"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Абдулла Орипов ижодидан: Гулдай Ватаним қолди…

Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”, Адабиёт | 26/01/2019 01:30-     13280 марта ўқилди

ВАТАНИМ

16.01.2018

|

АБДУЛЛА ОРИПОВ

Ҳар бир уйда айғоқчи,
Ҳар қадамда искович,
Одамни кўрса қочар, 
Бедовларинг ҳуркович.
Ошингга заҳар солди,
Ғанимларинг бир ҳовуч,
Ёвузларнинг қўлида
Гулдай ватаним қолди,
Бошида паноҳи йўқ
Тулдай ватаним қолди.

Нон бермайди ва лекин
Нон еганни ўлдирар,
Ўсиб турган ниҳолни
Аёз каби сўлдирар.
Бозор бормай қўйнингни
Пуч ёнғоққа тўлдирар,
Ёвузларнинг қўлида
Гулдай ватаним қолди,
Бошида паноҳи йўқ
Тулдай ватаним қолди.

Ҳар кўчада минг миршаб,
Ҳар гўшада авахта,
Ҳақ деганнинг оғзи берк,
Қон ютар лахта-лахта.
Ўзи-ку пахта эккан,
Ёстиғи бўлди тахта,
Ёвузларнинг қўлида
Гулдай ватаним қолди,
Бошида паноҳи йўқ
Тулдай ватаним қолди.

Илми урфон жаҳолат
Ғорига кириб кетди,
Ўлик тирикдан ўтди,
Тирик ўликдан ўтди.
Адолат истаб борсанг
Ёлғон тиршайиб кутди,
Ёвузларнинг қўлида
Гулдай ватаним қолди,
Бошида паноҳи йўқ
Тулдай ватаним қолди.

Қайларгадир йўқолди 
Меҳр билан муҳаббат,
Қўлида ханжар ушлаб,
Адоват қолди фақат.
Ёмон гап арзон-гаров,
Яхши гап бўлди қаҳат,
Ёвузларнинг қўлида
Гулдай ватаним қолди,
Бошида паноҳи йўқ
Тулдай ватаним қолди.

Тўғригўйлар бир четда,
Эъзоздадир иғвогар,
Қайтдик ўрта асрга,
Одам пуллар савдогар.
Минг йиллик хазинангни
Талаб ётар ўғри, ғар,
Ёвузларнинг қўлида
Гулдай ватаним қолди,
Бошида паноҳи йўқ
Тулдай ватаним қолди.

Ўлиб ҳам бўлмай қолди,
Ювғич урар кафандан,
Кимлардандир юққан кир
Кетмас сира бадандан.
Қуруқ ҳашаклар қолди
Гуллаб турган чамандан,
Ёвузларнинг қўлида
Гулдай ватаним қолди,
Бошида паноҳи йўқ
Тулдай ватаним қолди.

Қувган ҳам халқим дейди,
Халқим дейди қочган ҳам,
Лекин халқнинг аҳволин
Ўйламас бирор одам.
Жаллод ҳам халқ номидан
Ўқир фармонни у дам,
Ёвузларнинг қўлида
Гулдай ватаним қолди,
Бошида паноҳи йўқ
Тулдай ватаним қолди.

Турфа хил замонларни 
Кўрган битта инсонман,
Гоҳ фахр этсам, гоҳо
Баридан пушаймонман.
Нетайки мен на Хорун,
На ёки Сулаймонман,
Ёвузларнинг қўлида
Гулдай ватаним қолди,
Бошида паноҳи йўқ
Тулдай ватаним қолди.

Барчасига сабабдир
Асли нафснинг балоси,
Меҳнаткаш халқнинг эса
Ечилмас муддаоси,
Иншооллоҳ, бандага
Боққай бир кун Худоси,
Ёвузларнинг қўлида
Гулдай ватаним қолди,
Бошида паноҳи йўқ
Тулдай ватаним қолди.

05.10.2015 йил. АҚШ, Хьюстон.

Ўхшаш мақолалар:

  1. Абдулла Орипов: Мен фақат сиз билан ёнма-ён туриб, Илтижо қилишим мумкин Худога.
  2. Абдулла Ориповнинг янги ижоди билан танишинг: Оила шеъри. Дуо…
  3. Абдулла Ориповнинг бугунги янги шеъри: Димоғлари кўкка етган Кибор инсонлар…
  4. Абдулла Орипов: Катта йўлнинг ёқасида шинам йўлак бор…
  5. А.О: Мен олиб кетгайман дунёдан фақат Аллоҳ деган бир сўз – Аллоҳ номини
  6. Абдулла Орипов: Лекин баъзан руҳимга Қўрқуви солар соя…
  7. Абдулла Орипов: Пойгаларни унутиб, энди Омоч тортган отга монандман…
  8. «Онажоним — шеърият!» туркумидан — Абдулла Орипов: Орият…
  9. «Дунё ўзбеклари» тақдим этади — Абдулла Орипов: Инсон…
  10. Абдулла Орипов: Мен ёпиқ қўрғонда яшадим қўрқиб…
  11. Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига
  12. Абдулла Орипов шеърияти: «Юзма юз» ва «Ўйларим» «Ўтганлар ёди» туркумидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

2 комментария

  1. шъер укувчи:
    12/03/2019 в 23:59-

    «илми ирфон» . харф теришда у урнига и харфи тушиб колибди. Бу шеърни хали жуда куп кишилар укийди.

    Ответить
  2. Ahmad Turon:
    26/01/2019 в 18:30-

    Bu she’r hozir Ismat Hushev ta’riflayotgan odamlar va ularning olampanohi haqida e’kan. Afsuski bularning hiylasini atoqli shoirimiz juda kech tushinib qoldi. Aks holda haq so’z va adolat uchun butun halqining yo’lini Danko kabi yongan yuragi bilan yoritib safning e’ng oldida borar e’di.

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.