"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Шароф Убайдуллаев ББС ўзбек хизмати билан баҳсда

Бош мақола, Муҳаррир танлови, Сиёсат | 16/12/2018 12:09-     12214 марта ўқилди

 ББС ўзбек хизмати баҳси: Мирзиёев президентлигининг икки йили
Ўзбекистон: Мирзиёев президентлиги икки йили — ваъдалар қандай бажарилмоқда, ҳалқ ҳаётида нима ўзгарди?
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатда бошланган чуқур ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар айрим мансабдорларга ёқмаётганини айтган.
Ўтган ҳафта мамлакат Конституциясининг навбатдаги санаси муносабати билан гапирган Президент ҳокимиятнинг деярли барча бўғинларини танқид қилган.
Ўзбекистон: Президент Шавкат Мирзиёев ислоҳотлари чала қолмоқдами?
«Ислоҳотлар албатта эскича яшаш, эскича ишлашга ўрганиб қолган айрим мансабдорларга ёқмайди. Буниям очиқ айтишимиз керак. Чунки ўзгариш, янгиланиш уларнинг тинчи ва оромини, ҳузур-ҳаловатини бузади. Лекин ҳаёт давом этар экан, ҳаёт талаби бўлган ислоҳотлар ҳам изчил давом этиши муқаррар. Бу ҳақиқатни ва талабни барча даражадаги раҳбарлар чуқур англаб олишлари зарур», — деб айтган Шавкат Мирзиёев.
Айни пайтда унинг айтишича, ислоҳотлар ҳеч қайси мамлакатда осонликча амалга оширилган эмас.
Мирзиёев ислоҳотлардан ортга қайтмаслик, «хуфиёна иқтисод»ни очиққа чиқариш, суд тизимини ислоҳ қилиш ва коррупцияга қарши курашишга ваъда берган.
Президент нутқи унинг ҳокимиятдаги икки йилининг сарҳисобидек янграган.
Мирзиёев президент бўлгунига қадар 13 йил бош вазир лавозимида ишлаган ва амалда 17 йилдан буён ҳокимиятда.
У ҳукуматда икки йиллик фавқулодда ҳолат эълон қилганди.
Хўш, икки йилда нималар ўзгарди?
Мирзиёевнинг ислоҳотлари қайси босқичда?
Ушбу мавзуни Тошкентдан фахрий журналист Шароф Убайдуллаев ҳамда Швециядан собиқ СССР халқ депутати Пўлат Охуновлар билан муҳокама қилдик.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Ўхшаш мақолалар:

  1. Махсус мухбиримиз Фарғонада – Иномжон Усмонхўжаев хонадонида…
  2. Малика мавқеи завқми ё тамға? Гулнора! ёки Андишанинг оти қўрқоқми?
  3. Рафик Нишанов: «Как солдата партии меня мобилизовали…»
  4. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети талабаларидан шикоят
  5. Дадахон Ҳасан: Абдулла Орипов билан 25 йил кўришмагандим…
  6. Камолиддин Раббимов: Ислом Каримов халқдан кечирим сўраган эди…
  7. Юрак хасталиги клиникаси: Мамадали Маҳмудовдан Дунё ўзбекларига Очиқ хат!
  8. Шароф Убайдуллаев: Каримовга берган саволи “Усмоновнинг “бошини еди…”
  9. Исмат Хушев билан юзма юз 20 декабрь 2018 йил Канада
  10. Қодиржон Ботировнинг Одессадаги сирли ўлими… («Ўтганлар ёди» туркумидан)
  11. «Адабиёт» газетасида Исмат Хушевнинг сиёсий хотиралар китобидан боб эълон қилинди
  12. Эврил Турон: Жиззах сафари — ОЛТИН ЎЛКА —- ЭССЕ (Биринчи қисм)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.