"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Исмат Хушев: Каримов зиндонларида ким қанча ётиб чиқди? Еттинчи мақола

Бош мақола, Демократия сабоқлари, Муҳаррир минбари | 12/25/2018 21:38-     10916 марта ўқилди

Исмат Хушев: Каримов зиндонларида ким қанча ётиб чиқди?
Уй қамоғида ётганлар бунга кирмайди…
Ўз касбидан жудо бўлиб, ижоди тақиққа тушганлар…
Ҳибс ва Хорижга бадарға қилинганлар…
Оқил билан Жоҳилнинг фарқи нимада?
Мирзиёев кимнинг йўлидан бораяпти?

 

Каримов ва Мирзиёев даври – муҳожиротдаги ўзбек журналисти нигоҳида…

 

(давоми)

 

23.
Каримов даврида таъқиб ва тазйиқлар боис ўз ажалидан беш-ўн кун бурун ўлиб кетган давлат ва жамоат арбоблари рўйхати:
Шукрилла Мирсаидов – Ўзбекистоннинг биринчи ва охирги Вице Президенти. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигидан сўнг мамлакатда таъсис этилган Вице Президентлик лавозимининг ягона соҳиби. Таниқли давлат ва жамоат арбоби.
Каримовнинг шахсий рақиби деб кўрилган Шукрилла Раҳматович 2012 йилнинг 2 ноябрь куни Тошкент шаҳрида 73 ёшида юрак хуружидан вафот этди.   
1939 йил 14 февралида Ленинободда туғилган Шукрулло Мирсаидов, Тошкент Молия-иқтисод институтини тугатиб, аввалига мазкур институтда, сўнгра Тошкент шаҳар Ижроия қўмитасида ишлади.
1985 йилда шаҳар Ижроия қўмитаси раиси, 1990 йил 1 ноябрида Ўзбекистон Вазирлар Кенгашининг раиси лавозимига тайинланди.
Постсовет Ўзбекистонидаги таниқли сиëсат арбобларидан бири саналган Шукрулло Мирсаидов 1990 йилнинг 1 ноябрида Ўзбекистонда жорий этилган вице-президентлик лавозимига тайинланди ва мамлакат иқтисоди учун бутун масъулиятни ўз зиммасига олди.
Каримовнинг давлат бошқарувини авторитаризм томон бурганига норозилик тариқасида, 1992 йил 4 январида Ўзбекистон Олий Мажлисининг 7-сессиясида бу лавозимидан истеъфо берди.
Ислом Каримовнинг давлат маслаҳатчиси лавозимини қабул қилиш таклифини рад этган Мирсаидов, бу истеъфодан сўнг очиқ мухолифатчилик фаолиятини бошлади ва “Адолат – Ҳақ йўли” деб номланган мухолифат партияси ҳамда Ўзбекистондаги мухолиф гуруҳларни мувофиқлаштириш маркази тузди.
Бу гуруҳга ўз партиясидан ташқари “Бирлик” ва “Эрк” партиялари¸ шунингдек “Тўмарис” хотин-қизлар ташкилоти кирди.
Мирсаидовни бу фаолиятдан тўхтатиш мақсадида Ўзбекистон махфий хизматлари 1993 йилда унга қарши суиқасд уюштирди, молиявий жиноятларда айблаб, шартли жазога ҳукм қилди.
Тошкент ҳукумати ўғлини ўғирлаб кетиб, Мирсаидовга қарши туҳмат кампаниясини кучайтириши ортидан собиқ вице-президент сиëсий фаолиятини тўхтатганини 1998 йилда Озодлик радиоси орқали эълон қилишга мажбур бўлган эди.
Сиëсатдан кетганини эълон қилганидан сўнг Шукрулло Мирсаидов бирор марта оммавий ахборот воситалари мухбирлари билан учрашмади…
Манба: Озодлик радиоси
25.
Шукрилла Раҳматович Мирсаидов хотирасига
Мирсаидов ва Ельцин
Суратда: Шукрилла Раҳматович Мирсаидов Каримов билан Ельциннинг ўртасида…
Исмат Хушев
Бугун эрта тонгдан қаддимиз долдир,
Йўқотиб қўйдик биз Шукур акани.
Унингсиз ёд этиш амри маҳолдир,
Ўзбекистон номли республикани.
Бугун юракларда ўксик бир алам,
Мажруҳ қаддимиз дол, бошимиз эгик.
Бизни ташлаб кетди – биз сотган одам,
Ҳали яшашидан умидвор эдик…
Не сабаб бунчалар номардсан, ҳаёт!
Сен қайга бош олиб кетдинг, диёнат!
Биз машҳур бир зотни йўқотдик, ҳайҳот!
Жасур бир инсонга қилдик хиёнат!
Газетлар сукутда, радиолар жим,
Зангори экранда шўхчан тарона.
Улуғ инсон ўлди, билмайди ҳеч ким,
Ҳамма бахтдан масрур, шоҳга парвона.
Нега ҳақ деганнинг қисмати хароб,
Шунча чексизмиди ундаги сабр.
Йигирма икки йил чопгани – сароб,,
Ва охир оқибат топгани – қабр…
Шундоқ ўтиб кетар экан, во ажаб,
Бир ҳовуч кул бўлиб ўт ва исёнлар.
Энди биздаги бу сотқинлик сабаб,
Қайта туғилмайди бундай инсонлар…
Тошкентнинг мўъжаз бир қабристонида,
Мард, танти, бўйсунмас бир зот кўмилди.
“Тиз чўкмай, ўлмоқлик” аҳд-паҳмонида,
Шоҳга тик боққан кўз мангу юмилди…
Бугун эрта тонгдан қаддимиз долдир,
Йўқотиб қўйдик биз Шукур акани.
Унингсиз ёд этиш амри маҳолдир,
Ўзбекистон номли республикани…
2 ноябрь, 2012 йил, Канада
Манба: Дунё ўзбеклари

 

26.
Муфтий Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф – таниқли давлат ва жамоат арбоби.
1952 йилнинг 15 апрелида Андижон вилоятининг Асака туманидаги Ниёзботир қишлоғида туғилган.
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ўқитувчиси, мудир ноиби ва мудири, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси муфтийси, СССР Олий Кенгашининг халқ депутати бўлган.
Каримовнинг зуғумига учраганидан кейин бир муддат хориж эллар сари юз тутиб, Ливия жамоҳирияси, Туркия ва Саудия Арабистонларида муҳожиротда яшашга мажбур бўлган. Сўнг таниқли халқаро дин пешволари талаби билан Ўзбекистонга қайтган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфга нисбатан билдирилган танқидлар:
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳам кўплаб олимлар қатори қарши тарафлардан бир қанча танқидий қарашларга йўлиқди. Аммо мазкур танқидлар илмий асосга эга эмас. Асосан, кичик жузий камчиликлар ёки тушунмовчиликлардан иборат.
 Ҳолбуки, пайғамбарлардан бошқаси маъсумбўлмаслиги, Қуръондан бошқа ҳар қандай китобда камчилик бўлиши табиий. Аммо у кишининг ижодида илмий янглишув, ғоявий адашув кузатилмаган. Шайх Муҳаммад Содиқ ҳақида Хулайбий Имом Абу Ҳанифанинг шаънида айтган гапни айтиш мумкин: «Унга фақат ё ҳасадгўй, ё жоҳил тил теказади».
Яна бир бор эслатиб ўтишни истардик – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ўз замонасида ислом оламининг йирик намояндаси, улкан арбоб, СССР Олий Кенгашининг халқ депутати, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг собиқ муфтийси, мустақил Ўзбекистоннинг биринчи муфтийси, кўплаб халқаро илмий муассасалар, диний ташкилотларнинг аъзоси, ўзбекзабон халқларнинг диний раҳнамоси бўлган.
Шундай ажойиб инсон Каримов тузумида қатор ноҳақлик ва адолатсизликларга учраб, 2015 йилнинг 10 мартида Тошкентда юрак хуружидан вафот этди.
Муфтий Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шонли ва суронли ҳаёти, сиёсий ва диний фаолияти ҳақида Исмат Хушевнинг “Шоҳ ва Шайх тўқнашуви қандай юз берган эди” номли таҳлилий мақоласидан билиб олишингиз мумкин…
27.
 Ўлмас Саиджонов – Ўзбекистон халқ ҳофизи. Тошкентдаги бадиий жамоалар бирлашмаси (Собиқ Филармония) раҳбари.
2016 йилнинг 13 февраль куни тўсатдан 65 ёшида вафот этди. 14 феврал куни Тошкентнинг Минор кабристонига дафн этилган.
1951 йилнинг 10 январида Китоб туманида туғилган Ўлмас Саиджонов Қарши давлат педагогика институти ҳамда Тошкент давлат ирригация ва мелиорация институтини тамомлаганига қарамай, 1969 йилда ёш ижрочилар республика кўрик-танловида ғолиб чиққанидан сўнг ўз умрини санъатга бағишлади.
Ҳофизнинг “Суратинг”, “Ошиқ бўлибман”, “Гулузорим”, “Жонон бўламан деб” каби кўплаб қўшиқлари санъат мухлислари қалбидан жой олган.
Эл суйган ҳофиз Ўлмас Саиджонов ўлимига – юқоридан кутилмаганда ишдан бўшаш ҳақида ариза сўрашгани сабаб бўлган деган тахминлар бор.
Умуман Каримов давридаги шу ва шунга ўхшаш яна бир талай сирли ва синоатли ўлимлар анатомиясига назар ташлаш учун ўша даврларда  ёзилган ва нашримизда эълон қилинган қуйидаги мақолани эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдик…
28.

Исмат Хушев: Ўзбекистондаги сирли ўлимлар анатомияси…

“Дунё ўзбеклари”дан:
Кейинги пайтларда Тошкентдан у ёки бу кишининг сирли ва синоатли ўлими билан боғлиқ бўлган турли ваҳимали ва важоҳатли хабарлар республика бўйлаб кенг тарқалмоқда. 
Ўзбекистон халқ депутатлари Шовруқ Рўзимуродов, Тойиба Тўлаганова, Иномжон Трусунов, Алижон Қўчқоров, Президентининг собиқ давлат маслаҳатчиси, профессор Алишер Азизхўжаев, Енгил саноат Ассоциацияси (“Узлегпром”) раиси, Олий Кенгаш депутати Ботир Эргашев,   Собиқ Вице-премъер ва Ташқи ишлар вазири Сарвар Азимов, Аввал “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси бошлиғи, сўнг Москвадаги халқаро “Внуково” аэропорти Бош директори бўлиб ишлаган Арслон Рўзметов, Халқаро Интерполнинг Тошкент бўлими бошлиғи Маҳмуд Ҳайитов, Республика Олимпия Қўмитасининг Бош котиби Муҳаммаджон Каримов, таниқли диний уламо Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг фавқулоддаги сирли ўлимлари “Дунё ўзбеклари”ни анчадан бўён ўйлантириб келарди.
Ҳатто, ўтган йили Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд қарорларини ижро этиш департаментининг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Абдувоҳид Ориповнинг Шовот каналидан топилган жасади ҳам бизни чуқур ўйга солиб қўйган эди. Чунки Ўзбекистонда давлат мулозимига очиқ – ойдин суиқасд уюштириш мутлақо имконсиз. Агар марҳумнинг бугун ҳукуматнинг мухолифлар рўйхатига тиркаб қўйилган таниқли ўзбек шоири Абдулла Ориповга жиянлигини ҳисобга олсак, кўп нарсалар ойдинлашади. Қолаверса, бизнинг бу борада ўз фикр ва хулосаларимиз, қараш ва тахминларимиз ҳам йўқ эмас.
Шунинг учун биз бу сирли ва ниҳоятда чигал фожеани ҳам журналистик суриштирув олиб борилувчи ўлимлар рўйхатига киритдик.
2015 йилнинг 1-январь куни эл суйган машҳур хонанда Олмахон Ҳайитованинг кутилмаган вафоти миллионлаб дилларни ларзага солган бўлса, 2016 йилнинг 1 январида эълон қилинган Ўзбекистон телевиденияси диктори, таниқли сухандон Абдумўмин Ўтбосаровнинг фавқулоддаги сирли ўлими эса бизни ниҳоятда жиддий сергак торттириб қўйди. 
Бундан бир оз муқаддам телевидениянинг бошқа бир таниқли сухандони Раҳматилла Мирзаевнинг фожеали ўлими ҳам то ҳануз бизнинг синчков қизиқишимизни йўқотмаган. Раҳматилланинг ўлимига маҳкама ҳукмига кўра унинг ўғли айбдор деб топилгани билан, бизда бу ўлим ҳам бевосита ЎзТВ раҳбариятига бориб тақалаётгани ҳақидаги маълумотлар ҳам йўқ эмас…
Абдумўминнинг сирли ўлими ҳақида унинг рафиқаси Гўзал Ўтбосарова “Дарё” интернет нашри саволларига жавоб бераркан, турмуш ўртоғининг 31 декабрь куни эрталаб уйдан соппа соғ чиқиб кетганини айтади: «Сира юраги безовта қилганини айтмаган. Шундай бўлганида ҳам албатта, бу ҳақда билган ва дарҳол чорасини кўрган бўлардим», — дейди сухандоннинг рафиқаси: 
Гўзал Ўтбосарова: Абдумўмин акани тонгда ишга кузатганимча, қайтиб кўрмадим…
Гўзал Ўтбосарованинг ана шу эътирофидан сўнг биз Ўзбекистонда содир бўлаётган бу каби сирли ўлимлар билан жиддий шуғулланишга, унинг сабаб ва тафсилотларини сўраб суриштиришга, таҳлил ва тадқиқ қилишга бел боғладик.
Мақсадимиз, бизни ўйлантираётган бу каби сирли ўлим ва суиқасд сабабларини баҳоли қудрат аниқлаш, бу – кимларнинг ва қайси идораларнинг иши эканини билиш ва айбдорларни имкон қадар элга ошкор қилишдан иборат. 
%d1%9e%d0%bb%d0%bc%d0%b0%d1%81-%d0%b0%d0%ba%d0%b0-%d2%9b%d0%be%d1%80%d0%b0-%d1%84%d0%be%d0%bd%d0%b4%d0%b0
Яқинда бетакрор ўзбек ҳофизи Ўлмас Саиджонов навқирон ёшида – кутилмаганда ҳаётдан кўз юмди. Унинг ўлимига Президентнинг Давлат маслаҳатчиси бошлиқ бир гуруҳ юқори даражали соҳа мулозимлари томонидан  ноҳақ бўшатилиши сабаб бўлган деган тахминлар мавжуд.
Бир сўз билан айтганда, “Дунё ўзбеклари” бугундан эътиборан Ўзбекистондаги сирли ўлимлар борасида – жойлардаги махсус мухбирлари ёрдамида кенг кўламли журналистик суриштирув ишларини олиб боради.
Фурсатдан фойдаланиб, мухлис ва ўқувчиларимиздан бу каби – биз билган ва билмаган – сирли ва таажжубли ўлимлар ҳақида ўз билганларини ёзиб юборишларини илтимос қиламиз.
Яширмаймиз, биз бу изланишни анча олдин бошлаган эдик. Бугун шу йўналишдаги дастлабки мақолани сайтимиз архивидан олиб, такрор эълон қилишга эҳтиёж сездик…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири
Торонто шаҳри, Канада

Исмат Хушев,
журналист шарҳи
Икки кун муқаддам, ҳеч кутилмаганда ҳаётдан кўз юмган Ўзбекистон Олимпия Қўмитасининг Бош котиби Муҳаммадали Каримов (лақаби “Чапа”) нинг сирли ўлими тўғрисидаги турли туман миш мишлар Канадага ҳам етиб келмоқда.
Қулоққа чалинган ана шундай гап сўзлардан бири унинг кутилмаган ўлимини Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон спортчиларининг Лондон Олимпиадасидаги мағлубиятли ўринлардан бирини эгаллагани боис қаттиқ койиганлиги билан изоҳлашмоқда.
Ҳолбуки биз телевизор орқали раҳматли Муҳаммаджон аканинг Тошкент аэропортида ўзбек спортчиларига омад тилаб, уларни Лондонга шодон кузатиб қолган телелавҳа кадрларидаги мунис ҳолатини ҳали унутганимиз йўқ…
Қўшни Қозоғистон спортчиларининг Лондондаги муваффақиятлари қошида ўта шармандали туюлган бу йилги нохуш натижалар давлатимиз раҳбарини ниҳоятда ғазаблантирганини айтишмоқда.
Бунинг устига шу пайтга қадар мамлакат спортини халқаро миқёсда имкон қадар қўллаб қувватлаб келган ўзбек авторитети Ғафур Раҳимовнинг энди бу ишлардан четлатилгани ҳам Лондон мағлубиятини қайсидир маънода изоҳлагандай бўлди…
Нима бўлганда ҳам кечагина соппа соғ бўлган Ўзбекистон Олимпиа Қўмитаси мулозимининг бу кутилмаган ва айтиш мумкинки сирли ўлими унинг мухлислари ва спорт шайдолари учун нафақат катта йўқотиш, балки, эрта бир кун унинг сабаблари тергов ва таҳлил қилиниши мумкин бўлган мамлакат миқёсидаги сиёсий жанжаллардан бирига айланиши ҳам мумин.
Раҳматли Муҳаммаджон Каримовнинг Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати раҳбарларидан бирига яқин қариндошлиги назарда тутилса, бизнинг бу гап сўзларимиз, исталмаган ва нохуш башоратларимиз янада сирли ва синоатли мазмун кашф этиши мумкин.
Гап сўзларга караганда Чапа СНБ даги катта амалдорларга яқинлигини орқа қилиб, кўп ва катта, расмий ва норасмий бизнес соҳаларига бош-қош бўлган.
Бизга етиб келган ишончли манбалар хабарига қараганда Чапани хеч ким Муҳаммадали демасди, ҳамма Алишер ака деб чақирарди.
Одамларнинг айтишича инфаркт яъни юрак хуружидан вафот этган, 3-4 марта реанимацияда қайта тирилган, лекин барибир мияси ишдан чикиб, қон қуйилиб, вафот этган…
Уни жума куни дафн этишди.
Ундан бир ўғил фарзанд қолган. Энди ҳамма ишларини, бизнесини жияни Фахриддин бошқарадиган бўлгани айтилмоқда.
Миш-мишларга караганда Чапани заҳарлашган деган фикр ҳам бор.
Бир ойдан бери у қаттиқ сиқилиб юрганини айтишди, сабабини ҳеч ким билмайди…
Нима бўлганда ҳам кутилмаганда бу бевафо дунёдан бевақ кўз юмган ватандошимизни Оллоҳ раҳматига олган бўлсин!
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири
27 август, 2012 йил
Торонто шаҳри, Канада”

7 шарҳ

  1. Мухаммад Ёкуб Хамроев
    20.01.2016 at 10:30  (Edit)

    Рахмат сизга Хурматли Исмат ака! Миллионлаб юртдошларимиз йиллар оша кутиб юрган мавзуни (аслида дахшатли котилликлар) кутариб халкимиз юрагида умид уйготдингиз. Хаётдан бевакт куз юмган инсонлар хакида ва унинг сабаблари хакида халк орасида исботланган тахминлар окиб юради. Уз тинчлигини уйлаган инсонлар бу гапларни баралла айтишга куркишади чунки улар хар хил бахоналар билан йук килиб юборилади. Нафакат бирин кетин, хатто минглаб инсонлар бу фитналар курбони булишган АНДИЖОН, ОШ, БУКА, СТУДГОРОДОК ва яна канчалаб киргинлар шулар жумласидандир.
    Нематжон Рахимов тугри айтдилар; МУХАММАД ЮСУФ ушбу руйхатнинг ажралмас кисмидир. Мен 2002 йилнинг 15 чи июлида Хатирчида Куроловнинг тугулган кунида ногохон эшитган гаплар окибатида булиб утган вокеаларни тулигича сизнинг сайтингизда ёздим, халк укиди.
    Натижаси эса, БУТУН КУЧ ИШЛАТАР ТИЗИМЛАР МЕНГА ВА ОИЛАМГА КАРШИ ЗУFУМНИ КУЧАЙТИРДИ. МУСТАФОЕВ ВА КОДИРОВ КЕТГАЧ БИРОЗ СУСАЙДИ. АММО УЛАРНИНГ ОДАМЛАРИ СНБДА ХАМ БОР ЭКАН. бУЛАР ЖУДА КАТТА ГУРУХ. АММО ХАКИКАТ УСТУНДИР. ЁЛҒОН ВА БЎҲТОННИНГ ҚЎЛИ ҲАМИША КАЛТА БЎЛГАН! БИЗ ЭРТАМИ КЕЧМИ – БАРИБИР ҒАЛАБА ҚИЛАМИЗ!

    REPLY
  2. Shayboni
    20.01.2016 at 00:49  (Edit)

    Сирли воқеалар кўпаеб кетди. Булар бари бекорга бўлмаяпти. Вазият жуда оғир бу ҳали бошланиши…

    REPLY
  3. Неъматжон Рахимов
    19.01.2016 at 20:56(Edit)

    Рахмат, Исматжон ака! Яхши мавзуга қўл урибсиз. Мухаммад Юсуфни ҳам шу жумлага киритсангиз адашмайсиз, менимча.

     

    1. Отабек Хасан
      24.01.2016 at 01:32  (Edit)

      Бизнинг халкимиз жуда хам локайд ва куркоклиги учун бугунги ахволда. Исмат ака сиз ана шу халкни уйлаб шу хатарли мавзуни аниклашга бел боглагансиз ва катта ишларда ишлаган инсонлар улимларини ёзгансиз. Аммо юртимизда яна канчалаб майда, район, махалла, бозор, вилоят микёсидаги ЗАКАЗ котилликлар мавжуд. хамма билади айтолмайди лекин. Орган бир бахона билан камайди ва бир-икки ойда ёки сал купрок вактда улдириб уйига олиб келишади ва уйдагиларини куркитиб кумиб юборишади. Кечаги Бухоролик тадбиркорни хам худди шундай қилишган. Ўзбеклар ўз ҳақини талаб қилолмагунча бу фожеалар давом этаверади.

      REPLY
    2. Ozbekxon
      21.01.2016 at 23:38(Edit)

      Исмат ака хафли, лекин хайирли ишга қўл ўрибсиз. Сизни биламиз ноҳақликни кўрсангиз, сезсангиз чидаб тўра олмайсиз. Халқимизни ишончи, умуди сиз тузган “дунё ўзбеклари” командасидан. Бошқасига биз ишонмаймиз. Сизларни тарихий Ватанарингиз Ўзбекистон интизорлик билан кутаяпти. Тезроқ қайтингизлар! Миллатимиз сизларни кутиб қолади.

    3. 1 шарҳ

      1. Ismat Hushevga
        08/22/2016 at 6:53 PM(Edit)

        “Сирли ўлимлар анатомияси” учун ташаккур Сизга, муҳтарам Исматжон Хушев жаноблари. Мен узоқ йиллар Тошкент шаҳридаги судмедэкспертиза да ишладим. 25 йилдан бўён бу даргоҳда нима ишлар бўлганини айтсам, ўзбек халқи бу тузумни бир кечада таг томири билан қўпориб ташлаши мумкин. Сиз ёзган бу мақола менинг 25 йиллик дарду ҳасратларимни қайта янгилади. Сиз жуда ақлли ва донишманд йигит экансиз. Ҳеч ким эътибор бермаган ва хаёлига ҳам келтирмаган мавзуни кўтариб чиқдингиз. Агар шу йўналишда давом этсангиз, мавзуни яхшилаб, ичидан ўргансангиз Бош прокуратура, СНБ ва МВДнинг жуда кўп жиноятлари очилади. Сиз юқорида эслаб ўтган таниқли мулозимларнинг, ўз пайтида Каримов билан бирга ишлаган собиқ амалдорларнинг ўзи ёки оила аъзолари ва фарзандлари га оид сирли ўлимлар тарихи билан боғлиқ ҳолатларни ипидан игнасигача суриштириб, яхшилаб ўрганиб, таҳлил қилсангиз, даҳшатли воқеа ва сирлардан огоҳ бўласиз…

      2. 1 шарҳ

        1. Мамаёқуб Ҳамроев
          04/24/2017 at 8:36 AM  (Edit)

          Ҳурматли Исмат ака!
          Ушбу даҳшатлик ва долзарб масалани бекорга кўтариб чиқмадингиз чоғи.
          Мақоланинг сарлавҳаси Ўзбекистондаги сирли ўлимлар анатомияси номидан мосуво бўлиб улгурди ва аллақачон сири кўчиб кетди шекилли!
          Куч ишлатар тизимларнинг айрим ходимлари томонидан содир этилаётган қотилликлар зўр бериб хаспўшланаётганлигини ва марҳумларнинг арзи доди хеч жойга етмаётганлигини,аксинча марҳамнинг яқинларига қарши барча воситалардан кенг фойдаланилиб босимлар ўтказилаётганлигини ва хокозо ва хокозо мунтазам ҳуқуқ бузилишларини хисобга олиб ўйлаб ўтирмасдан англаб етса бўладиган ва мутлоқ инкор этиб бўлмайдиган бир ҳақиқат ярақ этиб юзага қалқиб чиқади.
          Ва албатта куч ишлатар тизимлар раҳбарлари нима сабабдан жабрланувчиларнинг қонуний ҳақ ҳуқуқларини эмас, погонли қотилларнинг жиноятларини яширишга уринишаяпди,”БИР БАЛОСИ БЎЛМАСА ШУДГОРДА ҚУЙРУҚ НА ҚИЛУР” ДЕГАН ҲАҚЛИ САВОЛГА ҚЎШИМЧА ТАРЗДА ЯНА КЎПЛАБ ҲАҚЛИК САВОЛЛАР ЎЗ ЎЗИДАН ЎЗИНИНГ ЖАВОБИ БИЛАН ПАЙДО БЎЛАДИ.
          ОДДИЙ АСКАР КОМАНДИРНИНГ БУЙРУҒИНИ БАЖАРСАГИНА ЖАЗОГА ТОРТИЛМАЙДИ,ҲАТТО ЎША БУЙРУҚ ЖИНОИЙ БЎЛСА ҲАМ!!!
          АММО ЎША ЖИНОИЙ БУЙРУҚНИ БАЖАРМАСА АЛБАТТА СЎЗСИЗ ЖАЗОГА ТОРТИЛАДИ.
          ВОТ ГДЕ МАСАЛА КЎНДАЛАНГ МАЗЗА ҚИЛИБ ЧЎЎЎЎЎЗИЛИБ ЁТИБДИ!!!
          БАС ШУНДАЙ ЭКАН ЎЗБЕКИСТОНДА ОШКОРА ҚОТИЛЛИКЛАР,НОҲАҚ ҚАМАШЛАР,ТАЗЙИҚЛАР ТУГАМАЙДИ.
          НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ПРОКУРОРИ (СОБИҚ) БАХТИЁР ШОМИРЗАЕВ ЎЗ ЖИНОЯТЛАРИГА ЖАВОБ БЕРМАГАНИДЕК.
          НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ЯНГИ ПРОКУРОРИ ТЎХТАБОЕВ АБДУҚАҲҲОР АБДУСАТТОРОВИЧ ҲАМ БИРОН САВОЛИМГА,ЎЗИНИНГ ХИЗМАТ ВАЗИФАСИ БЎЛГАН ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ҲАҚИҚАТНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВАЗИФАСИНИ БАЖАРМАЙДИ.
          АГАРДА ТЎХТАБОЕВ А.А 2007ЙИЛНИНГ АВГУСТ СЕНТЯБРИДА ТОШКЕНТ ШАҲАР ПРОКУРАТУРАСИДА ИШЛАГАН БЎЛСАЛАР,КАБИНЕТЛАРИ 2 ЭТАЖДА БЎЛИБ МИРСАФОЕВ СИРОЖИДДИН АКАНИНГ КАБИНЕТЛАРИГА ЁНМА ЁН БЎЛГАН БЎЛСА ВА ЎЗЛАРИ АСЛИ ҒАЛЛАРОЛЛИК БЎЛСАЛАР МЕНИ ҚАМАТИБ ЙЎҚ ҚИЛИШ УЧУН БЕЛ БОҒЛАГАН ВА ЗАКАЗНИ БАЖАРГАН ОБОРОТЕНЛАРДАН БИРИ АЙНАН ШУ КИШИ БЎЛАДИЛАР.
          БОШҚАЧА БЎЛСА ВА УШБУ ФАКТЛАР БОШҚА БИРОВГА ТЕГИШЛИ БЎЛСА УНДА УЗР ДЕЙМАН.
          ВА ЎША ҒАЛЛАОРОЛЛИК ПРОКУРОР АЙБДОР БЎЛАДИ ВА ИСМИ ФАМИЛИЯСИНИ АНИҚЛАШ КЕРАК БЎЛАДИ.
          ЎЗБЕКИСТОН ҲАЛҚИ КАРИМОВ ЗАМОНИГА КЕЛИБГИНА ЎЗ КУЧ ИШЛАТАРЛАРИДАН МИСЛСИЗ ЖАБР ЗУЛМ ТОРТДИ ВА БУНИ ҲАМ БИРОН ИНСОН ИНКОР ҚИЛА ОЛМАЙДИ.
          ВА АЛБАТТА УЛАР БУГУНГИ КУНЛАРДА ҲАМ ЎША ИНЕРЦИЯ ТАЪСИРИДА ЖИНОЯТЛАРГА ҚЎЛ УРИШДАН ТИЙИЛИША ОЛМАЯПДИЛАР ДЕСАК БЕМАЛОЛ БЎЛАВЕРАДИ.
          УШБУ ФОШ ҚИЛУВЧИ МАҚОЛАДАН КЕЙИН ҚОТИЛЛАР БИР ЖОЙГА ТЎПЛАНИШИБ ИСМАТ ХУШЕВГА ТИШ ҚАЙРАШИБ ЎТИРИШГАНИ ЭМАС ДЕБ ХЕЧ КИМ КАФОЛАТ БЕРА ОЛМАЙДИ.
          ЎЗ ЖИНОЯТЛАРИНИ ЯШИРИШ УЧУН,ЁПИҚЛИК ҚОЗОН ЁПИҚЛИГИЧА ҚОЛИШИ УЧУН УЛАР ҲАР ҚАНДАЙ ВАҲШИЙ ЖИНОЯТЛАРДАН ҚАЙТИШМАЙДИ.
          УШБУ СИРЛИ ЎЛИМЛАР ҚАТОРИГА БАЛКИМ БЎРИТОШ АКАМНИКИ ҲАМ ҚЎШИЛСА ХЕЧ АЖАБЛАНМАС ЭДИМ.
          НИМА БЎЛГАН ТАҚДИРДА ҲАМ МИНГ АФСУСЛАР БЎЛҒАЙКИМ ҲАЛҚИМИЗНИНГ БУЮК ФАРЗАНДИ МУҲАММАД ЮСУФ СИРЛИ ЎЛИМИ АКАМНИНГ БЎЙНИГА ТАВҚИ ЛАЪНАТ БЎЛИБ ИЛИНДИ,ЎЗЛАРИ БЎЙИНЛАРИГА ОЛДИ КЕТДИЛАР (СУКУТ АЛОМАТИ РИЗО)ЖАВОБ БЕРГАН БЎЛСАЛАР ЯҚИНЛАРИ ТАҚДИМ ҚИЛСИН ИНКОР ХАТИНИ.
          СИЗГА КАТТА РАҲМАТ ҲУРМАТЛИ ШЕРЮРАК ИСМАТ АКА!!!!

29.
Бу мақолани биз 2012 йилда ёзган эканмиз.
Каримов вафотидан кейин бизнинг ўша мақолада келтирилган шубҳа-ю, даъволаримиз ўринли ва асосли эканини ҳаётнинг ўзи исботлай бошлади.
Ўзбекистон телевиденияси диктори Абдимўмин Ўтбосаровнинг янги йил оқшомидаги кутилмаган ва сирли ўлими то ҳануз менга тинчлик бермайди.
Абдимўминни – Каримов ва унинг қатағон сиёсати ўлдирди. Бу хулосани мен бугун бутун масъулиятни зиммамга олган ҳолда, афсус ва армон билан дадил айтишим мумкин. Абдимўминни – жаҳли бурнининг учида турувчи гинакор ва  қасоскор ҳукмдорнинг бежилов ҳатти ҳаракатидан ўлгудек қўрққан ожиз мулозимлар ўлдиришди.
Бу гап энг аввало ЎзТВ раҳбариятига ва Каримовнинг ўша даврдаги телевиденияни назорат қилувчи хоин ва мултони шогирдларига тааллуқли…
(Давоми бор)

 

Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
26 декабрь, 2018 йил, Торонто шаҳри, Канада…
 “Дунё ўзбеклари” учун махсус

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. Эврил Турон: ЎЛИМ ТЎРИ (Биринчи мақола)
  2. Исмат Хушев: Шоҳга яқин бўлиш – қиличнинг домига яқин туриш демакдир! (1)
  3. Мамадали Маҳмудовнинг қизил гуллар фонидаги янги суратига шарҳ… (16 мақола)
  4. Исмат Хушев: Қирғизларга мактуб (Фожеанинг етти йиллиги муносабати билан)
  5. Исмат Хушев: Ҳукмдорга таслим бўлмаган ўзбек олигархи… (1-қисм)
  6. Исмат Хушев билан юзма юз Ўзбекистонда нон нархи нега оширилди?
  7. Исмат Хушев билан юзма юз 28 сентябрь 2018 йилги сон
  8. Исмат Хушев билан юзма юз 1 октябрь 2018 йилги сон…
  9. Исмат Хушев билан юзма юз 7 октябрь 2018 йилги сон…
  10. Исмат Хушев: Ўзбек матбуоти қачон ўзбек халқига хизмат қилади?
  11. Исмат ХУШЕВ: БИЗ БИЛГАН ВА БИЛМАГАН ЗОКИРЖОН АЛМАТОВ (Сиёсий портрет) – 1
  12. Исмат ХУШЕВ: ШОҲ БИЛАН ШАЙХ ТЎҚНАШУВИ ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН ЭДИ? (3-қисм)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 87477 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: Мен шоирман, истасангиз шу…  - 36068 марта ўқилган
    • Президентнинг Давлат маслаҳатчиси, ёзувчи Хайриддин Султоновга  - 35017 марта ўқилган
    • Последние слова Стива Джобса на смертном одре  - 34972 марта ўқилган
    • Турсунхон Худойберганов Президентнинг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди  - 34696 марта ўқилган
    • МХХ ходими гувоҳлигида қабул қилиб олинган олтин динорнинг аянчли тақдири…  - 34657 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент ЎзТВ раисини нега ишдан олди?  - 34636 марта ўқилган
    • “МХХ раиси Рустам Иноятовнинг сиёсий портрети”га келган изоҳлар…  - 34542 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ҳукмдорга таслим бўлмаган ўзбек олигархи… (2-якуний қисм)  - 34519 марта ўқилган
    • Raw: Tourists Brave Glass-Bottom Bridge – China’s first glass-bottomed suspension bridge  - 34457 марта ўқилган
    • 10 счастливых стран мира и 5 стран с самым высоким уровнем жизни  - 34418 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ШУКРУЛЛО ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУННИНГ 95 ЙИЛЛИГИГА  - 34395 марта ўқилган
    • Tiger Shark Ballet with Vincent Canabal  - 34394 марта ўқилган
    • Миллиардер без миллиарда: Чак Фини – удивительный человек.  - 34342 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти, Бош вазир, Бош прокурор ва Қашқадарё вилоят ҳокимига  - 34336 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Ўзбекистон Президентига  очиқ хат….  - 34333 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Интернет – адоват майдони эмас! (Анвар Назировга жавоб ўрнида)  - 34236 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 3-қисм  - 34188 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари”нинг садоқатли ва меҳр-муҳаббатли ўқувчиларига  - 34184 марта ўқилган
    • Исчезнувший самолёт приземлился через 37 лет (Видео)  - 34155 марта ўқилган
    • Эксперимент с чемоданом – В мире удивительного…  - 34094 марта ўқилган
    • Бош прокурор И.Б.Абдуллаев, Ички Ишлар вазири А.А.Аҳмадбоевларга  - 34045 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга бағишланган шеърларнинг ёзилиш тарихи ҳақида… (Видео)  - 33930 марта ўқилган
    • Отиб ташланган Андижон… (Русчадан Исмат Хушевнинг эркин таржимаси) 5-якуний қисм  - 33926 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари: ИМТИЁЗ ВА МАСЪУЛИЯТ (2-8)  - 33912 марта ўқилган
    • Ёлғонинг умри қисқа (“Озодлик” радиоси раҳбарига)  - 33859 марта ўқилган
    • Одил Ёқубовнинг издоши, Муҳаммад Алининг сафдоши, Исмат Хушевнинг устози  - 33803 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Генераллар ўйини”даги Бек – Ғофур Раҳимов образи…  - 33803 марта ўқилган
    • Ўзбек ёзувчиси асарлари халқаро мукофотга тавсия этилди  - 33779 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Гулнора Каримова билан Филипп Киркоровга  - 33779 марта ўқилган
    • Навбаҳор Имомова – “Вашингтон чойхонаси” меҳмони…  - 33730 марта ўқилган
    • Бирлашган Миллатлар ташкилоти раисига ўзбек ойдинларидан мурожаат  - 33721 марта ўқилган
    • Ташпулат ЮЛДАШЕВ: С ЮБИЛЕЕМ, ДРУГ! (Предатель ли Сергей Ежков?)  - 33705 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: “ЎЗ ГАЗИНИ РУСГА БЕРИБ, ТЕЗАК ЁҚҚАН ЎЗБЕГИМ!”  - 33704 марта ўқилган
    • МХХ раисининг биринчи ўринбосари ҳибсга олинди. Раис қачон қамалади?  - 33658 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: ХУШВАҚТ МИСГАР БОБОМ ҚИССАСИ (Бешинчи, якуний қисм)  - 33653 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Мирсаидов билан танишув (Иккинчи китоб, 6-боб)  - 33615 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргузаштлари” Иккинчи китоб, биринчи боб  - 33612 марта ўқилган
    • Шогирд: Устоз “Ёшлар” телеканалига раҳбар бўлиб ютдими, ютқаздими?  - 33585 марта ўқилган
    • Туркияда кеча кутилмаган сиёсий воқеа рўй берди…  - 33584 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – “Юсуф Жума билан суҳбатлар” туркумидан (4-қисм)  - 33555 марта ўқилган
    • Эксперт: ИГИЛ может дойти до Средней Азии  - 33533 марта ўқилган
    • Жамоатни йиғлатган дуо ёхуд бир онанинг бошидан кечирганлари  - 33427 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сайрга кетган йигит… (2) (Абдуманноп Пўлатнинг порлоқ хотирасига)  - 33411 марта ўқилган
    • “Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат”га келган изоҳлар  - 33407 марта ўқилган
    • Бишкек: Телефон суҳбатини ким ëзиб олгани ўрганилмоқда  - 33386 марта ўқилган
    • Дадахон Ёқубов: Бу улуғ инсон дарё эди, уммон эди  - 33383 марта ўқилган
    • Фарғоналик аёл эрининг ўлимида “орган ходимларини” айблаяпти  - 33382 марта ўқилган
    • Самарқандда мединститут ўқитувчиси порахўрлик айби билан ҳибсга олдинди  - 33339 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Ўзбекистон: ИШИД ва қўрқув фазоси  - 33319 марта ўқилган
    • Андижон: Муҳаммад Юсуфнинг Марҳаматдаги қабри ва уйига зиёрат…  - 33314 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 33304 марта ўқилган
    • Сиз севган шоирлар – Йўлдош Эшбек: Мен сени севаман, йиғлаётган қиз!  - 33257 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шимолий вокзалдаги Темир йўл милицияси ҳибсхонасида (3-3)  - 33249 марта ўқилган
    • Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат  - 33242 марта ўқилган
    • Dmitri Shostakovich – The Second Waltz  - 33241 марта ўқилган
    • Саратонни тумов каби даволаш йўлини топган ўзбек фармацевти  - 33224 марта ўқилган
    • Фокусник мирового масштаба. This may be the best Card Trick Ever….Fantastic!!  - 33213 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкентдаги фоҳишалар резиденцияси (Иноятов ва Ҳайдаров жанги) -1  - 33209 марта ўқилган
    • Вы украли у нас мечту, господин президент! (Видео)  - 33198 марта ўқилган
    • “Америка овози” – “Дунё ўзбеклари” меҳмони: Одил Рўзалиев Торонтода (Видео)  - 33185 марта ўқилган
    • Первый российский автомобиль сделали 120 лет назад, но царь его не заметил  - 33157 марта ўқилган
    • Озод Тўраев: Ўзбек халқининг дин танлаш ҳуқуқи…  - 33153 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сахаровга ўзбек халқи номидан эълон қилинган лаънат тафсилоти  - 33143 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ельцин билан учрашув (2-2)  - 33085 марта ўқилган
    • The 100 best photographs ever taken without photoshop  - 33081 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикаси Олий раҳбариятига  - 33070 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ислом Каримовнинг ҳокимиятга келиши (2-китоб, 5-боб)  - 33052 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бош муҳаррирликка тайинланиш (2-китоб, 7-боб)  - 33026 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги гўзал суҳбати  - 33019 марта ўқилган
    • Мурод Раҳмон: Азиз юртбошига (Шавкат Мирзиёевга қутлов)  - 32880 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дадахон Ёқубов: “Ассалому алайкум, баҳор!”  - 32879 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 32868 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Насриддин Муҳаммадиев бошқача эди… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 32860 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: СНБда нима гаплар, жаноб Иноятов!  - 32823 марта ўқилган
    • Сурхон ёшлари: Қўноқлигу собитлик вақт ҳукмида (Иқбол Мирзо билан суҳбат)  - 32822 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Академик Сахаров (2-4)  - 32796 марта ўқилган
    • Мама, она и в Африке Мама! Желаем вам приятного просмотра (32 фото)  - 32762 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Диний экстремизм таҳдиди борми?  - 32759 марта ўқилган
    • Фарғонада ука ўз акасини чавақлаб, Шаҳрихонсойга улоқтирганликда гумонланмоқда  - 32756 марта ўқилган
    • Файласуф Маҳмуд Йўлдошев марҳум шоир Шукур Содиқ ва унинг ибратли ижоди ҳақида  - 32742 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ислом ака билан танишув (2-3)  - 32722 марта ўқилган
    • Узбекская литература и культура понесли тяжелую утрату…  - 32699 марта ўқилган
    • Амирқул Карим: Шоир дўстим Мухтор Комил ҳақида сўз… (“Ўтганлар ёди”)  - 32638 марта ўқилган
    • Сколько стоит политическое убежище в Незалежной…  - 32625 марта ўқилган
    • Ўш шаҳар милициясининг асосчиси ва биринчи бошлиғи  - 32624 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой молиявий пирамида ташкил этганликда айбланмоқда (1)  - 32619 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги суҳбати  - 32597 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Чироқчига поезд ваъда қилганим  - 32592 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари (2-китоб. Муқаддима)  - 32590 марта ўқилган
    • Солнце, Луна и звезды: лучшие астрономические фотографии года  - 32581 марта ўқилган
    • ЎзТВ намойиш этади: Фахш йўлига кирган қиз билан сухбат…  - 32565 марта ўқилган
    • Қудратхўжаевнинг қалб дафтари (“Уч илдиз”)  - 32556 марта ўқилган
    • “Озодлик”да Самарқандлик миллионер аёл Шоира Хасанованинг “Озод Назар”и…  - 32536 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 32533 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ депутати, таниқли журналист Дадахон Ёқубовдан янги йил табриги  - 32526 марта ўқилган
    • «Буритошу не стыдно под узбекским флагом “не замечать” вороватых коллег?”  - 32518 марта ўқилган
    • Усман Хакназаров: Кто лидер по вывозу капитала из Узбекистана?  - 32517 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 2-қисм  - 32516 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой ҳақида: Баланд учган бургутнинг овчиси ҳам кўп бўлади… (2)  - 32509 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: Ислом Каримов даврига баҳони замон беради, Юсупов эмас  - 32497 марта ўқилган
    • Брюссель аэропорти ва метросида портлашлар, қурбонлар сони ортмоқда  - 32491 марта ўқилган
    • Шуҳрат Тошпўлатов – Ўзбекистон МХХ раисининг ўринбосари этиб тайинланди…  - 32473 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 32471 марта ўқилган
    • Ай да сказки! Потрясающие иллюстрации Татьяны Дорониной  - 32467 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Одил Рўзалиев туғилган кун!  - 32466 марта ўқилган
    • Лазиз Тангриев – Ўзбекистон Матбуот ва Ахбарот агентлиги Бош директори!  - 32458 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Султонпошша Удаева: Оқ илон, оппоқ илон…  - 32431 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон – Ватаним маним” кўрик танловига: Яшариб бораётган Андижон! (2)  - 32424 марта ўқилган
    • Фарғона: Президент топшириғи асосида уй-жойлар берилди…  - 32422 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ал-Шабабга Трамп баёноти қўл келди  - 32413 марта ўқилган
    • Бош прокуратура: Гулнора Каримова қамоқда…  - 32408 марта ўқилган
    • “Портлашлар Эрдўғон партияси июндаги сайловда ютқазганидан сўнг бошланди”  - 32400 марта ўқилган
    • Акмал Саидовга: Нимани кутаяпсиз? Президентнинг “мастер класс” ўтишиними?  - 32395 марта ўқилган
    • Тоғай МУРОД: КУНДАЛИК ДАФТАРДАН (“ЁДНОМА”)  - 32375 марта ўқилган
    • Ўз оиламни ҳалол боқай деб четга кетган муҳожирлар Ватан хоиними?  - 32367 марта ўқилган
    • Рус тилида гаплашадиган ўзбек ҳамюртларимиз ҳақида…  - 32353 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов первым начал бороться с коварной принцессой…  - 32323 марта ўқилган
    • Якшанбада кўл бўйига қилдик сайр, Уй жой, рўзғор ташвишлари, сенга хайр…  - 32301 марта ўқилган
    • “Тошкентда кўрилаëтган хавфсизлик чоралари “Озодлик”нинг “Қурултой”ида  - 32280 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Етмиш ёшлик самимият (Журналист Анвар Усмоновга табрик ўрнида)  - 32277 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Авлиё бўлиш осонми ёки дин ниқобидаги фирибгарлик  - 32275 марта ўқилган
    • Анвар қори Турсунов: Менга туҳмат қилишмасин, соатим олтиндан эмас!  - 32261 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (1-қисм)  - 32257 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргўзаштлари” (2-китоб. Сўзбоши: М.Сатторов)  - 32238 марта ўқилган
    • Суҳайлий: Шеърларимни ғаламис кимсалар ўқиб, эътироз билдиришибди…  - 32232 марта ўқилган
    • Президентга шеър ёзиб, балоларга қолдим мен – Ҳаммадан узр сўраб, Суҳайлий…  - 32218 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дилмурод Жумабоев бугун туғилган кун. Табриклаймиз!  - 32206 марта ўқилган
    • Ҳамроқул АСҚАР: АБДУМЎМИН ЎТБОСАРОВ ЁДИ  - 32196 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Бош прокурори Бахтиёр Абдуллаев Президент сиёсатига қаршими?  - 32180 марта ўқилган
    • Случай в очень счастливой семье | Квартал (Видео)  - 32158 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 1-қисм  - 32151 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига бугун роппа роса тўққиз ой бўлди…  - 32114 марта ўқилган
    • 23 йил тақиқланган Шерали Жўраев миллий телеканалда чиқди (ВИДЕО)  - 32073 марта ўқилган
    • Ислом Каримовнинг ўлими МХХ учун қимматга тушди…  - 32071 марта ўқилган
    • Ўзбек журналисти Ватан байроғи кўтарилган АҚШдаги гей-парад ҳақида  - 32065 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШОҲ БИЛАН ШАЙХ ТЎҚНАШУВИ ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН ЭДИ? (1-қисм)  - 32047 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти сўлим водийнинг дилбар Наманганига ташриф буюрди  - 32039 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Президент ўзбек халқининг эртанги кунга ишончини тиклади!  - 32036 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиëев: “Милицияни ўғри қилган ўзимиз”  - 32032 марта ўқилган
    • Насриддин билан яккабоғлик қудамнинг келин олиш базмида бирга эдик…  - 32027 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (1-мақола)  - 32019 марта ўқилган
    • Холида: Мамаекуб ака неча йилдан бери Лангарим деб куюб енасиз…  - 32019 марта ўқилган
    • Шерали Жўраев оиласида: Йилнинг энг шов-шувли никоҳ кечаси!  - 32008 марта ўқилган
    • ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ БОШ ВАЗИР БЎЛГАН ТОЖИК КУЁВИ  - 32008 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти аъзоларидан  - 32008 марта ўқилган
    • Президентга хориждаги ўзбек мухолифати ҳақида ҳуқуқ фаолларидан мактуб  - 32006 марта ўқилган
    • Сегодня День рождения Генерального секретаря МОПЧ М.Захидова. Поздравляем!  - 31987 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ТЕЛЕВИДЕНИЯСИ ДИКТОРЛАРИГА “ОЧИҚ ХАТ”…  - 31975 марта ўқилган
    • Саид Абдулазиз Юсупов: Террорчининг миллати бор!  - 31961 марта ўқилган
    • ҚУТЛУҒ, МУБОРАК БЎЛСИН АЙЁМ, ШАҲАНШОҲИМИЗ!     - 31959 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: Бу такрорда илоҳийлик бор…  - 31958 марта ўқилган
    • Кичик Ислом Каримов ўзбек прокуратурасини айблади (ВИДЕО)  - 31955 марта ўқилган
    • Президентни ҳақоратлаш жиноят эканини наҳотки судья билмаса?  - 31949 марта ўқилган
    • Никто не ожидал от него такого выступления  - 31941 марта ўқилган
    • Қодиржон Ботировнинг уйи Бакиевга берилганидан маҳкамага шикоят қилинди…  - 31926 марта ўқилган
    • Якшанба – дам олиш куни: Козим Қаюмов – Атиргуллар очди чирой – Чархпалак…  - 31924 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Кўзингизни очинг, жаноб Президент, имконни бой бераяпсиз…  - 31919 марта ўқилган
    • Ғафур Раҳимов Мирзиëев шарофати билан Ўзбекистонга қайтади  - 31917 марта ўқилган
    • Бетавфиқ раҳбарни сўкканим учун, Уч йил ётар бўлсам ётганим бўлсин…  - 31908 марта ўқилган
    • Президент ва Бош вазирга: Уйбузар ҳоким ишдан кетди, зарарни ким тўлайди?!  - 31907 марта ўқилган
    • Мираброр Усмоновни “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида  - 31907 марта ўқилган
    • Бошловчи Қуддус Аъзамга: Мен Сиз ва Сизга ўхшаш маддоҳлардан жирканаман…  - 31904 марта ўқилган
    • Муҳаммад ИСМОИЛ: МИРЗИЁЕВГА ИШОНСА БЎЛАДИМИ? (2-мақола)  - 31880 марта ўқилган
    • МХХ раиси яхши одам бўлса, менга Россия ўрмонларида пишириб қўйибдими?  - 31858 марта ўқилган
    • Биринчи қадам ҳамиша оғир, аммо миллатнинг қаддини барибир тиклашимиз керак!  - 31847 марта ўқилган
    • ИШИДга қўшилган тожик полковнигининг янги суратлари тарқалди  - 31846 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 31832 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: ББС ўзбек хизматининг расмий вакили Тошкентга келди  - 31831 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: ШАФОАТ РАҲМАТУЛЛО ТЕРМИЗИЙГА БАҒИШЛОВ (“ЁДНОМА”)  - 31831 марта ўқилган
    • Қашқадарёлик шифокорлар ўлмаган чақалоқни “ўлди”га чиқаришди…  - 31828 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга: Исмат Хушевни Ўзбекистонга қайтариш керак!  - 31822 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Афсус, энг чиройли гулнинг ҳам бир кун, Сўлиб, оёқ ости бўлмоқлиги бор  - 31816 марта ўқилган
    • В Швейцарии все будут получать 2 250 евро в месяц. Даже не работая  - 31811 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (2-қисм)  - 31810 марта ўқилган
    • Мирзиёев ЎзТВ раҳбарига: ‘Озодбекка мешать қилма!‘  - 31808 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Ботир Қодиров: Йиғлайсанму  - 31802 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткор – Умида Мирҳамидова: Оқ атиргуллар…  - 31781 марта ўқилган
    • Одамларнинг ювиниш учун оддий ҳаммоми йўқ, лекин данғиллама тўй қилгиси келади…  - 31777 марта ўқилган
    • Оддий фукаронинг мухбирларга хати ва унга “Дунё ўзбеклари” муносабати  - 31776 марта ўқилган
    • Президентга: Уюшмани отбозорга айлантирган Муҳаммад Али кимнинг эркаси?  - 31773 марта ўқилган
    • Профессор Гого Ҳидоятов: Турон тарихи. Кириш 1-қисм “Ўтганлар ёди” туркумидан  - 31773 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: СЎНГГИ МАНЗИЛДАН РЕПОРТАЖ…  - 31772 марта ўқилган
    • Қаландар Қарноқий тимсолида Қарноқ қишлоғига сафар тарихи  - 31770 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкент шаҳар милицияси (ГУВД) ҳибсхонасида (3-китоб, 4-боб)  - 31764 марта ўқилган
    • “Дунё узбеклари” представляет: “Ху из мистер Сафаев?”  - 31753 марта ўқилган
    • Ҳоким ўринбосари, kun.uz мухбиридан қўлингни торт!!!  - 31748 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Нусрат Раҳмат туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31747 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов не смог приехать на похороны брата в Узбекистан  - 31743 марта ўқилган
    • ЎзТВ режим хизмати раҳбари, СНБ ходими А.Шодмоновга бағишлов  - 31742 марта ўқилган
    • Олтин девор. Ўзбек спектакли – Ғани Аъзамов (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31737 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Қариндошлараро никоҳ – ирсий ва наслий чоҳ  - 31737 марта ўқилган
    • Миллий мафкурани қайта кўриб чиқиш вақти келмади…ми? – “Кун.ўз”  - 31736 марта ўқилган
    • Открытое письмо Министру Внутренних Дел РУ генерал-лейтенанту А.А. Ахмедбаеву  - 31730 марта ўқилган
    • Ўктам Исматов Президентга: Судларнинг аҳволи Сиз айтгандан ҳам бадтар экан…  - 31728 марта ўқилган
    • Лола Хатамова объявилась в публичном пространстве. Долго ждали этого дня…  - 31720 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Самандар Қўқоновнинг қамалиш тарихи ҳақида  - 31720 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар  - 31715 марта ўқилган
    • Фароғат Камолова Жиззах туманидаги Мўлканлик қишлоғида туғилган…  - 31710 марта ўқилган
    • АБДУЛЛА ОРИПОВ – ДАҲО!!! (Биринчи мақола)  - 31707 марта ўқилган
    • Омон Матжон: Евтушенко Ўзбекистонга бегона эмасди  - 31691 марта ўқилган
    • Таниқли жамоат арбоби Насриддин Муҳаммадиев вафот этди…  - 31690 марта ўқилган
    • Талантли ўзбек шоири Амир Худойберди – меҳмонимиз…  - 31688 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: “Давлат маслаҳатчиси мақомидаги ўзбек Берияси…”  - 31687 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев прокурорларни “энг катта ўғрилар” деб атади  - 31683 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Ватан битта, дунёнинг бошқа ҳеч қаерида Ўзбекистон йўқ!  - 31683 марта ўқилган
    • Маҳмуд Ражаб: Ижодида чиқити йўқ шоир (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31682 марта ўқилган
    • МХХга қарши уларнинг қинғир ишларини ошкор қилиш орқали курашиш керак  - 31682 марта ўқилган
    • Дониер Турсунов: Мы то знаем кто такой Сафаев…  - 31674 марта ўқилган
    • Мирёқуб Қобилов: Динда мажбурлаш йўқ Муҳокама учун мавзу (Биринчи мақола)  - 31673 марта ўқилган
    • Имрӯз шоҳи анҷумани дилбарон якест, Дилбар агар ҳазор бувад, дилбар он якест (Ҳофиз)  - 31668 марта ўқилган
    • Туркманистонда полиция билан оммавий муштлашув  - 31651 марта ўқилган
    • Гулноз Мўминова: Севган кишим Мени пайқасин, десанг, Оёғига ўралашма…  - 31650 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда ижодидан: ЎЗБЕК ГАМЛЕТИ ҲАҚИДА (Шукур Холмирзаев ёди)  - 31647 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: “Сенга инсоф берсин, учинчи одам!”  - 31646 марта ўқилган
    • Анвар Каримов: Вот теперь пора…, настал переломный момент для Узбекской оппозиции  - 31629 марта ўқилган
    • ЕХҲТ раиси: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш йўлига ўтиши лозим  - 31625 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳнинг ББСдаги чиқиши хусусида  - 31625 марта ўқилган
    • АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен билан юзма-юз мулоқот  - 31622 марта ўқилган
    • Я, БАРОН, КОТОРОГО НАЗЫВАЮТ СФИНКС…  - 31617 марта ўқилган
    • Муҳаммадёқуб Ҳамроев: Самандар аканинг яқинларига табрикларимиз…  - 31616 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Ўнинчи – якуний қисм)  - 31614 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Буюк фарзандини унутган дорилфунун…  - 31607 марта ўқилган
    • BBC Путиннинг “хуфя бойлиги” ҳақида ҳужжатли фильм намойиш қилди  - 31603 марта ўқилган
    • Фарғонада Эркин Воҳидовнинг 80 йиллиги тантаналари бўлиб ўтмоқда  - 31600 марта ўқилган
    • Журналист Исмат Хушев номига келаётган ҳасрат ва хатлардан сатрлар… (2)  - 31594 марта ўқилган
    • Ф.Гюлен: «Мы, должны критически пересмотреть наше понимание ислама»  - 31587 марта ўқилган
    • Мирзиëев туғилган кунида янги қароргоҳга кўчиб ўтди (“Озодлик” радиоси видеоси)  - 31582 марта ўқилган
    • 22 июль куни Ғофур-Арслонбек Аҳмад ўғли Раҳимов 65 ёшга тўлади  - 31580 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов хотираларидан Абдулазиз Маҳмудов архиви  - 31571 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: АҚШ Ғофур Раҳимовни “наркобарон” деб хато қилди  - 31559 марта ўқилган
    • Қурултой: Қамалганларнинг яқинлари «тавқи лаънат»дан қутулдими?  - 31541 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган