Икки хушомадгўй учрашди бир кун, Очиғи, тажриба алмашмоқ учун — Абдулла Орипов
ИККИ ХУШОМАДГЎЙ
Икки хушомадгўй учрашди бир кун,
Очиғи, тажриба алмашмоқ учун.
Шундоқ бошлаб қолди гапни ҳаваскор:
— Менинг қалбим тўла ғурур, ифтихор,
Охири меники бўлди хўжайин,
Ишларим юришиб кетмоғи тайин.
У кун ўзларини яладим анча,
Товонидан тортиб тиззасигача.
Гап келди иккинчи хушомадгўйга,
Гапин бошлади у, толганча ўйга:
— Ҳозирги касбдошлар ўзгарган буткул,
Камтарликни билмас, мақтанар нуқул.
Мана биз донгдормиз, танийди ҳар ким,
Лекин ўтирибмиз, гердаймасдан жим.
Айтсам ишонмайсан, эҳ содда укам,
Ялаганмиз ундан юқорисин ҳам.
Абдулла Орипов,
Ўзбекистон қаҳрамони, халқ шоири
18.04.2015
