Пўлат Мўмин: Меҳр нури ёғар доим кўзингиздан, устозлар…

https://www.youtube.com/watch?v=uqEz33bA2kY
Устозлар
Меҳр нури ёғар доим кўзингиздан, устозлар,
Юрсам дейман бу табаррук изингиздан, устозлар.
Чин инсонлик китобига бахту ҳикмат битибсиз,
Одоб ила билим олдим сўзингиздан, устозлар.
Қалбингизнинг йўқ ғубори, меҳрибонсиз шунчалар,
Қуёш олмиш ҳароратин юзингиздан, устозлар.
Фан боғининг боғбонисиз, чароғбонсиз кўнгилга,
Минг эҳтиром ўғлингиздан, қизингиздан, устозлар.
Жой олдингиз бир умрга шогирд юрак тўридан,
Мўмин ҳаёт дарсин ўқир ўзингиздан,устозлар.
Пўлат Мўмин
