"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Американинг бугуни: “2018 йили полиция томонидан 136 ногирон ўлдирилган”

Муҳокама учун мавзу | 10/09/2018 21:40-     13726 марта ўқилди

 

Американинг бугуни: “2018 йили полиция томонидан 136 ногирон ўлдирилган”

Алим Мақбул BBC
Adam Trammell and Ethan Saylor

АҚШда ҳар йили юзлаб одамлар полиция томонидан отиб ўлдирилади. Сўнгги вақтларда қора танлиларнинг полиция нишонига айланаётгани борасида хавотирлар кучаймоқда. Айни пайтда эса кўпчиликнинг эътиборидан четда қолаётган яна бир муаммо авж ола бошлаган.

Уэст Милвоук полицияси душда чўмилаётган 22 яшар Адам Траммелнинг уйига бостириб кирганда соат эндигина саҳарги 5:00 дан ўтган эди.

Шизофренияга чалинган Адамнинг аҳволи ўша пайт беқарор эди. Қўшниси полицияга қўнғироқ қилиб, унинг яланғоч ҳолда иблис билан суҳбатлашаётганидан хавотирга тушаётганини маълум қилади.

  • АҚШ тайёрловдан ўтказган маҳаллий полиция қонунбузарликларга қўл урган
  • Мирзиёевга АҚШ нима учун керак?
  • Жинсий тажовуз ҳақида 5 нотўғри тасаввур
  • АҚШда полиция зўравонлигига қарши янги намойишлар

Отаси Ларри Траммелга кўра, Адам тез-тез ўзи билан гаплашар, галлюцинация (йўқ нарсаларни кўриш, эшитиш ва сезиш)ларга учрар эди. Ваҳимаси орта бошлаганда ўзини тинчлантириш учун душ қабул қиларди.

Полиция бостириб кирганда Адам бирор кимга таҳдид солмади ёки қуролланмаган эди. У фақатгина полиция талабига биноан душни тарк этмаганди, холос.

Adam Tremmel's apartment building

Полициячилар уни электрошок тўппонча билан 15 марта ўққа тутади. Электр токининг оғриқли таъсири остида ҳолдан тойган Адам қичқирганча ётиб қолади.

Бироз вақтдан сўнг Адам нафас олишдан тўхтайди. Уни касалхонага олиб кетишади, аммо у вафот этади. Бу воқеа 2017 йилнинг 25 май куни содир бўлган эди.

Агар бу ҳодисалар полициячилар таққан камераларга муҳрланиб қолмаганида, у ҳақида ҳеч ким ҳақиқатни билолмасди.

“Уни базўр кўрдим. Уни аёвсиз таҳқирлашди, ҳар қичқирганда, у ҳис қилган оғриқ менинг танам бўйлаб елгандек бўлди. Ўғлим қурбонга айланди,” дейди видеони кўрган Адамнинг онаси Катлин.

Адам Траммел
Image captionАдам Траммел

Катлин полиция нега ўзини бундай ваҳший тутганини ҳали ҳам англай олмаслигини айтади.

«У шунчаки уйида тинч ўтирган эди. Кўчада эмасди, қуроли ҳам йўқ эди. Ҳаттоки, кийимсиз эди, беозор душ қабул қилаётганди. У қандай хавф солган бўлиши мумкин? Ҳеч қандай,» сўзлайди у кўзларидан оқаётган ёшни артиб.

Ларри Траммел эса ўғли полициячиларни кўзимга кўриняпти, деб ўйлаганлигига ишонади. У полициячилар Адамга “Брендон” деб мурожаат қилишганини эслайди. Кейинроқ маълум бўлишича, хабар берган қўшни аёл полицияга унинг исмини шундай айтган.

«Улар бошқа исм билан чақиргани туфайли Адам полициячиларни ҳақиқий, деб ўйламаган,» дейди Ларри.

Отаси Адамнинг полициячиларга сув сепиб кўрганини ҳам айтади. У бу ишни полициячиларнинг ҳақиқийлигини текшириб кўриш учун қилган, деб ўйлайди.

Ҳатто полициянинг ўзи ҳам Адамнинг ҳеч қандай жиноятга қўл урмагани ёки бирор жиноятда гумонланмаганини тан олади. У ҳолда нега унга бундай муносабатда бўлдилар?

Полиция фақатгина Адамга кўмак бериш учун уйга бостириб киргани, тиббий ёрдам кўрсатмоқчи бўлганини иддао қилади. Видео тасвирда ҳаммаси ойдин кўриниб турганига қарамай, Милвоук бош прокурори Жон Чишолм “полициячилар томонидан амалга оширилган хатти-ҳаракатларнинг жаноб Траммел ўлимига ҳеч қандай алоқаси йўқ” деган тўхтамга келди. Бирор полициячига нисбатан айблов эълон қилинмади.

Бу воқеага матбуот ҳам эътибор қаратмади, ногиронлар ҳуқуқини талаб қилиб, ҳеч ким намойишга чиқмади. Адам шунчаки ҳамманинг назаридан четда ҳар йили полиция қўлида жон таслим қиладиган юзлаб инсонларнинг бирига айланди.

Тахминий ҳисоб-китоблардан англашинилишича, ҳар йили полиция хатти-ҳаракати туфайли ҳалок бўлганларнинг чорак қисмини имконияти чекланган шахслар – ақлий, руҳий ёки жисмоний нуқсонга эга одамлар ташкил этади. Кўпчилик бу сон янада юқорироқ бўлиши мумкин, дейди.

2018 йилнинг ўзидаёқ, маҳаллий матбуотдан олинган маълумотларга таянган ҳолда, 136 нафар имконияти чекланган шахс полиция томонидан ўлдирилгани маълум этилган.

Аксарият мамлакатларда ногирон шахслар камдан-кам ҳолларда полиция қўлига топширилади, АҚШда эса бунинг акси. Бунинг бари ногиронлар билан ишлай оладиган мутахассислар камлиги туфайлидир.

Агар маҳаллий газеталар варақлаб чиқилса, Адам билан бўлган ҳолатга ўхшаш воқеалар мамлакатнинг турли қисмларида қайта ва қайта рўй берганини кўриш мумкин.

26 ёшли Итан Сейлор даун синдромига чалинган эди. Мериленд штатининг Фредерик округида 2013 йил 12 январь кечаси у энагаси билан кинога тушади.

Ethan Saylor
Image captionEthan Saylor

Кинодан руҳланиб кетган Итан намойиш тугагандан сўнг уйга қайтишни истамайди – филмни яна бир бор кўришга ошиқади.

Энагаси уни уйга олиб кетишга кўндириш умидида машинани бинога яқинроқ олиб келишга чиқиб кетади. Итан эса ҳозиргина кино томоша қилган ўрнига бориб, қайта ўтириб олади.

Шу пайт бўш вақтлари хавфсизлик ходими бўлиб ишлайдиган уч нафар назоратчи полициячига бир одам кейинги сеансни чиптасиз кўришга уринаётгани тўғрисида айтишади.

«Шунда полициячилар уни қўлтиғидан кўтариб, бинодан ташқарига судрай бошлайдилар,» ҳикоя қилади Итаннинг онаси Патти.

Онасини чақириб, йиғлай бошлаган Итаннинг қўлига кишан урилади.

“Орада нимадир бўлиб, бир неча сония ёки дақиқадан сўнг Итан нафас олишдан тўхтайди,” дея сўзлайди келгуси тергов натижаларини кутаётган Патти.

Итанни сақлаб қолиш учун уринишлар зое кетади.

Бошида Патти ўғлини соғлиғи ёмонлашгани туфайли жони узилган, деб ўйлайди.

“Бошида бу табиий ўлим эканлигига ишонгандим. Бироз ўтиб, ёриб кўриш натижалари келди ва мутахассис менга бу қотиллик экани ва ўғлим асфикция [бўғилиш – Таҳ.]дан ўлганини айтди.”

Итан полициячиларни жуда севар, ҳатто, ўзи ҳам полициячи бўлишни орзу қиларди. У шунчаки офицерларни кўриш учун гоҳида полицияга қўнғироқ қилар эди.

Ethan Saylor

Ўлимидан атиги бир неча ҳафта олдин Патти маҳаллий шерифнинг идорасига ширинликлар олиб бориб, полициячилар ўғлининг ёш болача қилиқларига сабр қилаётгани учун ташаккур изҳор этиб келган эди. Сўнг у айни ўша полициячилар қўлида ҳалок бўлди.

“Даун синдромига чалинган шахсга ўлиб қолгунгача жисмоний куч қўллаган полициячининг ақли жойидамикан?” савол беради Патти.

Патти ҳам маҳаллий аҳоли, ҳам қонун муҳофазачилари агар Итан полиция кўрсатмаларига амал қилганда, ҳозир соғ-омон юрган бўларди, деб ҳисоблагани ҳақида сўзлайди.

Бироқ шу ерда савол туғилади – Итан кўрсатмаларга амал қилишга ақлан қобилиятли эдими? На Итан, на Адам полиция талабларини бажаришга лаёқатли эмасди.

Бу муаммо 2017 йил 19 сентябр куни Оклаҳомадаги ўз уйи олдида полиция билан тўқнаш келган 35 яшар Магдеил Санчез воқеасида янада яққолроқ кўзга ташланади.

Магдеил Санчез
Image captionМагдеил Санчез

Полиция жаноб Санчезнинг қурол кўтариб олган, деб ўйлаб, уни ерга ташлашни талаб қила бошлайди. Аслида эса, «қурол» шунчаки бир парча қувур бўлаги эди. Оқибатда, полиция Магдеилни бир қанча қўшнилар кўз ўнгида отиб ўлдиради.

Воқеанинг фожиали жиҳати шундаки, Магдеил полиция талабини умуман эшитмаган – у кар эди. Ҳодиса давомида қўшнилар буни полицияга айтишга ҳаракат қиладилар, аммо полиция уларга қулоқ солмайди.

Кўчадаги кузатув камерасидан олинган тасвирда Магдеил бир марта қўлидаги қувур билан полиция томон югургани, сўнг яна улардан секин узоқлашгани кўринади.

«У эшитмас ва жуда қўрқоқ эди. Ёши катта эркак бўлса ҳам, ҳаракатлари ёш боланикидек эди,» дейди воқеани ошхонасидан кузатиб турган Регина Смит.

Аслида, полиция машинада одам уриб қочишда гумонланган Магдиелнинг отасини излаб, унинг уйига борган ва унинг ўрнига уй атрофида қўлида қувур бўлаги билан айланиб юрган ўғлига тўқнаш келган эди.

Қўшни Кевин Тиллери ўзи доим ёввойи итларга қарши қурол сифатида қувур бўлагини кўтариб юрганини кўрган Магдиел ҳам унга тақлид қилишга урингани ҳақида сўзлайди.

«Ҳар куни кўчага қувур билан чиқишимни кўрар эди ва бир куни эрталаб ўзи ҳам қўлига шундай бўлак кўтариб олибди. У менга кулиб қараган эди,» дейди Тиллери.

Кевин Тиллери
Image captionКевин Тиллери

Оклаҳома шаҳар полиция департаменти эса офицерларнинг ҳаракатини оқлашга уринган.

«Қўшнилар унинг эшитмаслигини полициячиларга айтишга уринганини ҳеч ким инкор қилмайди,» дейди Оклаҳома шаҳар полицияси бошлиғи Уилям Ситти.

Бироқ: «У улар полициячи эканлигини билган эди. Шу сабабдан ҳам биз форма киямиз,» қўшимча қилади жаноб Ситти.

Жаноб Ситти Магдиелнинг карлиги ва ақлан ожизлиги туфайлигина полициячилар бошқача ҳаракат қилишга мажбур эмас эди, деб ҳисоблайди. У полициячилар қувур билан ҳужумга учрашдан қўрқиб, ўзини-ўзи ҳимоя қилганини таъкидлайди.

«Вазиятни юмшатиш бизнинг вазифамиздир,» дейди у.

«Бу бурчни адо этиш вақтида куч ҳам ишлатилиши мумкин.»

Chicago

Адам ва Итан билан содир бўлган ҳолатлар каби бу ишда ҳам бирор полициячига айбдорлик эълон қилинмаган.

АҚШ бўйлаб полиция томонидан ўлдириладиган ногиронлар ҳисобини юритиш мушкул. Тадқиқотчилар бундай ҳолатларни маҳаллий матбуот саҳифаларидан излаб топишга ҳаракат қиладилар. Юзлаб ишларда қурбон имконияти чекланган шахс бўлгани ёки йўқлигига умуман эътибор қаратилмаган. Бундан ташқари матбуот юзини кўрмаган ҳолатлар кўплиги ҳам тахмин қилинади.

Бундай ҳолатлар ҳақида инсон ҳаётига нуқта қўйган полициячиларнинг ўзи нима дейди?

Сержант Корей Нунер 15 йил аввал бир мактабнинг ёнида шизофренияга чалинган аёлни отиб ўлдирган.

«Бошқа бирор танловим қолмаган вазиятга тушиб қолган эдим,» хотирлайди у.

«Мактаб ташқарисида эдик. Аёл қўлида катта пичоқ кўтариб олган, менинг талабларимга қулоқ солмаётган эди.»

Нунер бугун яна шундай вазиятга тушиб қолса, айни ўша ҳаракатини такрорлашини айтади.

Бироқ воқеа унга қаттиқ таъсир қилган.

«Ҳаммаси тугаганидан сўнг менга аёлнинг руҳан носоғлом бўлганини айтишди. Ҳодиса давомида буни билмаган эдим. Нима бўлаётганини тушунмаган эдим,» маълум қилади у.

У Америка полицияси исталган пайт қурол ишлатишга тайёр туради, деган қарашдан жаҳли чиқишини айтади.

«Ким ҳам шундай вазиятга тушиб қолишни истайди? Ҳақиқат шундаки, ҳеч ким кимгадир қурол ўқталиб, тепкини босишга мажбур бўладиган ҳолатга тушишни хоҳламайди.»

Нега унда полиция томонидан ўлдирилган ногиронлар сони шунчалик кўп?

АҚШдаги полициячиларнинг бари қуролланган. Уларнинг қуролли жиноятчиларга тўқнаш келиш эҳтимоли ҳам катта.

Жорий йилнинг ўзида мамлакат бўйлаб 40 нафар полиция ходими отиб ўлдирилган.

US police car

Шу сабабдан полициячиларнинг катта қисми, аввало, қурол билан муомала қилиш ва ўзини муҳофаза этишга ўргатилади. Бироқ танқидчилар бундай эҳтиёткорлик чоралари полициячиларни зиддиятли шахсларга айлантириб юбораётганини таъкидлайди.

Чикаго шаҳридаги Сауз Сайд ногирон шахслар энг кўп ўлдириладиган ҳудудлардан бири. Бу ер АҚШдаги полиция томонидан қаттиқ назорат этиладиган жойлардан бири ҳамдир.

Кузатувчилар полиция, айниқса, қашшоқ ҳудудларда кимдир талабларни дарҳол бажаришга ошиқмаганда бақириш ва жисмоний куч ишлатишга одатланганига ишора қилади. Бундай ҳолларнинг баъзиларида полициячилар зудлик билан қурол ўқталишга интилади.

Адам, Итан ва Магдиел воқеаларида кўзга ташлангандек, талабларни бажаришга лаёқатсиз бўлган шахслар полиция билан тўқнаш келганда вазият осонликда аянчли тус олиши мумкин.

Мия ярим фалажига учраган Кендес Колмен Access Living ҳуқуқ ҳимояси гуруҳи билан имконияти чекланган шахсларга кўмак қўлини чўзиб келади. У Чикагонинг Сауз Сайд ҳудудида вояга етган ва шу ерда ногиронлар, хусусан, шизофрения ва аутизмга чалинганлар билан ишлайди.

Candace Coleman

“Улар полицияга йўлиққанда юзага келиши мумкин бўлган ҳолатни ўйлаб, даҳшатга тушиш мумкин,” дейди у.

Қўлини кўтариб туриш ёки офицерга тик боқиш буйруғини улар тушунмаслиги мумкин.

Шунингдек, баъзида бундай инсонларга қўл билан тегиниш уларнинг жазавага тушишига сабаб бўлади.

Адамнинг отаси Ларри Траммел буни тасдиқлайди.

“Айрим вақтлар бўлардики, Адамга тегиниб бўлмасди. Мен буни ҳар доим сезардим ва ундан узоқроқ туриб, гаплашишга ҳаракат қилардим.”

«Унга отаси эканимни эслатиб, тинчлантиришга уринишларим ҳам иш бермас эди,» эслайди жаноб Траммел.

Adam Trammell
Image captionАдам Траммел

Адамнинг ўлимига полициячилар томонидан қилинган ҳаракатларнинг бирор алоқаси йўқ, дея қарор олган Милвоук бош прокурори Жон Чишолм эса ҳануз ўз фикридан қайтмаган.

“Полициячилар уни тинчлантириб, тиббий ёрдам кўрсатиш учунгина электрошок тўппончадан фойдаланган,” такрорлайди у.

Адам оиласининг адвокатлари полиция кўплаб тартибларни бузганини айтади. Шулардан бири бирор шахснинг 15 сониядан ортиқ электрошок тўппонча таъсири остида қолдирмасликдир.

Бундан ташқари ёриб кўришдан сўнг Адамда кўплаб оғир жароҳатлар, жумладан, қовурғалари цингани аниқланган.

US police car

Ёзилган тартиб-қоидага кўра, полициячи руҳий соғлиги жойида бўлмаган шахс билан юзлашган вақтда «уни жазавага солиш, жисмоний таъсир кўрсатиш ёки тутиб туришдан тийилиши ва тинчлантиришга ҳаракат қилиши лозим.»

Полициячилар нотўғри хатти-ҳаракатга қўл урмаган, деб таъкидлайдиган прокурор Чишолм Адамнинг соғлиги ёмонлашгани туфайли вафот этган бўлиши мумкинлигини тахмин қилади.

Ногиронлар билан содир бўлган ўхшаш воқеаларда иштирок этган полициячиларнинг жуда кам қисмига айблов эълон қилинган.

АҚШда тиббий ёрдам кўрсатиш учун тез-тез полиция чақирилади. Бунга юқори малакали тиббий ходимларнинг етишмаслиги сабаб.

William Citty
Image captionWilliam Citty

«2012-2016 йиллар ичида фуқароларнинг руҳий ҳолати юзасидан қилинган қўнғироқлар сони уч мартага ошган,» маълум қилади Оклаҳома шаҳар полицияси бошлиғи.

Бошлиқнинг айтишича, руҳий касалликларни даволаш учун етарлича маблағ ажратилмайди. Шу сабабдан аслида шифокорлар қилиши лозим бўлган ишни полициячилар бориб бажаришга мажбур.

Итаннинг онаси Патти Сейлор ҳозирда бир гуруҳ полициячиларни имконияти чекланган шахслар билан қандай муомала қилишга ўргатмоқда.

“Итаннинг полициячиларга ўз ҳолатини тушунтириш учун ақлий қобилияти етишмас эди. Офицер, ҳозир мен жойимга ўтириб, филмни иккинчи марта томоша қиламан, онам эса йўлда. У келиши билан чипта пулини тўлайди, деб тушунтиролмас эди,” сўзлайди у залда ўтирган полициячиларга қараб.

Патти полициячилар орасида шахс ногиронлигини ҳисобга олмаслик кайфияти мавжуд эканлиги ва бу ҳолат, умуман, бутун жамиятдаги огоҳлик даражасининг инъикоси эканлигини айтади.

Унинг сўзларига кўра, Итан билан бўлган воқеани тинглаган баъзи полициячилар бу ишда ўзини ҳам айбдор ҳис этган.

Бироқ Итанни ўлимига сабабчи бўлган полициячилар ёки уларнинг идораси Патти билан бирор марта алоқага чиқмаган. Фредерик округи полицияси унга моддий товон тўлашга розилик билдирган, аммо бўлган воқеа учун ҳеч қачон узр сўрамаган.

Оклаҳома шаҳар полицияси Магдиел Санчезнинг ўлимида ўзини айбдор санамаса ҳам, ногиронлиги бор шахслар билан муомала қилиш бўйича офицерлар малакасини ошириш ишларини бошлаган.

Малака ошираётган полициячилар орасида 15 йил олдин руҳан носоғлом аёлни отиб ўлдирган сержант Корей Нунер ҳам бор. У узоқ йилдан бери ногиронлар дунёсини англашга уриниб келади.

Sgt Corey Nooner

Аксарият кузатувчилар фикрича, полициянинг зўравонлиги асосида офицерларни аввал бошидан шахсий муҳофазага зўр бериб тайёрлаш ётади. Вазиятни қандай юмшатиш бўйича улар нисбатан кам вақт тайёргарликдан ўтказилади.

Ногиронларга кўмак берувчи Кендес Колмен Сауз Сайд ҳудудида яшовчи имконияти чекланган шахсларнинг кўпи полициядан қўрқиб қолгани ҳақида сўзлайди.

«Полициячиларни ногиронлар билан тўғри муомала қилишга ўргатиш муҳим, аммо бу етарли эмас,» дейди у.

“Уларнинг турли вазиятларда ўзини тутиши ўзгариши лозим. Бирданига қурол ёки электрошок тўппончани чиқариб, бақира бошлаш шарт эмас,” қўшимча қилади Колмен хоним.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

https://www.bbc.com

Ўхшаш мақолалар йўқ.

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 87505 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: Мен шоирман, истасангиз шу…  - 36249 марта ўқилган
    • Президентнинг Давлат маслаҳатчиси, ёзувчи Хайриддин Султоновга  - 35042 марта ўқилган
    • Последние слова Стива Джобса на смертном одре  - 35000 марта ўқилган
    • Турсунхон Худойберганов Президентнинг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди  - 34872 марта ўқилган
    • МХХ ходими гувоҳлигида қабул қилиб олинган олтин динорнинг аянчли тақдири…  - 34683 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент ЎзТВ раисини нега ишдан олди?  - 34666 марта ўқилган
    • “МХХ раиси Рустам Иноятовнинг сиёсий портрети”га келган изоҳлар…  - 34573 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ҳукмдорга таслим бўлмаган ўзбек олигархи… (2-якуний қисм)  - 34546 марта ўқилган
    • Raw: Tourists Brave Glass-Bottom Bridge – China’s first glass-bottomed suspension bridge  - 34482 марта ўқилган
    • 10 счастливых стран мира и 5 стран с самым высоким уровнем жизни  - 34446 марта ўқилган
    • Tiger Shark Ballet with Vincent Canabal  - 34423 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ШУКРУЛЛО ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУННИНГ 95 ЙИЛЛИГИГА  - 34421 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Ўзбекистон Президентига  очиқ хат….  - 34367 марта ўқилган
    • Миллиардер без миллиарда: Чак Фини – удивительный человек.  - 34366 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти, Бош вазир, Бош прокурор ва Қашқадарё вилоят ҳокимига  - 34362 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Интернет – адоват майдони эмас! (Анвар Назировга жавоб ўрнида)  - 34263 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 3-қисм  - 34214 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари”нинг садоқатли ва меҳр-муҳаббатли ўқувчиларига  - 34211 марта ўқилган
    • Исчезнувший самолёт приземлился через 37 лет (Видео)  - 34181 марта ўқилган
    • Эксперимент с чемоданом – В мире удивительного…  - 34121 марта ўқилган
    • Бош прокурор И.Б.Абдуллаев, Ички Ишлар вазири А.А.Аҳмадбоевларга  - 34070 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга бағишланган шеърларнинг ёзилиш тарихи ҳақида… (Видео)  - 33955 марта ўқилган
    • Отиб ташланган Андижон… (Русчадан Исмат Хушевнинг эркин таржимаси) 5-якуний қисм  - 33954 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари: ИМТИЁЗ ВА МАСЪУЛИЯТ (2-8)  - 33940 марта ўқилган
    • Ёлғонинг умри қисқа (“Озодлик” радиоси раҳбарига)  - 33887 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Генераллар ўйини”даги Бек – Ғофур Раҳимов образи…  - 33829 марта ўқилган
    • Одил Ёқубовнинг издоши, Муҳаммад Алининг сафдоши, Исмат Хушевнинг устози  - 33828 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Гулнора Каримова билан Филипп Киркоровга  - 33809 марта ўқилган
    • Ўзбек ёзувчиси асарлари халқаро мукофотга тавсия этилди  - 33806 марта ўқилган
    • Навбаҳор Имомова – “Вашингтон чойхонаси” меҳмони…  - 33756 марта ўқилган
    • Бирлашган Миллатлар ташкилоти раисига ўзбек ойдинларидан мурожаат  - 33746 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: “ЎЗ ГАЗИНИ РУСГА БЕРИБ, ТЕЗАК ЁҚҚАН ЎЗБЕГИМ!”  - 33733 марта ўқилган
    • Ташпулат ЮЛДАШЕВ: С ЮБИЛЕЕМ, ДРУГ! (Предатель ли Сергей Ежков?)  - 33732 марта ўқилган
    • МХХ раисининг биринчи ўринбосари ҳибсга олинди. Раис қачон қамалади?  - 33689 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: ХУШВАҚТ МИСГАР БОБОМ ҚИССАСИ (Бешинчи, якуний қисм)  - 33678 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргузаштлари” Иккинчи китоб, биринчи боб  - 33642 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Мирсаидов билан танишув (Иккинчи китоб, 6-боб)  - 33640 марта ўқилган
    • Шогирд: Устоз “Ёшлар” телеканалига раҳбар бўлиб ютдими, ютқаздими?  - 33613 марта ўқилган
    • Туркияда кеча кутилмаган сиёсий воқеа рўй берди…  - 33611 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – “Юсуф Жума билан суҳбатлар” туркумидан (4-қисм)  - 33582 марта ўқилган
    • Эксперт: ИГИЛ может дойти до Средней Азии  - 33560 марта ўқилган
    • Жамоатни йиғлатган дуо ёхуд бир онанинг бошидан кечирганлари  - 33454 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сайрга кетган йигит… (2) (Абдуманноп Пўлатнинг порлоқ хотирасига)  - 33439 марта ўқилган
    • “Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат”га келган изоҳлар  - 33429 марта ўқилган
    • Бишкек: Телефон суҳбатини ким ëзиб олгани ўрганилмоқда  - 33412 марта ўқилган
    • Фарғоналик аёл эрининг ўлимида “орган ходимларини” айблаяпти  - 33410 марта ўқилган
    • Дадахон Ёқубов: Бу улуғ инсон дарё эди, уммон эди  - 33409 марта ўқилган
    • Самарқандда мединститут ўқитувчиси порахўрлик айби билан ҳибсга олдинди  - 33364 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Ўзбекистон: ИШИД ва қўрқув фазоси  - 33344 марта ўқилган
    • Андижон: Муҳаммад Юсуфнинг Марҳаматдаги қабри ва уйига зиёрат…  - 33342 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 33330 марта ўқилган
    • Сиз севган шоирлар – Йўлдош Эшбек: Мен сени севаман, йиғлаётган қиз!  - 33286 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шимолий вокзалдаги Темир йўл милицияси ҳибсхонасида (3-3)  - 33282 марта ўқилган
    • Dmitri Shostakovich – The Second Waltz  - 33270 марта ўқилган
    • Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат  - 33268 марта ўқилган
    • Саратонни тумов каби даволаш йўлини топган ўзбек фармацевти  - 33250 марта ўқилган
    • Фокусник мирового масштаба. This may be the best Card Trick Ever….Fantastic!!  - 33239 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкентдаги фоҳишалар резиденцияси (Иноятов ва Ҳайдаров жанги) -1  - 33233 марта ўқилган
    • Вы украли у нас мечту, господин президент! (Видео)  - 33224 марта ўқилган
    • “Америка овози” – “Дунё ўзбеклари” меҳмони: Одил Рўзалиев Торонтода (Видео)  - 33215 марта ўқилган
    • Первый российский автомобиль сделали 120 лет назад, но царь его не заметил  - 33182 марта ўқилган
    • Озод Тўраев: Ўзбек халқининг дин танлаш ҳуқуқи…  - 33182 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сахаровга ўзбек халқи номидан эълон қилинган лаънат тафсилоти  - 33168 марта ўқилган
    • The 100 best photographs ever taken without photoshop  - 33157 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ельцин билан учрашув (2-2)  - 33112 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикаси Олий раҳбариятига  - 33099 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ислом Каримовнинг ҳокимиятга келиши (2-китоб, 5-боб)  - 33078 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бош муҳаррирликка тайинланиш (2-китоб, 7-боб)  - 33053 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги гўзал суҳбати  - 33047 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дадахон Ёқубов: “Ассалому алайкум, баҳор!”  - 32906 марта ўқилган
    • Мурод Раҳмон: Азиз юртбошига (Шавкат Мирзиёевга қутлов)  - 32905 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 32901 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Насриддин Муҳаммадиев бошқача эди… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 32888 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: СНБда нима гаплар, жаноб Иноятов!  - 32852 марта ўқилган
    • Сурхон ёшлари: Қўноқлигу собитлик вақт ҳукмида (Иқбол Мирзо билан суҳбат)  - 32848 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Академик Сахаров (2-4)  - 32824 марта ўқилган
    • Мама, она и в Африке Мама! Желаем вам приятного просмотра (32 фото)  - 32788 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Диний экстремизм таҳдиди борми?  - 32787 марта ўқилган
    • Фарғонада ука ўз акасини чавақлаб, Шаҳрихонсойга улоқтирганликда гумонланмоқда  - 32782 марта ўқилган
    • Файласуф Маҳмуд Йўлдошев марҳум шоир Шукур Содиқ ва унинг ибратли ижоди ҳақида  - 32768 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ислом ака билан танишув (2-3)  - 32748 марта ўқилган
    • Узбекская литература и культура понесли тяжелую утрату…  - 32725 марта ўқилган
    • Амирқул Карим: Шоир дўстим Мухтор Комил ҳақида сўз… (“Ўтганлар ёди”)  - 32662 марта ўқилган
    • Сколько стоит политическое убежище в Незалежной…  - 32655 марта ўқилган
    • Ўш шаҳар милициясининг асосчиси ва биринчи бошлиғи  - 32652 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой молиявий пирамида ташкил этганликда айбланмоқда (1)  - 32644 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги суҳбати  - 32622 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари (2-китоб. Муқаддима)  - 32618 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Чироқчига поезд ваъда қилганим  - 32617 марта ўқилган
    • Солнце, Луна и звезды: лучшие астрономические фотографии года  - 32608 марта ўқилган
    • ЎзТВ намойиш этади: Фахш йўлига кирган қиз билан сухбат…  - 32591 марта ўқилган
    • Қудратхўжаевнинг қалб дафтари (“Уч илдиз”)  - 32584 марта ўқилган
    • “Озодлик”да Самарқандлик миллионер аёл Шоира Хасанованинг “Озод Назар”и…  - 32563 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 32561 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ депутати, таниқли журналист Дадахон Ёқубовдан янги йил табриги  - 32552 марта ўқилган
    • «Буритошу не стыдно под узбекским флагом “не замечать” вороватых коллег?”  - 32545 марта ўқилган
    • Усман Хакназаров: Кто лидер по вывозу капитала из Узбекистана?  - 32543 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 2-қисм  - 32540 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой ҳақида: Баланд учган бургутнинг овчиси ҳам кўп бўлади… (2)  - 32534 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: Ислом Каримов даврига баҳони замон беради, Юсупов эмас  - 32523 марта ўқилган
    • Брюссель аэропорти ва метросида портлашлар, қурбонлар сони ортмоқда  - 32517 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 32500 марта ўқилган
    • Шуҳрат Тошпўлатов – Ўзбекистон МХХ раисининг ўринбосари этиб тайинланди…  - 32499 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Одил Рўзалиев туғилган кун!  - 32494 марта ўқилган
    • Ай да сказки! Потрясающие иллюстрации Татьяны Дорониной  - 32494 марта ўқилган
    • Лазиз Тангриев – Ўзбекистон Матбуот ва Ахбарот агентлиги Бош директори!  - 32485 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Султонпошша Удаева: Оқ илон, оппоқ илон…  - 32460 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон – Ватаним маним” кўрик танловига: Яшариб бораётган Андижон! (2)  - 32452 марта ўқилган
    • Фарғона: Президент топшириғи асосида уй-жойлар берилди…  - 32449 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ал-Шабабга Трамп баёноти қўл келди  - 32443 марта ўқилган
    • Бош прокуратура: Гулнора Каримова қамоқда…  - 32437 марта ўқилган
    • “Портлашлар Эрдўғон партияси июндаги сайловда ютқазганидан сўнг бошланди”  - 32428 марта ўқилган
    • Акмал Саидовга: Нимани кутаяпсиз? Президентнинг “мастер класс” ўтишиними?  - 32423 марта ўқилган
    • Тоғай МУРОД: КУНДАЛИК ДАФТАРДАН (“ЁДНОМА”)  - 32404 марта ўқилган
    • Ўз оиламни ҳалол боқай деб четга кетган муҳожирлар Ватан хоиними?  - 32395 марта ўқилган
    • Рус тилида гаплашадиган ўзбек ҳамюртларимиз ҳақида…  - 32381 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов первым начал бороться с коварной принцессой…  - 32350 марта ўқилган
    • Якшанбада кўл бўйига қилдик сайр, Уй жой, рўзғор ташвишлари, сенга хайр…  - 32329 марта ўқилган
    • “Тошкентда кўрилаëтган хавфсизлик чоралари “Озодлик”нинг “Қурултой”ида  - 32305 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Етмиш ёшлик самимият (Журналист Анвар Усмоновга табрик ўрнида)  - 32303 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Авлиё бўлиш осонми ёки дин ниқобидаги фирибгарлик  - 32302 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (1-қисм)  - 32286 марта ўқилган
    • Анвар қори Турсунов: Менга туҳмат қилишмасин, соатим олтиндан эмас!  - 32286 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргўзаштлари” (2-китоб. Сўзбоши: М.Сатторов)  - 32263 марта ўқилган
    • Суҳайлий: Шеърларимни ғаламис кимсалар ўқиб, эътироз билдиришибди…  - 32259 марта ўқилган
    • Президентга шеър ёзиб, балоларга қолдим мен – Ҳаммадан узр сўраб, Суҳайлий…  - 32242 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дилмурод Жумабоев бугун туғилган кун. Табриклаймиз!  - 32234 марта ўқилган
    • Ҳамроқул АСҚАР: АБДУМЎМИН ЎТБОСАРОВ ЁДИ  - 32222 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Бош прокурори Бахтиёр Абдуллаев Президент сиёсатига қаршими?  - 32208 марта ўқилган
    • Случай в очень счастливой семье | Квартал (Видео)  - 32185 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 1-қисм  - 32177 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига бугун роппа роса тўққиз ой бўлди…  - 32140 марта ўқилган
    • Ислом Каримовнинг ўлими МХХ учун қимматга тушди…  - 32100 марта ўқилган
    • 23 йил тақиқланган Шерали Жўраев миллий телеканалда чиқди (ВИДЕО)  - 32098 марта ўқилган
    • Ўзбек журналисти Ватан байроғи кўтарилган АҚШдаги гей-парад ҳақида  - 32091 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШОҲ БИЛАН ШАЙХ ТЎҚНАШУВИ ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН ЭДИ? (1-қисм)  - 32073 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти сўлим водийнинг дилбар Наманганига ташриф буюрди  - 32064 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Президент ўзбек халқининг эртанги кунга ишончини тиклади!  - 32063 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиëев: “Милицияни ўғри қилган ўзимиз”  - 32059 марта ўқилган
    • Насриддин билан яккабоғлик қудамнинг келин олиш базмида бирга эдик…  - 32053 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (1-мақола)  - 32045 марта ўқилган
    • Холида: Мамаекуб ака неча йилдан бери Лангарим деб куюб енасиз…  - 32045 марта ўқилган
    • Шерали Жўраев оиласида: Йилнинг энг шов-шувли никоҳ кечаси!  - 32038 марта ўқилган
    • ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ БОШ ВАЗИР БЎЛГАН ТОЖИК КУЁВИ  - 32038 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти аъзоларидан  - 32034 марта ўқилган
    • Президентга хориждаги ўзбек мухолифати ҳақида ҳуқуқ фаолларидан мактуб  - 32030 марта ўқилган
    • Сегодня День рождения Генерального секретаря МОПЧ М.Захидова. Поздравляем!  - 32015 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ТЕЛЕВИДЕНИЯСИ ДИКТОРЛАРИГА “ОЧИҚ ХАТ”…  - 32003 марта ўқилган
    • Саид Абдулазиз Юсупов: Террорчининг миллати бор!  - 31986 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: Бу такрорда илоҳийлик бор…  - 31984 марта ўқилган
    • ҚУТЛУҒ, МУБОРАК БЎЛСИН АЙЁМ, ШАҲАНШОҲИМИЗ!     - 31984 марта ўқилган
    • Кичик Ислом Каримов ўзбек прокуратурасини айблади (ВИДЕО)  - 31982 марта ўқилган
    • Президентни ҳақоратлаш жиноят эканини наҳотки судья билмаса?  - 31976 марта ўқилган
    • Никто не ожидал от него такого выступления  - 31969 марта ўқилган
    • Якшанба – дам олиш куни: Козим Қаюмов – Атиргуллар очди чирой – Чархпалак…  - 31952 марта ўқилган
    • Қодиржон Ботировнинг уйи Бакиевга берилганидан маҳкамага шикоят қилинди…  - 31951 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Кўзингизни очинг, жаноб Президент, имконни бой бераяпсиз…  - 31946 марта ўқилган
    • Ғафур Раҳимов Мирзиëев шарофати билан Ўзбекистонга қайтади  - 31944 марта ўқилган
    • Бошловчи Қуддус Аъзамга: Мен Сиз ва Сизга ўхшаш маддоҳлардан жирканаман…  - 31934 марта ўқилган
    • Бетавфиқ раҳбарни сўкканим учун, Уч йил ётар бўлсам ётганим бўлсин…  - 31933 марта ўқилган
    • Мираброр Усмоновни “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида  - 31933 марта ўқилган
    • Президент ва Бош вазирга: Уйбузар ҳоким ишдан кетди, зарарни ким тўлайди?!  - 31933 марта ўқилган
    • Муҳаммад ИСМОИЛ: МИРЗИЁЕВГА ИШОНСА БЎЛАДИМИ? (2-мақола)  - 31907 марта ўқилган
    • МХХ раиси яхши одам бўлса, менга Россия ўрмонларида пишириб қўйибдими?  - 31884 марта ўқилган
    • Биринчи қадам ҳамиша оғир, аммо миллатнинг қаддини барибир тиклашимиз керак!  - 31873 марта ўқилган
    • ИШИДга қўшилган тожик полковнигининг янги суратлари тарқалди  - 31870 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 31860 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: ББС ўзбек хизматининг расмий вакили Тошкентга келди  - 31857 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: ШАФОАТ РАҲМАТУЛЛО ТЕРМИЗИЙГА БАҒИШЛОВ (“ЁДНОМА”)  - 31856 марта ўқилган
    • Қашқадарёлик шифокорлар ўлмаган чақалоқни “ўлди”га чиқаришди…  - 31854 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга: Исмат Хушевни Ўзбекистонга қайтариш керак!  - 31847 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Афсус, энг чиройли гулнинг ҳам бир кун, Сўлиб, оёқ ости бўлмоқлиги бор  - 31841 марта ўқилган
    • В Швейцарии все будут получать 2 250 евро в месяц. Даже не работая  - 31838 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (2-қисм)  - 31838 марта ўқилган
    • Мирзиёев ЎзТВ раҳбарига: ‘Озодбекка мешать қилма!‘  - 31836 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Ботир Қодиров: Йиғлайсанму  - 31827 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткор – Умида Мирҳамидова: Оқ атиргуллар…  - 31809 марта ўқилган
    • Одамларнинг ювиниш учун оддий ҳаммоми йўқ, лекин данғиллама тўй қилгиси келади…  - 31801 марта ўқилган
    • Оддий фукаронинг мухбирларга хати ва унга “Дунё ўзбеклари” муносабати  - 31800 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: СЎНГГИ МАНЗИЛДАН РЕПОРТАЖ…  - 31799 марта ўқилган
    • Профессор Гого Ҳидоятов: Турон тарихи. Кириш 1-қисм “Ўтганлар ёди” туркумидан  - 31799 марта ўқилган
    • Президентга: Уюшмани отбозорга айлантирган Муҳаммад Али кимнинг эркаси?  - 31798 марта ўқилган
    • Қаландар Қарноқий тимсолида Қарноқ қишлоғига сафар тарихи  - 31796 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкент шаҳар милицияси (ГУВД) ҳибсхонасида (3-китоб, 4-боб)  - 31790 марта ўқилган
    • “Дунё узбеклари” представляет: “Ху из мистер Сафаев?”  - 31779 марта ўқилган
    • Ҳоким ўринбосари, kun.uz мухбиридан қўлингни торт!!!  - 31773 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Нусрат Раҳмат туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31773 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов не смог приехать на похороны брата в Узбекистан  - 31769 марта ўқилган
    • ЎзТВ режим хизмати раҳбари, СНБ ходими А.Шодмоновга бағишлов  - 31767 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Қариндошлараро никоҳ – ирсий ва наслий чоҳ  - 31766 марта ўқилган
    • Олтин девор. Ўзбек спектакли – Ғани Аъзамов (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31763 марта ўқилган
    • Миллий мафкурани қайта кўриб чиқиш вақти келмади…ми? – “Кун.ўз”  - 31761 марта ўқилган
    • Открытое письмо Министру Внутренних Дел РУ генерал-лейтенанту А.А. Ахмедбаеву  - 31755 марта ўқилган
    • Ўктам Исматов Президентга: Судларнинг аҳволи Сиз айтгандан ҳам бадтар экан…  - 31754 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Самандар Қўқоновнинг қамалиш тарихи ҳақида  - 31746 марта ўқилган
    • Лола Хатамова объявилась в публичном пространстве. Долго ждали этого дня…  - 31745 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар  - 31740 марта ўқилган
    • Фароғат Камолова Жиззах туманидаги Мўлканлик қишлоғида туғилган…  - 31734 марта ўқилган
    • АБДУЛЛА ОРИПОВ – ДАҲО!!! (Биринчи мақола)  - 31733 марта ўқилган
    • Таниқли жамоат арбоби Насриддин Муҳаммадиев вафот этди…  - 31718 марта ўқилган
    • Омон Матжон: Евтушенко Ўзбекистонга бегона эмасди  - 31717 марта ўқилган
    • Талантли ўзбек шоири Амир Худойберди – меҳмонимиз…  - 31715 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: “Давлат маслаҳатчиси мақомидаги ўзбек Берияси…”  - 31712 марта ўқилган
    • МХХга қарши уларнинг қинғир ишларини ошкор қилиш орқали курашиш керак  - 31711 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Ватан битта, дунёнинг бошқа ҳеч қаерида Ўзбекистон йўқ!  - 31709 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев прокурорларни “энг катта ўғрилар” деб атади  - 31708 марта ўқилган
    • Маҳмуд Ражаб: Ижодида чиқити йўқ шоир (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31707 марта ўқилган
    • Дониер Турсунов: Мы то знаем кто такой Сафаев…  - 31700 марта ўқилган
    • Мирёқуб Қобилов: Динда мажбурлаш йўқ Муҳокама учун мавзу (Биринчи мақола)  - 31698 марта ўқилган
    • Имрӯз шоҳи анҷумани дилбарон якест, Дилбар агар ҳазор бувад, дилбар он якест (Ҳофиз)  - 31693 марта ўқилган
    • Туркманистонда полиция билан оммавий муштлашув  - 31678 марта ўқилган
    • Гулноз Мўминова: Севган кишим Мени пайқасин, десанг, Оёғига ўралашма…  - 31676 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда ижодидан: ЎЗБЕК ГАМЛЕТИ ҲАҚИДА (Шукур Холмирзаев ёди)  - 31672 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: “Сенга инсоф берсин, учинчи одам!”  - 31669 марта ўқилган
    • Анвар Каримов: Вот теперь пора…, настал переломный момент для Узбекской оппозиции  - 31654 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳнинг ББСдаги чиқиши хусусида  - 31652 марта ўқилган
    • ЕХҲТ раиси: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш йўлига ўтиши лозим  - 31650 марта ўқилган
    • АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен билан юзма-юз мулоқот  - 31648 марта ўқилган
    • Я, БАРОН, КОТОРОГО НАЗЫВАЮТ СФИНКС…  - 31644 марта ўқилган
    • Муҳаммадёқуб Ҳамроев: Самандар аканинг яқинларига табрикларимиз…  - 31642 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Ўнинчи – якуний қисм)  - 31639 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Буюк фарзандини унутган дорилфунун…  - 31635 марта ўқилган
    • BBC Путиннинг “хуфя бойлиги” ҳақида ҳужжатли фильм намойиш қилди  - 31633 марта ўқилган
    • Фарғонада Эркин Воҳидовнинг 80 йиллиги тантаналари бўлиб ўтмоқда  - 31625 марта ўқилган
    • Журналист Исмат Хушев номига келаётган ҳасрат ва хатлардан сатрлар… (2)  - 31621 марта ўқилган
    • Ф.Гюлен: «Мы, должны критически пересмотреть наше понимание ислама»  - 31613 марта ўқилган
    • Мирзиëев туғилган кунида янги қароргоҳга кўчиб ўтди (“Озодлик” радиоси видеоси)  - 31607 марта ўқилган
    • 22 июль куни Ғофур-Арслонбек Аҳмад ўғли Раҳимов 65 ёшга тўлади  - 31606 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов хотираларидан Абдулазиз Маҳмудов архиви  - 31597 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: АҚШ Ғофур Раҳимовни “наркобарон” деб хато қилди  - 31584 марта ўқилган
    • Қурултой: Қамалганларнинг яқинлари «тавқи лаънат»дан қутулдими?  - 31568 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган