"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Президентнинг давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ишдан олинди…

Бош мақола, Хайриддин Султонов | 27/08/2018 19:48-     14628 марта ўқилди

Президент девонида жиддий ўзгаришлар: Давлат маслаҳатчилари Хайриддин Султонов ва Қаҳрамон Қуронбоев бошқа ишга ўтказилди
Ўзбекистон
 

Бугун, 27 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш якунларига кўра, президент девони тузилмасида жиддий ўзгаришлар рўй бериши маълум бўлди. 

«Kun.uz» манбаси маълумот беришича, президент девони президент админстрацияси этиб қайта ташкил этилади ва шу вақтгача президент ижроия аппарати раҳбари-маслаҳатчи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Зайнилобиддин Шаҳобиддинович Низомиддинов администрация раҳбари бўлади.

Эндиликда давлат маслаҳатчиси институти тугатилган, давлат маслаҳатчилари президент маслаҳатчиларига айланган. 

Президентнинг ёшлар сиёсати масалалари бўйича собиқ давлат маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоев ҳамда Маданият, матбуот ва ижодий ташкилотлар масалалари бўйича собиқ давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов бошқа ишга ўтказилган. 

Қуронбоев Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича сектор раҳбари Абдужаббор Абдувоҳидовга ўринбосар бўлган.

Хайриддин Султонов бошқарган хизматни айни пайтда Абдужаббор Абдувоҳидов бошқариб туради.

Султонов давлат раҳбари спичрайтери (нутқларини ёзиб берувчи — таҳр.) сифатида президент маърузаларини тайёрлашда давом этади ва президент маслаҳатчиси ҳисобланади.

Бошқа собиқ давлат маслаҳатчилари Рустам Қосимов, Рустам Иноятов (Б. Мавлонов биринчи ўринбосари), Виктор Маҳмудов (Хавфсизлик кенгаши котиби) ҳамда Турсинхон Худейбергенов ўз лавозимларига қайта тайинланган. Президент девонининг собиқ раҳбари Зелимхон Ҳайдаровнинг кейинги фаолияти ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Шунингдек, Ишлар бошқармаси ҳам тугатилиб, унинг ўрнига янги бошқарма тузилган. Президент маъмурияти фаолиятини маъмурият раҳбари мувофиқлаштириб боради.

https://kun.uz

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев: Ўзбек матбуоти қачон ўзбек халқига хизмат қилади?
  2. Давлат маслаҳатчисининг кирдикорлари ЎзТВ раисиникидан камми? (1-мақола)
  3. Давлат маслаҳатчисининг кирдикорлари ЎзТВ раисиникидан камми? (2-мақола)
  4. Исмат Хушев: Ўзбек матбуотига отилган ўқ… (Биринчи мақола)
  5. Давлат маслаҳатчисининг кирдикорлари ЎзТВ раисиникидан камми? (5-мақола)
  6. Давлат маслаҳатчисининг кирдикорлари ЎзТВ раисиникидан камми? (6-мақола)
  7. Исмат Хушев: Шайтондан чиққан «Фаришта»! (Биринчи қисм)
  8. Исмат Хушев: ЎзТВ раҳбариятида яна ўзгариш бўлди…
  9. Исмат Хушев: Шайтондан чиққан «Фаришта»! (3-қисм)
  10. Исмат Хушев: Давлат маслаҳатчисининг тагига сув кетди
  11. Президентнинг Давлат маслаҳатчиси, ёзувчи Хайриддин Султоновга
  12. Исмат Хушевнинг Хайриддин Султонов ҳақидаги танқидий мақоласини ўқиб…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.