Таниқли ўзбек журналистлари Карим Баҳриев ва Исмат Хушев…
Журналистикани қутқаришнинг имконияти
Ассалому алайкум Исмат ака. Мен ҳам сизнинг оддий бир мухлисингизман. Касбим журналист бўлганлиги сабабли айни кунлардаги ўзгаришларга жим қараб тура олмадим. “Хайриддиннинг ўрнига ким келиши мумкин” номли кўрсатувингизни кўриб мен ҳа ўз шахсий фикрларимни билдиришни жоиз деб билдим. Мабодо, фикрларим ёқмаса айбга буюрмасиз.
27 августь – Ўзбекистон десам муболаға бўлар, аммо бутун Ўзбекистон журналистикаси тарихида зархал ҳарфлар билан ёзиладиган кун бўлди. Журналистикамизнинг тепасидаги қаттол йўқ қилинди. Хайриддин Султоннинг минглаб машҳурлар рўйхати туширилган қўлидаги қора дафтарини ҳам ёқиб юбориш зарур. Иложи бўлса, унинг ўзини ҳам қўшиб ёқиб юбориш керак. Чунки вабони йўқотишнинг бошқа чораси йўқ.
Энди журналистиканинг олдида яна бир катта муаммо турибди. У ҳам бўлса қаттолнинг ўрнига қўйиладиган кадр. Х.Султонннинг ўрнига келадиган маслаҳатчи ҳам унга ўхшаб лаганбардор, туллак бўлмаслиги лозим. Ўзбекистонда унга ўхшамаган ижодкорни топиш мушкул. Сабаби, чорак аср давомида Х.Султоннинг ғоялари ижодкорларнинг қонидан ўтиб суягигача сингиб кетган. Бутун бошли бир давлат журналистикаси биргина шахс ғояси билан товонидан сочигача суғорилиб бўлинди.
Биргина ғояни одамзодга бутунлай сингдириш учун чорак аср етиб ортади. Ҳозирги авлод журналистлари журналистикани шундай бўлар экан деган қатъий хулосага келиб бўлишган. Ҳаттоки,ёш авлод кумир даржасида тассовур қиладиган буюк журналистлар ҳам ўша қаттол ғояси билан кеч ётиб, саҳар уйғонишади.
Биргина мисол, ёшлар устоз журналистлардан маслаҳат сўрашса, “ҳар нарсага аралашверма” деган даккини эшитишади. Бундай Хайридинча маслаҳатни ватанга хиёнат деб тушунаман. Чунки журналист аралашмаслиги шарт бўлган соҳа ёки мавзунинг ўзи йўқ. Журналист фақат нариги дунё ва худонинг ишларига аралашмаслиги мумкин.
Чорак аср давомида ўша қаттолнинг ғояларидан қониб ичиб келган журналистларимиз унинг вирусидан халос бўлиш учун яна камида 10 йил керак бўлади. шу боис Президентимиз ўзига маслаҳатчи танлашда шу нозик тарафларини ҳам ҳисобга олиши зарур. Акс ҳолда, журналистикамиз ҳар бир соҳага Матбуот котиблигидан бошқасига ярамай қолади.
Шу алфозда журналистларнинг оғзи ёпилгач Ўзбекистонда корруция чорак аср илдиз отиб, мазза қилиб яшади. Алам қиладигани шуки, коррупция атайин журналистларнинг кўз ўнгида бажарилар эди. Ижодкор халқини тириклай қийнаш учун ҳам уларга кўриш ва эшитиш имкони берилиб, гапириш ҳуқуқидан бутунлай маҳрум этилди.
Гапришга шайланиб энди оғиз очмоқчи бўлган ижодкор дарҳол Хайриддиннинг қора рўйхатига киритиб қўйилаверди. Журналистлар ёппасига қўрқоқ қилиб тарбияланди. Озгина довюраклиги сезилган ижодкорлар аянчли ва ачинарли аҳволга солиниб уларнинг тақдири барчага ўрнак қилиб кўрсатилди.
Умуман олганда, Ўзбекистонда ижодкорлар учун кураша оладиган мард ва довюрак ижодкорнинг уруҳи қурутилди. Айтмоқчи бўлганим, ижод бўйича Президент маслаҳачилигига муносиб номзодни Ўзбекистоннинг ичкарисидан қидирманг. Барибир топилмайди. Ташқаридан қидириш лозим. Истисно тарзида, Ўзбекистонда Хайриддиннинг ўта юқумли идеологиясини қабул қилмаган биргина Карим Бахриев қолган.
(билганларимдан) У шунча йил Ўзбекистонда яшасада Хайриддин вабосини ўзига юқтирмади. Ахир, унга “Ургутлик ёлғиз бўри” ўхшатиши бекорга берилмаган. (Ҳар қандай ҳайвонни қўлга ўргатиш мумкин. Аммо бўрини ўргатиб бўлмайди.) Шундай экан, Ўзбекистон ташқарисидан қидирадиган бўлсак, мен биргина И.Хушевни кўраяпман.
Ичкаридан К.Бахриев, ташқаридан И.Хушев номзодини оддий бир журналист сифатида илгари сураман. И.Хушевнинг қайсидир феъл-атвори кимларгадир ёқмаслиги аниқ. Айнан шу ёқимсиз феъл-атвори ҳам имкон қадар тез журналистикани ботқоқдан олиб чиқишда асқотади. Бу қилаётган ишим кулигили бўлиши мумкин.
Чунки биз қанча бақириб-чақирмайлик, барибир Президент Ш.Мирзиёев ўз қарорини айтади. Ахмоқлик бўлса ҳам мавриди келганда биз ҳам ўз сўзимизни ва фикримизни айтиб қолайлик дейман-да. Нега айнан мана шу икки журналистни номзодликка муносиб кўришимнинг ўзига хос ва ўринли сабаблари бор.
Бу иккисининг эътиқоди синдирилмаган. Уларга йиллар давомида қанчадан-қанча тазийқлар бўлган бўлсада ўз қарашларига содиқ қолди. Шу иккисигна чорак аср давомида ўзлигини йўқотган ижодкор халқи учун туриб бера олади. Журналистикани қайта ҳақиқий журналистика қила олади. Шу иккисигна Хайриддин Султоннинг хатоларини тўғрилай олади.
Булардан бошқасини кўрмаяпман. Булардан бошқасини Президент маслаҳатчиси қилиб қўйгандан кўра Хайриддин Султоннинг ўзини қайтариб қўйган афзалроқ.
Ҳаким Номозов
Журналист
Таниқли ўзбек журналистлари Карим Баҳриев ва Исмат Хушев…
P.S.
Мени И.Хушевга яқин инсон экан деб ўйлаётганларга шуни айтмоқчиманки, менинг И.Хушевга қанчалик яқинлигимга эмас, фикрларим қанчалик тўғри ёки нотўғрилигига эътибор беришингизни истардим. Яна қайтариб айтаман, журналист сифатида ягона истагим – Журналистикани қутқариб қолиш.
Жуда яхши таклиф! Куллаб кувватлаймиз.