"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Абдулла Орипов: Она бўлақолгил менга, табиат…

Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”, Адабиёт | 29/12/2018 23:43-     11832 марта ўқилди

ТАБИАТ

Узоқларда қолди туғилган уйим,
Ажиб болалигим қолди узокда.
Қолди ҳаммомпишга кўмилган уйим.
Қолди сингилларим бари йирокда.
Энди мен эслайман кўзларимда нам,
Ўша йилларимнинг оташ сеҳрини.
Қўмсаб талпинаман гоҳи гоҳи дам
Мунис сингилларим маъюс меҳрини.
Шундай пайтда ўзинг айлагил шафқат,
Сингил бўла қолгил менга, табиат.

Аклим танидиму қошимда шу кун,
Жасур акаларим сафини кўрдим.
Уларнинг бари ҳам ботир ва дуркун,
Мен улар сафига шеър билан кирдим.
Энди мен эслайман кўзларимда нам,
Ўша давраларнинг оташ сеҳрини.
Қўмсаб талпинаман гоҳи гоҳи дам
Жасур акаларим ажиб меҳрини.
Шундай пайтда ўзинг айлагил шафқат,
Ака бўла қолгил менга, табиат.

Ўтган кунларимга боқиб мунтазир,
Соғинчдан ёнади ёнган бу жоним,
Афсуски, ёнимда эмассиз ҳозир,
Донишманд устозим-сиз, отажоним.
Энди мен эслайман кўзларимда нам,
Ҳикматли сўзларнинг оташ сеҳрини,
Қумсаб талпинаман гоҳи-гоҳи дам,
Донишманд отамнинг шафқат, меҳрини.
Шундай пайтда узинг айлагил шафқат,
Ота бўла қолгил менга, табиат.

Мен азиз онамни тупроққа қўйдим,
Ҳали тинган эмас кўздаги ёшим.
Олис кечалари ҳижронда куйдим.
Энди қай сийнага қўяман бошим.
Энди мен эслайман кузларимда нам,
Она деган сўзнинг қайтмас сеҳрини.
Қумсаб талпинаман ҳар зум, ҳар қадам
Онам оғушини, онам меҳрини.
Шундай пайт ҳам ўзинг айлагил шафқат,
Она бўла қолгил менга, табиат.

Ўхшаш мақолалар:

  1. — ”Афлотун дўстимдир, лекин хақиқат Ундан афзал” – демиш файласуф Суқрот…
  2. А.Орипов: Навоий «Хамса»ни тугатди ёзиб, Қутлашга йиғилди аркони давлат…
  3. Абдулла Орипов: Энди тўрт тарафим бўм-бўш, кимса йўқ, Бу — ҳаёт қонуни, яхши биламан…
  4. «Дунё ўзбеклари» тақдим этади — Абдулла Орипов: Кечув…
  5. Ўзбекларнинг даҳо шоири Абдулла Ориповнинг энг янги шеърлари билан танишинг
  6. Абдулла Орипов: Қалбингда уйғотар ажиб эҳтирос, Апрел осмонининг қалдироқлари…
  7. Абдулла Орипов: Осмони фалакда чиқди фармойиш: -”Сомончи йўлида ўтсин намойиш!
  8. Абдулла Орипов: Имиллама сен ҳам, ғанимим, Ёмонлигинг қилишга шошил…
  9. Марҳумлар гапирмас, лекин номидан – Сайраб юрар экан тирик қолганлар
  10. Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да бугун ёзган янги шеъри
  11. Абдулла Орипов: Телефон суҳбатлари — Хьюстон (АҚШ) да ёзилган янги шеърлар (6)
  12. Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (11)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.