Биз, Юнусобод тумани Марказ-5 (Ц-5) “Матонат” МФЙ яшовчилари сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда кун муҳокамасига айланган икки аёл ва Ш.Қудратхўжаевнинг ўзаро тортишувлари акс этган видео фойдаланувчилар ўртасида миллий низо келтириб чиқараётганини гувоҳи бўлдик ҳамда бу аёлллар ҳақида бор ҳақиқатни омма эътиборига тақдим этишни ўзимизнинг инсонийлик бурчимиз деб билдик.
Аслида, бу машмашаларни бошлаган аёллар видео тасвирда кўринганидек 2 та эмас, балки 3 киши бўлиб, Мирзаева Гулшан, Закирова Татьяна ва Джалолова Гулчехра.
Бу 3 аёл қалин дугоналар, ўзлари яшаётган уйларга аҳолининг розилигисиз уйбоши (домком) бўлиб олишган. Бу ҳам етмагандай одамларнинг тинчлигини бузиш ва уларни бир-бирига қарши қайраш билан йиллар давомида шуғилланиб келишади. Маҳалламиз аҳли, айниқса, 65, 68 ва 70-уйларда яшовчи қўшниларимиз ва шу уйлар атрофидаги савдо ва хизмат кўрсатувчи нуқталар эгалари аллакачон улардан безор бўлиб кетишган.
Ана шу уч дугонанинг “каттаси” бўлган Гулшан Мирзаева, ўзи яшаётган уйдаги квартираларда вақтинча яшаб турган вилоятлардан келган фуқаролардан пропискаси йўқлигини рўкач қилиб, уларни профилактика нозирини чақириш билан қўрқитиб, пул олишини қўни-қўшнилар яхши билишади. Университет очилиши буларга унча ёқмади, биз университет бу ерга келишига қаршимиз деб бир неча марта айтди.
Улар университетдан ҳам нималаргадир умидвор бўлдилар. Улар халқ орасида юриб, телефонларга ёзиб, шу ерда яшовчи миллатлар ўртасига низолар солмоқчи бўлди. Куни кеча Гулшан шу тасмани қўйиб, ҳаммага ўзини қаҳрамон қилиб кўрсатишга ҳаракат қилди. Уларнинг дўкондаги гапларини фуқаро А.Сагдуллаев эшитган ва “нега сизлар миллатлар орасига адоват солмоқчи бўлиб турибсизлар”, деганда “ҳозирда ҳохласам ректорни олдига яна кираман ва яна тасвирга оламан, керак бўлса, сени ҳам видеога тушириман, бизга тегиш керак эмас эди” деб жавоб берди. Балки Гулшан Мирзаева шундай ҳурмачалар қилгани учун аввалги яшаш жойидан ҳайдалгандир.
Маҳалламиз “Обод маҳалла” дастурига кирган бўлиб, эски гаражларни бузиш тўғрисида Юнусобод тумани ҳокимиятининг Қарори чиққан эди. Бу гаражлар атроф-муҳит манзараси ва ҳавосини бузиб турган эди, ҳамма ёқ сасиб кетган эди.
Аммо, уч дугона бу қарорга қарши чиқиб, маҳалла раисини ва бошқа мутассаддиларни бу жойга янги иншоот қурувчи тадбиркорлардан пора олишда айблаб, “Тошкент” телеканалининг “Сайёр камера” кўрсатувини чақиришди.
Кўрсатув ижодкорлари келиб, маҳалладаги вазият бўйича журналистик суруштируви олиб боришди ва ушбу аёлларнинг даъволари ўринсиз эканлигини аниқлашди. Буни қарангки, уч дугонанинг режалари барбод бўлгач, ўзлари чақирган журналист (“Тошкент” телеканали мухбири Дилором) устидан шикоят қилиб, мағзава ағдаришди.
Бундан ташқари аёллар “Обод маҳалла” доирасида ўзлари яшаётган уйларнинг олдини асфальт қилиш учун келган техникаларни “Тинчлигимизни бузишаяпти”, деб маҳалла худудидан ҳайдашга ҳаракат қилишган, бироқ маҳалла асфалтлашни зўрға оҳирига етказишди.
Кўп ўтмай аёллар маҳаллада яшовчи юристларнинг уйига бориб, улардан маҳалла раисини ишдан олишга ҳуқуқий ёрдам сўрашди. Лекин, юристлар уларга жавобини бериб юборгач, аёллар хеч нимага эриша олишмади.
Буларнинг қилғиликлари фақат шулардан иборат эмас.
Маҳалла ҳудудида қурилган “БОРМЕНТАЛЬ” клиникасининг эгасига жанжаллар, турли уйдирма ва шикоятлар уюштириб, бино қурилишига қаршилик қилишгани, клиника раҳбари бу аёлларнинг чакагини ёпиш учун уларга 15 000 АҚШ доллари бергани маҳаллада катта шов-шувга сабаб бўлди. Нега уларнинг бундай қилмишлари жазосиз қолиб кетмоқда? Натижада улар ўзларини маҳалламизнинг мутлоқ эгалари деб сезмоқда.
Яқинда Ш. Қудратхўжаев билан боғлиқ воқеа ҳам ушбу аёлларнинг навбатдаги найранги. Аслида, Шерзод Қудратхўжаев ва Татьяна Закирова тортишуви акс этган видеони шахсан Гулшан Мирзаева суратга олдирган бўлиб (Ҳа, Татьяна Закирова ўз мурожаатида халқни алдади! Видеони ким олганини жуда яхши биларди, булар шогирдлари Нонна ва Катянинг иши), видеони тарқатиш ушбу аёлнинг ташаббуси билан амалга оширилган.
Мазкур аёллар Ш. Қудратхўжаевни ҳам ҳудуддаги савдо шахобчалари раҳбарларини каби ўзларининг ноғораларига ўйнатмоқчи бўлишяпти. Қудратхўжаевдан муносиб жавоб олганларидан кейин эса, уни гўёки, миллатчилик қилаётган шахс, ўзларини эса конституцион ҳуқуқлари топталган фуқаролар сифатида кўрсатиш учун у айтмаган “Иди в свою Россию”, “Иди к своему Путину” қабилидаги гапларни айтди, деб унга тухмат қилишди.
Ваҳоланки, уларнинг бу давосини исботловчи хеч қандай далил мавжуд эмас. Яхшиям, буни ўша жойда турган Юнусобод тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи Элбек Лутфуллаев ҳам эшитиб, бундай гап бўлмаганини тарқатилган роликда ўзи айтди. Маҳалланинг раиси Д.Ш. Сиддиқов шу ерда бўлган ва бундай гапларни айтмаганини тасдиқлаши мумкин. Бу тортишувга гувоҳ бўлган маҳалладошларимиз ҳам Қудратхўжаевдан бу сўзларни эшитишмаган.
“Матонат” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1925 йилда таваллуд топган Раҳимова Жамила онанинг фикрича Университет очилганидан сўнг маҳалла анча обод бўлган. Жамила она таъкидлашича университет барпо этилган жой илгари шиптирхона бўлиб ётар эди. Эски гаражлар жуда кўримсиз, ҳаттоки кундузи ва айниқса куечаси у ердан ўтганда чўчиб турардик. Бир сўз билан атйганда, бу жой ўта файзсиз, барбод бўлиб ётган эди. Жамила она сўзини тугатар экан, қўлини дуога очиб “Мен ўла-ўлгунимча миннатдорман”, деб тугатди.
Ўйлаймизки, “қаҳрамон”ларимизнинг бу “ўйин”лари улар учун оҳиргиси бўлади ва маҳалладошларимиз бу аёлларнинг “бундай қилиқ ва хунарларидан”ларидан қутуладилар.
Мазкур жамоавий мурожаатимизга ишонмаган, уларнинг найрангига учаётганлар ва оммавий ахборот воситалари истаган вақтларида маҳалламизга келиб, яшовчилардан улар ҳақларида батафсил маълумот олишлари мумкин.
Кечирасизлар, маиший даражадаги бундай гаплар миллатлар орасига адоват солиш учун сабаб бўлмаслиги зарур. Агар бундай найранглар давом этса, биз ҳам тегишли идораларга мурожаат этишга мажбур бўламиз.
Аёллардан бирини жуда яхши биламан. Тухматдан куркинглар. Бир кишини коралайман деб, узингизга гунох орттирманг.