"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ҳалима Худойбердиева: “Эртадан кечгача қўй-қўзи боқардик”

Дунё, Ўтганлар ёди, Хотин-қизлар олами | 08/17/2018 17:25-     15058 марта ўқилди

Ҳалима Худойбердиева: “Ҳозирги қўшиқларни тинглаб ранжийман…”
Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 28.02.2017, 15:52
Йигирмадан ортиқ шеърий тўпламлар, достонлар ва публицистик мақолалар соҳибаси, нафақат шоира, балки оташ­нафас публицист — Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА ортга назар ташлаб, умр ва ҳаёт йўлини ёдга олди…
“Эртадан кечгача қўй-қўзи боқардик”
— 1947 йилнинг 17 майида Сирдарё вилоя­тининг Боё­вут туманида туғилганман. Отам Умматқул Худойбердиев боғбон эди. Онам Шарофат Хонназар қизи икки ёшлигимда вафот этган экан. Шунда холам Қаршигул Хонназар қизи оналик қилган, улар агроном эдилар. Оилада бешта фарзанд: уч ўғил, икки қизнинг тўнғичиман. Менинг болалигимдан зиё­да ўтган болалик бўлмаса керак, жуда шўх қиз эдим. Ўзбе­кис­тон халқ шоири Абдулла Орипов “Болаликнинг кўзи катта бўлади”, деганида балки шуни назарда тутган бўлса, ажабмас. Қўғирчоқ ўйнаш ўрнига вақтим далада ўтарди. Қўшнилар билан эртадан кечгача қўй-қўзи боқардик, ўйнаш ҳам ёдимиздан чиқмасди. Болаларча ўт-ўлан­лардан ясаган уйчамиз ҳам бўларди (кулади). Ёдимда, отам ғўзапояни қирқиб, қуриганларини боғлаб, эшакка ортарди. Тасаввур қиляпсизми, эшакнинг икки тарафида ғўзапоя, ўртада мен ўтириб, уйгача бир ўзим кетардим.
“ИМТИҲОНДА ШУМЛИГИМ ТУТГАН”­
— 8-ўрта мактабда аъло баҳоларга ўқиганман. Ифодали ўқиш қобилиятим бўлгани боис устозларим ёзувчиларнинг асарларини ўқитишни канда қилмасди. Қизиқишим сабаб, уч йил рақс ва қўшиқ куйлаш тў­га­рагига ҳам қатнаганман. 10-синфни битиришим арафасида ўша пайтдаги давлат раҳбари Шароф Рашидов Сирдарёга келган ва вилоят газетасини варақлай туриб, бир бетда расмим билан чоп этилган шеър­ларимга кўзи тушган экан. Шу заҳоти, вилоят раҳбарини ча­қиртириб, “Шу қиз­нинг уйига бориб, отаси билан гаплашинглар. Тошкентга бориб ўқишига ёрдам ­берамиз”, деган эканлар. Аслида етти ёшдан шеър ёзишни бошлаганман. Ҳануз ёдимда, устозим “Янги йил ҳам эшик қоқиб турибди, байрамга мос шеър ёзиб келинглар”, дея уй вазифаси берган. Онамнинг Олақашқа лақабли оти бор эди, илк қофияли шеърим шу ҳақда бўлган. Аслида уйдагилар мени “Ҳалиманинг ҳатто гапириши ҳам қофияли”, деб кулишарди. Уйимдагиларни билмадимку-я, лекин менда болалигимдан “Катта шоира­ бўламан” деган қатъий ишонч бўлган.
Шу тариқа ота-онам мени Тошкентга олиб боришган ва ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетининг Журналистика факультетига ҳужжат топширганман. Кириш имтиҳонида Расул Ҳамзатовнинг “Саккизлик­лар” ва латиш шоири Эдуардас Межелайтиснинг “Инсон” китобини ёддан билганим учун шу икки шоирнинг асарини ўқиб берганман. Бошқа савол бермай, ўқишга қабул қилишган. Шоир Усмон Азим талабалик пайтларни хотирласа, “Биз тинмай ўқиб тайёрланиб, минг азоб билан имтиҳондан ўтардик. Ҳалима бўлса, исталган шоирнинг ижодини ёддан айтиб, осонгина қутиларди”, дейди (кулади). Хотирам яхши эди-да. Бир гал “Сиёсий иқтисод” фани имтиҳонида шумлигим тутган, дом­ламиз жуда қаттиққўл эди. Бахтимга домлани кимдир чақириб қолди, бироз кутдим қайтмади. Домланинг столида турган билетлар орасидан ўзим билган саволдан иборат билетни топиб, четига ручкада белги қўйиб, жойим­га ўтирдим. Домла хонага қайтгач, иккита курсдошим билет олгани чиққач, “билетимни бошқа олиб қўймасин”, деган қўрқув билан биринчилар қаторида югуриб чиққанман. Жавоб­ларни биламан-ку, лекин домла билиб қолмасин, деб бироз тайёр­ланган киши бўлдим. Кейин ҳам­ма саволларга ёддан жавоб бериб, жадвалигача чизиб бергандим (кулади).
1969 йили — 1-бос­қич­да ўқиб юрган кезларим “Илк муҳаббат”, 1973-йили 3-босқичлигимда эса “Оқ олмалар” китобларим нашрдан чиққан. Айни шу паллада Ёзувчилар уюшмаси томонидан менга икки хонали уй ҳам берилганди.­
“Боламни ташлаб кетиш осон бўлмаган”
— Шеърларим кўпгина нашрларда чиққани учун озми-кўпми танилиб қолгандим. Шоира Зулфия ҳам “Университетни тамомлагач, “Саодат” журналига ишга келгин”, деб айтарди. Рад этмадим, “Адабиёт ва санъат” бўлими бошлиғи қилиб ишга олишди. Ярим йилдан кейин Ёзувчилар уюшмасидагилар мени Москвага ўқишга юбориш истагида эканини билдиришди. Онам жуда мард аёл эди, “Ўғлингга сендан яхши ғамхўрлик қиламан, ўқишга кетавер”, деган. Ўқишга кетиш истагим кучли бўлишига қарамай, бир ярим ёшли боламни ташлаб кетиш осон бўлмаган.
Москвадаги Горький номидаги Жаҳон адабиёти институтининг Олий курсида олган билимим орқали рус адабиётини чуқур ўрганганман. Шу икки йилни ҳеч муболағасиз, олтин даврим, дея оламан. Энг қизиғи, китоб сотиб олиш учун китоб дўконида ярим тунга қадар навбатда турардик. Ҳозир ҳамма имкониятлар бор, ёшларимиз унумли фойдаланиб, компьютердан эмас, китобдан бош кўтармаса қанийди…
Икки йиллик ўқишни тамомлаб, 1978 йили Тошкентга қайтгач, “Ёш гвардия” — ҳозирги “Янги аср авлоди” нашриётида бўлим бошлиғи вазифасига ишга олишган. “Саодат” журналига қайтиб ишга олинмаслик шарти билан Москвага юборишганини қайтиб келганимдан сўнг билганман-да. Наш­риётда ярим йил ишлаганимдан сўнг вазият ўзгарди чоғи “Саодат” журналига бош муҳаррир ўринбосари қилиб ишга олишган. Зулфия опа соғлиги сабаб, нафақага чиққанида, бош муҳаррир бўлиб ҳам ишладим. Шу кезлари Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси кенгашининг илк раиси бўлганман. “Сао­дат” журналида ўн йил, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг кенгаши раиси­ сифатида олти йил ишладим. 1995-1996 йилларда “Ёзувчи” нашриётида етакчи мута­хассис ва “Гу­лис­­тон” жур­налида адабиёт бўлимини бош­қар­ган­ман.
“ФАРЗАНД ДОFИ…”
— Турмуш ўртоғим Мавлон ака билан уйимиз ораси бор-йўғи уч километр бўлса-да, бир-биримизни танимаганмиз. Университетни тамомлаганимда, иккимизни ҳам танийдиган Гулжаҳон опа туғилган кунга таклиф қилди. Ўша даврада бир ёзувчи йигит кесатиқ гаплар билан ғашимга тегаверди. Бир вақт ўша ёзувчи йигит билан Мавлон ака йўқ бўлиб қолишди. Тўйимиздан кейин Мавлон ака айтиб берган, ташқарига олиб чиқиб, иккита мушт тушириб, ўзига келтириб қўйган экан (кулади). Мавлон ака билан танишувимиз ўша кундан бошланган. Лекин муҳаббатини сўзда эмас, хатти-ҳаракат, эътибори билан билдирарди. Мен Москвага ўқишга борганимда, Мавлон ака у ерда аспирантурада ўқирди. Икки йил Москвада ўқиган бўлсам, бирор марта аэропорт кассасини кўрган эмасман. Мавлон ака чипталаримни ўзи олиб келиб, амакисининг машинасида кузатиб қўярди. Дунёқа­рашимиз бир-бирига мос келди, шекилли, ота-онамизнинг­ дуоси билан 1977 йили ўша ерда турмуш қурдик. Икковимизнинг ҳам иккинчи турмушимиз бўлгани боис катта тўй қилмаганмиз. Бахтли ҳаёт кечирдик, беш фарзанд: уч ўғил, икки қизнинг ота-онаси эдик. Уч йил аввал учинчи фарзандим — ўғлим 38 ёшида тўсатдан вафот этди. Гавдали бўлгани боис лақаби Геркулес эди. Ишонсангиз, ҳатто касаллик варақаси ҳам бўлмаган. Кутилмаганда “Ошқозоним оғрияпти”, деб юриб… Фарзанд доғини ҳеч кимга раво кўрмайман… Энди-энди ўзимга келиб, ижод кўнглимга сиғишни бошлаяпти.
Биринчи турмушим бир йил-у икки ой давом этган. Ота-оналаримиз болаликдан қуда бўлишни ният қилишган экан. Шу тариқа, мактабни тамомлашим билан тўйимиз бўлган. Қайнонам “Аслида Ҳалима келинларимнинг олди, агар Тошкентга ўқишга кетса, келин сифатида қабул қилмайман”, деган. Ўқишни танлаганим боис оилам бузилган…
Ижод йўлимга назар солсам, йигирма икки йил танаффус қилишга тўғри келди. Бироқ кўнгилга сиққан вақти қоғоз қоралаб турганман. Санасам, шу йиллар мобайнида ўн еттита китобим нашрдан чиқибди. Биргина армоним — ўғлимни ерга қўйганим…
2012 йил юрак хуружини бошдан кечирдим… Кўрган қийинчиликларимга қарамай, ҳаётимдан мамнунман. Ҳамма берган неъмат, имкониятларига бениҳоя шукр! Турмуш ўртоғим Мавлон ака билан ўнта набиранинг бува-бувисимиз. 1990 йил Ҳамза номидаги Давлат мукофоти, 1992 йилда эса Ўзбекистон халқ шоири унвони билан тақдирландим. Ижодкор сифатида нимагадир эришган бўлсам, бунинг сабабчилари аввало ўз онам Шарофат Хонназар қизи, отам Умматқулбой Худойбердиев, онаизорим Қаршигул Хонназар қизи, улардан бениҳоя мин­нат­дорман!­­
“ДИДЛИ ИЖОДКОР БЎЛСА, ШЕЪР ТАНЛАЙ БИЛАДИ”
— Бугунги кундаги кўпчилик қў­шиқ­ларни тинглаб, очиғи ранжийман. Савия масаласи ҳаминқадар бўлиб қолган. Ҳамма гап хонандада, агар дидли ижодкор бўлса, шеър танлай билади, исталган матнни қўшиқ қилавермайди. Буюртмага шеър ёздиришни оқламайман. Боиси китобдаги тайёр­ шеърда мавзу ва маъно­ кўлами ниҳоятда кенг ва чуқур, дард ҳам бўлади. Бундай шеърдан фойдаланиб, ёзилган қўшиқ юракка етиб бориши шубҳасиз. Афсуски, хонандаларимиз китоб варақлашга эринади.
Адабиёт катта меҳнатни талаб қиладиган соҳа. Максим Горький ўз вақтида “Кўп ва ҳар хил шоирлар керак”, деганди. Бугун шу даврга келдик, энди уларни саралаш керак, холос.
Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА тайёрлади.
Фотомухбир: Ислом РЎЗИЕВ.
http://darakchi.uz

Ўхшаш мақолалар:

  1. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдоши Марям ая хотираларидан (24-25)
  2. Гулнора Равшан: Яна баҳор келди, Сиз келмадингиз…
  3. Толиблар томонидан отилган Малола Юсуфзай шифохондан чиқди
  4. 5 мужчин принцессы Дианы, о которых не знал никто!
  5. Саудовская Аравия: споры о свадьбе старика и школьницы
  6. Сўзсиз сурат…
  7. Ешьте и пейте вволю, насос все выведет наружу: новое устройство для похудения удаляет пищу прямо из живота
  8. Муножот Йўлчиева: Муножот…
  9. Одил Ёқубов: Бойсун сафари…
  10. Венесуэладаги сайловда Уго Чавес ўринбосари ғалаба қозонган
  11. Ҳабиб Темиров: Қора қаср асираси. Қисса. (18-25)
  12. Муҳаббат ва севгининг таърифи
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 шарҳ

  1. Axmad hoji Xorazmiy says:
    08/18/2018 at 09:16-

    Аввал ҳеч айтмагандим, Ҳалима опа ранжиб қоладими, деб. Энди айтишга ўрни келди.
    Мен талабалик пайтида Боёвутда ўқув практикасида бўлганман. Ўшанда Халима опанинг биринчи эри билан танишиб қолгандим. У йигит тракторчи эди. Уларнинг уйида ҳам бирнеча бор бўлганман.
    Ўқиши учун оиласи бузилганини эридан эшитгандим. У йигит сал қўрсироқ эди. “Менга шоира эмас, рафиқа керак”, дерди.
    Ҳалима опанинг охирати обод бўлсин илохим.

    Reply

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94172 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 31355 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 31302 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 31265 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 31159 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 30912 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 30834 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 30826 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 30825 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 30824 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 30824 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 30822 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 30821 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 30821 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 30816 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 30815 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 30815 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 30814 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 30813 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 30813 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 30807 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 30807 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 30806 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 30806 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 30805 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 30805 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 30805 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 30801 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 30798 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 30797 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 30796 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 30791 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 30790 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 30790 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 30789 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 30788 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 30786 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 30785 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 30785 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 30784 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 30784 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 30783 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 30783 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 30781 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 30780 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 30779 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 30772 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 30771 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 30771 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 30769 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 30769 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 30769 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 30769 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 30768 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 30764 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 30763 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 30761 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 30760 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 30760 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 30759 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 30759 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 30758 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 30756 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 30755 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 30755 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 30755 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 30753 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 30749 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 30749 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 30747 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 30747 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 30744 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 30743 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 30742 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 30741 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 30741 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 30740 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 30738 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 30736 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 30734 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 30731 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 30728 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 30724 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 30720 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 30719 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 30718 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 30717 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 30717 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 30715 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 30714 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 30713 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30708 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 30706 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 30706 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 30705 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 30704 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 30704 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 30703 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 30703 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 30703 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 30703 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 30703 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 30703 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 30702 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 30702 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 30702 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 30701 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 30701 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 30701 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 30701 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 30700 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 30700 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 30699 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 30699 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 30696 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 30695 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 30694 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 30693 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 30692 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30677 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 30674 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 30673 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 30672 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 30672 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 30672 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 30671 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 30671 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 30671 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 30670 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 30668 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 30667 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 30665 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 30665 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 30664 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 30664 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 30664 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 30664 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 30662 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 30661 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 30660 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 30659 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 30657 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 30656 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 30655 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 30655 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 30655 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 30654 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 30654 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 30653 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 30653 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 30653 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 30651 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 30649 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 30648 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 30647 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 30647 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 30646 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 30646 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 30645 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 30642 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 30638 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 30637 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 30637 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 30636 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 30634 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 30634 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 30634 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 30633 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 30632 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 30632 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 30631 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 30631 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 30629 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 30628 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 30625 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 30625 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30620 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 30620 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 30620 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 30619 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 30619 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 30619 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 30614 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 30613 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 30613 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 30612 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 30612 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30611 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 30606 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 30603 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30602 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30601 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 30601 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30599 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30599 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30598 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30598 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30598 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30596 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30596 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 30594 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30594 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30593 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30593 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30591 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 30589 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30586 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30584 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30584 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30583 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30582 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30582 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30580 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30579 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30577 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30575 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30573 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30571 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30569 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30566 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30565 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30564 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30562 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30561 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30560 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30557 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30556 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30556 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30555 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30553 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30547 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30544 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган