Каллакланар тутлар ҳар баҳор ,
Ӯткир тиғнинг зарбидан титраб.
Уйғонади мисли бир сулув,
Офтоб меҳри сочларин тараб.
Қайта ӯсмоқ дарахтларга хос ,
Ирода ҳам уларга мерос.
Қармоқдаги жонсиз чувалчанг
Илинтирар тилла балиқни.
Турфа тузоқ , турфа хил найранг
Ӯраб олган бутун борлиқни.
Тузоқ қӯймоқ кимларгадир хос ,
Кимларгадир бу ҳам бир мерос.