"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Абдулла ОРИПОВ: ҲАМШИРА ҚИЗИМ БАРНОНИНГ ШЕЪРИ

Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”, Адабиёт | 25/01/2019 00:51-     13239 марта ўқилди

 
   
АБДУЛЛА ОРИПОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири
ҲАМШИРА ҚИЗИМ БАРНОНИНГ ШЕЪРИ

Томиримни тополмай азоб бердингиз бир кун,
Оддийгина уколни қилолмадингиз, афсус.
Ҳамширалар қаҳатми сизларда, нима учун?
Бизнинг Барно қизчалик бўлолмадингиз, афсус.

Ҳар қандай соҳанинг ҳам устаси бор, албатта,
Ўзларига буюрсин мақтаб пиширган оши.
Эл аро маҳоратнинг қиймати эрур катта,
Баланд бўлса ҳам агар оладиган маоши.

Шифокорлар аҳлини кузатдим жуда узоқ,
Билмадим, деганларин эшитмадим мен асло.
Улар ҳам шоирларга ўхшаб кетаркан кўпроқ,
Ярмиси улуғ бўлса, ярмиси буюк даҳо.

Бизларга керак асли жўнгина, оддий ҳаёт,
Ростгўй ва дабдабасиз, она сутидек ҳалол.
Гоҳида эсламаймиз, ким берди бизга нажот,
Мақтанчоқнинг дастидан топгаймиз лекин завол.

Уммон орти юртининг булдир шифохонаси:
Муҳташам қасрлардан қолишмайди у сира.
Эътирофим айтайин, келди гапнинг хонаси,
Бу ерда етишмайди Барно деган ҳамшира.

 

Хьюстон, 19.09.2016

 

«Дунё ўзбеклари» учун махсус 

Ўхшаш мақолалар:

  1. Абдулла Орипов: Марҳум жўраларим, Эслайман сизни, Энди айлангансиз тушга, рўёга…
  2. Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига
  3. А.Орипов: Ё раб, англайдиган одам топилса, Йиғлардим, пойига бошимни уриб…
  4. Абдулла Орипов: Сен азиз зотлардан ёдгорсан, Хотира, хотира, хотира…
  5. Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да бугун ёзган янги шеъри
  6. «Дунё ўзбеклари» тақдим этади — Абдулла ОРИПОВ, ИЮЛЬ ШЕЪРЛАРИ
  7. Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (9)
  8. Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (13)
  9. Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (15)
  10. Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (34)
  11. Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг 75 йиллик юбилейи олдидан (4-мақола)
  12. Абдулла Ориповнинг туркум шеърларидан ўзи ўқиган тасмаларни тинглаб завқланинг
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.