"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга Баҳром Султонназаровдан

Бош мақола, Видео, Воқеа ва ҳодисалар | 21/01/2019 18:32-     11010 марта ўқилди

     Ўзбекистон Республикаси Президенти
                 Ш.М.Мирзиёевга
  Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори
                О.Муродовга
      Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси
              К.Комиловга
     Сирдарё  вилояти,  Сирдарё  тумани,  Буюк
   замин кўчаси  38-уйда  истиқомат  қилувчи
                  Б.Султонназаровдан
                                           М У Р О Ж А А Т Н О М А
                                          (Шикоят тартибида, 11-бор)
 “Подшох-  золимлар  зулмини  даф  этиш 
  учундир,  миршаб    каллакесарлар    учун, 
    қози  эса   ўғриларнинг  кенгашчисидир.
       Шунинг  учун  ҳақ  ишга  ризо  бўлган  икки 
      даъвогар,  қозининг  хузурига  бормайди” 
                                                              
          Саъдий  Шерозий-“Гулистон” асаридан.
       Муҳтарам Президент, Сиз иқтидорга келиб, олиб бораётган инқилобий ислоҳотларингизга нафақат мамлакат ичкарисида, балки жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳам юксак баҳо берилмоқда. Бу маддоҳлик ёки баланд-парвоз ёндашиш эмас, айни ҳақиқат.
       Сизнинг айниқса Прокуратура, Суд-ҳуқуқ тизимида олиб бораётган туб ислоҳотларингиз-биз каби фуқароларни янада фаолроқ бўлишимизга ундамоқда.
       Минг афсуски, эскича тўрачилик, эскича тузумни хоҳловчи айрим Прокурорлар, Судьялар, терговчилар Сизнинг ушбу олиб бораётган адолатли ислоҳотларингизга, ҳаракатларингизга зимдан қаршилик қилишиб, бир-бирларини ғараз ниятларда қўллаб-қувватлашдек саботажлари ҳамон учраб турибди…
       Мен, Сирдарё тумани Ободонлаштириш Бошқармаси бошлиғи лавозимида (2015 йил 12 январдан 2016 йил 21 апрел) ишлаган давримда, соҳада ўзимнинг ҳалоллигим, юртпарварлигимни кўролмаган уюшган бир гуруҳ ғараз ва паст ниятли мансабдорлар:
        — Сирдарё туман Ҳокими-А.М.Зуннунов, (собиқ)
        — Сирдарё туман Прокурори-Ш.Р.Турдалиев, (собиқ)
        — ЖИБ Сайхунобод туман Суди судьяси-А.Ташев, (собиқ)
        — ЖИБ Сирдарё вилояти Апелляция Суди судьяси-Б.Қурбонов, Ҳайъат аъзолари: Ҳ.Дўсназаров ва У.Джумаевлар,
        — Сирдарё туман прокуратураси катта терговчиси, 3-даражали юрист-
Ф.Ғ.Раҳимов,
        — Сирдарё туман Назорат-Тафтиш бўлими тафтишчиси-Ж.Эрматовлар   мазкур соҳадаги қонунбузарликлар, талон-тарожликлар, мансаб соҳтакорлиги ва суиистеъмолчиликларга қарши бош кўтаришимга қарши (етарли далиллар мавжуд) Одил Судловга хилоф равишда мени уйдирилган соҳта айбловлар билан дискриминация қилишлари оқибатида мени Ўзб. Респ. ЖК.нинг 167-моддаси 2-қисми “в”, “г” бандлари ва 209-модданинг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни гўёки содир этганлигимда айблашга эришишиб, ЖК.нинг 45, 59-моддаларига асосан 1 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этишиб, иш ҳақимнинг 20 % ни давлат даромадига ўтказиш шарти билан 1 йилу 6 ой муддатга АТИ жазоси тайинлашига муваффақ бўлишган!
      Мен ўзимга нисбатан ушбу ғирт туҳматдан иборат айбловлар юзасидан тегишли тартибда ўзим, оилам ҳамда адвокатим орқали дастлаб Сирдарё вилояти Қонунийлик, ва Ҳуқуқ-тартибот идораларига, сўнгра Ўзб. Респ. Бош прокуратураси ва Олий Суд раисига, натижа чиқмагач эса, (адолат тикланмагач) Сизнинг виртуал қабулхонангизгача аниқ фактлар асосида мурожаатлар этсамда ушбу мурожаатлар Сизгача етиб бормагани оқибатида Адолат, Ҳақиқат ва Қонун устуворлиги шу кунгача таъминланмаяпти…
      Мен асли жабрланган-Б.Султонназаров айбсизлигимни, мени ноҳақдан ҳалоллигим учун атайлаб ғараз ва паст ниятларда ўз хизмат вазифамдан четлатишга эришишиб, мазкур соҳта жиноят ишига жалб этишгач, менинг ўрнимга кўз тикиб ўтирган бир гуруҳ мансабдор ва масъул ходимларнинг айнан ўзлари уюшган ҳолда содир этишган жиноятлари ҳамда уларга нисбатан чиқарилган Суд ҳукми таҳлилига бағишланган Сирдарё тумани Ҳокимлиги муассислигида чоп этиладиган “Сирдарё” газетасининг 27.12.2017-йилдаги сонида Рахмат Тилла тахаллусли истеъдотли журналистнинг “Собиқ ва яна собиқ раҳбарларнинг кирдикорлари” сарлавҳали бир бетлик таҳлилий мақоласида ҳам менинг исми-шарифим йўқлиги ҳам тўлиқ исботлайди.
      Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят суди судлов ҳайъатида раислик қилувчи Б.Бобоевнинг 2018-йил 6-мартдаги ЎзРес Олий Судига киритган Тақдимномасида хам менга нисбатан қўлланилган 2та сохта айбловнинг 1-си бўйича 2013-йил июн ойида чиқарилган буйруқларга мен 2015 йил ишга келганман. Мени айбдорлик шакли ва айбдорлик даражасига аниқлик киритилмай айбли деб топиб, барвақт хулоса қилингани. Манфаатдорлик бўлганини кўрсатувчи маълумотлар мавжуд эмаслиги, суд томонидан ишда мавжуд табелларга айнан қандай сохта ёзув ва маълумотлар киритилгани асосланмагани ва ёритиб берилмагани тахмин гумонларга асосланган холда айблов хукми чиқарилгани кўрсатиб ўтилган. Уюштирилган сохта айбловнинг 2-холати бўйича тақдимномада “Бюджет ташкилотлари даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия хисоби тўғрисида”ги низомнинг 11-банди талаблари бузилганлиги тўғрисидаги Сирдарё вилояти назорат-тафтиш бошқармаси тафтишчиси Ж.Эрматовнинг “растрата” тўғрисидаги хулосаси асоссизлиги тўлиқ тахлил қилиб берилган. Мазкур сохталаштирилган жиноят иши доирасида менга нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти Сайхунобод туман судининг 2016-йил 25-июлдаги хукми ва жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят суди аппеляция инстанциясининг 2016-йил 5-декабрдаги ажримини бекор қилиш ва жиноят ишини тўлиқ хажмда бошқа суд таркибида кўриш учун юбориш масаласи сўралгани менга нисбатан бўлган қисми эътиборсиз қолдириб келинмоқда. Менинг мурожаатларимга шаблон варианти бўйича ўрганилмай жавоб берилаётганини қандай тушуниш мумкин? Инсон шахсига эьтибор берилаётган, барбод этилган тақдирларини хечдан кўра кеч бўлсада ўнглаш, адолатни тиклаш ишларига хурматли Юртбошимиз эътибор қаратиб тегишли мутасаддилардан хам шуни талаб қилаётган бир пайтда суд-прокуратура сохасида хали хануз ўзига тегишли хулоса қилмай, инсонлар тақдирига бефарқ, лоқайд эскича услубда ишлаётган бир ховуч бундай тўралар нафақат миллатга, дунёга очилаётган Ватанга хам мос эмас.
      Мисол учун менга жавоб хати жўнатган (бир-неча марта) Сирдарё вилояти Прокурори ўринбосарлари-О.Қўлдошев, У.Курязов, Б.Қаноатов ҳамда Ўзб. Респ. Олий суди судьяси-У.Рўзиев ва бошқаларнинг ҳеч бир таҳлилсиз, асослантирилмаган юзаки, бир-биридан айнан кўчириб қўяқолинган, бироқ ғирт ёлғонлардан иборат соҳта шаблон шаклидаги жумлаларни ўқиб ҳайратингиз ошади!
      Нима бу “ғўддайган”лар Сизнинг олиб бораётган ислоҳотларингизга қаршимилар? Сиз бундан 1 (бир) йил аввал, аниқроғи 02.08.2017-йилда навбатдаги видеоселекторда чиқишингизда Прокуратура ва суд органларини кескин танқид қилганингиз уларга заррача ҳам таъсир қилмаган кўринади?
      Мана ўша нутқингиздан иқтибос: “…Биз янги Прокурор тайинлаб, ташкилотни аввалги чиқиндилардан тозаладик. 70, 80 %  ходимларни алмаштирдик. Барибир Прокуратурада яна 15, 20 % аввалги ўғри тизимдан қолган ходимлар ишламоқда.  Бу  прокурорлар  халқ  бошига  битган  бало бўлди. Агар тўғри ишламаса, ҳаммаси ишдан кетади…”
       Ҳурматли Шавкат Миромонович, мазкур навбатдаги мурожаатим орқали мени мутлоқо айбсизлигим сабаб, мени тўлиқ оқлаб, менга қарши Одил Судловга қаши жиноятлар содир этишган уюшган давлат ҳиёнатчиларига нисбатан қонуний чоралар кўрилишини таъминлашни сўраган мурожаатномамни Сизнинг виртуал қабулхонангизга жўнатар эканман, ушбудай Инсон ва унинг ҳаётига даҳл этилган долзарб шикоятлар Сизнинг эътиборингизгача етиб бормаётганлиги боис, мурожаат нусҳасини ОАВ лар (dunyouzbeklari.com ва бошқа ижтимоий тармоқлар) орқали етказиш йўли билан ҳавола этаман.
        Чунки менинг айбсизлигимни исботловчи хужжатлар, далилларнинг ўзи 30 вароқни ташкил этади.
         Умид қиламанки, Сиз Сирдарё вилоятида Инсонга, фуқарога нисбатан мансабдор шахслар томонидан содир этилган яна бир жиноятнинг тафсилотларидан ҳабардор бўласиз ҳамда муносиб баҳо берасиз.
          Энг ёмони эса, Инсонларнинг қонунларга асосланиб яшашларига шубҳа қилишларидир!
          Қадим ва навқирон Ватанимиз улуғ, миллатимиз-улуғ, -сўзимиз “қуруқ” бўлмасин. Қонун барчага баробар, адолат-давлатимиз пойдевори бўлсин. Буни мен ягона Ҳақдан сўрайман.
                                  Қози беш бодринг еса гар пора,
                                  Юз полиз хукмига топади чора.
                                                                           С.Шерозийдан (шъерларни ишга дахли йўқ)
                                                                                                                   Баҳром Султонназаров
                                                                                                                   15.01.2019-йил

Ўхшаш мақолалар:

  1. ББС: Каримов ГКЧПни қўллаб-қувватлаганми?
  2. Генерал Абдулрашид Дўстум Тошкентда — BBC O’zbek
  3. Озодлик радиоси — Марина Гордина: Кундошим мен ҳақимда билади…
  4. ББС ўзбек хизмати: Мирзиёев ‘Путиннинг одами’ми?
  5. Намоз НОРМЎМИН: БУГУННИНГ БАДИИЙ ҚАТРАСИ
  6. ББС ўзбек хизмати: Истанбулдаги қотиллик — 3 қисм
  7. Зулайхо Бойхонова ҳаёти ва ижоди ҳақида — Видеофильм
  8. Президент Шавкат Мирзиёев Наврўз сайлида қатнашди…
  9. Шавкат Мирзиёев 9 элчидан Ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди…
  10. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев уруш фахрийларини табриклади
  11. Хафа бўлманглар, судьялар, кимсизлар ўзи? Нега хоҳлаган ишингизни қиласиз?
  12. Қирғизистон бош вазири ортидан собиқ мэр, депутат ва 99 божхоначи қамоққа олинди
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.