Америка халқи етук, забардас, қаҳрамон, суюкли, садоқатли, ҳақиқатпарвар, шижоаткор, адолатпарвар, таъсирчан фарзандларидан бирини йўқотди. Амалда умумфедерал даражадаги, кўпчиликка таниш сиёсатчининг вафоти, асосан унинг оила аъзолари, дўсту ёронлари, таниш билишлари билан бирга, ғоявий тарафдорларини, партиядошларини ҳам изтиробга солади, ёш тўктиради, ғамга чўктиради.
Машҳур сенатор, 2008 йил республикачиларнинг АҚШ президентлигига номзоди, Жон Маккейннинг (John McCain), 82 ёшга тўлишига тўрт кун қолганда – 25 август 2018 йил, мия саратони – раки касаллиги оқибатида оламдан ўтиши, бу қоидадан фарқли муносабатни кўрсатди. Унинг асл ва улкан америка ватанпарвари, мазлум миллатларнинг дўсти, мададкори бўлгани, мамлакат ичида ва хорижда на фақат унинг сиёсий тарафдорларини, балки унга мухолиф бўлган шахсларни ҳам изтиробга солгани, ғамга ботиргани борасида турли – туман хабарлар тарқалди.
Собиқ демократ президент Барак Обама, сенатор Жон Маккейн — Америкада бор энг яхши сифатларнинг мужассами бўлганини таъкидлади. Собиқ вице-президент Жо Байдин, мен демократман ва уни севардим, деб кўзларидан дув-дув оқаётган ёшни зўрға тўхтатди. Хиллари Клинтон, мен у билан муҳим масаларни ечишда ҳамкор бўганман, дўст эдик, деди. Демократларнинг Конгресс ва Сенатдаги сардорлари Ненси Полоси, Ток Шумер, куйиниб, изтиробли баёнат берди.
Хорижда эса турли ўлкалар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари Ангела Маркел (Германия), Эммануэль Макрон (Франция), Жастин Трюдо (Канада), Йенс Столтенберг (НАТО), Матеуш Моравецкий (Польша), Биньямин Нетаньяху (Исроил), Георгий Маргелашвили (Грузия) ва бошқалар сенаторнинг оиласи, америка ҳукумати ва халқига ҳамдардлик исҳор қилди. Бу америкаликлар ва хориждагилар Жон Маккейнни яхши билиши ва унинг фаолиятини юксак баҳолашларининг рамзидир.
Ундаги адолатпарварлик, олижаноблик хислатларнинг, дадаси ва отаси тўрт юлдузли адмирал бўлган, яъни келиб чиқиши юқори ҳарбий элитага мансуб шахс — Жон Маккейнда муҳайё бўлиши баъзиларни ажаблантирарди. Ваҳоланки, у америка тарбиясини уйда ота-онасидан, ўқиган кўп мактабларида (отасининг ҳарбий денгизчилиги сабаб, хизмат жойининг тез-тез ўзгариши оқибатида) олган. Мактабни тугатгач, отасининг изидан бориб, Мэрленд штати, Аннаполис шаҳридаги Ҳарбий денгиз академиясига ўқишга кирди ва уни тугатди. Сўнг бир ярим йил, денгиз ҳарбий учқичларининг учувчиларини тайёрлаш машқ-сабоқларини олди ва турли ҳарбий кемаларда учувчилик қилди.
Жон Маккейн Вьетнам уришида иштирок этди ва 26 октябрь 1967 йил Ханой шаҳри устида, унинг учқичи уриб тушурилди. У беш ярим йил шимолий вьетнамликлар қўлида асирда бўлди ва турли туман қийноқларга мубтало қилинди. Ҳар куни зиндончи маҳбус ёнига келгач, ундан таъзим қилишни – эгилиб, бошини қуйи солиб, қўлни кўксига қўйиб салом беришни, талаб қиларди. Лекин таъзимни кўрмагач, Жонни ура бошлар, бошқа зиндончиларни чақирар, ва улар бирга уриш, қийнашни давом этишарди.
Унинг қўллари қийноқлар пайтида, бир неча бор синдирилгани сабаб, умирбод уларни бошигачан кўтариш, сочини тараш имконидан маҳрум бўлди. Шунга қарамасдан у қаҳрамонлик — иродавийлик, чидам, матонат, жасорат кўрсатиб, таъзим қилмади, ватанининг ва ўзининг шаънини сақлади. Унга отаси АҚШ Тинч океан ҳарбий денгиз қўшинларининг қўмондони бўлгани учун, муддатдан аввал озод қилишни таклиф этишди, у бунга рози бўлмади, асирда қолди. АҚШ ва Вьетнам ўртасидаги 1973 йил Париж келишуви асосида, у бошқа асирлар қаторида озод этилди. АҚШга қайитгач, бир қанча муддат даволанди, соғлиги дуруст бўлгач, ҳарбий хизматини давом этди ва ниҳоят, сиёсий соҳага ўз фаолиятини кўчирди.
Жон Маккейн АҚШнинг дунё бўйлаб устиворлиги, қудрати юқорилиги, умумжаҳон тинчлигини, барқарорлигини сақлаш, диктатор, зулмкор тузимларни, у ёки бу тарзда емирилиши учун хизмат қилишини яхши билар ва шунинг муҳофазасига сиёсатчи, сенатор сифатида узоқ йиллар, ўз серқирра фаолияти билан маълум улуш қўшди. У АҚШнинг Аризона штати, республикачиларидан конгрессмен (1982-1986) ва узоқ муддат сенатор бўлган (1987-2018) йиллари мураккаб, лекин ҳал қилиниши зарур муаммоларни, тор партиявийлик ёндошиши асосида эмас, балки умумамерика қадриятларини сақлаш, уларни равноқи, турли ижтимоий гуруҳларнинг тотувлиги, манфаатларини инобатга олиш йўналишида, қонунлар қабул қилинишига, сезиларли хисса қўшган. Шунинг учун кўп америкаликлар, унинг ўз фаолиятида оддий инсонларни унитмагани (don’t forgot little people), жамиятдаги ижтимоий, иқтисодий мувозанатни сақлашга жонбозлик кўрсатганини эслашмоқда.
Халқаро муносабатларда демократия, ҳуррият, қонун устиворлиги, шахс ва хусусий мулк даҳлсизлиги, инсон ҳуқуқлари қадриятларини изчил, чекинмас матонат кўрсатиб тарғиб қилди ва уларни яккаҳокимлик – диктаторлик, зулм, қонун бузарлик, коррупция ҳукумрон мамлакатларда ҳам жорий этиш, эзилган, мазлум миллатларни озодликка чиқиши учун имкон яратишига умид қиларди. У Россия ва Хитойнинг ички аҳволи демократия мезонлари, инсон ҳуқуқларига риоядан йироқ экани, қўшнилар билан эса улар куч устиворлиги асосида гаплашаётганини такидлар эди. В. Путин режимининг Грузия, Молдавия, Украинага (Қримнинг аннексия қилиниши, ДХР, ЛХР тузилиб, унга ёрдам кўрсатилиши) нисбатан тажавузкор сиёсатини, Болтиқбўйи мамлакатлари – Латвия, Литва, Эстонияга таҳдидларини, у қоралаб келди. Ва Россиянинг қатор ҳукумат амалдорлари, ишбилармонлари ва ширкатларига қарши АҚШнинг чекловларини (санкцияларини) тайёрлаш ва киритилиши ташаббускорларидан бўлди. Хитой ҳукуматиниг мамлакатдаги камчиликни ташкил қилган уйғур ва бошқа элатларнинг таҳқирлаши, қайта тарбиялаш лагерларига жўнатиб қийнашини, Жанубий хитой денгизи ва ундаги тортишувли оролларни куч намойиш қилиб, ўзиники қилишга уринишини қоралади. У ушбу тажавузкор сиёсий жараёнларни ва демократиянинг жаҳон мукаммаллашишдаги аҳамияти, рўлини инобатга олиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўрнига Демократиялар Лигасини, Россия, Хитой ва бошқа диктатор, авторитар режимларсиз тузишни таклиф қилди.
Жон Маккейн кўпинча у ёки бу худудда содир бўлаётган тўқнашув, нотинчлик, урушлар ортида диктатор режимлар ва улар заминида вужудга келган турли террористик гуруҳлар бузғинчилиги ётганини аниқ англарди ва бунга қарши кескин танқидий чиқишлар қиларди. У золим, яккаҳокимларнинг зулимкор, диктатор хукумдорлиги оқибатида, миллатлар, элатлар истибдод, жабр-зулм остида қолаётгани, инсонларнинг ҳуқуқлари топталаётганини, улар ҳурриятсиз қашшоқ, ночор эканини, чуқур тушинарди. Ва бундай аҳволни бартараф этишга уринган турли истибдод чангалидаги мамлакатларнинг демократик мухолифати, ҳуқуқ ҳимоячилардан қўлидан келган ёрдамни аямас эди. Мазлум миллат, элатлар бошига оғир мусибат, қирғинлар тушганда, у уларга бевосита сиёсий, ҳуқуқий, маънавий ёрдам кўрсатарди. 13 май 2005 йил, Ўзбекистоннинг Андижон шаҳридаги, Бобир майдонида, расмий амалдорларни И. Каримов келади, аҳоли олдида маъруза қилади, одамларнинг дардини эшитади, деган ёлғон чақириғига ишониб ва ишсизлик, қашшоқлик, ночорлик, миршаблар, эмхэхэчилар (МХХ), суд, прокротура бебошликлари, ҳамма соҳани ишғол қилган коррупция, оқибатида ўтаётган тинч оммавий норорозилик йиғин, маҳаллий вақт билан 17. 20да ҳукумат қўшинлари тарафидан қонҳўрона, аёвсиз ўққа тутқазилди. Ва бу қирғин шу майдон билан чекланмади, қўшни туман, худудларда аёвсизлик билан давом этди. Инсонлар қони ирмоқ бўлиб оқди – қариялар ва ёшлар, кампирлар ва аёллар, ногиронлар, болалар ва чақалоқлар ҳеч қандай сабабсиз отиб ташланди, қирилди. Андижон шаҳрига Каримовнинг йиғинда иштирок этиш, одамлар дардини тинглаш учун эмас, балки миллатни қириш — геноцид қилиш, бу орқали қўрқув руҳини сақлаш, ўзи ноқонуний тарзда эгаллаб турган “тахтни” бермастлик учун келгани маълум бўлди.
Мазлум миллатлар дўстлари, уч АҚШ сенатори Жон Маккейн, Жон Сунуну, Линдси Грэм, Андижон қирғини – геноцидини сабаблари, нима учун фуқароларга қарши ноадекват – заруратдан ортиқ, яёвсиз ҳарбий куч қўлланганини аниқлаш учун келганликларини билиб, Каримов ҳукумати, расмий идоралар, улар билан учрашишдан бош тортди. Инсонийликка қарши жиноят, қуролсиз, тинч фуқароларни геноцид — қирғин қилган Каримов, ҳақиқат, адолат изловчиларидан қўрқиши табиий эди. Сенаторлар Тошкентда ўтказган матбуот анжумонида, минга яқин фуқаро ўлдирилган бўлиши эҳтимоли ҳақида сўзлашди. (Кейинроқ, кузатувчилар Андижон қирғинида минг эмас, беш мингдан зиёд киши ўлдирилгани борасидаги хулосага келишди). Жон Маккейн, Ўзбекистон раҳбарияти Андижонда амалга оширилган, тинч норозилик билдираётган фуқароларни аёвсиз оттириши халқаро ташкилотлар ва дунё жамоатчилиги эътиборидан четда қолмайди. Менимча, биз кузатаётган иқтисодий ва сиёсий репрессиялар даражаси, амалда анча кўпдир. Ўзбекистон, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотларининг (УХҲТ) аъзоси, шунинг учун бу ташкилот қирғинни мустақил равишда ва тўлақонли тергов қилиши керак. Хозирги аҳволда АҚШ ҳукумати, Ўзбекистон билан илгаригидек яқин муносабатларни давом этолмайди, деди.
Дунёга пардек сочилиб кетган, сони аллақачон 50 миллиондан ошган ўзбек миллати, сенаторлар Жон Маккейн, Жон Сунуну, Линдси Грэмнинг, бу ташрифи ва элимизни астойдил Каримовнинг қонхўр, йиртқич сиёсатидан ҳимоя қилганини юраги, хотирасининг тўрида сақлайди ва ҳеч қачон унитмайди. Ўзбекистонда амалга оширилаётган, президент
Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳатлари, каримовчи эски амалдорларнинг қаршилик ва тўсиқларини янчиб ўтади, унинг меросини эса тарих ахлатхонасига улоқтиради, ҳуқуқий, демократик, тараққий этган, фаровон ҳаёт барпо этишга йўл очади, деган умидлар, ўзбекларнинг кўпчилигида, қаерда яшашларидан қатъиназар мавжуд. Бу йўсинда америка халқининг улкан фарзанди, ўзбек миллатининг дўсти, мададкори Жон Маккейннинг: Тарих тасдиқи, доимий равишда — тизим сифатида, инсон ҳуқуқларининг поймол қилиниши, Андижонда бўлгани каби фожиаларга олиб келади, деган муҳим фикрини унитишга ҳукумат ҳам, оддий фуқаролар ҳам ҳақсиз.
Ustozimiz Abdufattox aka, tuxmatlarga etibor bermang. Maqolangiz doimgidek kuzimizni ochishga, rivojimizga xizmat qiladi. Sizdan yana shunaqa maqolalar kutamiz. Tashakkur.
Katta raxmat muallifga. Ajoib inson John McCain xaqida jyda qisiqarli, ty’g’ri e’zganlar. AQSH va yning senatorlari faqat yaxshilik qilishadi, yordam berishadi. Bizning senatga y’xshab tilsiz, irodasiz enas.
Анча зулмбоши Каримовнинг қирғинидан жабр кўрган андижонликлар билан гаплашганман. Уларнинг АҚШ сенаторлари Жон Маккейн, Жон Сунуну, Линдси Грэм, ЎзбекистоннингТошкент шаҳрига, сўнг Андижонга борганликлари, қирғин — геноцидни қоралаганликлари, жабрдийдалар билан бевосита учрашганлари ва ҳамдардликлари, улар учун Улуғ Қўллаш, Улкан Ҳимоя бўлганлигини, ўзларининг оғзидан, кўп маротаба эшитганман.
Изоҳчи Баҳтиёржон, Патриотга, Дўст – номлар турлича, маҳият битта – МХХнинг троллик фаолияти. Улар ўзбек қуллигича, қирғинлар, ўғриликлар (Каримовнинг 40 – 45 миллиард валюта, олтинни, миллатни хор–зор қилиб чет элларга яширгани) ёпиқлигича қолишини исташади.
АҚШ билан яқин бўлган Германия, Япония, Жанубий Корея, Исроил, Тайван, Сингапур, Малайзия ва бошқа мамлакатлар мислсиз ютуқларга эришишди. Ўзбекистон шу йўлдан юрса ҳуқуқийлик, демократия, фаровонликка эришади. Бунинг учун Ш. Мирзиёев ислоҳатлари, каримовчи амалдорлар, МХХнинг қаршилигини енга олиши керак.
Асоссиз ва ахмокона макола. Америка пропаганда машинаси бу макола муаллифининг миясини яхшилиб ювиб куйган. Маккейн качон ва кайси давлатга кандай амалий ёрдам курсатгани хакида гап йук. Маккейн дунёни Американи оёги тагига гиламча килиб тушаш нияти билан яшаб утди. Бу одам муаллифнинг юрагида хурмат ва эхтиром уйготган булса, у дунёкарашларини бир куриб чикиши, билимларини ошириши, макола ёзишни кейинчаликрок бошлаши керак.
Ustozimiz Abdufattox aka, tuxmatlarga etibor bermang. Maqolangiz doimgidek kuzimizni ochishga, rivojimizga xizmat qiladi. Sizdan yana shunaqa maqolalar kutamiz. Tashakkur.
Katta raxmat muallifga. Ajoib inson John McCain xaqida jyda qisiqarli, ty’g’ri e’zganlar. AQSH va yning senatorlari faqat yaxshilik qilishadi, yordam berishadi. Bizning senatga y’xshab tilsiz, irodasiz enas.
Анча зулмбоши Каримовнинг қирғинидан жабр кўрган андижонликлар билан гаплашганман. Уларнинг АҚШ сенаторлари Жон Маккейн, Жон Сунуну, Линдси Грэм, ЎзбекистоннингТошкент шаҳрига, сўнг Андижонга борганликлари, қирғин — геноцидни қоралаганликлари, жабрдийдалар билан бевосита учрашганлари ва ҳамдардликлари, улар учун Улуғ Қўллаш, Улкан Ҳимоя бўлганлигини, ўзларининг оғзидан, кўп маротаба эшитганман.
Изоҳчи Баҳтиёржон, Патриотга, Дўст – номлар турлича, маҳият битта – МХХнинг троллик фаолияти. Улар ўзбек қуллигича, қирғинлар, ўғриликлар (Каримовнинг 40 – 45 миллиард валюта, олтинни, миллатни хор–зор қилиб чет элларга яширгани) ёпиқлигича қолишини исташади.
АҚШ билан яқин бўлган Германия, Япония, Жанубий Корея, Исроил, Тайван, Сингапур, Малайзия ва бошқа мамлакатлар мислсиз ютуқларга эришишди. Ўзбекистон шу йўлдан юрса ҳуқуқийлик, демократия, фаровонликка эришади. Бунинг учун Ш. Мирзиёев ислоҳатлари, каримовчи амалдорлар, МХХнинг қаршилигини енга олиши керак.
Асоссиз ва ахмокона макола. Америка пропаганда машинаси бу макола муаллифининг миясини яхшилиб ювиб куйган. Маккейн качон ва кайси давлатга кандай амалий ёрдам курсатгани хакида гап йук. Маккейн дунёни Американи оёги тагига гиламча килиб тушаш нияти билан яшаб утди. Бу одам муаллифнинг юрагида хурмат ва эхтиром уйготган булса, у дунёкарашларини бир куриб чикиши, билимларини ошириши, макола ёзишни кейинчаликрок бошлаши керак.
Абдуфаттоҳ Маннопов жаноби олийлари, Сиз мазлумларнинг халоскори, дея мақтаётган бу -муртад — Маккейн Вьетнам халқини қириб битириш урушида ҳам иштирок этгани ҳам халоскорлик эдими?
Агар Жон Маккейн тирик бўлганида Хоразмий домланинг видолашув видеосини кўриб ҳамтовоғи бўлган Англияга: «Профессор Хоразмийдан қўлингни торт, унинг ҳуқуқларини топтаяпсан!», дермиди?
Бизнингча, демасди. Агар шу ҳолат Ўзбекистонда бўлганида бундан фожеа ясарди.
Мистер Жон Ветнамга агрессия қилгани учун қахрамон! Мана сизга Америкача адолат.