"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ўзбекистонлик ижодкорлар Минск шаҳрида учрашувлар ўтказмоқда – ЎзА Агентлиги

Бош мақола, Маданият ва Санъат | 02/08/2019 9:24 AM     10407 марта ўқилди

 

Ўзбекистонлик ижодкорлар Минск шаҳрида учрашувлар ўтказмоқда

Ўзбекистонлик ижодкорлар Минск шаҳрида учрашувлар ўтказмоқда

Айни вақтда юртимизнинг таниқли ёзувчи-шоир ва журналистлари, маданият ходимлари Беларуснинг Минск шаҳрида бўлиб турибди. 

Улар адабиёт, маънавият масалаларига оид тадбирларда иштирок этиб, икки томонлама келишув, адабий-маънавий ҳамкорликларни янада ривожлантириш ва самарали йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Икки давлат ўртасида адабий алоқалар бир муддат узилиб, бадиий асарлар таржимаси, адабий-маданий алоқалар бироз оқсаган эди. Албатта, ўтган аср ўрталарида гуркираб ривожланган адабий алоқалар бугун яна қайта тикланаётгани икки давлат зиёлиларини ҳам бирдек мамнун этади.

Маълумки, Беларусь ёзувчилари, таржимонлари 1946 йили «Чырвоная змена» газетасида Ойбекнинг «Навоий» романи ҳақида мақолалар эълон қилган, улуғ адибимиз ўзи эса ушбу мамлакатнинг етакчи нашрлари — “Звязда” ва “Советская Белоруссия”да кетма-кет мақолалар чоп этганди.

1966 йили таниқли Беларусь ёзувчиси Алексей Кулаковскийнинг “Ўзбек ҳикоялари” номли тўплами ва ўзбек шоирларининг “Солнце в арыках” номли китоби беларусь тилида нашр этилган. Бундан ташқари, Минскда “Ўзбек эртаклари”, кейинроқ 1967 йил Зулфиянинг “Лирика” номли шеърий тўплами нашр этилган.

Ижодий ҳамкорлик учрашувлари пайти “Шарқ зиёкори” МЧЖ ва Беларуснинг марказий китоб дўкони “Белкнига” ўртасида икки томонлама шартнома имзоланди. Шубҳасиз, ижодий учрашув, сафарлар ўзбек-белорусь адабий, маънавий-маданий алоқалари ривожида муҳим ўрин тутади.

Дилобар Аслиддин қизи,

ЎзА​​

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ёқуб Аҳмедов: – Томошабин нима дейди? Ёки Қўчқорнинг чала туғилган қўзичоғи ҳақида…
  2. Толиб ЁҚУБОВ: МУЛЛА РАЙИМ – ҚЎШ БЎЛИБ ҚАЙТГАН БАХТ (Ҳикоя)
  3. Нуруллоҳ Отахоннинг ОzodNazar и: “Ўзбекистонда динга хиёнат қилаётганлар бор”
  4. “Озодлик” радиоси ва унинг раҳбари Алишер ҳақида навбатдаги танқидий мактуб…
  5. Буюк ўзбек ҳофизи Комилжон Отаниёзов таваллудининг 99 йиллигига (6)
  6. Ўктам Ҳакимали: Дунёда сотилмайдиган миллат – бири чечен, иккинчиси қирим…
  7. Маданият ва спорт вазирлигининг 30 мулозими оммавий изза қилинди
  8. Муҳаммаджон Обидов: ДЎСТЛИК ВА ҲАМКОРЛИК МУСТАҲКАМЛАНАДИ
  9. Сиз севган санъаткорлар: Ортиқ Отажонов билан “Уйга қайтиб” телекўрсатувида…
  10. Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (1-мақола)
  11. Финляндияда яшаётган ўзбек шоири Москвада китоби юз очдисини ўтказди
  12. Шоира қизнинг ҳаёти хавф остида: У навбатдаги операция арафасида…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган