Мирза Анвар Ҳамидов: Бош муҳаррир Исмат Хушевга — Сиз энди жуда ҳушёр бўлинг!!!
Мен Шавкат Мирзиёевни парагматик раҳбар сифатида жуда ҳурмат қиламан.
Лекин 2 йилдан ошди, унга ички кучлар таъсир қилдими, билмадим, кўзлаган режаларини амалга оширолмаяпти.
Мен ундан жуда катта ислоҳотлар кутган эдим.
Масалан, ер ислоҳоти. Деҳқондан тортиб олинган ер масаласида дардларим жуда кўп. Акам деҳқон, укам деҳқон, уларнинг дардини яхши биламан…
Иккинчидан: Ташқарига чиқарилаётган ва сотилаётган электр энергия масаласи. Ичкарида ишлатилса, халқимизга катта фойда бўларди. Тупроқнинг қадри масаласи. Ўзбек деҳқонига бир-икки гектар ер беринг, газ беринг, техникадан ёрдам беринг. Гуллаб кетамиз.
Учинчидан — молиявий амнистиция. Каримов давридаги унга яқин бўлган одамлар жуда катта бойлик тўплади. Ўшаларга молиявий амнистия берилиб, ўша пуллар мамлакат иқтисодига ётқизилса Японияга ўхшаб кутилмаганда бойиб кетардик.
Рустам Иноятов, Рашид Қодиров, Татьяна Каримов, Гулнора Каримова, Шуҳрат Ғуломов, Зелемхон Ҳайдаров, Нодир Тўрақулов ва бошқаларнинг иқтисодий амнистицияси ҳақида ўйлашимиз керак.
Уларнинг қанчадан қанча пуллари бор. Тасаввур қилорлмайсиз. Даҳшат.
Мирзиёев ўзи бошлаган тўғри йўлдан бориши керак. Лекин нега кейинги пайтда олдинги ишонч ва кўтаринкилик кўринмайди. Халқ иккиланиб қолди, ислоҳотлар секинлашди…
Мен Сизни акамдек кўраман, ҳурмат қиламан. Зелемхон Ҳайдаров ҳақидаги дадил ва жасоратли чиқишингизни кўриб, тўғри ва адолатли гапларингизни эшитиб, кейинги ҳаётингиз ҳақида турли хавотирларга бордим.
Исмат Хушев энди ҳушёр бўлиши керак. Икки тегирмон орасида янчилиб кетмасин деб қўрқаман. Жонингиз битта, иккита эмас. Сизнинг ўрнингизда бўлганимда мен ўзимни эҳтиёт қилган бўлардим.
Ҳар эҳтимолга қарши, Канада ҳукуматидан ҳимоя сўранг. Жонингиз соғ бўлсин. Яратганнинг ўзи Сизни асраб авайласин.
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
Мирза Анвар Ҳамидов,

Мирза-Анвар Абдулла Хамид
Мен ҳозиргина ўзбек ботири Исмат ака Хушев билан дилдан суҳбат қурдим.
Яхши инсон, ақл заковатли, тафаккурли инсонлар билан суҳбат қуриш нақадар мароқли эканлигини яна бир бор ҳис этдим!
Қани энди, ҳар биримиз бир озгина Исмат акадай мард, Исмат акадай беғубор бўла олсак….
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ