Аввал хабар берганимиздек  2018 йил 20 сентябрь куни Хоразм вилояти Боғот туманидаги спорт  мактаб-интернатининг 5-синф ўқувчиси Бобоназар Худайназаровни машғулотлар чоғида    “эпилипсик  хуруж  тутиб қолди” дея  мактаб интернат мураббийлари туман марказий касалхонасига олиб келишди. Бироқ Мураббийларнинг  берган нотўғри  кўрсатмалари болакайга биринчи тиббий ёрдам муолажаларини тўлиқ кўрсатиш имкони бўлмайди. Оқибатда Бобоназарни аҳволи оғирлашиб,  кома ҳолатга тушиб қолади. Эртаси куни вилоят марказида қилинган МРТ  ва бошқа таҳлиллар натижасида беморнинг миясига қон қуйилганлиги ҳамда миянинг  чап қисмини эзилиши ҳолатлари аниқланди. Журналистлар аралашувидан сўнг вилоят бош нейрохирурги Баҳодир Эшчонов беморни аҳволини назоратини ўз зиммасига олди. Зудлик билан Боғот туманига юборилган  Бекчанов  Ҳамид бошчилигидаги малакали врачлар  иштирокидаги консилиум ўтказилиб тегишли муолажалар тайинланди.  Бугунги кунда беморнинг ота онаси ва даволовчи врачларнинг айтишича хавф орқада қолиб,  тез кунларда боланинг ҳушига келишига умид борган сайин кўпаймоқда.
Аввал хабар берганимиздек Хоразм вилояти Боғот туманидаги спорт  мактаб-интернатининг 5-синф ўқувчиси Бобоназар Худайназаровни машғулотлар чоғида    “эпилипсик  хуруж  тутиб қолди” дея  мактаб интернат мураббийлари туман марказий касалхонасига олиб келишди. Бироқ Мураббийларнинг  берган нотўғри  кўрсатмалари болакайга биринчи тиббий ёрдам муолажаларини тўлиқ кўрсатиш имкони бўлмайди. Оқибатда Бобоназарни аҳволи оғирлашиб кома ҳолатга тушиб қолади. Эртаси куни вилоят марказида МРТ  ва бошқа таҳлиллар натижасида беморнинг миясига қон қуйилганлиги ҳамда миянинг  чап қисмини эзилиши ҳолатлари аниқланди. Журналистлар аралашувидан сўнг вилоят бош неврохирурги Баҳодир Эшчонов беморни аҳволини назоратини ўз зиммасига олди. Зудлик билан Боғот туманига юборилган  Бекчанов  Ҳамид бошчилигидаги малакали врачлар  иштирокидаги консилиум ўтказилиб тегишли муолажалар тайинланди.  Бугунги кунда беморнинг ота онаси ва даволовчи врачларнинг айтишича хавф орқада қолиб,  тез кунларда боланинг ҳушига келишига умид борган сайин кўпаймоқда.
Биз билан учрашувда  туман прокурори Алишер Рўзметов бемор Бобоназар Худайназаровнинг калтакланиш хусусидаги  туман ИИБсига  отаси томонидан берилган аризасини ўрганиш бўйича  амалга оширилаётган тезкор ва суриштирув ишларни  шахсан ўз назоратига олганлиги ва  Олимпиада миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатининг бир гуруҳ  ўқувчилари билан психолог иштирокида  яккама якка  суҳбатлашгани, шунингдек   мурожаат асосида олиб борилган суриштирув ишлари ва ўтказилган суд-тиббий хулосаси натижасида мактаб-интернатда спорт мураббийи бўлиб ишловчи, 1982 йилда туғилган Р.Ж. 11 ёшли Бобоназарни қасддан уриб тан жароҳати етказганликда айбланаётганлигини  маълум қилди. Мураббий  Р. Ж.  га нисбатан мазкур ҳолат юзасидан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётганидан хабардор қилди.
Бизга етиб келган бироқ ҳали тасдиқланмаган  маълумотларга кўра  Бобоназар Худойназаровнинг мураббийлар томонидан калтакланиши  Боғот туманидаги ушбу таълим масканидаги дастлабки ҳолат эмаслиги биз суҳбатлашган баъзи ота оналар иддао қилишмоқда. Шунингдек мактаб маъмурияти томонидан баъзи ота-оналардан босим остида 11 ёшли ўқувчини калтаклаган мураббий ҳимояси учун қандайдир илтимосномага имзо қўйдириш акцияси ўтказилмоқда экан.  Биз иддоаларни ҳақиқатга қанчалик яқинлигини аниқлаш учун ўз журналистик суриштирувларимизни давом этамиз.
Ҳалигича беҳуш ётган Бобоназаровга Оллоҳдан  шифо тилашларингизни азизлар сизлардан сўраб қоламиз! Дуо қилинг яхшилар, кўпнинг дуоси ижобат бўлади!
Давлатназар Рўзметов, мухбир.
P.S. Ҳозиргина Бобоназар Худойназаровнинг отаси хурсандчилигини баҳам кўриш учун қўнғироқ қилди. Унинг айтишича Бобоназар беҳуш бўлишига қарамай уни эшитаётган экан: “Ўғлим илтимос кучингни тўплаб кўзларингни оч, сен билан ҳали кўп балиқ овига борамиз, катта катта балиқлар тутамиз, фақат жон болам бизни ташлаб кетма. Сени шу спорт мактабига берганим учун мени кечир, жоним болам!”  деган нидоларига жавобан Бобоназарнинг кўзларидан ёш  дув дув ёшлар оқиб,  инграшга ва отасининг қўлларини сиқишга  ҳаракат бўлибди. Эшитиб гўшакни йиғлаб юбордим. Илоҳим шу бола тузалиб кетсин!

News