"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Исмат Хушев: СНБнинг даюси – ХДПнинг раиси… (Биринчи мақола)

Бош мақола, Демократия сабоқлари, Муҳаррир минбари | 01/01/2019 10:58-     11183 марта ўқилди

ХДП раиси Хотамбой Кетмоновнинг маънавий дунёси 

Сиёсий партияларни ким назорат қилиши керак?

Партия раисларини-чи?

СНБнинг даюси – ХДПнинг раиси…

Муҳожиротдаги ўзбек журналисти шарҳи

 

1.

Ўзбекистон Халқ Демократик партияси – Мустақил Ўзбекистоннинг  Ислом Каримов раҳбарлигида тузилган биринчи сиёсий партияси. ХДП -Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг барча аъзолари ва мол-мулкига эгалик қилиб, унинг меросхўри сифатида майдонга чиққан эди.

Агар ХДПга – КПССнинг Ўзбекистондаги вориси деб қараладиган бўлса, (ҳужжатларида шундай эди) бу партиянинг раҳбарлик постида – Акмал Икромов, Усмон Юсупов, Нуриддин Муҳиддинов, Шароф Рашидов, Ислом Каримов каби сиёсатда ном қолдирган таниқли ва тарихий шахслар ўтирган.

Тўғри, улар ишлаган ва яшаган даврни бугунги ХДП даври билан  тасаввур қилиб бўлмайди. Хусусан, унинг бугунги раиси билан – мутлақо.  

Хотам Кетмонов – сиёсий партия йўлбошчиси сифатида – умуминсоний ва раҳбарлик фазилатлари борасида ўз номдор ўтмишдошларининг бирор бир қиррасига ҳам яқин кела олмаслиги табиий.

  

2.

Хотам Кетмоновга қадар Халқ Демократик Партиясига – фалсафа фанлари доктори, профессор Абдулҳафиз Жалолов раҳбарлик қилган.

Ўшанда ҳам ХДПнинг обрў эътибори халқ орасида анча яхши эди.

Халқ Демократик Партияси раҳбарияти Ўзбекистондаги ҳар икки даврда ҳам ўзларини Демократик жараёнларнинг пешвоси санашган.

Энг камида ўзларини шундай тутишган.

Улар ўз ўтмишдошларидан катта ва улуғвор эстафетани олишди. Бу партия ўтиш пайтида ҳам кучли эди. Секин аста барча позициялар бой берилди.

Қачонлардир Ўзбекистон сиёсий доиралари орасида ҳукмрон мавқега эга бўлган, аъзолари жиҳатидан энг биринчи бўлиб турган бу партия бугун ўз нуфузи ва мавқеи бўйича, ажабки – энг сўнгги ўринлардан бирига тушиб қолди…

 

3.

Ҳа, Кетмонов ХДП раислигига келганидан кейин, партиянинг мавқеи ва нуфузи, сиёсий доирадаги рейтинг даражаси ниҳоятда пасайиб кетди.

Раис турли тадбир ва анжуманларда ўқийдиган нутқ ва дастурларнинг  саёз ва мантиқсизлиги партия обрў эътиборига соя солди.

Марказий Кенгаш аппаратида дўқ-пўписа, ҳақорат ва қўрқитиш, сафдошларни менсимаслик, уларга нисбатан миршабларча қўпол муомила маданияти одат тусига кирди.

Гуруҳвозлик, маҳаллийчилик, иғво ва интрига авж олди…

 

4.

Энг ёмони – кадрлар қўнимсизлиги авж нуқтага етди.

ХДП Марказий Кенгаши аппаратидаги ходимлар кейинги тўрт йил давомида тинимсиз янгиланди. Битта лавозимдаги ходим шу давр мобайнида етти-саккиз марта алмаштирилди.

Партия Марказий Кенгашида ходимларга ишлаш учун имкон берилмайди. Ишга олинган ходимларнинг бу даргоҳдаги иғво ва интрига муҳитидан юраги зирқираб, қўли ишга бормай қолган.

Ўз йўриғига юрмаган ходимни ХДП раисининг ё ўзи ҳайдайди, ёки унинг ўзи обрўйи борида бу ғурбатхонадан қочиб қолади. Партия Марказий Кенгашидаги кадрлар қўнимсизлигини текшириб кўринг деб, ходимлар бир неча маротаба Президент Девонига мурожаат қилишган.

Лекин ҳанузгача бу шикоятлар жавобсиз қолмоқда…

 

5.

Энди бевосита, факт ва далилларга мурожаат қилсак.

Биз Партия Марказий Аппаратининг тўрт нафар мулозими билан суҳбатлашдик. Уларнинг тўрталови ҳам бу сиёсий даргоҳдаги носоғлом муҳитни истаган жойда гапириб, тасдиқлаб беришга тайёр.

Биз уларнинг хавфсизлигини ўйлаб, исм-шарифларини ошкор қилишга шошилмаймиз.

Уларнинг хавфсизлигини ўйлаб, хавотир олишга эса бизда жиддий асос бор.

Бу хавотирли асосни нималарда кўришимиз мумкин?

 

6.

Бундан икки йил муқаддам сиёсий партиянинг қасоскор раиси Хотам Кетмонов ХДП Самарқанд вилояти Марказий Кенгаши раиси Камолбой Исобековни ишдан олишга қарор қилади.

Лекин бунинг учун унинг қўлида етарлича асос бўлмагани учун, СНБдаги тажрибасидан фойдаланиб, айғоқчилигини ишга солади. Яъни, собиқ СНБчига хос бўлган тўҳмат, шантаж ва бадном қилиш операциясини ишлаб чиқади.

Ажабки, у бировни эмас, балки ўз ходими ва сафдоши бўлган ХДП Самарқанд Вилоят Кенгаши раҳбари Камолбой Исобековни бадном қилиш режасини тузади. Ўз гумашталари орқали унга пора бериб, қўлга тушириш йўлини излайди.

Бунинг учун Тошкентдан Самарқандга бориб, ХДП вилоят Кенгаши биносига эмас, балки ўзи қачонлардир мансуб бўлган СНБ вилоят идорасига боради. Ўша ерда ХДП Самарқанд вилоят Кенгаши ходими Азиза (унинг асл исми фамилияси бизга маълум)ни ўша ерга чақиртириб, қўрқитиб, Камол билан бирга бўлишга ва унга пора беришга кўндиради.

Кўп ўтмай ХДП раисидек муборак лавозимдаги СНБ даюсининг шантажи амалга ошиб, Кетмоновнинг самаркандлик ҳамкори ва сафдоши Камолбой ўзи мансуб бўлган партия раиси уюштирган тўҳмат қурбони бўлади. У ҳозиргина ўзи бирга бўлган ва унинг қайсидир ишини битириб бераман деб, Азизадан олган арзимас пора билан, Хавфсизлик ходимлари томонидан қўлга олинади.

Ўз партия раиси уюштирган тўҳмат қурбони бўлган Камолбой арзимас пул (300 АҚШ доллари) билан 9 йилга озодликдан маҳрум этилади. Мана Сизга икки маротаба Президентликка номзод этиб рўйхатга олинган партия раисининг асл башараси ва жамиятда қолдирган асорати…

Мен Тошкентда – ХДП раиси томонидан СНБнинг Самарқанд вилоят Бошқармаси идорасига чақиртирилиб, қўрқитилган ва шантаж қилинган кўҳликкина Азизанинг шаҳло кўзларидан шашқатор ёш оқиб турган бу дил ноласини тинглаб, сиёсий партия раиси Хотам Кетмоновнинг бу номардлик ва қабиҳлигидан то ҳануз ўзимга келолганим йўқ…

 

7.

Орадан кўп ўтмай, Камолни тутиб берганидан кейин, ХДП раисининг кўнглига қараб, йўриғига юрмаган Азизанинг ўзини ҳам ишдан олиш керак бўлиб қолади.

Ҳамма нарса ана шундан кейин бошланади. Азиза ҳам энди ХДП раиси Кетмоновнинг асл башарасини яхши билиб олган эди. У ХДП раиси томонидан Самарқанд вилоят СНБ идораси биносида қўрқитилиб, сўнг Камолбойга тўҳмат қилишга мажбур бўлганини керакли идораларга ошкор этишга қарор қилади.

Ва бу ҳақда ХДП Марказий Кенгашидан раиснинг йўриғига юрмагани учун худди ўзига ўхшаб ҳайдалган ва Президент Порталига, сўнг судга мурожаат қилиб, ўз ишига қайта тикланган қисматдоши Лайлога мурожаат қилади.

Бундан хабар топган Кетмоновнинг “қасоскор гуруҳи” уни қўрқитиб, оғзини ёпишга муваффақ бўлишади…

Ёпиқлик қозон яна ёпиғлигича қолиб кетади…

 

8.

ХДП Марказий Кенгашининг ўша биз билан суҳбатлашган ходимлари ҳикоя қилишади:

Биринчи ходим: “Кетмонов олиб борган йиғилишларни кўриб, жуда жаҳлим чиқарди. Сиёсий партия раҳбарининг қўпол ва маданиятсизлигидан уялардим. Бир гал у: “Еврейский подход қилиш керак. Ишламасанглар ҳам ўзларингни ишлаётган қилиб кўрсатинглар.  Бу ҳам санъат!” деганини эшитиб, қулоқларимга ишонмай қолдим”.

Иккинчи ходим: “Шавкат Мирзиёев номзоди ҳали Президентликка кўрсатилмаган кунларда қайсидир бир иш билан унинг кабинетига кириб қолдим. Шунда у ким биландир телефонда гаплашаётган экан: “Нималар бўляпти ўзи. Ана унинг номзодини кўрсатишаётганмиш. Буни раҳбарлар биладими?” У “раҳбарлар” деганида ўзи ишлаган СНБ идорасини назарда тутганини кейин англаб етдим…”

Учинчи ходим: “Раисимиз янги келганида йиғилишларнинг бирида: “Айтганимни қилмаган ходимларни подвалга тушириб, дубинкадан иккита едирсак,  кейин ақли киради” деганини эшитиб, рости, қулоқларимизга ишонмай, довдираб қолдик.  Кейин билсак, бу унинг ҳар кунги иш услуби экан. “Дубинка”, “Панжара”, “Қамоқ” деган сўзларни кўп ишлатади. Илгари СНБда ишлаганини ҳар бир сўзи ва ҳаракати билан алоҳида таъкидлаб, эслатиб туришга ҳаракат қилади…”

Тўртинчи ходим: “Бугун, рости, ХДПда ишлашга ҳам уялиб қолдик. Яқинда Марказий Кенгаш болалари –  хотин қизлар бир-бири билан жанжал қилиб, уришишди. Жуда шарманда бўлдик. Хотин қизлар бир бирига ташланади. Ҳукмдорик учун. Бутун уят ва бемазагарчилик. Ишлагани уяламиз. Бир оғиз гапирсак, раисни ўзига “бўйсудирган опа” бизни ишдан ҳайдаб юборади. Марказий Кенгашдаги бу носоғлом муҳит, иғво ва интрига ҳақида Президент Девонига бир неча бор хат ёздик, лекин чора кўрилмади…”

 

9.

ХДП Марказий Кенгаши аъзоларининг бу сўзларини тинглаб, хаёлларим паришон бўлди.

Икки маротаба Президентликка номзод қилиб кўрсатилган бу тасодифий одамнинг асл башарасини кўриб, ўйланиб қолдим.

Хўш, нега бундай бўлди?

Бу партия бугун кимнинг қўлига тушиб қолди?

Одатда сиёсий партиялар ҳаммага осилади, ҳаммани назорат қилгиси келади. Хўш, уларнинг ўзини, раисини ким назорат қилади, ким баҳо беради?

Бу саволларга жавоб топиш учун энг аввало партия йўлбошчисининг шахси, касби ва фаолиятига синчковлик билан жиддийроқ назар солишимиз керак бўлади…

 

10.

Ўзбекистон Президентлигига номзод сифатида рўйхатга олинган ва матбуотда эълон қилинган ХДП раисининг таржимаи ҳолидан кўчирма:

“Хатамжон Абдурахмонович Кетмонов 1969 йилда Андижон вилоятининг Балиқчи туманида туғилган.

Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий, 1993 йилда Андижон давлат тиллар педагогика институтини тугатган.

Меҳнат фаолиятини 1993 йилда Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги 28-сонли ўрта мактабда ўқитувчиликдан бошлаган. 1995-2004 йилларда Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

2004-2013 йилларда Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимида меҳнат қилган.

2013 йилда Хатамжон Кетмонов Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси этиб сайланди…”

 

11.

Шу ўринда Хотам Кетмонов таржимаи ҳолига оид баъзи тушунтириш ва тўлдиришлар қилишимиз керак.

“Дунё ўзбеклари”нинг Андижондаги ишончли манбалари хабарига кўра, Президентликка номзод қилиб кўрсатилган ХДП раисининг таржимаи ҳолидаги баъзи муҳим фактлар яширилган.

Хусусан, унинг 1993 йил Андижон педагогика институтини битирганидан кейин МХХ тизимида ишлагани сир тутилган. ХДП раисининг маълум муддат Хавфсизлик тизимида ўтган бу фаолият йиллари “Ўқитувчилик” даврига ва Фарғона вилояти халқ таълими бошқармасида ишлаган йилларига қўшиб юборилган.

Айни пайтда бошқа манбаларимиз Хотам Кетмонов 1995-2004 йилларда Андижон ва Фарғонада – районлараро снб тизимида ишлаганини хабар қилишди…

 

12.

Дарвоқе, СНБ ҳақида

Бу борада шуни алоҳида таъкидлаб ўтишни истардик: Биз – СНБга қаршимиз – ДХХ га эмас. Давлат Хавфсизлик Хизмати яна олдинги мавқе ва нуфузини қайтариб олиши лозим ва шарт.

Бунинг учун Исмат Хушев ва у Бош муҳаррири бўлган “Дунё ўзбеклари” халқаро нашри қўлидан келган барча ишни қилишга тайёр. Биз буни олдин ҳам айтдик, бугун ҳам айтамиз, эртага ҳам такрор ва такрор айтишга тайёрмиз.

Бугун Ўзбекистонда Ихтиёр Абдуллаев раҳбарлигида ДХХ амалга ошираётган улуғ ва муқаддас ишлар – миллат ва давлат хавфсизлиги борасида туну кун қилинаётган жасорат ва матонат – бизга бу гапларни дадил айтиш учун маънавий ҳуқуқ беради.

Биз бир ой давомида мамлакатда Президент бошчилигида ДХХ олиб бораётган – садоқат ва хиёнат, яхшилик ва ёмонлик, эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги муқаддас курашни ўз кўзимиз билан кўрдик, унга шахсан гувоҳ бўлдик.

Буни элга билдирмаслик, ошкор қилмаслик мумкин эмас.

Журналистлик касби биздан шуни талаб қилади.

 

13.

Энди бевосита бугунги мавзуимизга – “СНБнинг даюси”га қайтсак.

Биргалашиб ХДП раисининг руҳий ва маънавий қиёфасига назар солсак.

Икки марта Президентликка номзод қилиб кўрсатилган Хотам Кетмонов  ҳақида ўйлаганимда, ажиб ҳайрат ва ҳасратга ошно бўламан.

У ҳақда – Ўзбекистон бош демократининг маънавий дунёси ҳақида қуйидаги гап сўзларни эшитиб, ўқиб, ўзингиз ҳам маълум хулосалар ясашингиз мумкин.

Кетмонов ХДП раиси бўлиб келганидан кейин вилоят ва Марказий Кенгаш аппаратларида ёш ва кўзга яқин қизларни ишга олиш одатга айланди. Тўрт йил ичида юзлаб қиз-жувонлар ишга олиниб, ишдан ҳайдалишди.

Бу ҳол айниқса ХДП Марказий Аппаратида одатий ҳолга айланди. Миш-миш, майда гап, “раисга мен яқинми, сен яқин” каби шармандали пойга ва мусобақалар авж олди.

Марказий Кенгаш ходимларининг айтишига қараганда бу идора аллақачон аёллар салтанатига айланиб қолган. Бугун ХДП Марказий Кенгашида – кимнинг ишга келиб, кимнинг кетишини ҳал қиладиган қудратли ва жозибали аёллар бор…

Сиёсий партия даргоҳида юз бераётган бу ажабтовур шармандалик учун энди ким жавоб беради? Нега унинг устидан Президент Портали ва Девонига ёзилган қатор шикоятлар то ҳануз ўз ечимини топмади?

Мамлакат Президенти олиб бораётган давлат сиёсатини оёқ ости қилиб, одамларни менсимай, қўл остидаги аёлларни дастрўмолдай алмаштириб, уларни оёқ учи билан кўрсатиб келаётган партия раисининг бу “бебошлиги” нега унинг партиядошлари ва ХДП аъзоларининг муҳокама мавзусига айланмади?

Нега?

“Президентликка номзод”ликнинг шуҳратими, “Депутатлик мандати”нинг дахлсизлик ваколатими ва ё “ХДП раислиги”нинг чексиз ва беқиёс қудратими?

Нима бу?

Бунинг учун энди ким жавоб беради?!!

 

14.

Шу ўринда сўзларимиз қуруқ бўлиб қолмаслиги учун бир воқеани ҳикоя қилиб берамиз.

Лайло (бу исм маълум сабаблар боис ўзгартирилди) ХДП Марказий Кенгашида тинчгина ишлаб юрган эди. Янги ишга олинган гўзал бир хоним уни раисдан рашк қилиб, ишдан бўшаттиради. Ноҳақ ишдан бўшатилгани учун бундай адолатсизликка қарши бош кўтарган Лайло раиснинг бачкана ва тутуриқсиз бошқарув сиёстидан шикоят қилиб, Президент Порталига мурожаат қилади.

Уларга ХДП Марказий Аппаратида бошидан ўтган ажаб савдолар ва ишқий ғавғолар ҳақида арз қилади ва Марказий Кенгаш Бошқарувидаги раисга яқинликда гумонланган тўрт нафар ходим ҳақида ҳикоя қилиб беради.

Президент Девонидан ХДП Марказий Кенгашига бу ходимларни ишдан бўшатиш ҳақида тавсия берилади. Уч нафар ходим ўша куниёқ ишдан бўшатилади.

Лекин Лайлони ишдан бўшатган қудратли хонимни раис барибир ишдан ололмайди…

 

15.

Президент Порталига мурожаат қилгани учун ҳам Лайлони ишга тиклашга ХДП раиси шошилмайди.

Лайло ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиб, судга мурожаат қилади.

Кетмоновнинг қасоскор “ишчи гуруҳи” эса Лайлони шантаж қилишда  давом этади.

Лекин Лайло бу иғвогар ва шантажчи каслар ҳужумига бардош бериб, топталган ва оёқ ости қилинган ўз ҳақ ҳуқуқи учун курашни давом эттиради.

Ўн яшар гўдак боласи бўлган чиройли ва ёлғиз аёл учун ХДПнинг раисидек қудратли ва худбин мулозим билан ёлғиз курашиш осонмиди?

Мен Тошкентда Лайло билан кўришиб, унинг шаҳло ва маҳзун нигоҳларига, дилхун сир-оҳларига қулоқ тутарканман, Ҳалима Худойбердиеванинг “Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл!” номли дилбар ва бетакрор сатрлари айнан Лайло сингари ўз ҳақ ҳуқуқи ва ор-номуси учун курашувчан матонатли аёлларга нисбатан айтилганига ҳам яна бир марта ишонч ҳосил қилдим…

 

16.

Ниҳоят адолат қарор топди. Лайло судда ютиб чиқди.

Мана ўша суднинг Лайло саккиз ой қон ютиб кутган Қарори:

  

Аниқлов хати жуда узун бўлгани учун ҳам биз уни бу ерда тўлиқ келтириб ўтирмаймиз. Энг муҳими Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев даврида судлар ҳам секин аста адолатли Қарорлар чиқара бошлаганини эътироф этмоқчимиз, холос…

 

17.

 

Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманлараро судининг бу оламшумул ва тарихий қарори – Ўзбекистондаги энг шуҳратли сиёсий партия ва унинг қудратли раиси устидан ўқилган Ҳукм эди, гўё. Лекин ундай бўлмади. Телефонбозлик ва мулозимлик, гуруҳбозлик ва амалдорлик, депутатлик мандати ва “дахлсизлик” ваколати яна ғолиб келди.

Лайло барибир ишга тикланмади…

 

18.

ХДП Марказий Кенгаши ва вилоят Бошқармаларида ўтган тўрт йилда беш олти марта кадрлар алмашди.

Ишдан кетишни истамаган, ўз фикри ва ақлига суяниб ишлайдиган мустақил фикрли ходимлар устидан ХДП раиси томонидан шантаж йўли билан жиноий иш қўзғаш тажрибаси кенг авж олди.

Хотамбой Кетмоновнинг шантаж ва интрига сиёсатига қарши бош кўтарган Тошкент, Бухоро, Сурхондарё, Самарқанд ва Хоразм вилоят партия Марказий Кенгаши раислари устидан жиноий иш қўзатилди. Партия раиси томонидан вилоятлардаги ўз суянчи ва сафдоши бўлган ҳамкасбларга нисбатан иғво уюштирилиб, улар тўҳмат ва интрига қурбони бўлишди.

Сўзимиз исботи сифатида биргина ХДП Хоразм вилояти Марказий Кенгаши раиси Райимбой Сабиров тақдирини олиб кўрайлик.

Муқаддам Урганч шаҳар ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаган бу тажрибали ва билимли раҳбар партия фаолиятини оммалаштириш ва одамлар орасида кенг тарғиб қилиш бўйича ўз мустақил фикрига эга бўлгани учун ҳам Хотамбой Кетмоновнинг қаҳрига учрайди. Уни ишдан оломаган раис, “тирноқ тагидан кир” қидира бошлайди, Хоразмга қайта ва қайта ревизия ва текширувчилар гуруҳини юборади.

Уни қаматолмайди, лекин барибир ишдан кетишга мажбур қилди. Бундай нохолис ва золимларча бошқарув услубига қарши бош кўтарган Райимбой Сабиров Президент Девонига икки марта мурожаат қилди. Лекин натижа бўлмади. Камолбойдан кейин ҳам ўтган бир йил ичида ХДП Хоразм вилояти раҳбари бугунга қадар яна икки марта алмашди.

ХДПда кадрлар алмашинуви шу қадар тез ва рекордлик…

Ўз ходимларини ҳимоя қилиш ва руҳини кўтариш, янги марра ва курашларга илҳомлантириш ўрнига, уларни шантаж қилиб, қўрқитиш ва ҳуда беҳудага ишдан олишни афзал билган ХДП раисининг бу хурмача қилиқларига унинг партиядошлари то ҳануз чидаб келишаётганини   қандай изоҳлаш мумкин?!

Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев инқилобий ўзгаришлар қилиб, оламшумул вазифаларни амалга ошираётган бир пайтда энг кўзга кўринган сиёсий партия лидерларидан бирининг раиси ҳақида бу гап сўзларни ёзиш мен учун қанчалар оғир ва аламли эканини билсангиз эди.

 

19.

Биз ич ичимиздан ХДП тарафдоримиз.

Компартия фаолияти тугатилиб, ХДПга асос солинган тўқсонинчи йиллар бошида унинг аъзоси бўлганимизда қанчалар қувонган, бу партиянинг съезд ва Қурултой минбарларидан туриб, фахр билан маърўза қилган, унинг порлоқ келажагига сўзсиз ишонган эдик.

Бугун бизнинг бу орзу умидларимиз, маънавий дунёси бузуқ бир раис туфайли – СНБдан чиққан бир даюс туфайли саробга айланди. Бугун энди биз ХДПданмиз деб фахрланишга ўрин қолмади.

Партия карвонбошисига кўп нарса боғлиқ эканлигини айтмаслик мумкин эмас. Кетмоновнинг бу юксак лавозимда тасодифий шахс эканлиги катта хато бўлган.

Ажабки, республика раҳбариятининг аксарияти шу партияга мансуб.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов, Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Рустам Камилов ва яна бир қанча раҳбар ва мулозимлар ҳам ХДП аъзоси ҳисобланадилар…

 

20.

Хўш, нега бундай бўлди?

ХДП партия раисининг бу ножўя ҳатти ҳаракатлари ва бу ғариб маънавий дунёси учун ким жавоб беради?

Унинг партиядошлари – Марказий Кенгаш мулозимлари, Пленум аъзолари дохил катта ва нуфузли давлат  вазифаларида турган арбоблар  шу пайтга қадар – арқонидан бўшаб, жиловини йўқотган раисни нега қулоғидан ушлаб, тартибга сололмадилар? Уни партия раисига хос бўлган ахлоқ ва одоб мезонига чақиролмадилар? Давлат ва миллат манфаати йўлидаги улуғвор вазифага йўллайолмадилар? Нега улар СНБнинг бир даюси деб, ўзларининг тарихий позицияларини бой беришди?

Бунинг учун энди ким жавоб беради?

 

21.

Хотам Кетмоновнинг номзоди ХДП томонидан Ўзбекистон президентлигига икки марта қўйилган.

Бу унга ва у раҳбар бўлган партияга нисбатан ўзбек халқи томонидан кўрсатилган жуда катта ишонч эди.

У бундан роппа роса тўрт йил муқаддам ХДП раиси бўлиб келганида партия қўлтиқтаёқсиз мустақил юриб турган эди.

Кетмонов бу партияни қўлтиқтаёққа тамомила суянадиган ва ҳатто уни ташқаридан биров суяб турмаса, қаддини кўтараолмайдиган даражага олиб келди.

Бугун бу партиянинг абгор  аҳволга тушганини, унинг – биз юқорида тилга олган тарихий ворислари бир кўрганида эди…

 

22.

Партияга мен ҳам осонликча кирмаганман.

Бу ҳақда “Президент эркатойнинг саргўзаштлари” номли сиёсий хотиралар тўпламининг биринчи китобида батафсил айтилган. Уларни такрорлаб ўтириш шарт эмас.

Партиянинг тарихи қаттиқ ўйлантиради мени.

Бутун партия тарихи – бу мамлакат ва ўзбек халқи тарихи. Уни булғамаслик керак. Кетмонов ўз бежилов ва беҳаё ҳатти ҳаракатлари билан мана шу буюк тарихимизга доғ туширди. Улуғ аждодларимиз ва арбобларимиз асос солган ва алоқадор бўлган муқаддас қадриятларимизга тупурди.

Унга ишонганлар юзини ерга қаратди.

Унинг партиядошлари мен ёзган бу матнларни қандай қарши олишаркин? Улар қандай ҳазм қилишаркин бу мақолани?

Жоҳил ва қасоскор партия раҳбарининг қўлидан келган бу қабиҳ ишлари – босган нопок қадами, қинғир қийшик йўллари ва маънавий олами бутун республикани ларзага солади деб ўйлайман ва бундан сира ажабланмайман…

 

23.

Яширмайман, Кетмонов ҳақида ёзиш мен учун жуда қийин бўлди.

Аввалига жуда истиҳола қилдим. Сўнг бу мажбуриятни ўз зиммамга олишга мажбур бўлдим. Икки марта Президентликка номзод қилиб кўрсатилган бу амалдор ўзбек халқига намуна қилиб кўрсатилди.

Энди унинг сиёсий партия лидери сифатида ўз сафдошлари ва ўзбек ёшлари  учун маънавий байроқ бўлиб туришга ҳаққи йўқ деган фикрга келдим.

Ахир ўзингиз ўйлаб кўринг, шунча гап сўздан кейин у қандай қилиб  жамиятнинг илғор кучларини ўз ортидан етаклаши мумкин?

Ундан сафдошлар ва ёшлар нимани урганиш мумкин?

 

24.

Хотам Кетмоновнинг ХДП раислигига келиши, назаримда – собиқ СНБ нинг узоқни кўзлаб қилган шумлиги ва маккорлиги эди.

Иноятов давридаги СНБ қилган минглаб хато ишларнинг биттаси экан.

Бизда одатда раҳбарлар ишдан кетганидан кейин танқид қилинади. Биз эса ХДП раисини – ўз лавозимида бўлган қудратли пайтида танқид қилдик.

Ва шуни ҳам унутмангки, ўзбек матбуоти ва журналистикаси тарихида сиёсий партия раҳбарлари ҳали ҳеч қачон танқид қилинмаган…

 

СЎНГСЎЗ ЎРНИДА:

ХДП раиси Хотам Кетмонов эртадан кечгача улуғ ва муборак қадриятлар, партиянинг муқаддас вазифалари ҳақида ваъз ўқиб келди.

Оддий инсоний тарбия ва демократик жараёнлар ҳақида эртадан кечгача сафата сотадиган одам ҳаётда мутлақо тескари иш тутиб келаётгани кечирилмас ҳолдир.

Иш бор жойда камчилик бор. Бу камчиликларни тўлдириш ва тўғрилаш мумкиндир. Лекин партия раисининг маънави оламидаги тубанлигини кечириб бўлмайди.

Бу воқеалар анчадан бўён бизғиб, ташқарига чиқолмай турган. Партия Марказий Кенгашидаги бу дим ва бўғиқ ҳаво, бу носоғлом муҳит шу пайтгача элга ошкор этилмаган, тўла тўкис ёритилмаган. Бунинг сабаби шуки – бу гап сўзларни, факт ва далилларни яшириш раҳбар учун қийин бўлмаган.

Лекин нега ХДП МАрказий Аппаратидаги бу носоғлом муҳит шу пайтга қадар шикоят қилинган нуфузли идора ва ташкилотлар томонидан текширилмади, чора кўрилмади?

Кетмонов ўз амалидан, “СНБга алоқадорман!” деган дағдағасидан яхши ва унумли фойдаланган. Биз унинг бу хурмача қилиқлари ва снбча шумликларини  ошкор этишни ўз журналистик бурчимиз деб биламиз.

Негаки, бу – мамлакатнинг маънавий оламига катта зарар. Жасоратли Президент Шавкат Мирзиёев олиб бораётган адолат ва диёнат меъзонларига мутлақо зид!

Хотамбой Кетмоновнинг асл башарасини очиб, унинг инқирозга юз тутилишидан ҳеч қандай манфаатимиз йўқ. Лекин унинг бу даюслиги Президент олиб бораётган янгиланиш сиёсатига катта зарба эканини яхши биламиз ва шунинг учун ҳам уни ошкор этишга қарор қилдик.

Ошкор этмасликни – хиёнат деб, Кетмоновнинг бундай қутлуғ ва муборак вазифада туришини эса – жиноят деб биламиз!!!

Исмат Хушев,

“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири

Торонто-Тошкент-Торонто

30 июль, 2018 йил, Канада…

 

S.R.

Ҳар қандай журналистик тадқиқот мақола қилиб ёзилганида тўпланган барча ҳужжат ва материалларни тўлалигича қамраб ололмайди.

Шул боис ушбу материалга тааллуқли журналистик суриштирув асосида қўлга киритилган далил ва гувоҳликлар, ҳужжат ва справкалар, суд “иши”га тикилган ахборот ва баённомалар, Суд Маҳкамаси ҳукмларидан Кўчирмалар, магнит лентасига ёзилган дилнома ва ишқномалар, ХДП Марказий Кенгашидан маҳаллий ҳокимликларга юборилган у ёки бу “хоним”га уй-жой ажратиш ҳақидаги партия расмий бланкига ёзилган мактублар ва бошқа ашёвий далилларни авайлаб асраб, сақлаб қўйишга қарор қилдик.

Зарурат туғилганда бу материалларни “Дунё ўзбеклари” ҳукмига ҳавола этишимиз, Видео ва аудио тасмаларни эълон қилишимиз мумкин.

Демак мақолага сўнгги нутқа қўйилгани йўқ. Бу мавзуга яна қайтамиз…

 

S.R.

Самарқанддан яна бир хабар:

Мақола нашрга тайёрланаётган пайтда ХДП Марказий Кенгашидаги ҳамкорларимиз бизга партиянинг Самарқанд Кенгаши собиқ раиси Камолбой Исобеков Президент Шавкат Мирзиёев Амнистияси билан  муддатидан илгари ҳибсдан озод этилганини айтиб қолишди…

 

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

 

5 шарҳ

  1. Shodruh
    08/04/2018 at 11:06 PM  (Edit)

    Gap yo’q Ismat aka

    REPLY
  2. Shodruh
    08/04/2018 at 10:50 PM  (Edit)

    Ha. Tushunyapman asta – sekin hayotga. Namangan vil Sog’liqni Saqlash Boshqarmasi, Namangan viloyat Davlat Sanitariya Epid. Nazorat Markazi, Namangan viloyat Prokuratasi, Namangan Vil. Xalq Qabulxonasi, Pop Tuman Hokimligi, Pop tuman Departamenti, Pop tuman DSENM va asosiy planda Respublika Dezinfeksiya Stansiyasi, Namangan Viloyati Dezinfeksiya Stansiyasi… ushbu tashkilotlarda ham shu ahvol! Bir o’zingiz harakat qilib, jurnalistik surishtirish o’tkazib bering aka, ILTIMOS!
    Namangan viloyati Korrupsiya, amalparastlik va shantaj girdobida

     

  3. 3 шарҳ

    1. SHODRUH
      09/12/2018 at 9:33 AM  (Edit)

      Ha. Tushunyapman asta – sekin hayotga. Namangan vil Sog’liqni Saqlash Boshqarmasi, Namangan viloyat Davlat Sanitariya Epid. Nazorat Markazi, Namangan viloyat Prokuratasi, Namangan Vil. Xalq Qabulxonasi, Pop Tuman Hokimligi, Pop tuman Departamenti, Pop tuman DSENM va asosiy planda Respublika Dezinfeksiya Stansiyasi, Namangan Viloyati Dezinfeksiya Stansiyasi… ushbu tashkilotlarda ham shu ahvol! Bir o’zingiz harakat qilib, jurnalistik surishtirish o’tkazib bering aka, ILTIMOS!
      Namangan viloyati Korrupsiya, amalparastlik va shantaj girdobida
      NAMANGAN VILOYATIDA SOGLIQNI SAQLASH, DSENM VA DEZINFEKSIYA SOHASI, RESPUBLIKA DEZINFEKSIYA STANSIYASI, RESPUBLIKA DSENM ACHINARLI AHVOLDA… BARIBIR PREZIDENTIMIZGACHA YOKI BOSHQA TASIRLI SHAXSLARGACHA YETIB BORMAYDI BU ARZLAR. MANA SHAXSAN MEN HAM ADOLAT ISTAN SUDLANDIM. SHANTAJ, TUHMAT QURBONI BOLDIM

      REPLY
    2. Хамроқул Асқар
      09/10/2018 at 10:48 PM  (Edit)

      Бизда жуда кўп кераксиз, тарқаққиётга тўғаноқ ташкилотлар борки, ишонмасангиз уларни тарқатиб юборинг, ҳеч нарса ўзгармайди. Фақат иқлим тозаради. Мақолани ўқиб “Муттаҳамнинг парвози” романи эсимга тушди. Жасоратли Лайло хоним иши бўйича суд ажрими ижросини таъминламаган МИБ ходимлари жазоланиши, бу ишни шахсан Бош прокурор назоратга олиши лозим. Президент ўқийдиган зўр мақола бўлипти…

      REPLY
    3. Хамроқул Асқар
      09/10/2018 at 10:36 PM  (Edit)

      Бизда жуда кўп идоравий кераксиз ташкилотлар пайдо бўлганки, агар уларни тарқатиб юборсангиз ҳам ҳеч нарса ўзгармайди. Аксинча, иқлим анча тозаланади. Кетмоновнинг қилмишларини ўқиб, “Муттаҳамнинг парвози” романи эсимга тушди. Мақола ҳаётий мисол ва фактлар асосида ўта маданият ила ёзилган. Жасоратли Лайло хоним иши бўйича адолатли суд қарори ижросини шахсан Бош прокурор назоратга олиши лозим!

 

 

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев: Гаплашадиган гаплар – ўқувчилар билан мулоқот (Июль, 2016 йил)
  2. Исмат Хушев: Олий таълимдаги коррупция устида ким турибди? (3-қисм)
  3. Исмат Хушев: Олий таълимдаги коррупция устида ким турибди? (2-қисм)
  4. Исмат Хушев: Олий таълимдаги коррупция устида ким турибди? (1-мақола)
  5. Исмат Хушев: Қудратли матбуот вазирининг уч фожеаси… (Биринчи қисм)
  6. Исмат ХУШЕВ: БОЛАЛАР УЙИДА УЛҒАЙГАН ШОИР (“Ўтганлар ёди” туркумидан)
  7. Исмат ХУШЕВ: “ЎЗ ГАЗИНИ РУСГА БЕРИБ, ТЕЗАК ЁҚҚАН ЎЗБЕГИМ!”
  8. Исмат Хушев: Жаноб генераллар, Президентга қаршимисиз!
  9. Исмат ХУШЕВ: ШОҲ БИЛАН ШАЙХ ТЎҚНАШУВИ ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН ЭДИ? (2-қисм)
  10. Исмат Хушев: Интернет – адоват майдони эмас! (Анвар Назировга жавоб ўрнида)
  11. Исмат Хушев: Ҳукмдорга таслим бўлмаган ўзбек олигархи… (2-якуний қисм)
  12. Исмат Хушев билан юзма юз 15 октябрь 2018 йилги сон…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

2 шарҳ

  1. чет эллик says:
    01/03/2019 at 00:10-

    “Ӯзбекистон мӯъжизалар макони”, – деворгинг келади, юқоридагиларни ӯқиб.

    Reply
  2. Алвидо, ғўр ёшлигим says:
    01/02/2019 at 00:03-

    Нахотки шу гап сузлар рост булса???

    Reply

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94635 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 32726 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 32662 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 32630 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 32378 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 31547 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 31517 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 31284 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 31271 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 31253 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 31250 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 31249 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 31244 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 31235 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 31235 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 31234 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 31234 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 31232 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 31232 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 31232 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 31232 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 31231 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 31227 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 31226 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 31223 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 31223 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 31222 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 31221 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 31220 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 31218 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 31217 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 31217 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 31210 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 31209 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 31208 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 31207 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 31206 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 31205 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 31204 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 31204 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 31201 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 31201 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 31198 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 31198 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 31196 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 31194 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 31193 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 31193 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 31192 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 31190 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 31190 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 31187 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 31184 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 31184 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 31182 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 31181 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 31179 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 31179 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 31178 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 31178 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 31178 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 31176 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 31174 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 31173 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 31171 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 31171 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 31171 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 31170 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 31168 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 31168 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 31166 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 31164 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 31164 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 31163 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 31162 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 31162 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 31161 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 31160 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 31155 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 31154 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 31153 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 31151 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 31149 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 31147 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 31143 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 31141 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 31140 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 31138 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 31138 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 31134 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 31133 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 31131 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 31129 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 31127 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 31126 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 31126 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 31125 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 31125 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 31124 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 31121 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 31120 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 31119 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 31118 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 31117 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 31115 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 31114 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 31113 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 31112 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 31111 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 31110 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 31109 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 31108 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 31106 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 31105 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 31104 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31103 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 31101 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31101 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 31100 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 31091 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 31089 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 31089 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 31088 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 31087 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 31086 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 31085 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 31085 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 31084 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 31083 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 31082 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 31082 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 31081 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 31077 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 31076 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 31076 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 31076 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 31075 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 31075 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 31075 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 31075 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 31075 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 31073 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 31072 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 31072 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 31071 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 31070 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 31068 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 31067 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 31067 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 31067 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 31066 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 31066 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 31065 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31065 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 31064 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 31063 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 31063 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 31063 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 31062 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 31062 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 31059 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 31058 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 31057 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 31056 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 31055 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 31053 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 31052 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 31052 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 31049 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 31046 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 31046 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 31045 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 31044 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 31044 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 31040 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 31040 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 31034 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 31030 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 31030 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 31029 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 31029 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 31028 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 31027 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 31026 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 31025 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 31025 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 31022 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 31022 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 31021 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 31020 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 31019 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 31017 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 31016 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 31015 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31013 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 31012 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 31011 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 31010 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 31008 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 31008 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 31005 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 31005 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 31003 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 31001 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 31001 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 31000 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 31000 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30998 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30998 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30998 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30997 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30997 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30992 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30992 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30991 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30986 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30983 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30983 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30981 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30975 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30972 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30971 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30969 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30968 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30967 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30967 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30966 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30965 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30963 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30960 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30958 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30952 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган