ўқилган
    • Академик Рустам Абдуллаев – журналист Исмат Хушевни “дуэл”га чорлайди…  - 119648 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шеър ва қўшиқ қанотида Оттавага оилавий сафар… (Видео)  - 119637 марта ўқилган
    • Чем закончатся эрдогановские «чистки»?  - 115830 марта ўқилган
    • Хамроқул Асқар: МУБОРАК НАВРЎЗ АЙЁМИ ТАБРИГИ (Дўстим Исмат Хушевга)  - 115751 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Ватаним маним – Андижонда Фарид Усмон юбилейи кенг нишонланди…  - 114663 марта ўқилган
    • Анвар САЙРАМИЙ: ОЛТИНЧИ ҚАБР (Ҳаётий-фожеий ҳикоя)  - 114536 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Прекратите лить грязь на головы людей  - 114423 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга танқидий хат (Таҳрирсиз босилди)  - 113427 марта ўқилган
    • ЧЕЛОВЕК ЛЮБИТ МИР И ЖИЗНЬ, ПОТОМУ ОН ОБРЕЧЕН, ЖИТЬ ДАЛЬШЕ  - 113134 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қодиржон Ботиров билан учрашув (“Истанбулга саёҳат”)  - 113064 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев МХХ билан Прокуратура ўртасидаги кураш ҳақида…  - 112243 марта ўқилган
    • Она была возмущена поведением мужа и ждала от него объяснений…  - 112047 марта ўқилган
    • Абулқосим Мамарасулов: Шавкат Мирзиёев Жиззахда нималар қилган эди?  - 112021 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Талаблик ётоқлари – соғинч Ватани” (Москва билан хайрлашув)  - 111884 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: БОЛАЛАР УЙИДА УЛҒАЙГАН ШОИР (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 111660 марта ўқилган
    • ЎРТА ТУРК ТИЛИ ва АЛИФБЕСИ тўғрисида ФИКР ва ТАВСИЯЛАР  - 111404 марта ўқилган
    • Сиз билган Муғанний… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 110394 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Анвар Шукуров: Четда юрган жиянларга (2)  - 109057 марта ўқилган
    • Матназар АБДУЛҲАКИМ: ДАРСДАН СЎНГ (“Ўтганлар ёди” туркумидан  - 108525 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: ҲИБСГА ОЛИНГАН “ТАРАҚҚИЁТ”  - 106439 марта ўқилган
    • Борис Немцов Кремльнинг ёнида ўлдириб кетилганига роппа роса икки йил бўлди!  - 106437 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига роппа роса беш ой бўлди  - 106396 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари ҳибсга олинди  - 105711 марта ўқилган
    • Светлана Абдурахманова: ГОРЬКАЯ СУДЬБА УКРАИНСКИХ СИРОТ…  - 105683 марта ўқилган
    • Married Team Perform Dangerous Tightrope Tricks  - 105220 марта ўқилган
    • «ББС» ВА «ОЗОДЛИК»НИНГ ОЛАМШУМУЛ МАКТАБИ…  - 103783 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: БЕГОНА (ёки беш ой давом этган раҳбарлик) (1-китоб, 10-боб)  - 103742 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевга “Гулистон экстракт-ёғ” АЖ ишчи хизматчиларидан  - 103634 марта ўқилган
    • Д.А.Кунаев: Рашидов ўз ажали билан ўлган эмас – Шароф Убайдуллаев (1-2)  - 103515 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шолохов Ватанида 1-китоб, 12-боб.  - 103503 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: “Мени олиб кетинг, Ўзбекистонга!” (Биринчи китоб, 7-боб)  - 103435 марта ўқилган
    • “Президент эркатойининг саргузаштлари” муаллифига мактублар туркумидан  - 103103 марта ўқилган
    • ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ – МИЛЛАТ МИНБАРИ (Журналист Исмат Хушев фаолиятига бир назар)  - 102717 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов барҳаётлигида Торонто оқшомида ўқилган шеър (Видео)  - 102420 марта ўқилган
    • Бизнес иммиграция для желающих жить и трудиться в Новой Шотлании. (Канада)  - 102083 марта ўқилган
    • АҚШЛИК ТРЕНЕРЛАРГА: ЭРКАК БЎЛИБ, МАҒЛУБЛИКНИ ТАН ОЛИНГ!  - 102006 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Агар Чарос қизим ҳаёт бўлганда 6 апрелда 20 ёшга кирарди…  - 101872 марта ўқилган
    • Юсуф Жума: “Каримов тахтдан кетса мен учун Ватанга йўл очилади” (6)  - 101616 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: ОБЕЩАНИЕ ЕГО ВЕРЕН…  - 101392 марта ўқилган
    • 2010 йилнинг 21 ноябрь куни Абдуманноп Пўлатов вафот этган эди…  - 101387 марта ўқилган
    • Повторное обращение к Министру МВД Узбекистана генералу А.А.Ахмедбаеву!!!  - 101346 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Эркин матбуот – эл озиғи (“Дунё ўзбеклари” нашри мисолида)  - 101150 марта ўқилган
    • В Китае открыли самый длинный и самый высокий стеклянный мост  - 100876 марта ўқилган
    • Самарқандда куёв ўғриси 3,5 йилга қамалди  - 100357 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент, Мухолифат ва Махсус хизматлар” (2-китоб, 38-боб)  - 100347 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” хабари: Ҳеч кимдан кам бўлмайдиган демократик давлат  - 100000 марта ўқилган
    • Сергей Ежков ва Исмат Хушевга миннатдорчилик!  - 99359 марта ўқилган
    • Самая богатая невеста на планете выходит замуж за простого человека  - 98691 марта ўқилган
    • Толиб Ёқубов: Сарафроз айтгани келдик (Исмат Хушевни “кашф” этаётганларга)  - 97841 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ислом Каримовнинг 25 йиллик бошқаруви якун топдими?  - 97710 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Abdurehim Heyit – Leylim Ley  - 97611 марта ўқилган
    • Ташпулат Юлдашев: Откуда растут ноги? Часть – 8  - 97573 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовга  - 97347 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Abdurehim Heyit – Nazugum  - 96789 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: Раҳбарни мақташ керакми?  - 95574 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев: МХХнинг янги раиси – палаги тоза одам…  - 95500 марта ўқилган
    • Башар Алим: Тарихдан ҳикоя (1932) – Бугунга киноя (2016)  - 94368 марта ўқилган
    • Дилобар Эркинзода: Жазога лойиқ нима қилди Бобомурод Абдуллаев?  - 94191 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Ориповнинг энг янги шеъри: НАСИБА…  - 94135 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиëев “Болалар” гуруҳи асосчисини ҳоким ўринбосари қилиб тайинлади  - 93931 марта ўқилган
    • Evril Turon (Mamadali Mahmud) White Flower (A true story) – 1  - 93393 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар” туркумидан  - 93375 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Амир Темур юртидан яна бир ўғлон чиқди!  - 93106 марта ўқилган
    • ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ – МИЛЛАТ МИНБАРИ (Исмат Хушев ижоди ва фаолиятига бир назар)  - 92840 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев. Осмонни ким суяб турибди? Ўзбек журналистика мактаби  - 92252 марта ўқилган
    • ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ – МИЛЛАТ МИНБАРИ (Исмат Хушев ижоди ва фаолиятига бир назар)  - 91906 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Оқсарой – малоҳатда танҳо, маломатда тоқ сарой!  - 91789 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Улуғ шоир Эркин Воҳидов ҳукуматга нима ёмонлик қилган эди?  - 91533 марта ўқилган
    • Алишер Таксанов: Синдром Каримова…  - 90833 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ЎЗБЕК МУХОЛИФАТИ ВА МАХСУС ХИЗМАТЛАР ФАОЛИЯТИ (4-қисм)  - 90690 марта ўқилган
    • «ЕСЛИ ТЫ СПОСОБЕН ВСЕГДА УЛЫБАТЬСЯ ЖИЗНИ, ЖИЗНЬ УЛЫБНЕТСЯ ТЕБЕ!»  - 90056 марта ўқилган
    • Иброҳим Ғафуров: “Бу безовта замона…”  - 89901 марта ўқилган
    • ИСЛОМ КАРИМОВ – ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ БАХТИ ВА ИФТИХОРИ  - 89174 марта ўқилган
    • Русский перевод фильма «Московский след» о деле Литвиненко  - 89051 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: НЕ БРОШЕННЫЕ КАМНИ ХУШЕВА…  - 89023 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев: Дўстлик кўприкларини ким бузади, ким қуради?  - 88743 марта ўқилган
    • ФАРИДА АФРЎЗ ДИЛРОЗИ: «МЕН СЎЗ ИШҚИДА ЁНАЁТГАН ОЛОВМАН!…»  - 88640 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев Тошкентнинг Фарҳод бозоридаги шпаналар ҳақида  - 88636 марта ўқилган
    • Абдулла Искандар: “Ëлғонлар устига қурилган салтанат”  - 88275 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг энг янги шеърлари…  - 87985 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев: Автоҳалокат – Қозоғистонда. Лекин илдизи – Ўзбекистонда!  - 87625 марта ўқилган
    • Ислом Каримов жанозасига кимлар келди-ю, кимлар келмади  - 87484 марта ўқилган
    • Ташпулат Юлдашев: Безнаказанность порождает вседозволенность. Часть 9  - 87227 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ТИНТУВ ВА ҲИБС (3-КИТОБ, 1-БОБ)  - 86507 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Украинадаги жасорат тимсоллари… (Ўзбек журналисти шарҳи)  - 86351 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: БИРИНЧИ ВА ОХИРГИ ЖАНГЧИ (2-КИТОБ, 39-БОБ) Якуний қисм  - 85411 марта ўқилган
    • Президентларнинг оилавий борди келдиси – халқлар дўстлигига хизмат қилсин!  - 85290 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Иноятов жаҳолати ва Мирзиёев жасорати ҳақида  - 85086 марта ўқилган
    • Мирзиёев хориждаги ўзбек ишбилармонларини Ватанга албатта чақириши керак!!!  - 84930 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган