"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Нусрат Раҳмат: Наҳотки, тағин ғорларга қайтаётган бўлсак…

Муҳокама учун мавзу | 10/11/2018 12:10 AM     13182 марта ўқилди

  Nusrat Rahmat
Ҳоким ва ҳокимчаларнинг кичик чиновникларни, гоҳида фермерлар, деҳқон ва чорвадорларни одамлар орасида сўкиши, уриши, йиқитиб олиб, тепкилаши миллатимиз учун ор бўлган, бағоят хунук одатдур.
Халойиқ орасида қадру−қиймати тупроққа қориштирилаётган ҳалиги мутенинг бош эгиб, тиржайи−иб туриши ундан ҳам хунукдир.
Эҳтимол, ана шу кичик амалга пора бериб илашгандир, ҳалиги катта итдан тил қисиқлиги бордир, балки топшириқни бажармагандир ва ҳакозо.
Лекин нима бўлганда ҳам, қаршилик кўрсатмагани, жавобан катта амалдорнинг гарданига туширмагани ҳезалакликдан бошқа нарса эмас.
Шўролар даврида бундай ҳолни тасаввур қилиб ҳам бўлмасди.
Атрофимиздаги − Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистонда ҳам инсонни бу қадар камситиш, хўрлашга йўл қўйилмас экан.
Тасаввур этинг: рус кишисини бошлиғи кўпчилик орасида сўкса ёки урса, индамай, бош эгиб туроаладими? Грузин, озарбайжон, ҳабашчи…
Ҳатто (кичик ҳарф билан ёзиладиган) неандартални урсангиз ҳам чўқмори билан башарангизни бузиб қўяди. Биз эса катта ҳарф билан ёзиладиган…
Наҳотки, тағин ғорларга қайтаётган бўлсак…

Бу ҳолдан изтироб чекир юрганимда, Мавлоно Муқимий: “Шерсиз эмасдур бешалар…” деганларидек, матбуотда мард эркаклар ҳақида умидбахш муждалар пайдо бўлабошлади.

Чирчиқ шаҳар ҳокими Фарҳод Хайруллаев, қайбирам корхона ходими Шуҳрат Назаровни бураб сўкаётганда, у бир калла қилиб, катта ҳокимнинг бурун суягини мажақлаб ташлабди.
(Зидан рақибини калла қилиб қулатганини кўз ўнгингизга келтиринг). Докторлар, Хайруллаевни, миршаб Назаровни олиб кетибди.
Аммо кўп ўтмай иккаласини ҳам чиқариб юборишибди. Назаримда, айбдорнинг устидан жиноий иш қўзғатишса, гап чувалашиб кетишини ҳисобга олишган.

Наманган вилоятидан Ў. Эргашев деган ҳоким ўринбосари фермерни дўппослаган экан, у юқори ташкилотларга мурожаат қилибди. Ҳозир ҳоким ўринбосари устидан жиноий иш қўзғатишган экан.

Қаршилик кўрсатиш ҳоллари жуда оз, албатта. Аммо бошланганга ўхшайди. 

Демак, ғорларга қайтмаймиз!
https://www.facebook.com/nusrat.rahmat.

Ўхшаш мақолалар йўқ.

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган