"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Абдулла Орипов: Элу юрт орасида макон топди, Исматжон…

Адабиёт, Муаллиф ҳақида, Муҳаррир минбари | 09/02/2019 09:47-     11052 марта ўқилди

 
Матбуотда эълон қилинмаган шеърлар
Абдулла Орипов,
Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири.
Менинг шеьрларимни севибсан, Исмат,
Шеьрларим номидан сенга кўп раҳмат.
Сира кўрма алам, сира кўрма ғам,
Оламда қанотинг ёзиб юр, болам.
Доим ошно бўлгин самимиятга,
Шунда раҳмат деймиз биз ҳам Исматга.
Шу гапларни айтди таваккал, башанг
Қашқа воҳасидан Абдулла аканг…
Тошкент

 Суратда: Абдулла Орипов Тошкент Давлат университети журналистика факультети студенти Исмат Хушев билан. Тошкент шаҳри, “Вуз городок”, 1978 йил.
Абдулла Орипов,
Ўзбекистон Қаҳрамони,
Ўзбекистон халқ шоири.
Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун,
Гоҳо Ҳикмат, Гоҳо Қудрат, гоҳо Нусрат билан бир кун.

Билурманки, умр боқий, ҳаётим то адо бўлмас,
Яқо тутмам умидвормен, қаро кулфат билан бир кун.

Нечунким яхши дўсту ёр, нечунким яхши даврон бор,
Ўтарким яхши даврон ҳам дуруст улфат билан бир кун.

Шу чексиз катта дунёни фаҳм этди кичик бошим,
Аё дўстлар, ғолиб келгум шону шуҳрат билан бир кун….
(Абдулла аканинг тугалланмаган ва ҳали матбуотда эълон қилинмаган бу шеъри талабалик йилларимдан бўён эсдалик сифатида хотирамда сақланиб қолган)
Абдулла Орипов,
Ўзбекистон Қаҳрамони,
Ўзбекистон Халқ шоири.
Исмат Хушевга
(Тугалланмаган шеър)
Матбуотда эълон қилинмаган шеърлар…

 

Абдулла ака дўппида
Улғаяди ҳар бир зот, замоннинг ёрлигидан.
Кимгаки келса орзу, ҳикматнинг борлигидан.
Элу юрт орасида макон топди Исматжон,
Дўстларнинг хизматига, мудом тайёрлигидан.
Меҳр бирла боқур ул, катта билан кичикка.
Балки онаизорин меҳрига зорлигидан.
Туққан Ватан гуллади, қаҳ-қаҳ уриб кулди у,
Бир пайтлар зор йиғларди шул Ватан хорлигидан…

 

я Исмат Хушев мулозимлар билан
Суратда: Исмат Хушев (ўнгдан учинчи) Ўзбекистон Олий раҳбариятидаги бир гуруҳ ҳукумат ва давлат мулозимлар билан… 
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

 

Исмат А.О. билан
Суратда: Исмат Хушев устози, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов билан “Ўзбекистон овози” газетаси Бош муҳаррири  Сафар Остонов ҳузурида, январь февраль, 2013 йил, Ўзбекистон…

АДАБИЁТ

«Дунё ўзбеклари» учун махсус

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев: Икки умр ораси (Одил Ёқубовни эслаб)
  2. Исмат Хушев «Озодлик»нинг «OzodNazar» эшиттиришида — 25 июнь, 2014 йил.
  3. Исмат Хушев ва Сирожиддин Саййиднинг Ёзувчилар уюшмасидаги мушоираси-2012
  4. Исмат Хушев: Абдулла Орипов Америка тупроғида — Сафар таассуротлари (8-қисм)
  5. Ҳалима Худойбердиева билан Карим Баҳриевга журналист Исмат Хушевдан
  6. Исмат Хушев: Шеър ва қўшиқ қанотида Оттавага оилавий сафар… (Видео)
  7. Исмат Хушев: Норқобил — Китобнинг бепоён Макрид даштларида таваллуд топган…
  8. Исмат Хушев ва Шароф Убайдуллаев Абдулла Орипов ҳақида («Ёднома»)
  9. Устоз Абдулла Орипов: “МЕНИ ОЛИБ КЕТИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА!”
  10. Исмат Хушев ва Шароф Убайдуллаев буюк шоир Абдулла Орипов ҳақида
  11. Исмат Хушев: Эркин Воҳид вафоти – Президент учун аччиқ сабоқ бўлиши керак!
  12. Муҳаммаджон РАҲМОНОВ: Талаба укам Исматжонга…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.