"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Мухолифат фаоли Носир Зокирдан Умида Ниёзова диққатига

Ватандан хабарлар | 10/09/2018 6:00 PM     10285 марта ўқилди

                               
БАРЧА БЮРАКРАТИК ТЎСИҚЛАРГА МИРЗИЁЕВ АЙБДОРМИ?
        Белорус республикаси президенти Лукашенко билан Ўзбекистон республикаси президенти Ш.Мирзиёев Тошкентда учрашгандан сўнг хозирда Германияда ишлаётган ҳамюртимиз Умида Ниёзова интернет тармоқларида: “Иккита диктатор кўришди, Ўзбекистонда ҳали ҳам фуқаролар мажбурий меҳнатга жалб қилинаяпди” деб яна қандайдир салбий фикрларни билдирибдилар.
Наҳотки бу қизимиз Овропа иттифоқи ва АҚШнинг асосий мақсади Марказий Осиё давлатларини бирлаштириб бу давлатлар атрофига бошқа давлатларни ҳам яқинлаштириш билан бу давлатларда демократик ислоҳотларни  амалга ошириш эканлигини ҳали ҳам тушиниб етмаган бўлсалар.
Лукашенко бекорга Тошкентга таклиф этилгани йўқ. Агар Ш.Мирзиёевни ислохотларига ишонмаганда дунёнинг энг буюк давлатининг президенти Трамп у кишини таклиф қилиб Ўзбекистондаги демократия борасида олиб борилаётган ишлар қўллқб-қувватлармиди.
Шу йилнинг 7-8-Октябрь кунлари Ш.Мирзиёев Францияга давлат ташрифи билан борди.
Қолаверса Ўзбекистонда шаҳсан Мирзиёев ташаббуси билан мажбурий мехнатга қарши кескин чоралар кўрилаяпди.
Мени ўғлим Зоҳидхон Зокиров Овропв иттифоқи, АҚШ ва Халқаро банк ёрдамида фаолият олиб бораётган Халқаро Меҳнат Ташкилотини фаоли сифатида оҳирги кунларда ташкилотнинг Тошкента бўлиб ўтган бир неча йиғилишларда қатнашиб Ўзбекистоннинг турли даражадаги вазирлари билан учрашиб келаяпди.
“Даракчи”газетасининг берган ҳабарига қараганда шаҳсан Ш.Мирзиёев томонидан Халқаро Меҳнат Ташкилотига пахта йиғим терими даврида ҳар бир вилоятга бориб вазиятни назорат қилишни топширган.
ХМТ ва Касаба уюшмаси томонидан тайёрланган варақалар халқ орасида тарқатилиб унда аҳоли мажбурий меҳнатга жалб қилинса қайси жойларга мурожаат қилиши аниқ-тинқ қилиб кўрсатиб ўтилган.
Биз ҳозир ХМТини варақаларини чойхоналарда, одамлар гавжум бўлган жойларда тарқатиб баъзи жойларда маҳаллий ҳокимият тмонидан одамлардан пахтага деб пул йиғилаётганини фош қилиб бораяпмиз.
Бундан ташқари “Даракчи”газетасиинг 20-Сентябрь сонида айтилишича Янгийўл шаҳридаги “Янгибоғ” МФЙ раиси ва унинг котиби фуқаролардан “пахта еғим-терими учун” деб 71 нафар фуқародан ва пенсионерлар нафақасидан уларни қўрқитган ҳолда 1.470 000 сўм пул еғиб олганлиги учун Тошкент вилоят прокуратураси Маьмурий жавбгарлик тўғрисидаги кодекснинг 200-моддаси билан иш қўзғаган.
Ўйлаб кўринг, атиги икки йил бурун мана шундай ишлар бўлишини тасаввур қила оласизми?
      Агар Умида Ниёзова  Ш.Мирзиёевни диктатор деганда уни раҳбарларга нисбатан қаттиққўллигини назарда тутаётган бўлсалар ҳозирги раҳбарларни 60-70 фойизи эски тизим амалдорларидир.
Уларнинг ярми демократик тизимга мослашиб ишлаётган бўлса ярми ҳали ҳам юлғичилик билан оворв. Оғизда президенти мақтаб, амалда порахўрлик билан қўлга тушган Самарқанд вилояти ҳокимини ўйлаб кўринг.
Бекорга яқиндаги чиқишида Президент “Бюрократик тизим ҳали ҳам ишлаяпди. Улар ислоҳотларга турли ҳил тўсқинчилик қилишга ҳаракат қилишмоқда”деб айтмади.
Уларга нисбатан шундай муносабатда бўлинмаса улар баттар ҳаддидан ошиб кетади. Ҳозир бизда энг долзарб муаммо бу, кадрлар масаласидир. Ҳудо ҳохласа уч-тўрт йил ичида бу масала ҳал бўлса уларга қаттиқ қўлликни ҳам кераги йўқ.
        Шаҳсан мен Умидаҳонни қаттиқ ҳурсат қиламан. Турмадан оҳирги марта чиққанимда мемонҳонага биринчи бўлиб кўргани борганлар. Лекин демократия учун узоқ йиллар курашиб қийинчиликлар кўрган инсон сифатида Ш.Мирзиёевни ҳеч қандай куч демократик ислоҳотлардан орқага қайтара олмаслигига аминман.
Ш.Мирзиёевни диктатор дейиш бу шириндан-шакар олмани кўриб туриб, ”бу картошка!”деб тортишиш каби мантиқсизликдир.
НОСИР ЗОКИР,
Наманган.
“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар йўқ.

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган