Шароф Убайдуллаев: “Исматжон, бизнинг кўчада ҳам байрам бўлажак!»
Исмат Хушевдан ҳамма нарсани тортиб олиш мумкин. Ва бугунгидек уни ҳамма нарсадан, ҳатто Ватанидан ҳам жудо қилиш мумкин.
Бироқ бу тиришқоқ йигитнинг олов сачраб турган оташ қалбидан ҳеч қачон Ватанга бўлган чексиз муҳаббатни, халқига бўлган беқиёс фидойиликни, журналистикага бўлган мислсиз садоқатни йўқотиш тугул, заррача бўлса-да, камайтириш ҳам мумкин эмас.
Унинг оқшомлари ширин уйқудан кечиб, Абдулла Ориповнинг пайпоқларини ювиб чиққанлиги, Москвада шамоллаб қолган Ислом Каримовнинг елкасига то тонг отар банкалар қўйиб чиққанлиги сирларини — ана шу халқига, Ватанига ва ўз касбига бўлган муҳаббатидан ахтармоқ керак.
Унинг содда ва беғараз бу ҳатти ҳаракатлари замирида аслида шу Ватан ва шу халққа хизмат қилиш учун қайсидир маънода йўл ахтариш илинжлари ётган эди. Буни ҳам ҳамма қилолмайди.
У Ватандан ўн минг километрлаб узоққа кетганда ҳам, ер шарининг қарийб у четидан туриб бўлса-да, бу четидаги Ўзбекистон учун, унинг дард ва ғамлари учун бирга ёниб бирга куйишлигини ҳам унинг қалбидаги ана шу эл-юрт учун бўлган ўлмас муҳаббатдан ахтармоқ керак.
Нафақат Исматжоннинг, балки бизнинг ҳам Маконимиз ва Тупроғимиздан умримиз муталқо айро тушиб келаяпти. Исматжон узоқ Канададан туриб, юртини соғиниб яшагани каби, биз ҳам Тошкент кўчаларида шу бугунга қадар нима йўқотганимизни билмаган ҳолда — қишлоғимизни бот бот соғиниб яшаймиз.
Исмат Хушев кўксидан чиқаётган оташин олов тафти «Дунё ўзбеклари» орқали ўша заҳотиёқ бутун ер юзини қамраб оляпти, тилларда ва юракларда достон бўляпти. Миллион миллион қалбларга етиб боряпти. Лекин бизнинг юрагимизда тутаб ётган тутунни бугун ким ҳам кўра била олади…
Исматжон, Абдулла Орипов айтгандек:»Эммигрант — олис олисларда дунё кезиб юрган — Сиз эмас, Ватан ичидаги эммигрантлар аслида биз эмасми?…»
Мен бугун олис Ўзбекистондан туриб, туғилган кунини узоқ узоқларда — Шимолий Америка қитъасининг Торонто бағрида ўтказаётган дўстим Исмат Хушевни худди икки-уч йил аввал Тошкентда бағримга босганим каби яна бир бор ғойибона бағримга босгим келди.
Ватанидан, Ватандаги азиз кишилардан узоқ узоқларда, лекин кўзини осмондаги ой ва қуёшдан узмагани каби — Ватанига, Ўзбекистонига термулиб турган Исмат Хушевга боболаримизнинг қалбида ўчмас из қолдирган буюк Сталин — немис босқинчилари Москва остонасидан 25 чақирим нарида турганида ишонч билан айтганидек — айтмоқчиман: «Исматжон, бизнинг кўчада ҳам байрам бўлажак!»
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
6 шарҳ
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ3 комментария
-
Ҳурматлик Исмат Хушев!
Бугунги кунда Ўзбекистон Прездиденти Шавкат Мирамоновичнинг тинимсиз меҳнати, бошқарув маҳорати, шижоати, кучли иродаси, қолаверса, қахрамонлиги билан олиб бораётган ҳаёт-мамот курашида четда туриш хар бир узини хурмат килган УЗБЕКга уят деб ҳисоблайман ва Сиз билан баъзи бир фикрлар билан ўртоқлашгим келади.. Лозим топсангиз зълон қиларсиз.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизнинг «Муллифлик кўрсатувингиз» ва СИЗ кискача эслатиб утган «Оммовий ахборат воситаларига» жавоб очилганлиги билан табриклайман, келажакда катта умидлар билан «инқилобчиларнинг» ҳамма вақтдагидек, Президент байроги остида биринчилари қаторида куришни истайман.
Менинг фикрларим куйдагича:
1. 21 асрда яшаёиганимиз учун ва «Ахборат технологияси » устиворлигини хисобга олиб, «Хар бир давлат лавозимида » турган ёки ишга киришни хохлаган шахс учун тенгликни яратиш учун ПОЛИГРАФИЯ =»дидектор лжи» тизими кириталиши таклиф киламан. Бу системанинг хатолик даражаси факат 2%, демак 98% тугри. Буни хеч бир мутахасисс инкор кила олмайди.(Ташкил килиш ва утиш жароёни алохида мавзу).
Бу системани аввало Вазирлик, комитет, Бошкарма, Солик комитети, , Божхона комитети, Ички ишлар вазирлиги, Ташки ишлар вазирлиги, Вилоят Хокимияти ва хар бир Давлат Бюджетига алокадар ташкилот аъзолари утиши керак.
2. Ҳозирги кунда, чет эл ва қардош мамлакатлар (масалан, Козокстон) тажрибасидан келиб чиқиб ИКТИСОДИЙ авф- аминиция эълон қилиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман. ва чет элларга хар хил сабаблар билан чиқариб кетилган маблағ ва бойликлар дахилсизлиги таъминланган ҳолда аниқ муддат давомида (6 ой ёки 1 йил) ичида Ўзбекистонга қайтарилиши туғрисида қарор бўлиши керак. Албатта бу маблағлар ҳалол , покиза йуллар билан топилмаган бўлиши мумкин, лекин, бу маблағларни фақат ва фақат кичик ва ўрта ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалига маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари ташкил қилиш учун сарф килиш (ишлатиш, молиялаштириш) шарти мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман Агар шу масалани ҳал қилишга киришилса, чет эл инвистициясига ҳожат йўколади , бунинг устига янги жуда кўп иш жойлари ташкил қилинади.
3. . Хабарингиз бор, яқинда ҳурматли журналист, Ўзбекистон жонкуярларидан бири Шароф Убайдуллаевнинг «тижорат билан шуғирланиш давлвт амалдори учун жиноят» деган фикри эълон қилинди. Бу эса исбот талаб қилинмайдиган ҳақиқат — аксиома.! Шу нуқтаий назардан келиб чиқиб, ҳарбир давлат амалдори хар йилда даромади туғрисида декларация бериб туришини йўлга қўйиш керак. Бу соҳада озроқ Ўзбекистонда тажриба ҳам бор _ ташқаридан келаётган ҳар бир фуқоро чегарадан ўтиш пайтида қанчадан қанча азоблар билан топган 200-500 доллар учун декларация тўлдиради. Нима учун бир катта кабинетда ўтирган «давлат арбоби» бундан четда қолиши керак? Декларация беришни истамаса, ўзининг тижорати билан шуғирлансин.
4. Яқин ва узоқ чет давлвтлар тажрибасидан фойдаланиб, зарурят булса, урганиб, оддий ахолини ва давлат идорасидан тамоман ажратиб ташлаш керак, яъни оддий ахолининг давлат идорасига иши тушмаслиги керак. Бундай система Козокстонда «Ахолига хизмат курсатиш маркази» ёки Россияда «Многофункциональные услуги» деб аталади.
Козоқстон тажрибасидан келиб чиқсак, «ягона дарча» ахолига 157 хил давлат хизматини бажаради. Оддий ахолининг ҳамма зарурияти (масалан, пенсияга чикиш, паспорт олиш, уй солиш, ҳокимиятга ариза билан мурожат қилиш ва хк, ва хк) фақат шу ташлилот орқали тез ва сарсонгарчиликсиз бажарилади. Бир сўз билан айтганда, давлат ҳизмати, амалдори оддий аҳолидан тамоман ажратилган. Зарурият булса. Қозоқстон тажрибаси туғрисида батафсил келажакда тўхтайман.
Шуни эслатишим керакки, Ўзбекистонда ҳам шунга ўхшаш «хизмат » бор, лекин, бу ягона дарчага мурожат қилиш учун аввал бирнеча амалдорга кириб чиқишингиз керак шунда ҳам ишингиз битмайди.
Аҳоли билан амалдорни ажратиб куйишнинг энг муҳим тарафи ҳозирги кунда амалдорларнинг алмашиши бу катта айсберг учигина халос, қуйи табақадаги амалдорлар ўз « хизматларини « сақлаб қолиш учун жон-жаҳди билан тиришаётгани хеч кимга сир эмас
4 Асосий фикрлардан бири тўртинчи ҳокимият- оммавий ахборот воситалари тўгрисида. Хаммамизга маълумки бу хокимият шу давргача қўрқув ва таъзиқ остида таназул касалига мубтало бўлган. Бугунги жимлик эса бу қўрқувнинг натижасидир.Аста -секин йўлга тушаётган вақтда ҳамон жимлик сақланияпти. Оммавий ахборот воситалари тўлақонли ишлаб бошласа, ўзининг ҳуқуқий, вазифаси ва бурчини бажарса, нихоят даражада фойдали бўлишини ҳеч ким инкор қилаолмайди. Ўзига ишончни аста- секин қайтара олади.
Агар шу масалалар кўтарилса, Шавкат Мирамоновичнинг бир ўзигина эмас,СИСТЕМА ишлаб бошлайди.Ҳурмат билан Халкаро ахборатлаштириш академиясининг мухбир аъзоси, Хожи М. Турдиев
-
Ассалоу алайкум ҳурматли Шароф домла! Исмат акага айтинг суҳбатимизни қўйсин, одамлар бизнинг ҳам фикри мулоҳазаларимизни билсин. Ҳурмат билан Намоз Н
-
Исмат ака табриклаймиз Таваллуд айёмингиз Билан!!!
Сиздан купдан куп танкидий маколалар кутиб коламиз. Чунки сиздан бошка биронта узбек журналистида сизнинг Бир фоиз шижоатингиз хам топилмайди. Шижоатингизга Балли Исмат ака. Сизга чексиз хурмат ила мухлисингиз
Leave a Comment
Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.
Сизга ҳақиқий дўст бўлган мард ва жасур инсонларнинг табрик ва қутловларини ўқияпмиз. Лекин интернет оламида мухолифатман деб жар солиб юрган барча лўттибоз, аламзада ва шаллақиларнинг дами ичига тушиб кетди. Ҳатто Озодлик ва ББСдаги масхарабоз ўйинчилар ҳам жим. Шунга эътибор бердингизми? Сиз ахир бугун ўзбек халқининг дарду изтиробларини дунё миқёсига олиб чиқаётган машҳур журналистсизку! Бунақа писмиқ ва ожиз, иғвогар мухолифат ҳеч қачон ҳеч нарсага эришолмаган ва бундан кейин ҳам эришорлмайди. Қанчадан қанча мухолифатман деган муттаҳамларни таваллуд куни билан табриклаб мақолалар ёзгансиз. Қани улар? Бирортаси мардлик қилиб Сизни табриклай олдими? Йўқ, Чунки улар қўрқоқ ва ожиз, криминал ва даюс кимсалардир. Улар Сизнинг олдингизда бир тийин экан. Уларнинг сафига ўтмай жуда тўғри қилгансиз. Сизнинг бир ўзингиз улардан минг карра ортиқ экансиз. Буни бугунги туғилган кундаги мақола ва табриклардан ҳам кўриб билиб турибмиз. Яна бир бор табригимизни қабул қилинг, Исмат ака. Сиз энди бизнинг ҳақиқий устозимизсиз. Абдулла Орипов, Шароф Убайдуллаев, Муҳаммад Раҳмон, Мирзо Кенжабек, Сирожиддин Саййид ва Ҳамроқул Асқар каби ўзбек халқининг асл фарзандлари, талантли ва истеъдодли инсонлари уларни ҳам худди Сиздай қутлай олармикан? Йўқ, албатта. Дўстларинг кимлигини менга айт деган мақоланинг қанчалар улуғлигини мен бугун англаб етдим. Сиз халқимизнинг улуғ ва ардоқли инсонларининг ҳақиқий ва садоқатли дўсти экансиз.
“Дунё ўзбеклари”дан: Ҳис-ҳаяжонга тўла табрик учун раҳмат, албатта. Лекин Сиз қўйган айбловларга қўшилмайман. “Озодлик” ва “”ББС”даги дўстларимиз ҳам, Сиз ғазаб билан тилга олган бошқа мухолифат вакиллари ҳам (улар жуда кўпчилик) ўз эзгу тилакларини изҳор этишди. Қолаверса, туғилган кун билан табриклаш – бу ҳар кимнинг ўз хоҳиши, кўнгил иши. Буни истамаганларни мажбурлаш ақлсизликдан бошқа нарса эмас. Буни тўғри тушуниш керак. Шунинг учун ҳам мен Сизнинг чин юракдан билдирган табригингизни қабул қилиб, бошқа эътирозларингиз ўринсизлигини айтсам, мендан ранжиманг, илтимос. Мен туғилган куним баҳонасида бунақанги асоссиз иғво ва авантюралар юзага чиқишини истамаган бўлардим. Қўполлик қилган бўлсам, узр…
Assalom alaykum qadrli Ismatjon ukajon. Tavallud kuningiz muborak bolsin. Xamisha sog boling omon boling. Ellik sakkiz yoshni yana bitasini koring iloxim vTANDA DIYDOR KORISHISH NASIB ETSIN.
4 шарҳ
Uzbekistonda jurnalistika o’lganligiga chorak asr bo’ldi. Agar yngi prezident jurnalistlarga yo’l bermasa erkin faoliyt olib borishga, unda hech qanday isloxatlarga o’rin yo’q.
SHAROF U NI MUNOSIB SHOGIRDI ISMAT X. “OZODLIK” RADIOSIDA BU IKKI JURNALIST ALOXIDA O’RNI BOR. BOSHQALAR BU JURNALISTLAR DARAJASIGA CHIQISH UCHUN 40 YIL KERAK.
Ассалому алайкум Ҳурматли Ватандошлар,миллатдошлар ва дўстлар!
Ҳалқимизнинг ва давримизнинг асл Ватанпарвар ва Ҳалқпарвар фарзанди Шароф ака Убайдуллаевнинг ушбу тарихий ва ҳаққоний,фалсафий ва башоратона ёзилган ажойиб мақоласига ҳам мана бир йил бўлибди.
Шу ўтган бир йилда яратган эгамнинг инояти билан жуда улкан ўзгаришлар бўлди.
Шароф акамиз билдирган кўплаб ижобий фикрларга яна ўнлаб сифатлар қўшилди.
Ўзбекистон давлати мустақил бўлганидан буён бирон бир журналист ёза олмаган кўплаб ҳақиқатларни,айни инкор этиб бўлмас ҳақиқатларни айнан Исмат акамизнинг ўткир қалами орқали битилгач ўқидик,кўплар мутлоқ тилдан қолди,олдин тилдан қолганлар тилга кириб бошлади.
Шароф ака Убайдуллаев ўзининг билими ва салоҳиёти билан Исмат Хушев акамизнинг иқтидорига,талантига,инсонгарчилигига,мардлигига тан берибдими бўлди.Қолган бир нарсалар деб салбий фикр билдирувчиларнинг барчасининг фикрлари бир пул!!!
Улуғларимиздан ўтиб табрик хати ва мақола ёзишга бироз шошмасдан турибман.
Аммо кўплаб дўстларнинг мақола ва табрикларини,шархлари ва тилакларини мазза қилиб ўқиб турибман.
Шароф акамиз ният қилган байрам кўчаларимизда бошланди!!!
Исмат акамизни юртимизда кутиб турганлар қанча кўп бўлишса,чет эллардаги юртдошларимиз ҳам дуода бўлиб турибдилар.
Адолат байроғининг янада баланд ва эгилмасдан хилпираб туриши учун Исмат ака каби инсонлар юртимиз ва ҳалқимиз бахти учун ҳар қачонгидан ҳам зарурроқдир!
Муҳтарам Президентимиз ҳар нутқида ҳалқимизни ишонтирайлик,бирлашайлик,юртни обод қилайлик биргаликда,бу ишларда менга ёрдам берингиз деб қайта қайта такрорламоқдалар.
Қўшиб ёзиш ёки бўрттириб айтиш йўғу,аммо Исмат ака бугунги кундаги бир иккита вазирлик ёки давлатнинг бир неча юзлаб нашрларидан кўра кучлироқ таъсирга эгадирлар.
Мен бироз авайлаб ёздим.Аслида эса бир неча юз баробар гигант ижобий ва ижодий,инсоний ва мардона,ҳаққоний ва ғайриоддий қудратга эгалар.
Бизларнинг жуда кўпчилигимиз узоқ ва даҳшатлик кечувни “Дунё Ўзбеклари” ва Исмат ака бор учун кечиб ўта олдик.
Миллионларимизнинг бахтига шундай инсонни дунёга келтириб тарбия берган ота онасига минг таъзим!!!
Шароф ака! Яна бир нарса: Ҳарбий қисмда командир этигини артиб, тозалаган адьютант Исмат Хушевни эсланг. Шолоховга бориб учрашган Исмат Хушевни эсланг. Яна… горкомсомол биринчи секретари сифатида горкомбиринчи секретарининг студент қизини пахта даласига ҳайдаганини эсланг… Эслайдиган нарсалар жуда кўп… Хуллас, Исмат Хушев деганлари ғоятда оригинал, такрорланмас бир шахски, уни таърифлаш ҳам шарт эмас… У кимлигини ўзи ҳар бир ёзган сатрида баён этади. Шундай экан, биргина тилак,биргина истак: Исмат Хушев омон бўлсин.