Кўрсатувларингизни мунтазам равишда кўриб бораяпман. Жуда яхши теледастурлар қилаяпсиз. Юртимизда ислоҳотларнинг бориши, эришилаётган ютуқлар ва шу баробарида йўл қўйилаётган камчиликлар барчасини холис баҳолаб боришингиз албатта таҳсинга лойиқ…
Мана бир неча кундан бери кўрсатувларингизга давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ҳақида фақат танқидий фикрлар билан чиқиш қилаяпсиз…
Мен Хайриддин Султоновни ўзбек адабиётининг жуда истеъдодли ёзувчиларидан бири деб биламан ва тан оламан. Унинг Бобур мирзо ҳақида ёзган ҳикоялари, қиссалари аллақачонлар ўқувчилар қалбини забт этиб бўлган.
Унинг асарлари юзаки шунчаки кўримсиз матнлардан иборат асарлар бўлганида майли эди. Унда «адабиёт оламига адашиб кириб қолган бир ижодкор эканда», деб қўл силтаб қўйиш мумкин эди.
Лекин Хайриддин Султоновнинг Нуқта, Саодат соҳили, Бобурийнома асарлари савиясиз, истеъдодсиз бир ижодкорнинг асари дейилиши мумкин эмас. Булар 20 аср ўзбек адабиётининг одамлар ўқиши мумкин бўлган тирик асарлар сирасига кирувчи ижод маҳсулларидир.
Ижод қилинган ҳар қандай асар ижодкорнинг қалб ифодаси бўлиб унинг ички кечинмалари, феъл атвори, одамларга бўлган муносабати ҳақида қисман бўлсада маълумот бериб туради.
Мен Хайриддин Султонов ҳақида доимо ижобий фикрда бўлганман. Ҳатто унинг Бобурийнома асарини доимо Россияга келган кезларимда ҳам ўзим билан олиб келаётган китобларим ичида бор келиб мутоала қилиб юрганман…
Балки менинг ҳам Бобир мирзо шахсига бўлган адоқсиз ҳурматим, ошиқлиғим бунга боис бўлгандир. Нима бўлганда ҳам бу ёзувчи асарлари доимо менинг кўнглимдаги ажиб ҳиссиётларга ҳомоҳанг бўлиб келган.
Энди у кишининг мансаб лавозимида йўл қўган хатолаларига келсак. Менимча бу фақат Хайриддин Султоновга шахсан тегишли хатолар бўлмаса керак. Буни кенгроқ тафаккур ва мулоҳаза қилиш керакдир балки.
Баъзан шу одамга раҳмим ҳам келиб қолади. У бўлмаганда яна қайсидир ижодкор шоир ёки ёзувчи шу мансабга ўтирарди-ку. Ўтган «талотуп, қув-қув, чоп-чоп «, даврда ўзининг чин эътиқоди билан яшаб қолишнинг ҳеч иложи бормиди?
У бўлмаса кимдир кўрсатилган йўлдан юришга мажбур бўларди. Фарзандига келсак уни бутунлай бадном қилиб, миллат хоинига чиқариб, катта коррупцияга аралашиб юрган олифта бола эканлигига ҳеч ишонгим келмайди.
Бордию шундай бўлса, у жабрланувчига ўз фамилияси исмини айтмаган бўларди. Қўпол муомала билан кифояланарди холос. Одатда ҳақиқий жиноятчилар шундай қилишади. У содда, виждонли, бола бўлиши керак, менимча…
Булар менинг шахсий фикрларим. Зинҳор маддоҳлик, деб қабул қилманг. Хайриддин Султоновни бир умр мансаб курсисига боғлаб қўйилмаганини ҳам тушунаман.
Шунинг учун гапларим маддоҳликдан жуда йироқ…
Қолаверса мен «большой свет»дан нари юрадиган одамман. Фақат истедодли бир ижодкорни турли гаплар билан бадном қилинишини ҳеч ақлимга сиғдира олмаяпман.
Доимо хаёлимда мустақиллик давридаги Ўзбекистонда кечмиш ҳақиқий тарихни шу одам кун келиб ёзиб чиқаётгандай туюлаверади. Нима бўлганда ҳам мавлоно Румий айтганидай: «У ҲАМ БИЗДАН.»???
Салим, [26.08.18 07:43]
Ассалому алайкум!
Исмат ака яхшимисиз. Ваъдага мувофиқ мақола ёзиб юбора олмадим. Ҳозир қурилишга чиқиб кетдим. Айтганингиздай кўпроқ пул ишлашим керак.
Ўрмонда фақат кечқурун бориб қоровуллик қилаяпман. Кундузи ишлашимга рухсат беришди. Кўрсатувларингизни ютибдан кўриб бораяпман. Шунинг учун изоҳларига бирор нарса ёза олмаяпман.
Руҳиятимни ҳали ҳам ўша эйфория тарк этган эмас.
Бунёдни ўқишга киргани ҳақидаги кўрсатувингиз Китобликларга машҳур бўлиб кетган. Қишлоқни ҳар бир одами кўрибди десам ёлғон бўлмас.
Гаплар кўп.
Россиядагиларни айтмай қўя қолай. Сизни танимаганлар таниди, йўқотиб қўйганлар яна топди. Мени кўпчилик Россияда алкаш бўлиб кетган, шунинг учун келмайди, деб гапириб юришарди.
Бунга ҳам сизни кўрсатувингиз яхши дакки бўлди. Сиздан жуда хурсандман. Раҳмат ака. Ака укачилигимизни худо барча дунёларида бардавом қилсин илоҳим.