"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Яна Зулфия мукофоти ҳақида — Танзила Норбоева ва Сирожжиддин Саййидга

Адабиёт, Бош мақола, Демократия сабоқлари | 15/01/2019 08:43-     11103 марта ўқилди

   ЯНА “ЗУЛФИЯ” МУКОФОТИ БОРАСИДА МУЛОҲАЗАЛАР
                                    Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири ўринбосари,
                                    Республика хотин-қизлар қўмитаси раисаси
                                    Танзила опа НОРБОЕВА  эътиборига
                                    Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси раиси
                                    Сирожиддин САЙЙИДга
     1.
     Яна қиш келди. Яна Зулфия мукофотига танловлар бошланди.
     Аксарият Зулфия мукофотига даъвогар қизларнинг барча саъй-ҳаракатлари то мукофотга эришгунга қадар,олий ўқув юртига имтиҳонсиз, грант асосида кириб ўқиш имконини қўлга киритгунга қадар  бўлиб, кейин эса сувга тушган тошдай, тиниб-тинчиб кетмоқдалар.
   Афсус… минг афсус…
   Йигирма йилдирки, шу аҳвол. Йигирма йилдан  бери Жиззах вилоятида мазкур мукофотни фақат  жиззахлик қизлар илиб кетишади. Туманлардан борганлар эса  томошабин ролини ўйнашади….  Йигирма  йил давомида Жиззахдан чиққан зулфиячиларнинг, агар адашмасам, 18 нафари Жиззах туманидан. Бири Ғаллаоролдан, бири Форишдан.
   Ахир республика ҳукумати ҳар бир вилоятдан албатта бир қиз ғолиб чиқишини таъминлаб қўйган-ку! Нега шу  тартиб вилоятлар ичида ҳам жорий қилинмайди? Нега туманлардан борган  қизларга  ўрин берилмайди?!.
  Балки туманлардан борганлар муносиб бўлишмагандир, деб ўйлаб қоламан, баъзан…
 Балки бошқа сабаблари бормикан?!
2.
    Менинг саккиз нафар  қизим бор. Уларнинг салкам ҳаммаси турли жабҳаларда  республика миқёсида ўзларини кўрсатишган.
    2008 йили менинг учинчи  қизим Гулноз Мамарасулова  “Зулфия” мукофотининг республика финалига чиқиб борди. Ғолибларни тақдирлашга тайёрлаш жараёнида  ҳам уни тинмай чақиришди. Фақат, ғолиб расман эълон қилинишига  ўн кун қолганда  мукофотни мутлақо бошқа, танловнинг туман ва вилоят босқичларида қатнашмаган  қизга бериб юборишди. Ва буни Президент Ислом Каримов хоҳиш-иродаси, дея таърифлашди. Гўё Президентнинг қайсидир вилоятдан чиқадиган  зулфиячи қиздан бошқа ташвиши йўқдай…
   “Хўп”, дедик.
   2010 йили Гулноз қизим яна финалга етди ва яна четда қолиб кетди.
  Яхшиямки,  “Келажак овози” кўрик танлови бор экан, Гулноз ўша  танловнинг бадиий адабиёт  йўналишида  мутлақ  ғолиб бўлиб,бир қанча имкониятларга эга бўлди. Ҳолбуки ўшангача ҳам Гулнознинг тўртта ҳикоялар тўплами нашр этилган, унинг иккитасини республика ёзувчилар уюшмаси қошидаги “Ижод” жамғармаси ўз ҳисобидан  чоп этган, Гулнознинг 40 дан ортиқ  ҳикоялари сариқ матбуотдан ташқари, “Ёшлик”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Гулистон” каби журналларда ҳам тўхтовсиз босилаётган, етук танқидчилар томонидан тан олинаётган эди.
     Гулноз 2016 йил октябр-ноябр ойларида  Республика Президенти сайловлари муносабати билан ОБСЕнинг Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги  узоқ муддатли кузатувчилари – Швециялик  Торил Лунд ва Россиялик Александр Пашедколарга ассистентлик ва таржимонлик қилди     Ҳозир  Гулноз  “Инглиз романтизм адабиётида шарқона мавзулар талқини…”          мавзусида  машҳур адабиётшунос, профессор Муҳаммаджон Холбеков раҳбарлигида  докторлик диссертациясини ёзаяпти.
3.
   Тўртинчи қизим Зулхумор Мамарасулзода қўшиқчи. У ҳам  2011, 2012 йиллари Зулфия мукофотига даъвогарлар қатори икки бор  республика босқичига чиқиб борди., аммо…
   Зулхумор 2012, 2013 йиллари “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловларида ғолиблар сафидан ўрин олди.
2013 йили Зулхумор қизим  мумтоз йўналишда “Ниҳол” мукофотига сазовор бўлди ва бизнинг кўнглимиз таскин топди. Зулхумор меҳнатдан тўхтагани йўқ. Янги қўшиқлар ёзиб, вилоятдаги кўплаб тадбирларда иштирок этиб, эл-юртга хизмат қиляпти. Яқинда, 19-23 сентябр кунлари Жиззахлик бир гуруҳ санъаткорлар билан биргаликда  — Грециянинг Афина шаҳрида, Крит оролларида, 24 сентабр — 1 октабр  кунлари эса Бельгиянинг қатор шаҳарларида, шунингдек Голландияда ҳам  — Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб   кўплаб концертлар берди, ўзбек мумтоз санъатини Ғарбий Европага  ёйиб,  олқишларга сазовор бўлди…
4.
Мана энди кенжатой, саккизинчи  қизимиз Муқаддас Мамарасулова ҳам Зулфия мукофотига даъвогарлик қиляпти.  Ўтган  йили Иқбол Мирзо бошчилигидаги бадиий адабиёт йўналишининг  адолатли жюри аъзолари  Муқаддасни ғолибликка  даъвогарлар рўйхатига киритишмади. Менимча, бу йил  Иқбол Мирзо  жюрилар сафида бўлмайди. Хайриддин Султонов ҳам бошқа ишга ўтказилди. Менимча, энди у ҳам  мазкур тадбирга аралаштирилмайди….
   Кўрамиз, бу йил адолат тарозиси қай даража  ишлар экан?!
  Ҳар қалай… Муқаддас баҳорда 14-19 ёшлилар орасида республика  “Ёш китобхон”  кўрик-танловида Жиззах вилояти номидан иштирок этиб, фахрли тўртинчи ўринни қўлга киритди.
Ва мен эътибор берган нарса шу бўлдики, “Ёш китобхон” кўрик-танловида Муқаддасдан бошқа битта ҳам  “Зулфия” мукофотига даъвогарлар ва ёки шу мукофотга сазовор бўлганлар қатнашмади. Чунки бу оғир кўрик-танлов эди. Ўттиз иккита бадиий китобни мукаммал билиш, қолганларидан  ҳам имкон даражасида хабардор бўлиш талаб этиларди.
   Ким билади, дейсиз, балки  “Ёш китобхон” мукофоти ғолиби ва совриндорларига ҳам  олий ўқув юртига имтиҳонсиз, грант асосида кириш имтиёзи берилганда бу ерни ҳам таниш-билишлар, бўлғуси талабгорларнинг ота-оналари ва тоғалари босиб кетармиди?!
   Лекин “Ёш китобхон”  “Ёшлар”  телеканали  орқали  очиқ кўрсатилгани зўр иш бўлди. Ҳамма: ота-оналарда ҳам, томошабинларда ҳам ғолибларга эътироз қолмади.  Нега энди шу тартибни бўлгуси зулфиячиларга нисбатан  ҳам қўллаш, энг муносибларни очиқчасига танлаб олиш мумкин эмас?!
   Қачонгача бизга ўхшаш деҳқонларнинг  туманлардан борган  қишлоқи қизлари “Зулфия” мукофотининг бир четида мунғайиб  қолиб кетавериши керак?!
Абулқосим Мамарасулов,
Жиззах вилояти Зарбдор  туманидаги “Муқаддас Зулайҳо” фермер хўжалиги раиси.
Жиззах вилояти Зарбдор тумани “Наврўз” МФЙ
Ҳамид Олимжон кўча 29/1 хонадон.
Тел.: 99894 5728832
118843-s/18
99a48a751e
«Дунё ўзбеклари» учун махсус

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушевга очиқ хат – Муҳаммад Алини Президент тўғри танлаган! Сиз ноҳақсиз!
  2. Эврил Турон: ЎЛИМ ТЎРИ (Иккинчи мақола)
  3. Эврил Турон: Исмат Хушнинг «Қирғизларга мактуб» шеърини ўқиб…
  4. Таниқли ўзбек журналисти Дилмурод Жумабоев бугун туғилган кун. Табриклаймиз!
  5. Эврил Турон: Харобага айлантирилган Лангар адолат кутмоқда (4-қисм)
  6. Муҳаммад Солиҳнинг 70 йиллиги муносабати билан-2
  7. Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййидга ёш ижодкорлар номидан Очиқ хат
  8. Кенжабий: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Янги асар (12)
  9. Кенжабий: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Янги асар (16)
  10. Кенжабий: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Янги асар (19)
  11. Кенжабий: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Янги асар (20)
  12. Сиз севган адиблар — Тоғай Мурод. Эр-хотин (ҳикоя)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.