"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Ўзбекистонга ташриф буюрди

Демократия сабоқлари, Дунё, Муҳаррир танлови | 17/08/2018 15:56-     14508 марта ўқилди

  Ўзбекистон Тожикистон билан ўзаро стратегик шерикка айланди (ФОТО)

август 17, 2018
  • Озодлик

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон бир неча марта қучоқлашиб кўришди.
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон бир неча марта қучоқлашиб кўришди.

Кўксаройда бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар якунида Президентлар Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзолади.

Ҳужжатда узоқ муддатли ва барқарор шериклик муносабатлари ўрнатиш мақсади, ўзаро ҳамкорликнинг стратегик йўналишлари белгиланган, деб хабар қилди president.uz сайти.

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини ҳам имзолади.

Шунингдек, саноат, стандартлаш ва сертификатлаш, чегарадан ўтказиш, таълим ҳужжатларини тан олиш, геодезия ва геология, қишлоқ хўжалиги, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка доир 27 та ҳужжат имзоланди. Жумладан, Сурхондарё вилояти билан Хатлон вилояти, Самарқанд вилояти билан Сўғд вилояти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик тўғрисида битимлар қабул қилинди. 

Тожикистон президенти Тошкентга ташрифида Шавкат Мирзиëевни ўзбекча олқишлади 

Давлат раҳбарлари бўлиб ўтган музокаралар ва эришилган келишувлардан мамнунлигини, Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома улар орасида алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 17 август куни эрталаб давлат ташрифи билан Тошкентга келди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Олий мартабали меҳмонни аэропортда кутиб олиш маросими Ўзбекистон тарихида биринчи марта “Ўзбекистон 24” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилди.

Тожикистон президентининг Тошкент аэропортида кутиб олиниши
Фотогалерея

Тожикистон президентининг Тошкент аэропортида кутиб олиниши

Эмомали Раҳмон Президентимиз ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

Аввалроқ Ўзбекистон президенти матбуот котиби Комил Алламжонов Фейсбукдаги саҳифасида Эмомали Раҳмоннинг давлат ташрифи дастурини жамоатчиликка эълон қилган эди.

Алламжоновнинг хабар қилишича, Тожикистон президенти Тошкентда Мустақиллик монументига гул қўяди ва шундан сўнг Кўксаройда давлат раҳбарларининг музокаралари бошланади. Музокаралар аввал тор, кейин кенг доирада ўтказилади.

Музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлигини янги босқичга кўтаришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Куннинг иккинчи ярмида “Ўзэкспомарказ”да Тожикистон маҳсулотлари кўргазмаси бўлади. Эмомали Раҳмон пойтахтдаги “Артел” заводига ҳам ташриф буюриши кўзда тутилган.

Шу куни Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг икки мамлакат санъат усталари иштирокида ўтказиладиган концертда қатнашиши режалаштирилган.

Тожикистон Президенти 18 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов, Бош вазир Абдулла Арипов билан учрашувлар ўтказади. Эмомали Раҳмон шу куни Самарқандга ташриф буюриб, диққатга сазовор масканларни зиёрат қилади.

Ташриф давомида дастурга ўзгаришлар киритилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу йил 9-10 март кунлари давлат ташрифи билан Тожикистонда бўлган эди.

ОЗОДЛИК

Тожикистон Президенти Тошкентга келди

Тожикистон Президенти Тошкентга келдиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон 17 август куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. 

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди. 

Аввал хабар берилганидек, ташриф асносидаги музокараларда икки мамлакат раҳбарлари Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 9-10 март кунлари Тожикистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар ижросининг боришини муҳокама қилиб, ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг, унга узоқ муддатли ва кенг кўламли тус беришнинг устувор йўналишларини белгилаб оладилар. 

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари, шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашадилар. 

Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини қабул қилиш, Стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани, турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги анъанавий қардошлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар тўпламини имзолаш режалаштирилмоқда. 

Тожикистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи дастуридан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов, Бош вазир Абдулла Арипов билан учрашувлар ўтказиш, Самарқанд шаҳрини зиёрат қилиш ҳам жой олган. 

ЎзА

Ўхшаш мақолалар:

  1. Фейсбук тармоғида тарқалган вирус ҳақида ёки Исмат Хушевнинг бунга нима алоқаси бор?
  2. Муҳаммаджон Обидов ҳақида икки фикр: Яхши ва ёмон — ижобий ва салбий…
  3. Наманган вилоят ҳокими Хайрулла Бозоровнинг «Кун.ўз» нашрига берган суҳбати
  4. ЭВРИЛ ТУРОН: ЗУЛМАТ ТУНДА ЧАҚҚАН ЧАҚМОҚЛАР…
  5. Юсуф Жума. Исмат Хушев жасорати (Табрик ўрнида)
  6. Абдусалом Шодмонов кетмас экан, ЎзТВда ҳали кўп раҳбар ўзгаради…
  7. Бош муҳаррирга мактублар: Айтсам тилим айтмасам дилим куяди!!!!
  8. Бутун дунё ўзбеги Сизга қараб турибди. Бошласангиз юради ташлаган изингиздан.
  9. Исмат Хушев билан юзма юз — Оқдарё ҳақидаги хатлар
  10. Энди бизни яхши кунлар бирлаштирсин (Ғофур Рахимовга тўйхат ўрнида)
  11. Намангандаги Тепақиёт қишлоқ аҳли ўз ҳокимидан нега норози?
  12. Аҳли Расул Муҳаммад: БЕГОНАНИ ЭМАС, ЖОНУ ЖИГАРИНГНИ ЧАҚИР!
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.