"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Исмат Хушев: Осиёнинг буюк раҳбари ўз Ватанида мададга зор. Нега??? (1)

Бош мақола, Демократия сабоқлари, Муҳаррир минбари | 01/01/2019 20:23-     11349 марта ўқилди

Исмат Хушев: Президент маърўзасини тинглаб
ОСИЁНИНГ БУЮК РАҲБАРИ, НАЗАРИМДА, ЎЗ ВАТАНИДА ЁРДАМГА МУҲТОЖ. НЕГА???
Мурожаатдан мурожаатгача ўтган йўл етарлича таҳлил қилиндими? Ким қайси соҳани барбод қилгани айтилдими?
Товуқларнинг ўлгани, қуёнларнинг қирилгани, лимонларнинг иригани, қалампирнинг чиригани ҳам рост. Президент ғоялари ҳокимлар томонидан нега саботаж қилинди, нега амалда қўллаб қувватланмади?
Давлат тадбиркорлар билан қачон соғлом рақобат йўлига ўтади?
Гулдурос қарсаклар ҳар доимо ҳам адолат тарозиси бўла оладими?
27 йил бир жойда депсинишнинг боиси нимада эди? Қарсаклар, қарсаклар, қасаклар, ортидан келмасми афсуслар, афсуслар, афсуслар…
Ўзбекистоннинг машҳур публицистлари нега залда кўринмади? Масалан – Шароф Убайдуллаев! Тўғри ва ҳалол сўз бугун Ўзбекистон учун ортиқча юкми?
Қўғирчоқ парламентга катта ваколатлар берилди. Лекин…
“Чўнтак” партиялар, сунъий мадҳиялар билан Президент ғояларини амалга ошириб бўладими? Ёки сиёсий ислоҳотлар эшигига қулф урилганми?
Ўзбекистон раҳбарининг Парламентга қилган Мурожаати – муҳожиротдаги ўзбек журналисти нигоҳида…
Matbuot Xizmati
Муқаддима
Маълумки, 2018 йил адоғида Шавкат Мирзиёев Осиё журналистлари ассоциацияси (AJA) томонидан «Йил одами» деб тан олинди.
У Марказий Осиёда тинчлик ўрнатиш ва мамлакатлар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида салмоқли ишлар қилди. У ўзбек жамияти раҳбарлигига келганидан бери –  иқтисодиётни очиш ва либераллаштириш ҳамда инсон ҳуқуқларини яхшилашга қаратилган сиёсатни ислоҳ этди.
Ўзбекистон Президенти сиёсий йўналишдаги танлов ғолиби бўлди.
Бу қитъада жаҳоннинг қарийб учдан икки қисм аҳолиси яшаши – Хитой, Япония, Сингапур, Ҳиндистон ва Араб Амирлиги давлатлари борлиги назарга олинса, бу кўпкарида нафақат ғолиб чиқиш, балки, улоққа яқин боришнинг ўзи бир мўъжиза. Бу давлат ва мамлакатларнинг таниқли раҳбарларини бир четга қўя турайлик, Марказий Осиёнинг ўзидаги Назарбоев каби гигантлар ҳам бу мукофотни орзу қилиши табиий эди.
Осиё журналистлари танловидан кўп ўтмай Ўзбекистон президенти Туркияда ҳам «Ўрта Осиёдаги йил одами» деб топилди
Ростини айтганда мен бу нуфузли мукофотлар қачонлардир Мирзиёевга берилишига ишонардим. Лекин бунчалар тез берилади деб ўйламаган эдим. Ва айни пайтда мана шу мукофот танловчиларининг фикрига таъсир кўрсатишда “Дунё ўзбеклари” халқаро нашрининг ҳам ўз ўрни ва ҳиссаси борлигидан қувондим ва фахрландим.
Лекин шунга қарамай Ўзбекистондан элас элас эсаётган шабадада иқтисодчи ва сиёсатчилар дохил чайналиб чайналиб, гапи оғзидан тушиб кетадиган ўзбек журналистлари ҳам бу мукофотлар аҳамияти ва нуфузини яхши тушуниб етмаган кўринадилар. Ё бу халқаро эътирофлар мавқеини атайлаб пасайтирувчи қора кучлар борга ўхшайди мамлакатда.
Ўзбекистон тарихда – нафақат меҳнат зафарлари – ер ости ва ер усти бойликлари, балки илм фан тарихидаги ўз ўрни ва интеллектуал салоҳияти билан ҳам бутун ер куррасини лол қолдириб келган. Дунё математикаси – Ал Жабрнинг отаси Муҳаммад Ал Хоразмий, Жаҳон медицинаси – тиббиётнинг бобоси – Ибн Сино ((Авиценна) , Юлдузлар оламининг буюк кашфиётчиси – Мирзо Улуғбек каби буюк ва аллома фарзандлари билан ўзбек халқи ҳақли равишда фахрланса арзийди.
Ана шу буюк миллат ва давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев 2018 йил якунига келиб ҳақли равишда – Осиёнинг буюк сиёсий раҳбари деб эътироф этилди.
Бу буюк танлов баробарида –  ўзбекистонлик нодир ақл завковот соҳибларининг халқаро миқёсда қўлга киритган ютуқлари бу эътирофга ҳар томонлама муносиб бўлди: Куни кеча ўзбек ўғлонлари ўн олти ёшли ўсмирлар ўртасидаги жаҳон шахмат олимпиадаси олтин медалини Ўзбекистонга олиб келишди. Бу – иккинчи катта ютуқ бўлди. Бу тарихда бўлмаган воқеа.
Шахмат олимпиадаси хроникасидан ўқидим: Ўзбекистонлик 16 ёшли шахматчи Шамсиддин Воҳидов норвегиялик гроссмейтер, амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни яккама якка жангда мағлуб этди. Дунё матбуоти ва халқаро шахмат олимпиадасини ёритувчи жаҳон журналистлари бу ғалабани – йигирма биринчи аср шахмат оламининг энг катта шов шувли воқеаси деб баҳолашди. Воҳидов қора доналарда ўйнаб ютди. Бу шахмат оламидаги жуда катта сенсация деб эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Шамсиддин Воҳидов шу йилнинг 24 ноябрь – 3 декабрь кунлари Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилган 16 ёшгача ўсмирлар ўртасида Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида жамоадошлари Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев, Жавоҳир Синдоров ва Ситора Сапарова билан биргаликда биринчи ўринни эгаллаган.
Мана шу воқеаларнинг ҳаммаси – ўзбек Президентининг раҳбарлик қадами – Ўзбекистон учун қутлуғ ва хайрли келганига ёрқин дилилдир.
Шавкат Мирзиёевга берилган бу мукофотни мантиқан олиб баҳоласак ва шарҳласак – у 2018 йилда Марказий Осиёнинг энг буюк раҳбари деган эътироф келиб чиқади.
Лекин куни кеча мен ана шу буюк раҳбарнинг Ўзбекистон Парламентига қилган навбатдаги нутқини тинглаб, рости, унга раҳмим келди…
1.
Мирзиёев катта ва улуғвор қадамларни ташлаб, шонли ва мардонавор марраларни белгилаяпти. Бутун дунёни ўз юртига чорлаяпти – бир сўз билан айтганда – буюк келажакка қучоқ очаяпти. Лекин унинг атрофи – фавқулодда жим жит.
Унинг командасида элу-юртда обрў эътибор қозонган раҳбарлар негадир жуда кам. Агар янада аниқроқ айтсам – унинг атрофида, ҳали ҳануз, унга  содиқ ва вафодор фидойилар кўринмаяпти.
Буни Парламентга айтган дил сўзида Президентнинг ўзи ҳам эътироф этди.
Сохтакорлар – Пахтакорлар – Чапакзорлар сафи эса тобора кенгайиб бормоқда. Биз бундай ясама олқиш ва қутловлар, сохтакорлик билан айтилган мақтовларнинг натижасини кечаги ўтмишимизда ўз кўзимиз билан кўрганмиз.
Каримовнинг атрофидагилар кўзларини чирт юмиб, қарсак чалишдан бир зум ҳам тўхтамадилар. Бу баҳо энг аввало ўзимизга ҳам тегишли. Биз ҳам ўша қарсаквозларнинг энг олдинги қаторида эдик. Алал оқибат,  қарсакларга учган Каримов, калласи айланиб, қандай килиб боши берк кўчага кириб қолганини ўзи ҳам билмай қолди…
Оқибатда Ўзбекистон йигирма етти йил бир жойда депсиниб турди.
Лекин, худога шукрки, Мирзиёев – Каримов эмас. Уни боши берк кўчага киритиш ҳам осон эмас. Назаримда, унинг атрофидаги бугунги қарсакбозларнинг сиёсий умри ҳам узоққа чўзилмаса керак. Фақат бунга ҳали бир оз вақт бор, шекилли…
2.
Шу ўринда ББС ўзбек хизмати Мирзиёевнинг – ижтимоий сиёсий жабҳадаги бешта хатосини ҳаққоний кўрсатиб ўтгани эътиборга лойиқ.
Менинг назаримда бу хатолар – унинг ўзидан кўра, кўпроқ – Президент командаси аъзоларига таллуқли. Шундай қилсак тўғри бўлади деб уни ишонтирган бугунги бойвачча зодагонлардан ташкил топаётган Олий раҳбарият арбоблари ва аъзолари масъул бу хатоларга. Бўшаб қолган давлат хазинасини тўлдириш ва мамлакатга инвестиция киритишга боши билан шўнғиб кетган бу мулозимлар, баъзан, адолат мезонларини ҳам тамомила унутиб қўяётганга ўхшайди.
Давлатга 16, 5 миллион сўм тўласанг – бас, автомобил ойнасини бемалол қорайтиришинг ёки калланг ишламаса ҳам 1,5-2 миллион сўм тўлаб  суперконтракда ўқишинг мумкин деган гап нақадар кулгили. Пулинг бўлмаса қора ойна ҳам йўқ деган гапга чидаш мумкиндир эҳтимол. Лекин операция столида жон берган одаминг суперконтракт билан ўқишни битирган мутахассис қурбони бўлса, бунга қандай чидаш мумкин?
Бу Мирзиёевнинг эмас, балки унинг командаси йўл қўйган хато эди.
Президентнинг бу таклифлар билан тўлиқ танишига ё вақти бўлмаган, ё унинг ҳам боши айлана бошлаган…
3.
Хориждаги бошқа ўзбек нашрларида ҳам Ўзбекистон Президенти олиб бораётган инқилобий ўзгаришлар билан бирга, йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар айтилмоқда, қатор танқидий ва таҳлилий мақолалар берилмоқда.
Иш бор жойда хато албатта бўлади. Ҳамма гап ана шу хатони ўз вақтида айтиш ва уни далил исбот билан аниқ-тиниқ кўрсатиб беришда. “Дунё ўзбеклари”, “Озодлик” ва ББС – Президентнинг бу хато ва камчиликларини имкон қадар айтаяпти, кўрсатиб бераяпти. Лекин расмий Тошкент матбуоти, ўзбек телевиденияси икки йилдирки – ҳали-ҳануз жим…
Наҳотки Мирзиёевга бирорта таклиф айтиш учун Лондон, Прага ва ё Канадага қочиб бориб: “Искандарнинг шоҳи бор!” деб қичқириш керак бўлса. Шу гапларни Ватандан туриб ҳам айтишга имкон бериш замони қачон келади? Матбуотнинг тили ечиладими, эркин ва ҳур фикрни айтувчи телевизион каналлар очиладими?
Ўзбек матбуоти ўзбек халқига қачон астойдил хизмат қила бошлайди?
4.
Президент Шавкат Мирзиёев ўз Мурожаатномасида:
2019  – Ўзбекистонда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилди.
Ҳукумат парламент томонидан сайланиб, унга ҳисоб беради деди.
Рақамли иқтисодиётни йўлга қўйиш ва коррупцияни кескин камайтириш масаласини ўртага қўйди.
Иқтисодиётда давлат улушини кескин қисқартириш зарур деб айтди.
Одамлар солиқ тўлашга ўрганиши ва ундан манфаатдор бўлиши кераклиги ҳақида гапирди.
Маҳаллий ҳокимларга ишсизликни камайтиришнинг ягона йўли – ўз ҳудудини саноатлаштирув эканини эслатди.
Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва уни тамомила кластерлаштириш лозимлигини очиқлади.
Ишсизликни кескин камайтириш, ногирон фарзанди бўлган оналарга алоҳида нафақа белгилаш ва пенсия тизимини ислоҳ қилиш – каби  ижтимоий муаммолар ечимини таклиф қилди.
3 ëшдан 22 ëшгача бўлган болалар тарбияси ва ўқишига давлат томонидан инвестиция қилиш лозимлигини таъкидлади.
Ёшларга бир вақтнинг ўзида бир нечта олий ўқув юртига ҳужжат топшириш ва чет элларга бориб ўқиш имконини бериш ҳақида гапирди.
Бу улуғвор вазифаларни Мирзиёев – Каримов даврида раҳбар бўлиб шаклланган бугунги Олий раҳбарият арбоблари, ҳукумат аъзолари, сенатор ва депутатлар, вазир ва ҳокимлардан иборат мулозимлар командаси билан амалга оширишига менинг негадир кўзим етмайди, ишонгим келмайди…
5.
Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил якунига бағишланган бу тарихий нутқи  икки ярим соатдан кўпроқ, салкам – уч соат давом этди.
Президент ўз нутқида Ўзбекистоннинг ижтимоий иқтисодий соҳасидаги қатор муаммоларни тилга олди ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари ҳақида гапирди.
Мурожаатдан мурожаатгача ўтган бир йиллик оғир ва мураккаб йўл етарлича таҳлил қилинмади. Ҳукумат ва Бош вазир фаолиятига холис ва одил баҳо берилмади. Ким қайси соҳани барбод қилгани айтилмади.
ББС ўзбек хизматининг ёзишича, Мирзиёев Каримовдан қолган ёпиқ сиёсий тузумни очиш юзасидан қатор муҳим қадамларни қўйган, аммо ҳозирга қадар йирик сиёсий ислоҳотлар режаси эълон қилинмаган.
Мамлакатда сўз ва ифода эркинлиги ҳануз чекланган, сиёсий мухолифатнинг фаолияти тақиқланган.
Ҳукумат ҳануз фуқароларнинг тинч намойишлар ўтказишига рухсат бермайди.
Мирзиёев – либерал ислоҳотлар асосчиси бўлишига қарамасдан, бутун ҳокимият ҳануз президент қўлида жамланган ва кўп фикрли демократияга ўтиш сари жиддий сиёсий қадамлар кўринмайди.
Президент ўз нутқида яна бир марта мавжуд сиёсий партияларни фаолликка ва халқни уйғонишга чақирган.
Шу йил июлида парламентда қилган чиқишида Мирзиёев мамлакатда демократия қарор топмаганини эътироф этган эди.
Президент ўз Мурожаатида Ўзбекистондаги сиёсий ҳаёт ва ислоҳот ҳақида оғиз очмади…
Манба: ББС ўзбек хизмати.
6.
Президент 2019 йилни тантановор оҳангда – Ўзбекистонда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилди.
Бу жуда тўғри ва одилона, мардона ташланган қадам бўлди. Бизда шу пайтгача улуғвор режалар бор эди, лекин пойдевори йўқ эди.
Президент буни чуқур англаб, донишмандларча белгилади йил номини.
Инвесторсиз, маблағсиз – иқтисодий баркамол истиқбол ҳам – келажак ҳам йўқ. Шунинг учун ҳам Президент келгуси йилни – содда ва қишлоқча қилиб айтсак – иқтисодий пойдевор йили деб эълон қилди.
Чунки биз кейинги йигирма етти йилда пойдеворсиз турли туман иморатлар яратдик, бугун улар қийшайиб ётибди…
7.
Биз ўтган йилларни оналар ва болалар йили, оталар ва холалар йили, аёллар ва эркаклар йили, қариялар ва ҳокозалар йили деб кўп эълон қилдик.
Лекин ўтган йигирма етти йилда бирорта ҳам она ва бола бахтли бўлмади, холалар ҳам орзусига етмади. Болалар – етим есир қолди, холалар – дунёга ёйилиб кетди.
Бир сўз билан айтганда, эркаклар – ёлланма мардикор, аёллар – чет элда хору зор бўлди.
Қарияларимиз ҳам  муродига етмади.
Булар ўйлаб топилган сунъий машъаллар эди. Улар бизни тўғри йўлдан  чалғитди, табиийки, мақсадга олиб боролмади…
8.
Инвестиция – осмондан тушмайди чалпак бўлиб.
Уни олиб келиш учун раҳбар ва мулозимлар қимирлаши, ўз устида ишлаши керак. “Отанг яхши, онанг яхши” деб, чет эллик манбалар билан мулоқотга киришиб, ўзъаро ишончли алоқа ўрнатиши лозим.
Бунинг учун энг аввало уларнинг тили ва маданиятини яхши билиши, ўз сўзининг устидан чиқувчи ишончли ҳамкор сифатида илиқ таассурот қолдириб, хорижлик инвесторлар меҳрини қозониши даркор.
Бугунги мулозимлар шунга тайёрми? Бешикдан то қабрга қадар порахўрлик ва коррупция ҳукмрон бўлган жамиятда яшаб, адолат ва диёнат, ҳалоллик ва поклик тамомила унутилган, ҳақиқат оёқ ости қилинган Каримов даврида раҳбар бўлиб шаклланган бу амалдор ва арбоблар юқоридаги талабларга жавоб бера оладиларми?
Ҳамма гап мана шунда…
9.
Хуллас, бугунги ўзбек мулозимларига жуда қийин бўлади.
Буни Президентнинг ўзи ҳам очиқ ойдин эътироф этди. “Инвестиция – бу иқтисодиёт драйвери, иқтисодиётнинг юраги”, деган Ўзбекистон Президенти айни пайтда, бу вазифани амалга ошириш осон эмаслигини ҳам таъкидлади.
Давлат раҳбари белгилаб берган улуғвор вазифаларни амалга ошириш учун эса – моддий асос бўлиши керак. Ўзбекистонда қурилажак Атом электр станцияларидан тортиб, бошқа йирик лойиҳаларга ҳам пул ва маблағ – инвестор керак.
Бу бизнинг иқтисодий пойдеворимиз асосидир. Бу пойдеворни мутаҳкамлаш учун эса инвесторлар учун яхши ва ишончли, уларнинг тили билан айтганда – comfort zone – қулай ва ишончли иқтисодий шароит ва муҳит яратилиши лозим.
Бу нима дегани? Мамлакатга инвестиция киритиш ва унга йўл очиш дегани. Бунинг учун энг аввало инвесторларни ишонтира олишимиз керак. Бу бугунги Ўзбекистон учун жуда қийин масала. Интернети яхши ишламайдиган, ижтимоий тармоқлари тўсилган давлатга ҳеч ким ишонч билан қарамайди. Табиийки, инвестиция ҳам киритмайди…
Жамоат жойларида бепул WI-Fi тармоқларини ташкил этиш ҳақида гапирган президент Вазирлар Маҳкамасига бир ой ичида бу масалада ҳам алоҳида дастур ишлаб чиқаришни топширди.
Аммо мамлакатда кейинги пайтда интернетга кириб бўлмаслиги, ижтимоий тармоқлар тўсиқ қўйилаётгани ҳақида лом мим демади…
10.
Президентга кўра, келаси йил 1600 нафар кам таъминланган аëлга имтиëзли уй қуриб берилади.
Лекин бу йил қанча кам таъминланган аёл уй олди ва умуман бу уйлар кимларга берилаётгани ҳақида гапирмади. Ҳолбуки, Президент порталига, Дунё ўзбеклари, Озодлик ва ББСга бу борада маҳаллий ҳокимлар томонидан бўлаётган кўзбўямачилик ва адолатсизликлар ҳақида кўп ёзилди ва гапирилди.
Олий ўқув юртларига қанча студент олишни энди уларнинг ўзи белгилаши ҳақида гапирган Президент университет ва институтларда ҳануз давом этаётган коррупция ва порахўрлик муаммосини четлаб ўтди…
Соғлиқни сақлаш тизимидаги камчилик ва нуқсонлар ҳақида гапирган  президент, мамлакатда пуллик ва бепул тиббий хизматлар ўртасидаги аниқ чегараларни белгилаб олиш заруратини тилга олди.
Лекин бу соҳада то ҳануз давом этаётган таниш билишчилик, кўзбўямачилик ва порахўрликка тўхталмади.
Дори дармон ва фармацевтика соҳасидаги қаллоблик, муттаҳамлик, ўғирлик ва юзсизлик ҳақида гапирмади…
11.
Президент ўтган йил 22 декабрдаги Мурожаатида СНБ ҳақида гапириб, унинг мамлакат ҳаётида қолдирган аянчли оқибатларига тўхталиб ўтган, ҳибсга олинган юқори даражали чекистлар, сотқин генераллар номини бирма бир тилга олиб, улар қилган жиноятлар ҳақида гапирган ва МХХни жиддий огоҳлантирган эди.
Бу йилги Мурожаатномада СНБ собиқ раиси Иноятовнинг қудаси Парпиев, ўринбосалари – Ғуломов, Тошпўлатов, Шарифхўжаев, Қодиров, шогирдлари – Савченко, Тўрақулов, Гусев, Веселов ва бошқа қамалган ё қочган чекистларнинг мамлакат ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётида қолдирган оғир ва аянчли мерослари, уларнинг кейинги тақдири ҳақидаги давлат раҳбарининг муносабати ва хулосасини  халқ кутган эди.
Бугунги ДХХ – Ихтиёр Абдуллаев раислигида Президент ғояларини амалга ошириш ва ҳаётга тадбиқ этиш борасида ҳаёт-мамот жангига кирганини, сабот ва матонат билан давлатимиз хавфсизлиги ва миллатимиз дахлсизлиги йўлида туну кун тиним билмай жасорат ва шижоат кўрсатаётганини айтиши керак эди. Бугун чекистларимиз одамларнинг қалбида ўз идорасига, давлатга ва унинг раҳбарига нисбатан яна олдингидай ишонч ва умид туйғуларини уйғота бошлаганини, бу албатта осон бўлмаётганини эътироф этиши ва уларни  руҳлантириши лозим эди.
Собиқ Бош прокурор Рашид Қодировга нисбатан олиб борилаётган тергов ва бўлажак маҳкамага ҳам Президент ўз муносабатини билдиради деб ўйлаган эдик.
Лекин бундай бўлмади. Президент бу гал бу муҳим мавзуларни негадир четлаб ўтди…
12.
Давлат раҳбари жойларда саноатни комплекс равишда ривожлантириш зарурлигини айтиб ўтди.
Президент район ва шаҳар ҳокимларига ишсизликни камайтиришнинг ягона йўли – ўз ҳудудини саноатлаштирув эканини эслатди.
Ишсизликни – асосан саноат ривожи ҳал қилади, бизда эса саноат ўлиб ётибди, – деди Президент. Тўғри гап. Қишлоқ хўжалиги ҳеч нарса бермайди, ижтимоий муаммоларни асосан саноат ҳал қилади. Доимий истеъмол бўладиган ва экспорт қиладиган тайёр маҳсулотларни – саноат яратади.
Бир пайтлар Ўзбекистонда маҳаллий саноат вазирлиги бор эди.
Маҳаллий дегани – қишлоққа кириб бориш ва саноатни қишлоққа олиб кириш дегани. Масалан, қишлоқ жойларида жун, тери ва бошқа чорва маҳсулотларини қайта ишлайдиган цехлар қуриш керак бўлади. Саноат қишлоққа кириб борсагина бу муаммолар ҳал бўлади, бўлмаса йўқ.
Яқинда Сурхондарёдагилар етиштирилган тонна тонна узумни қаерга қўйишни билмай “Озодлик” радиоси орқали Алишер Усмонов телефонини сўраб юришгани ёдимизда. Бу муҳим вазифани маҳаллий раҳбарлар ўз назоратига олсагина, мўл узум етиштирган боғбонлар ёрдам сўраб бошқаларга ялиниб юрмасди.
Совет даврида Сариосиё районидаги “Коммунизм” номли агросаноат бирлашмаси директори Бобомурод Омонов номи қишлоққа саноат олиб кириш ва уни гуллаб яшнатиш борасида бутун Ўзбекистонда ва Иттифоқ республикаларида маълум ва машҳур эди…
13.
Социалистик Меҳнат Қаҳрамони Аҳмаджон Одилов  ўз даврида Попнинг – Ғурумсаройида – Совхоз ерларида саноат асосида қанча нарсаларни ишлаб чиқарган. Ўз ишбилармонлиги билан Ўзбекистондаги энг йирик Аграсаноат маҳсулотларини қайта ишлаб чиқариш комплексини бунёд этган.
Қишлоқ хўжалиги билан саноатни бирлаштириш, жипслаштириш керак.
Бу борада Президент жуда тўғри йўл кўрсатди. Алоҳида қишлоқ хўжалиги – бу – полуфабрикат бу. Унинг маҳсулотларини саноатнинг қозонига солгандан кейингина – қишлоқ хўжалиги маҳсулоти олтинга, валютага айланади.
Асосий экинимиз пахта – тўла тўкис тайёр буюмга айлансагина – бойлик келтиради. Ҳар бир нарса ўзининг ҳақиқий баҳоси, яъни – таннархига эга бўлади – қачонки у маҳсулотга айланса.
Масалан, уч метр матодан иборат материал – турса юз минг сўм туради. Уни тайёр костюм -шим килиб, камида ўн баробар қимматига –  бир ярим – икки миллион сўмга сотиш мумкин. Бунинг учун унга юксак технология киритиб, бор йўғи уч-тўрт дона тугма қадаш кифоя.
Биз чеварнинг орқасидан қувмай, костюмнинг орқасидан қувиб Хитой ва Туркияга бориб валюта тўлаб сотиб олиб келамиз. Костюм сотиб олган ўша валютамиз – ўша мамлакатларда қолади.
Юксак технология билан қуролланган чевар кичикроқ бир машинада бир кунда етти-ўн дона костюм чиқариши мумкин. Машина дегани технология дегани. Унинг тагида, замирида, асосида эса – саноат ётади.
Мирзиёевнинг қишлоққа саноатни олиб кириш ва уни ривожлантириш ташаббуси шунинг учун ҳам таҳсинга лойиқ!
14.
Бир сўз билан айтганда Президент ўз Мурожаатномасида –  юрагимиздаги дард-у, изтиробларни, орзу умидларимизни баён қилди.
Масалан, у Парламентга катта ҳуқуқ бераяпти.
Вазирлар маҳкамасини тасдиқлайсиз деди. Улар ўз дастури, яъни программасини шу ерда шакллантиради деди. Вазирлар ҳам шу ердан тасдиқдан ўтади деди.
Бу билан Президент Олий Мажлис даражаси ва нуфузини кўтариб юборди. Ҳукумат ва унинг аъзолари олдин фақат Президент Фармони билан тасдиқланарди.
Энди улар Парламент томонидан сайланади ва унга ҳисоб беради…
Бу яхши албатта. Лекин парламент аъзоларининг ўзи ва уларнинг нуфузи ҳам шунга муносиб ва яраша бўлиши керак. Яшириб нима қилдик, ҳозирги парламентчилар – асосан рўйхат билан сайланган қўғирчоқ депутатлардан иборат эмасми?
Қўғирчоқ депутатлар – ҳукумат аъзоларини, вазирларни тасдиқлаш ҳуқуқига эгами? Расман – ҳа! Лекин мен бу ерда уларнинг маънавий ҳуқуқлари ҳақида гапираяпман. Маънан – йўқ, албатта! Уларнинг ўзлари энг аввало халқ баҳосидан – одамларнинг эркин ва рақобатли, ҳалол ва адолатли танловидан – ҳақиқий сайловдан ўтишлари лозим.
Янгича қарашга эга бўлган Мирзиёев ҳокимиятга келганидан кейин Каримов даврида шаклланган ва асосан қўлдан ясалган қўғирчоқ ва суньий Парламент дохил халқ орасида “Чўнтак партиялар” номини олган сиёсий партияларни тарқатиб юборади ва янги сайловлар эълон қилади деб кўпчилик кутган эди. Лекин ундай бўлмади.
Майли, 2019 йилда шундоғам янги сайловлар бўлиб ўтади.
Энди депутатлар эркин ва рўйхатсиз сайланиши, халқ ишончини оқламаганлари эса муддатидан илгари чақириб олиниши лозим.
2019 йилдан эътиборан Ўзбекистонда “Қўғирчоқ депутатлар” даври тугатилиши шарт.
Осиёнинг буюк раҳбари Президент бўлган, бутун дунё ҳавас қила бошлаган Ўзбекистонда энди бу кечирилмас ҳолдир!
15.
Бир сўз билан айтганда – дунё ҳамжамиятига яқинлашиб, тобора янгиланаётган Ўзбекистонда бугун :”Қўғирчоқ” депутатлар, “Чўнтак” партиялар, сунъий мадҳиялар билан Президент ғояларини амалга ошириб бўлмайди!
Бунга чек қўйиш керак. Бунинг учун эса, сиёсий ислоҳотлар эшигини очиб, унинг занг босган қулфидаги зулфини – лупа билан изласа ҳам топилмайдиган қилиб, узоқ узоқларга улоқтириш керак!
Бу борада Президентга бизнинг таклифларимиз будир:
Шавкат Мирзиёев ўзи яхши билган – Биринчи Ўзбекистон Парламенти тажрибасидан келиб чиқиб, янги сайланажак депутатларнинг ишчанлик ва курашчанлик фаолиятини йўлга қўйиш керак.
Бундан президент ва давлат, парламент ва миллат ютса ютадики, сира ютқизмайди.
Нега кейинги йигирма етти йилда бизда Самандар Қўқонов, Алижон Қўчқоров, Мурод Жўраев, Аҳмадали Асқаров, Эркин Хўжаев, Шуҳрат Нусратов, Тойиба Тўлаганова, Марат Зоҳидов, Ҳалима Худойбердиева, Мели Қобилов, Ойгул Маматова, Нурали Қобил, Шовриқ Рўзимуродов, Иномжон Турсунов, Жаҳонгир Маматов, Дадахон Ёқубов, Карим Баҳриев каби кўзи чақноқ, фикри уйғоқ, ақли чироқ депутатлар етишиб чиқмади?
Масалан, жасоратли депутат Шуҳрат Нусратов жасоратини нега шу пайтгача бирорта депутат такрорламади? Шунинг учун ҳам Шуҳрат Нусратов кейинги йигирма етти йил давомида Ўзбекистон сиёсий ҳаётининг жанг майдонидаги – душман тўпига кўкрагини тутган ягона Тўйчи Эрйигитов бўлиб қолди. Бунинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги аччиқ ва аянчли оқибатларини эса ҳаммамиз кўриб, билиб турибмиз…
16.
Бир пайтлар пойтахтдаги Куйбишев райкомининг биринчи секретари, кейинчалик Мирзо Улуғбек туман ҳокими бўлиб ишлаган Шухрат Туҳфатович Олий Кенгашнинг тарихий еттинчи сессиясидаги нутқи билан тарихга ва одамларнинг юрагига кириб борганди.
Эндигина Президент этиб сайланган давлат раҳбарига қарата у шундай деган эди:
“Разведка ва контрразведка органлари барча техник воситалари билан биргаликда битта одам, яъни Каримовнинг қўлига бериб қўйилмоқда. Бу мумкин бўлмаган бир нарса. Бунга сира йўл қўйиб бўлмайди. Агар бунга йўл қўйсак, бизни 37- 40 йиллардагидек қатағонлар кутади. Оқибатларни ҳатто тахмин ҳам қила олмаймиз. Ўртоқлар бизни кутаëтган даҳшат кўламини тахмин ҳам қила олмаяпсизлар, айниқса, бизнинг президентнинг жиловсиз характерини ҳисобга олсак. Эртага бизни қамашади. Эртага сизни қамашади…”

Шуҳрат ака бу оташин нутқини ирод этганида мен ҳам ўша мажлислар залининг энг биринчи қаторида – у нутқ сўзлаётган минбар ёнида – Ислом Каримов ва бошқа Ҳайъат раҳбарларининг шундоққина рўпарасида ўтирган эдим.
Мен бугун бу мажлис тафсилотларига тўхталиб ўтирмоқчи эмасман. Бу ҳақда “Президент эркатойининг саргўзаштлари” номли сиёсий хотиралар китобимда батафсил ёзилган ва у “Дунё ўзбеклари”да эълон қилинаяпти.
Мен бугун ўша – бундан салкам йигирма йил муқаддам айтилган сўз учун Шуҳрат Нусратовни қамашганларини, қамашганда ҳам номардларча қамаб, унинг қолган бутун умрини хазонга айлантирганларини айтмоқчиман, холос.
Яхшиямки, Мирзиёев даврига келиб, адолат қарор топди. Шуҳрат Нусратов Ўзбекистон Олий Суди томонидан оқланиб, яна давлат ва жамоат ишига қайтди.
Бунинг учун адолатли Президентимизга минг раҳмат, албатта.
Лекин Шуҳрат Нусратовга ўхшаб рост ва тўғри сўзи, ҳур ва эркин фикри учун Каримов даврида умри хазон бўлган, ҳибс ва хорижга қувилган, бадарға этилган ва ўлдирилган, ном-нишонсиз йўқолган ва бедарак кетганлар учун ким жавоб беради?
(Давомини эртага ўқийсиз)
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
28 декабрь 2018 йил – 1 январь 2019 йил,
Торонто шаҳри, Канада…

 

 

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. Эврил Турон: ЎЛИМ ТЎРИ (Биринчи мақола)
  2. Исмат Хушев: Олий таълимдаги коррупция устида ким турибди? 1-қисм
  3. Исмат Хушев билан юзма юз 31 декабрь 2018 йил Канада
  4. Исмат Хушев: Шоҳга яқин бўлиш – қиличнинг домига яқин туриш демакдир! (3)
  5. Исмат Хушев билан юзма юз 2 январь 2019 йил – Канада
  6. Исмат Хушев билан юзма юз 3 январь 2019 йил Канада…
  7. Исмат Хушев: Осиёнинг буюк раҳбари, ўз Ватанида мададга зорми? Нега?!! (2)
  8. Исмат Хушев билан юзма юз 5 январь 2019 йил – Канада
  9. Исмат Хушев: Осиёнинг буюк раҳбари, ўз Ватанида мададга зорми? Нега?!! (3-якун)
  10. Исмат Хушев билан юзма юз 14 январь 2019 йил Канада
  11. “Озодлик” нега порахўрлар султони Зелемхон Ҳайдаровга қуллуқ қилмоқда?
  12. Исмат Хушев: СНБнинг даюси – ХДПнинг раиси… (Иккинчи мақола)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

2 шарҳ

  1. Дилмурод Мукарамов says:
    01/02/2019 at 20:02-

    Хурматли Президентимиз эски сарой айенларидан нимага тулик кутула олмаяпти? Энг катта хато мана шу сарой мулозимлари ва кадрлар масаласидаги маслахатчиларини нотугри хатти харакатларига изн берилганлиги деб хисоблашга борган сари асос ортиб боряпти. ЭСКИ КОМАНДА ХАЛИ САФДА ШЕКИЛЛИ. . . .

    Reply
  2. Аҳли Расул Муҳаммал says:
    01/02/2019 at 03:18-

    Мирзиёевнинг ўз ватанида мададга зорлиги нафақат Сизнинг назарингиздаги, балки реал воқеликдаги ҳолдир…

    Reply

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94672 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 32854 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 32789 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 32758 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 32550 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 31591 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 31553 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 31332 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 31310 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 31291 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 31286 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 31284 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 31279 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 31278 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 31276 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 31271 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 31271 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 31270 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 31268 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 31268 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 31268 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 31264 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 31261 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 31261 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 31257 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 31257 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 31255 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 31255 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 31255 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 31254 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 31252 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 31251 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 31251 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 31249 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 31246 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 31246 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 31245 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 31242 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 31239 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 31239 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 31237 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 31237 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 31236 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 31232 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 31232 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 31232 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 31231 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 31229 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 31229 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 31228 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 31224 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 31224 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 31220 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 31220 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 31219 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 31219 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 31218 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 31217 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 31217 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 31216 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 31216 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 31215 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 31213 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 31213 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 31210 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 31210 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 31209 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 31208 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 31207 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 31206 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 31206 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 31201 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 31200 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 31200 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 31200 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 31199 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 31199 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 31198 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 31196 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 31193 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 31190 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 31189 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 31188 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 31186 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 31181 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 31181 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 31176 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 31172 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 31172 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 31171 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 31170 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 31169 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 31166 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 31165 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 31164 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 31163 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 31163 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 31161 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 31161 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 31157 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 31157 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 31157 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 31156 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 31155 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 31153 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 31152 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 31151 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 31150 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 31149 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 31144 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 31143 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31143 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 31142 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 31142 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 31141 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 31141 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 31138 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 31138 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31136 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 31133 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 31129 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 31125 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 31125 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 31124 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 31124 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 31123 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 31121 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 31121 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 31120 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 31120 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 31119 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 31118 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 31117 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 31117 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 31116 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 31115 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 31115 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 31114 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 31114 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 31113 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 31111 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 31111 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 31110 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 31109 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 31108 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 31107 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 31107 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 31104 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 31104 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 31104 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 31103 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 31101 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 31100 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 31100 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 31100 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31100 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 31099 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 31099 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 31097 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 31097 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 31095 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 31095 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 31095 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 31092 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 31091 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 31091 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 31090 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 31090 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 31090 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 31084 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 31083 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 31082 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 31080 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 31080 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 31079 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 31077 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 31074 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 31070 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 31070 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 31067 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 31065 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 31065 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 31064 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 31064 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 31064 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 31063 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 31060 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 31060 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 31056 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 31055 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 31054 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 31053 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 31052 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 31051 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 31051 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31047 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 31046 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 31045 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 31044 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 31044 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 31044 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 31043 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 31043 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 31040 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 31039 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 31038 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 31035 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 31035 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 31034 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 31034 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 31034 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 31033 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 31032 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 31028 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 31025 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 31025 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 31023 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 31021 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 31017 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 31010 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 31008 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 31008 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 31007 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 31006 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 31006 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 31004 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 31001 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 31000 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30999 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30998 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30992 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30992 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган