"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Дамас учун беш йил навбатда турган фуқаро билан шартнома тузилди

Блогларда, Ватандан хабарлар | 25/11/2018 13:02-     11568 марта ўқилди

Бир ой олдин эьлон қилинган «GM Uzbekistan автомобилини беш йил навбатда туриб ҳам сотиб ололмаганлар бор» мақоласи ортидан Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи фуқаро Г.Абдуллаева билан Автосалон ўртасида Дамас автомобили сотиб олиш учун шартнома расмийлаштирилди. Бу хушхабар ҳақида бизга Абдуллаеванинг турмуш ўртоғи маълум қилди.

Ушбу фуқаро Дамас автомобили учун беш йилдан буён, аниқроғи 2013 йилнинг 16 июн кунидан навбатда туриб ҳам автомобил сотиб олмаган эди.

Мақола эьлон қилинганидан сўнг бу ҳолат билан «GM Uzbelikstan»нинг Тошкентдаги расмий вакиллари шуғулланди. Улар томонидан фуқаронинг беш йил навбатда турганлигига асосли равишда шубҳа билдирилди ва бу бўйича тегишли текширув белгиланди.

«GM Uzbelikstan» марказий аппарати аралашуви натижасида ҳеч қанча вақт ўтмасдан Г.Абдуллаева билан «GM Uzbelikstan»нинг расмий Дилери ўртасида Дамас автомобили сотиб олиш бўйича шартнома расмийлаштирилди.

«GM Uzbelikstan»даги охирги ўзгаришларни ижобий баҳолаймиз ва яқин орада Дамас автомобилларининг эркин сотувга чиқарилишига умид билдирамиз.

Мирзо Субханов

Манба: Мирзо Субханов блоги

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ўзбекистонда ойига 400 минг сўмга қандай қилиб яшаш мумкин?
  2. Малоҳат Эшонқулова: Бор йўғи 3 дақиқада 30 йиллик азобларим барҳам топди….
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 Comment

  1. Safarali Hasanov:
    26/11/2018 в 23:05-

    Бир киши фолбинга бориб, качон бой булишини башорат килишини сурапти. Фолбин доирасини дамбар- дамбар уриб,» беш йил кутасан» депти.
    — Кейинчи? Беш йилдан сунг бой буламанми?- сурапти халиги киши. Фолбин доирасини яна дамбар- дамбар уриб:
    -Яна беш йил кутасиз,- депти.
    -Кейинчи, ун йилдан сунг бой буламанми?- Яна савол берипти халиги киши. Доирасини дамбирлатган фолбин:
    -Яна беш йил кутасиз,- депти.
    -Огайни, элликка кирар эканман, шундан кейин бой буламанми,- деб сураса , фолбин:
    — Йук шу камбагалликка урганиб кетасан,- деган экан.
    Салгина шошибсизларда. Яна озгина чидаганларингда бемошинликка урганиб кетардинглар. Ха Аттанасио!!!

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.