"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Исмат Хушев: Жаслиқ ҳақидаги бир таклиф борасида мулоҳаза…

Бош мақола, Муҳаррир минбари, Муҳокама учун мавзу | 03/09/2018 15:11-     11727 марта ўқилди

 Исмат Хушев: Жаслиқда ГУЛАГ фожеалари музейи ташкил қилиш лозим!
«Дунё ўзбеклари»дан:
Кўп йиллик ҳамкоримиз  М.Мансур ўз мактубида кўтарган масалани эътиборга олиб, биз Жаслиқда  ГУЛАГ фожеалари  музеи  ташкил  қилинишини қўллаб қувватлаймиз.
Бу ҳақда мухлис ва муштарийларимиз ҳам ўз фикрини билдирадилар деб умид қиламиз.
Айни пайтда тақдир тақозоси билан Жаслиқда бўлиб, бу дўзахдан ўлмай чиққанлардан у ерда  кўрган кечирганлари ҳақидаги ўз хотиралари билан ўртоқлашишларини сўраймиз…
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири
3 сентябрь, 2018 йил, Торонто шаҳри, Канада…

«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушевга
Салом  Исмат  ака!
Соғ-омонмисиз?  Эшиттиришларингизни  ва сайтингизни  мунтазам  кўриб  Сизга кўп  машқларимни  юборганман. Доим  машқларимни  тезда  сайтга  қўярдингиз, минг рахмат!
Яқиндаги  эшиттиришингизда Жаслиқ ҳақида  тўхталиб  ўтдингиз. У  ердаги  дўзах  аьзоблар  ҳақида  Жаслиқда бўлган  кўп  яқинларимдан эшитганман.
Шу  нуқтаи  назардан менга  бир  фикр  келиб  қолди: АҚШ да Гуантанамо қамоқхонаси  мисолида  бизларда  ҳам  Жаслиқ  қамоқхонасини  умуман  тугатиш  ва бекитиш  ташаббуси  билан  чиқиб,  шу харакатга  рахбарлик  қилсангиз.
Буни  давоми  этиб  Жаслиқда  ГУЛАГ фожеалари  музеи  ташкил  қилинса,  собиқ  юртбошимиз  хотирасини  абадийлаштиришга  яхши  мисол  бўлар  эди.
Хурмат  бн кўп йиллик  ҳамкорингиз  М.Мансур
(эм. мансур деб уқилади). . .
“Жаслик” алам ва касос ути тафтини босиш учун курилган, инсонлардан, айникса, узбек халкидан уч олиш манзил колониясидир.
АНВАР ТИЛЛАНАЗАРОВ хакида.
1994 йилда Узбекистон мустакиллигининг 3 йиллиги муносабати билан “золотой” амнистия кабул килинган эди. Мен прокуратура сохасида, айнан Ахлок тузатиш мехнат колонияларида конунларни ижросини таъминлаш булим прокурори эдим.
Бошлигимдан курсатма олганман, айрим муассаларда конун ижроси бузилаётганини ва уларни жойида аниклаб, чора куришни. Мен Кашкадарё вилояти, Шайхали кургонида жойлашган УЯ 64/49 манзил колониясига борганман.
Уша пайтларда Республикамизда куча тилида биргина 49- колония “красный” булиб, колган манзил колониялар “чёрный) эди. Колония рахбари Алихайдар Юсупович Кулумбетов (козок миллатига мансуб) булиб, 17 йиллик мехнат тажрибасига эга эди.
Ёшлигим ва ишга конуний ёндошишим оркали купгина хато камчиликларни топиб ташладим. Унда колония рахбарлари томонидан “уюштирилган нарушения”лар оркали Ахмаджон Одиловга (жойлари жаннатда булсин), Мавлон Умрзоковга, Анвар Тилланазаровга ва Нозим Жумаев (Нозим Бухарский)га амнистия акти кулланилмаслик чоралари курилган экан.
Уюштирилган актлар урганиб чикилиб, сохта ва асоссизлиги учун бекор килинган, уларга амнистия акти кулланилган. Ушанда Анвар Тилланазровнинг колония ичида тахтадан сахна курдириб, ашула айтганини курганман.
Хеч ким у кишини Анвар деб чакирмасди, “Анвар банк” ёки “Анвар лули” дер экан. Куплаб концерт номерлари такдим этилди, хаммасини сахналаштирган Анвар ака эди.
“фаргона тонг отгунча” кушигини микрофонсиз айтганини куриб, овозини баландлигига койил колганман. Уша пайтларда лентали видео кассетага ёзиб беришган эди. Прокуратурага олиб келиб ходимларга куйиб хам берганман.
Концерт дастурини харажатларни Анвар акани узи килган экан.
Колониялар уртасида биринчи уринни хам УЯ 64/49 олганди, Анвар аканинг мехнати оркали.
Анвар ака хакида яна бир ходисани айтиб бермокчиман, УЯ 64/49 колониянинг гишт куйиш заводи буларди, у ерда камокдагилар ишлашарди.
Анвар ака колонияга жазо уташ учун борганидан колония рахбарияти томонидан гиштларни сотишни йулга куйишни, пулни олдиндан тулатишни талаб килади. Себзор махалласида яшайдиган иккинчи оиласи Шохида кеннойи ташкарида туриб Анвар акага ёрдам беради.
Вагонларга ортилган гиштлар урнига яримидан купи тупрок булган мусорларни орттириб берар экан. Айримлари буш вагонлар булган. Лекин пулини гишт урнига копланишини Анвар акадан талаб килишаркан.
Бу холатларни рахбарятга етказганман. Камчиликлар тугрисида баённома ёзиб  берганман. Шундан сунг, УЯ 64/49 сонли колония рахбари, “чёрный полковник” лакаби билан танилган, красный зона хукмдори Алихайдар Юсупович Кулумбетов ИИВ томонидан ишдан олинади.
Жуда куп вактлар ишга тикланиши учун харакат килди, аммо, кайта ишга тикланмади. Козок миллатига мансуб булганлиги учун Козокистоннинг Чимкент вилояти Ички ишлар бошкармаси бошлигининг 1-уринбосари лавозимига ишга утиб кетди.
Алам ва касос ути Кулумбетовни тарк этмаган экан. СНБ Узбекистонни оёк-кулларини боглаб олгандан кейин, уларга “борса келмас” турма керак булиб колганида Кулумбетов А.Ю. Узбекистонга кайтади ва унинг курсатмаси асосида “Жаслик” турмаси Каракалпокда курилади.
Бирмунча вакт у ерда бошлик булган деб эшитдим. “Жаслик” алам ва касос ути тафтини босиш учун курилган, инсонлардан, айникса, узбек халкидан уч олиш манзил колониясидир.
Жазо уташ манзил колониясидан инсонлар кайтмайди, кайтганлари хам узок яшашмайди, мана “жаслик”нинг асосий максади. Унинг номи хам узбекча ёки коракалпокча эмас, айнин козокча – “ЖАСЛЫК”дир. Бу манзил колонияси СНБ ва Кулумбетовдан бошкага керак эмасди.
Исмат ака ушбу ёзганларим Сизнинг мен каби укувчиларингизга манзур булади булади деб уйлайман.
Кассета лентасини Узбекистонга борганимда ахтариб топишга харакат киламан.
Хурмат билан Алибек.
Камбоджа. Пномпень
3.09.2018. тонг соат 5:35

‘Ўзбекистоннинг ‘ Жаслиқ’ қамоқхонаси ўлим жамлоғига айланмоқда’ми?

  • 17 Ноябр 2010
«Жаслиқ» қамоқхонаси ўлим жамлоғига айланмоқда. Ўзбекистондаги мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Ташаббус гуруҳи худди ана шундай баёнот билан чиққан.
Ташкилотнинг қайд этишича, аксил-конституциявий фаолиятда айбланган бир неча маҳбуснинг «Жаслиқ» қамоқхонасида оламдан ўтгани ҳақида хабарлар бор.
Сўнгги баёнот эса, «Жаслиқ»да сақланаётган тошкентлик Миркарим Сайиткаримовнинг қаттиқ қийноққа солинаётганини урғулайди.
Ушбу даъво маҳкум билан учрашган онасининг гапларига таянади.
Қатор халқарою маҳаллий ташкилотлар Ўзбекистон қамоқхоналарида маҳбусларнинг қийноқлар воситасида ҳаётдан кўз юмиши ноодатий ҳол эмаслигини айтишади.
Оврўпо Иттифоқи 2008 йилда Ўзбекистон ҳукумати Бирлашган Миллатларнинг Қийноқлар бўйича махсус маърузачиси билан тўлиқ ҳамкорлик қилишга чақирганди.
2002 йилда Ўзбекистон қамоқхоналарига ташриф буюрган БМТ маърузачиси эса, мамлакатда қийноқларнинг мунтазам қўлланишини айтган эди.
Ўзининг қаттиқ шароитлари билан танилган «Жаслиқ» қамоқхонасида асосан, диний ва сиёсий маҳбуслар сақланади, деб ишонилади.
Бу ҳудуднинг иқлими жуда оғир бўлиб, қишида қақшатқич совуқ, ёзида эса жазирама иссиқ бўлади.
У ерга қамоқхона қурилганидан кейин темирйўл тортилган, бошқа йўл билан етиб бориш имконсиз, атрофни юзлаб километр саҳро эгаллаган.
ББС ўзбек хизмати

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев: “Қора бозор”нинг қироли ким? Ёки Файзулла Муллажонов фаолиятига бир назар…
  2. Исмат ХУШЕВ: “ЎЗ ГАЗИНИ РУСГА БЕРИБ, ТЕЗАК ЁҚҚАН ЎЗБЕГИМ!”
  3. Исмат ХУШЕВ: ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ТАЪЗИЯНИНГ НАРХИ ҚАНЧА?
  4. Исмат Хушев: Ўзбек матбуотига отилган ўқ…
  5. Исмат Хушев: Самандар Қўқонов нима учун ҳибсга олинган эди…
  6. Исмат Хушев «Озодлик»да: «Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…»
  7. Исмат Хушев: Ўзбекистон буюк академикларни орзу қилади!
  8. Исмат Хушев билан 20 минут Хайриддин Султонов ва «Олтин медал»ли хоинлар (1)
  9. ИСМАТ ХУШЕВ: МУСТАҚИЛЛИК САБОҚЛАРИ (2-18) (Тўлиқ қисми)
  10. Исмат Хушев билан юзма юз 15 декабрь 2019 йил Канада Бугуннинг учинчи дастури
  11. Президент диққатига: Фарғонадаги «Меҳнат ва Турмуш» газетаси нега ёпилди?
  12. Кўпчилик узбеклар учун “маънавият” тушунчаси нотаниш булиб колган…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.