"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Исмат Хушев: Ўзбекистон буюк академикларни орзу қилади!

Бош мақола, Демократия сабоқлари, Муҳаррир минбари | 08/16/2018 09:05-     11125 марта ўқилди

Исмат Хушев: Ўзбекистон буюк академикларни орзу қилади!
Президент академиклар билан учрашди
Уларнинг чорак асрлик орзу умидлари ушаладиган бўлди
Академик Иброҳимжон Искандаров – ўзбек олимларининг новатор вакили
Мирзиёевнинг олим ва зиёлилар билан учрашуви – муҳожиротдаги ўзбек журналисти нигоҳида
1.
Ўзбекистоннинг янги Президенти Шавкат Мирзиёев амалга ошираётган яхши ва умидли ишлардан бири – олим ва зиёлиларга бўлган эътибор ва марҳамати, ғамхўрлик ва мурувватидир.
Бугун буни тан олмасак, миннатдор бўлмасак – уят бўлади.
Чунки, кеча бундай кунлар келиши олим ва зиёлиларининг тушига ҳам кирмаган эди…
2.
Мен Ислом Каримов тавсияси ва Шукрилла Мирсаидов қўллаб қувватлови билан “Ҳаёт ва Иқтисод” журналига Бош муҳаррир бўлганман.
Ватанимиз тарихида илк маротаба ўзбек тилида иқтисод нашрини чиқарган журналист сифатида қалбимда то ҳануз ажиб бир фахр ва ифтихор туяман.
Ана ўша шонли ва суронли дамларда Ўзбекистоннинг бир гуруҳ олим ва зиёлилари, олий ўқув юрти ректорлари, хусусан, академик Иброҳимжон Искандаров билан танишиш ва суҳбатлашиш бахтига муяссар бўлганман.
У киши катта олим, академик, республика Фанлар Академияси мулозими бўлишларига қарамай, доим журнал таҳририятига келиб, Бош муҳаррир сифатида мен – ҳали ўттизга ҳам тўлмаган ёшгина йигитча бошқарган редколлегия йиғилишларида шахсан иштирок этардилар.

қаландар ака билан

Суратда: “Ҳаёт ва иқтисод” – “Жизнь и экономика” журналлари Бош муҳаррири Исмат Хушев (чапдан биринчи) илмий раҳбарлари – академиклар Саидаҳрор Ғуломов, Владимир Ким ва Қаландар Абдураҳмоновлар билан…
У киши билан бирга Тошкент халқ хўжалиги институти (нархоз) ректори, иқтисод фанлари доктори, академик Саидаҳрор Саидаҳмедович Ғуломов, Қишлоқ хўжалиги институти (сельхоз) ректори, профессор Эркин Турдиевич Шайхов, Г.В. Плеханов номидаги РИАнинг Тошкент шаҳри филиали ректори, академик Қаландар Ҳожиевич Абдураҳмонов ва бошқалар ҳам редакцияга тез-тез келиб, йиғилишларимизда иштирок этиб  туришарди (Сурат берилади).
Ислом Каримов ва Шукрилла Мирсаидовлар бош бўлган Ўзбекистонда олим ва зиёлиларга бўлган давлат ва ҳукуматнинг ажиб бир меҳри ва мурувватидан юртимизнинг илм аҳли шод ва миннатдор эди…
3.
Кейин кўп ўтмай, Шукрилла Раҳматович Мирсаидов ҳукуматдан урилиб, давлат тепасида Ислом Каримовнинг ёлғиз ўзи ҳукмрон бўлиб қолди.
Ўзбекистон Президенти олим ва зиёлилардан, шоир ва ёзувчилардан секин аста узоқлаша бошлади. Аввал – номзодлик илмий ишларини ҳимоя қилиш ва ёқлаш жараёни, сўнг – сиёсатшунослик ва фалсафа каби бутун бир илм-фан йўналишлари таъқиқланди.
Қибрайдаги Ядро Физикаси каби қутлуғ ва муқаддас илм даргоҳларидан тортиб, Китоб, Ургут ва Майданакдаги само ва юлдузлар илмини ўрганувчи мунажжимлар халқаро Кенглик станциялари дохил, Ўзбекистон Фанлар академиясига қадар талон тарож қилинди. Она тилимизнинг бешиги бўлган зиз ва муборак Адабиёт илмий тадқиқот институтлари оёқ ости бўлди.
Ўзбекистондаги олим ва академиклар дунёсининг мисли кўрилмаган инқирози бошланди.
Алал оқибат, илм фан ва зиё, урфон ва ижод, маънавият ва маърифат вакиллари унутилган жамият ҳам секин аста таназзулга юз тута борди…
4.
Шу ўринда улуғ устоз ва олимларимизга нисбатан, қалбимда бир эътирозим, аламли бир луқмам ҳам борки, бугун шуни айтмасам бўлмас.
Улар мени маъзур тутсинлар, албатта, лекин инсоф билан айтганда, ўзбек олимларининг бугунги аччиқ ва аянчли тақдирида, маълум маънода, ўзлари ҳам айбдор.
Улар мустақилликнинг дастлабки куниданоқ, олимликнинг муборак байроғи ва муқаддас шарафини, узоқ ўйлаб ўтирмай, Президентнинг оёғи остига ташладилар. Улар Ислом Каримовни сўраб суриштирмай, бирданига академик қилиб сайлашди.
Улар Ўзбекистон Президентини академик қилиб, сафимизга қўшиб олсак, ўзимизга яхши ва “комфорт” бўлади деб ўйлашган, шекилли.
Лекин аслида бунинг тескариси бўлди…
5.
Албатта, бу борада олимларнинг ҳаммасини баб-баравар айблаш нотўғри, албатта.
Бу маломат ва надомат асосан уларнинг “илғор” ва “авангард” қисми бўлмиш – Ўзбекистон Фанлар Академияси раҳбарларига тааллуқли.
Олимларда – олимлик ғурури бўлиши керак. Улар Президентни Ўзбекистон академиклари сафига қабул қилиш асносида ўз навбатида унга нисбатан ҳақиқий олимга хос бўлмаган илтифот ва хушомадгўйлик, шакаргуфторлик ва тилёғмаликни бошлаб юбордилар.
Лекин шунга қарамай ўзбек олимлари учун бу “бағри кенглик” ва сертакаллуфлик оқибати жуда аянчли бўлди. Буни ўз даврида баралла айтадиган мард топилмади. Топилганда ҳам, нари борса, жаноб академикларнинг энг ҳақгўйлари ичидагина пичирлаб қўйиларди, холос…
6.
Янги Президентнинг олим ва академиклар билан учрашиб, уларга давлат ва ҳукумат эътиборини намоён қилгани менинг юрагимда Шавкат Мирзиёевга нисбатан алоҳида фахр ва ифтихор ҳиссини уйғотди.
Айни пайтда, ростини айтсам, ўзбек олимлари учун яхшигина сабоқ бўладиган бошқа бир ҳақиқатни ҳам кашф этгандай бўлдим.
Президентга академиклик унвонини тақдим этмасдан туриб ҳам – ҳурмат ва эътибор қозониш мумкин экан-ку деган яхши ва ёруғ, ойдин ва мунаввар бир туйғу эди бу…
7.
Бу дунёда биз билган ва билмаган ҳақиқатлар ҳам кўп экан.
Шулардан бири – ҳақиқий илм жафокаши ўз мавқеида туришни, олимлик ғурурини сақлашни ҳам билиши керак.
Мен шу ўринда юртимиз тарихида номи зарҳал ҳарфлар билан абадул абад ёзиб қўйилган таниқли ўзбек олимлари, машҳур академиклар, буюк Қори Ниёзий, Ҳабиб Абдуллаев, Теша Зоҳидов, Убай Орипов, Обид Содиқов,  Хадича Сулаймонова, Иброҳим Мўминов, Яҳё Ғуломов, Адхам Юнусов, Отабек Эшонов, Саъди Сирожиддинов, Муса Тошмуҳамедов, Ёлқин Тўрақуловлар кўз олдимга келади. Уларнинг муборак номларини ҳурмат ва эфтихор билан тилга олгим келади.
Бугунги олим ва академикларимиз уларнинг инсоний хислат ва фазилатларини, ғурур ва ифтихорларини ўзлари учун буюк қадрият ва ўлмас меърос сифатида авайлаб асрашларини, юракларининг энг тубида ҳамиша муқаддас сақлашларини орзу қилардим.
Академик – Академик деган буюк номга ҳар томонлама муносиб бўлиши керак…
8.
Ўзбек халқининг таниқли фарзанди, бетакрор олим, ажойиб ва камтарин инсон, машҳур академик Иброҳимжон Искандаров ҳам бошқа зиёлиларимиз каби умрининг сўнгги йилларида давлат ва ҳукумат эътиборидан четда қолиб келди.
Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келгач, тарих ҳеч қачон кечирмайдиган бу адолатсизлик ва диёнатсизликка барҳам берила бошланди.
Куни кеча янги Президентнинг илм фан вакиллари, олим ва академиклар билан учрашуви бунинг ёрқин мисолидир.
Ҳатто учрашув якунида уларнинг ҳар бирига минг АҚШ долларидан мукофот пулининг берилишини ҳам – давлат раҳбарининг уларга ва илм фанга қилинган ўша ноҳақлик ва адолатсизликлар учун қайсидир маънода узр сўраш ва гуноҳкорлик, бурчдорлик йўлидаги дастлабки меҳр ва мурувват ифодаси деб тушунмоқ керак.
Буни хориждаги баъзи ҳамкасб дўстларимизнинг қитмирлик ва худбинлик билан бошқача талқин ва ташбеҳлашлари мутлақо нотўғри ва ноҳақлик, бориб турган ноҳалолликдир…
9.
Майли, ортиқча ҳис ҳаяжонга берилмай, асосий мавзуга қайтсак.
Шавкат Мирзиёев билан бўлган ўша тарихий учрашувда академик Иброҳимжон Искандаров иштирок этди, биринчи қаторда ўтирди ва сўзга чиқди.
ЎзТВ намойиш қилган бу учрашув ва унда ўзим ёшлигимдан меҳр қўйган академик Иброҳимжон Искандаровнинг – давлат раҳбари олдида қувонч ва ҳаяжон билан сўзга чиққанини кўриб, олис Канадада туриб кўзимга ёш келди.
Бу – ўзбек олимларининг узоқ йиллар саробга айланган орзу умидлари учун тўкилган кўз ёшлар эмас эди.
Бу – не тонг ва ё не бахтки, саробга айланган ўша орзу умидларнинг янги Президент томонидан қайта тирилгани ва уларга яна ҳаёт бахш этилгани учун тўкилган қувонч ва шукроналик ёшлари эди…
10.
Улар бу дунёдан армон билан ўтиб кетганларида бу адолатсизлик ва диёнатсизликни ҳеч ким ва ҳеч қачон миллат юрагидан ювиб ташлай олмас эди.
Биз журналист ва ижодкорлар ҳам ўз вақтида дардимиз ва муаммаоларимизни айтиб, кўп йиғлаганмиз.
Лекин, минг афсуски, Каримов замонида бизни тинглайдиган, кўз ёшларимизни аритадиган одам бўлмади.
Шунинг учун ҳам журналист Исмат Хушев Бош муҳаррир бўлса-да, ўз юртини қўйиб, ўзга эллар сари юз буришга мажбур бўлди.
Бугун энди Ўзбекистонда халқни тинглайдиган одам бор.
“Дунё ўзбеклари” нашрига тошкентлик Холида исмли мухлисамиз ёзгани каби, Тангримга минг бора шукрлар бўлсинки, Ўзбекистон энди ишончли қўлларга ўтди.
Яратган Эгам сўнгги 25 йилда бизга илк бор раво кўрган бу бахт ва бу ишонч ҳеч қачон сўнмасин…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
Торонто шаҳри, Канада
8 январь, 2017 йил, якшанба оқшоми…

 

Суратда: Таниқли академик Иброҳимжон Искандаров (чапдан иккинчи), Президент маъмурияти раҳбари Зелемхон Ҳайдаров (иккинчи қаторда – ўнгдан биринчи)) Шавкат Мирзиёев билан бўлган учрашувда…

Исмат Хушев академиклар билан

Суратда: “Ҳаёт ва иқтисод” – “Жизнь и экономика” журналлари Бош муҳаррири Исмат Хушев (ўртада) Тошкент қишлоқ хўжалиги институти ректори, академик Эркин Турдиевич Шайхов (чапда) ва Тошкент халқ хўжалиги институти ректори, академик Саидаҳрор Саидаҳмедович Ғуломовлар (ўнгда)  билан. Тошкент шаҳри, 1994 йил.
https://www.youtube.com/watch?v=KUidMH6RCg8

 

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

11 шарҳ

  1. Axmad hoji Xorazmiy
    01/09/2017 at 6:45 PM  (Edit)

    Яшанг, аччиқ, лекин ҳақ гапларни ёзибсиз.
    Совет академиклари шунча хўрласада Хрушчевни академикликка сайламай олимлик обрўсини сақлаб қолишганди.
    Ўзбек академиклари И.Каримовнинг “Менинг давлатимда энг бадавлат одам олимлар бўлади. Академик бир ойлик маошига машина олиб минади” деб алдаганига чув тушиб шарманда бўлишди.
    Ишонасизми, академикларга 13 минг сўм (2 доллардан сал кўпроқ) гонарар берарди Каримов, манашунга ўйинчоқ машина олиб минавер, деб.

    REPLY
  2. Исмат Хушевга
    01/09/2017 at 5:41 PM  (Edit)

    Ўзбекистоннинг янги президенти жуда яхши бошлади. Биз ҳам худди Сиздек унга ишонган эдик. Мана шу мақолангизда ҳам Мирзиёевга ҳаддан зиёд ишонч мавжуд. Биз сизни яхши кўрамиз. Шунинг учун ҳам энди Исмат Хушевнинг халқ олдида юзи шувит бўлиб қолмаса деган хавотирдамиз. Мана, икала такасалтанг куёвларини ҳам ўйламай нетмай жуда катта мартабаларга ўтқазгани ҳақида ўқидик. Лекин бу хабарни Дунё ўзбеклари негадир бермади. Уялганингиздан бермагансиз деб ўйладик. Энди эса Ўзбекистонга бир ойлик визасиз келиб кетишни ҳам бекор қилди. Бу Мирзиёевнинг сайловолди ўйини эканини ҳушёр сиёсатчилар ўшанда айтишган эди. Сиз уларга ишонмадингиз. Кўкларга кўтариб мақтай бошладингиз. Мана оқибати…

    REPLY
  3. Akram Khabibullaev
    01/09/2017 at 5:31 PM  (Edit)

    Эсласангизлар Каримов ҳам фаолиятининг бошланишида шунга ўхшаш яхши ишлар қилган эди. Тарихчи олимлар, журналистлар, ҳатто ББС, Озодлик мухбирлари билан ҳам учрашган эди. Кейин нима бўлди … Ўла ўлгунча Исмат Ҳушевга ўхшаган журналистлардан мақтов эшитди. Бетга айтганнинг заҳри йўқ. Энди янги юртбошига ҳам Исмат Хушев тахминан 20- 25 йил маддоҳлик қилади шекилли.

    REPLY
  4. Tangrim dini – Turkiylar dini
    01/09/2017 at 3:01 PM  (Edit)

    Мақолани жуда боплаб ёзибсиз. Бу соҳани жуда яхши билар экансиз. Биздаги академикларга ўзлари яратган кашфиётни амалга ошириш учун давлат ёрдам бермайди. Натижада олимларимиз гадой сингари бўлиб қолишган. Ким бир сўм берса ўшанинг қўшиғини айтади. Олимлик ғурури бўлиши учун улар пулга зор бўлмасликлари керак.

    REPLY
  5. Мамаёқуб Ҳамроев
    01/09/2017 at 2:18 AM(Edit)

    Сизнинг холис мулохаза ва фикрларингиз учун катта рахмат Исмат ака!
    Биз бугунги кунларда ўзимизнинг иродамизга қариш боролмаган холда,ўтган чорак аср умримизни афсус ва надоматлар бирла эслашга мажбур эмас,балким махкуммиз.
    Кўхна тарихдан маълумки,илм ахлини қўллаб қувватлаган хукмдорлар мамлакат хаётида жуда улкан муваффақиятларга эришишган.
    Ҳалқи фаровон,мамлакати тинч ва осойиш бўлган,юрт бойлигига бойлик қўшилган.
    Ва албатта ана шундай хукмдорларни тарих токи бугунги кунларгача ажиб бир энтикиш билан ёд этади ва уларнинг замони юксалиш даври бўлиб тарихга кирган.
    Президентимиз жуда тўғри иш қилдилар!!!
    Гап ўша берилган минг доллар пулда эмас,аксинча илм дарахтига шундай ажойиб озиқ берилдики,биз унинг хосилини шу лахзадан эътиборан сезиб бошладик.
    Яшаш билан яшашнинг фарқи бор,чорак асрда тирик қолган АКАДЕМИКЛАР яна яшайверишар эдилар,аммо хосилдан умид қилиш ахмоқлик эди.
    ОЛИЙ ИЛМ АХЛИДАН,АКАДЕМИКДАН КЎРА САХНАДАГИ ЯЛЛАЧИНИНГ ЭЪЗОЗ ТОПГАН,ҚУТУРГАН ЗАМОНИНИ КЎРДИК!!!
    Бу дегани атайлаб ҳалқни муте ва онгсиз холда ушлаб туриш учун қилинган қўпорувчилик харакатилари эди деб бахо бермасдан илож йўқдир!
    “ҚУЛЛАРНИ КЎПАЙТИРАМАН ДЕСАНГ МУСИҚА ЯРАТ” НЕРОН ушбу гапни айтганига хам 21 асрдан ошди.
    Мен айрим тўйларни интернетдан кўриб,улардаги хамюртларнинг қилиқларини кўриб роса куйинган эдим.
    ДАХШАТ! Инсоннинг одамгарчиликдан чиқишига катта мухлаь шарт эмас экан.
    Тўғри айтасиз Исмат ака! Холиданинг чин юракдан ёзган хати,айрим ёзувчиларнинг ёстиқдек келадиган китобидан кўра кучлироқ фикрга эга.
    Чунки ундан эртанги кун учун бўлган буюк ишонч порлаб турибди.
    Ана шу порлоқ нур сўнмасин.
    Бир пайитлар биз Академик билан учрашиб қолиб бир оғиз сўзини эшитсак фахрланиб юрар эдик,дўстларимизга тинимсиз мақтанар эдик.
    Шундай замонлар келди,ОТАРЧИ билан учрашиб қолганлар ёки тўйига чақирганлар гердаядиган замонларни кўрдик!
    Бу миллат таназзулидан дарак эди!
    Яратган эгамнинг ўзи бизни ана шу фалокатдан асраб қолиб,мамлакат тақдири ишончли қўлга ўтди.
    Ташланаётган ишончли қадамлар бунга кафолат бера олади!!!

     

  6. 5 шарҳ

    1. Ozodbek
      01/11/2017 at 4:35 AM  (Edit)

      Ex ismataka talantizga qoyil

      REPLY
    2. Исмат Хушевга
      01/11/2017 at 4:32 AM  (Edit)

      Барака топинг, нима ёзсангиз хам самимий ёзасиз, укиб булиб, нега тез тугаб колди деб уйлайди одам. Академикларнинг юрагида ётган дардни кузгаб, унга жуда тугри ташбех куйгансиз. Мен узим олимлар оиласиданман. Адам 61 ёшда вафот этдилар. Академик Зиёдуллаевнинг шогирди эдилар. Оиламиз билан укиб, сизга тасанно айтиб утирибмиз хозир. Афсус адамиз улиб кетдилар бу кунларни курмай. Каримовни академик килган ялтокилар улдиришди адамизни…

      REPLY
    3. Muxlis
      01/10/2017 at 1:48 PM  (Edit)

      Ismat aka, batafsil maqolangiz uchun rahmat. Sizda ajib bir uslub bor. O’quvchini toliqtirmaysiz.

      Qadamlar to’g’ri tashlanyapti, asosiysi haq yo’lda bardavom bo’lishlik. Agar nafaqat rahbariyat, endi halqimiz ham maddohlikni yig’ishtirib qo’yib, bu hayrli ishlarda hammamiz yelkadosh bo’lsak, hamma o’z sohasida sidqidildan ishlasa nasib etsa yana akademiklarimiz, ilm ahli ko’payadi.

      REPLY
    4. Ozodbek
      01/10/2017 at 4:53 AM  (Edit)

      Atrofiga amaldorlarni toplab olgandan kegin karimovni yolini davom ettirmasiga kafolat beraolasizmi ismat aka javobingizni kutaman.

      REPLY
    5. Axmad hoji Xorazmiy
      01/10/2017 at 4:19 AM(Edit)

      Ҳадисда “Бировнинг олдида шу одамнинг ўзини мақташ макрухдир” деган ўгит бор. Шу асосда мен И.Хушевни “Дунё ўзбеклари”да мақтамасликка ҳаракат қиламан. Лекин айрим пайтлари иложи бўлмай қолади.
      Сабаби шуки, мен бирон муҳаррир ўз газетаси(сайти)да ўзи танқидланган материални босганни кўрмаганман. Хушев бўлса нафақат ўзи танқидланган, ҳатто ўзи ҳақоратланган материалнида босаверади.

      Ўрни келганида (шу баҳонада) ўзимнида мақтаб қўяй. Чорак асрлик тадқиқотларим асосида Ўзбекистон илмида “Фитоценозлар агрохимияси” йўналишига асос солганман. Бу ишларим Ўзбекистон Фанлар Академияси мукофотига сазавор бўлган.
      Қиссадан ҳисса шуки, И.Хушев ҳам Ўзбекистон журналистикасида “Ўз-ўзини танқид” деган йўналишга асос солмадимикан?

       

    6. 1 шарҳ

      1. Tangriyor
        03/22/2017 at 5:32 PM  (Edit)

        Мақолани боплаб ёзибсиз. Лекин мева бермаган дарахтни кесиб ташлашади. Шунча олимларимиз бор экан аҳволимиз хароб. Йигитлар мардикор ва қизлар эса Дубайда. Олимларимиз яхши бўлса нега бизда янги ишлаб чиқариш заводлари қурилмаяпти ва иш жойлари яратилмаяпти. Демак олимларимиз ишламаяптими? Ёки давлат ҳоҳламаяптими янги завод қуришни? Бу саволларнинг жавобини топиш керак!

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев – ББС жаҳон хизмати: Шавкат Мирзиёев 100 кунда нималарга эришди?
  2. Исмат Хушев: Башорат опанинг изтироблари (Бугун Улуғбекнинг туғилган куни)
  3. Одил Ёқубовнинг издоши, Муҳаммад Али сафдоши, Исмат Хушевнинг устози
  4. Исмат Хушев: Ўзбек мухолифатининг саксон ёшли Оқсоқоли…
  5. Мамадали Маҳмудовга 3000 АҚШ долларига яқин ёрдам пули юборилди (10 мақола)
  6. Шуҳрат Тошпўлатов – Ўзбекистон МХХ раисининг ўринбосари этиб тайинланди…
  7. Исмат Хушев “Озодлик”да Самандар Қўқоновнинг қамалиш тарихи ҳақида
  8. ИСМАТ ХУШЕВ: МУСТАҚИЛЛИК САБОҚЛАРИ (Сталинча бошқариш сиёсати)
  9. Исмат Хушев: Махсус хизмат салтанатининг фармацевтика синдикати (2)
  10. Исмат Хушев билан 20 минут – Турк сериаллари ҳам шантаж ва саботаж қурбоними?
  11. Исмат Хушев билан 20 дақиқа – ДХХ тўсган интернет яқинда очилади
  12. Исмат Хушев: СНБнинг даюси – ХДПнинг раиси (Тўртинчи танқидий мақола)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 шарҳ

  1. Axmad hoji Xorazmiy says:
    08/16/2018 at 13:02-

    Бу коммент нашр қилиш учун эмас!
    “Буюк академик” ибораси қулоққа ғалати туюлар экан. Мен ҳеч қачон “Буюк академик”, “Буюк профессор” ёки “Буюк доцент” каби ибораларни учратмаганман. Бунинг ўрнига “аллома” сўзини қўлланган дуруст эмасми?
    Эътибор берсангиз, қадимий китобларда “Буюк олим” ўрнига “Аллома” ишлатилган.
    Умуман “Буюк” “Улуғ” термини асосан Аллоҳга нисбатан ишлатилади. Чунки булардан юқори тушинча йўқ. Шунинг учундир балки, Қуръонда Аллоҳга ёқимсиз сўзлардан бири “Шаханшох” (шохлар шохи) калимаси экан.
    Сиз кўпинча Абдулла Ориповни (уни мен ҳам яхши кўраман) “Буюк” “Улуғ” шоир деб шоирлар даражасига охирги чизиқни қўясиз. Агар шундай бўлса, ҳазрати Навоини нима деб атаймиз? Шаханшох деганига ўхшаб “Буюклар буюги” деймизми? Ундан ҳам зўрроғи бўлса нима деб атаймиз?
    Айбга буюрмайсиз маҳмадоналигим учун.

    Reply

Жавоб ёзиш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 87432 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: Мен шоирман, истасангиз шу…  - 35814 марта ўқилган
    • Президентнинг Давлат маслаҳатчиси, ёзувчи Хайриддин Султоновга  - 34980 марта ўқилган
    • Последние слова Стива Джобса на смертном одре  - 34931 марта ўқилган
    • МХХ ходими гувоҳлигида қабул қилиб олинган олтин динорнинг аянчли тақдири…  - 34623 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент ЎзТВ раисини нега ишдан олди?  - 34600 марта ўқилган
    • “МХХ раиси Рустам Иноятовнинг сиёсий портрети”га келган изоҳлар…  - 34502 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ҳукмдорга таслим бўлмаган ўзбек олигархи… (2-якуний қисм)  - 34473 марта ўқилган
    • Турсунхон Худойберганов Президентнинг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди  - 34453 марта ўқилган
    • Raw: Tourists Brave Glass-Bottom Bridge – China’s first glass-bottomed suspension bridge  - 34426 марта ўқилган
    • 10 счастливых стран мира и 5 стран с самым высоким уровнем жизни  - 34384 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ШУКРУЛЛО ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУННИНГ 95 ЙИЛЛИГИГА  - 34362 марта ўқилган
    • Tiger Shark Ballet with Vincent Canabal  - 34355 марта ўқилган
    • Миллиардер без миллиарда: Чак Фини – удивительный человек.  - 34307 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти, Бош вазир, Бош прокурор ва Қашқадарё вилоят ҳокимига  - 34303 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Ўзбекистон Президентига  очиқ хат….  - 34279 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Интернет – адоват майдони эмас! (Анвар Назировга жавоб ўрнида)  - 34199 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 3-қисм  - 34152 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари”нинг садоқатли ва меҳр-муҳаббатли ўқувчиларига  - 34151 марта ўқилган
    • Исчезнувший самолёт приземлился через 37 лет (Видео)  - 34120 марта ўқилган
    • Эксперимент с чемоданом – В мире удивительного…  - 34055 марта ўқилган
    • Бош прокурор И.Б.Абдуллаев, Ички Ишлар вазири А.А.Аҳмадбоевларга  - 34012 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга бағишланган шеърларнинг ёзилиш тарихи ҳақида… (Видео)  - 33896 марта ўқилган
    • Отиб ташланган Андижон… (Русчадан Исмат Хушевнинг эркин таржимаси) 5-якуний қисм  - 33889 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари: ИМТИЁЗ ВА МАСЪУЛИЯТ (2-8)  - 33880 марта ўқилган
    • Ёлғонинг умри қисқа (“Озодлик” радиоси раҳбарига)  - 33818 марта ўқилган
    • Одил Ёқубовнинг издоши, Муҳаммад Алининг сафдоши, Исмат Хушевнинг устози  - 33768 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Генераллар ўйини”даги Бек – Ғофур Раҳимов образи…  - 33767 марта ўқилган
    • Ўзбек ёзувчиси асарлари халқаро мукофотга тавсия этилди  - 33741 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Гулнора Каримова билан Филипп Киркоровга  - 33738 марта ўқилган
    • Навбаҳор Имомова – “Вашингтон чойхонаси” меҳмони…  - 33694 марта ўқилган
    • Бирлашган Миллатлар ташкилоти раисига ўзбек ойдинларидан мурожаат  - 33686 марта ўқилган
    • Ташпулат ЮЛДАШЕВ: С ЮБИЛЕЕМ, ДРУГ! (Предатель ли Сергей Ежков?)  - 33675 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: “ЎЗ ГАЗИНИ РУСГА БЕРИБ, ТЕЗАК ЁҚҚАН ЎЗБЕГИМ!”  - 33654 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: ХУШВАҚТ МИСГАР БОБОМ ҚИССАСИ (Бешинчи, якуний қисм)  - 33621 марта ўқилган
    • МХХ раисининг биринчи ўринбосари ҳибсга олинди. Раис қачон қамалади?  - 33610 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргузаштлари” Иккинчи китоб, биринчи боб  - 33573 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Мирсаидов билан танишув (Иккинчи китоб, 6-боб)  - 33572 марта ўқилган
    • Шогирд: Устоз “Ёшлар” телеканалига раҳбар бўлиб ютдими, ютқаздими?  - 33553 марта ўқилган
    • Туркияда кеча кутилмаган сиёсий воқеа рўй берди…  - 33546 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – “Юсуф Жума билан суҳбатлар” туркумидан (4-қисм)  - 33521 марта ўқилган
    • Эксперт: ИГИЛ может дойти до Средней Азии  - 33497 марта ўқилган
    • Жамоатни йиғлатган дуо ёхуд бир онанинг бошидан кечирганлари  - 33396 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сайрга кетган йигит… (2) (Абдуманноп Пўлатнинг порлоқ хотирасига)  - 33378 марта ўқилган
    • “Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат”га келган изоҳлар  - 33376 марта ўқилган
    • Бишкек: Телефон суҳбатини ким ëзиб олгани ўрганилмоқда  - 33350 марта ўқилган
    • Фарғоналик аёл эрининг ўлимида “орган ходимларини” айблаяпти  - 33348 марта ўқилган
    • Дадахон Ёқубов: Бу улуғ инсон дарё эди, уммон эди  - 33345 марта ўқилган
    • Самарқандда мединститут ўқитувчиси порахўрлик айби билан ҳибсга олдинди  - 33306 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Ўзбекистон: ИШИД ва қўрқув фазоси  - 33287 марта ўқилган
    • Андижон: Муҳаммад Юсуфнинг Марҳаматдаги қабри ва уйига зиёрат…  - 33272 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 33271 марта ўқилган
    • Сиз севган шоирлар – Йўлдош Эшбек: Мен сени севаман, йиғлаётган қиз!  - 33215 марта ўқилган
    • Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат  - 33205 марта ўқилган
    • Dmitri Shostakovich – The Second Waltz  - 33203 марта ўқилган
    • Саратонни тумов каби даволаш йўлини топган ўзбек фармацевти  - 33192 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шимолий вокзалдаги Темир йўл милицияси ҳибсхонасида (3-3)  - 33191 марта ўқилган
    • Фокусник мирового масштаба. This may be the best Card Trick Ever….Fantastic!!  - 33179 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкентдаги фоҳишалар резиденцияси (Иноятов ва Ҳайдаров жанги) -1  - 33175 марта ўқилган
    • Вы украли у нас мечту, господин президент! (Видео)  - 33161 марта ўқилган
    • “Америка овози” – “Дунё ўзбеклари” меҳмони: Одил Рўзалиев Торонтода (Видео)  - 33148 марта ўқилган
    • Первый российский автомобиль сделали 120 лет назад, но царь его не заметил  - 33122 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сахаровга ўзбек халқи номидан эълон қилинган лаънат тафсилоти  - 33107 марта ўқилган
    • Озод Тўраев: Ўзбек халқининг дин танлаш ҳуқуқи…  - 33088 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ельцин билан учрашув (2-2)  - 33049 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикаси Олий раҳбариятига  - 33033 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ислом Каримовнинг ҳокимиятга келиши (2-китоб, 5-боб)  - 33014 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бош муҳаррирликка тайинланиш (2-китоб, 7-боб)  - 32995 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги гўзал суҳбати  - 32980 марта ўқилган
    • The 100 best photographs ever taken without photoshop  - 32965 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дадахон Ёқубов: “Ассалому алайкум, баҳор!”  - 32845 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 32832 марта ўқилган
    • Мурод Раҳмон: Азиз юртбошига (Шавкат Мирзиёевга қутлов)  - 32827 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Насриддин Муҳаммадиев бошқача эди… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 32824 марта ўқилган
    • Сурхон ёшлари: Қўноқлигу собитлик вақт ҳукмида (Иқбол Мирзо билан суҳбат)  - 32790 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: СНБда нима гаплар, жаноб Иноятов!  - 32771 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Академик Сахаров (2-4)  - 32760 марта ўқилган
    • Мама, она и в Африке Мама! Желаем вам приятного просмотра (32 фото)  - 32725 марта ўқилган
    • Фарғонада ука ўз акасини чавақлаб, Шаҳрихонсойга улоқтирганликда гумонланмоқда  - 32724 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Диний экстремизм таҳдиди борми?  - 32723 марта ўқилган
    • Файласуф Маҳмуд Йўлдошев марҳум шоир Шукур Содиқ ва унинг ибратли ижоди ҳақида  - 32709 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ислом ака билан танишув (2-3)  - 32688 марта ўқилган
    • Узбекская литература и культура понесли тяжелую утрату…  - 32668 марта ўқилган
    • Амирқул Карим: Шоир дўстим Мухтор Комил ҳақида сўз… (“Ўтганлар ёди”)  - 32600 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой молиявий пирамида ташкил этганликда айбланмоқда (1)  - 32587 марта ўқилган
    • Ўш шаҳар милициясининг асосчиси ва биринчи бошлиғи  - 32584 марта ўқилган
    • Сколько стоит политическое убежище в Незалежной…  - 32576 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Чироқчига поезд ваъда қилганим  - 32560 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги суҳбати  - 32556 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари (2-китоб. Муқаддима)  - 32555 марта ўқилган
    • Солнце, Луна и звезды: лучшие астрономические фотографии года  - 32545 марта ўқилган
    • ЎзТВ намойиш этади: Фахш йўлига кирган қиз билан сухбат…  - 32526 марта ўқилган
    • Қудратхўжаевнинг қалб дафтари (“Уч илдиз”)  - 32514 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 32496 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ депутати, таниқли журналист Дадахон Ёқубовдан янги йил табриги  - 32492 марта ўқилган
    • “Озодлик”да Самарқандлик миллионер аёл Шоира Хасанованинг “Озод Назар”и…  - 32490 марта ўқилган
    • «Буритошу не стыдно под узбекским флагом “не замечать” вороватых коллег?”  - 32486 марта ўқилган
    • Усман Хакназаров: Кто лидер по вывозу капитала из Узбекистана?  - 32483 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 2-қисм  - 32480 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой ҳақида: Баланд учган бургутнинг овчиси ҳам кўп бўлади… (2)  - 32471 марта ўқилган
    • Брюссель аэропорти ва метросида портлашлар, қурбонлар сони ортмоқда  - 32455 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: Ислом Каримов даврига баҳони замон беради, Юсупов эмас  - 32455 марта ўқилган
    • Шуҳрат Тошпўлатов – Ўзбекистон МХХ раисининг ўринбосари этиб тайинланди…  - 32434 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 32427 марта ўқилган
    • Ай да сказки! Потрясающие иллюстрации Татьяны Дорониной  - 32423 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Одил Рўзалиев туғилган кун!  - 32416 марта ўқилган
    • Лазиз Тангриев – Ўзбекистон Матбуот ва Ахбарот агентлиги Бош директори!  - 32409 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Султонпошша Удаева: Оқ илон, оппоқ илон…  - 32383 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон – Ватаним маним” кўрик танловига: Яшариб бораётган Андижон! (2)  - 32383 марта ўқилган
    • Фарғона: Президент топшириғи асосида уй-жойлар берилди…  - 32381 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ал-Шабабга Трамп баёноти қўл келди  - 32371 марта ўқилган
    • “Портлашлар Эрдўғон партияси июндаги сайловда ютқазганидан сўнг бошланди”  - 32358 марта ўқилган
    • Бош прокуратура: Гулнора Каримова қамоқда…  - 32356 марта ўқилган
    • Тоғай МУРОД: КУНДАЛИК ДАФТАРДАН (“ЁДНОМА”)  - 32333 марта ўқилган
    • Акмал Саидовга: Нимани кутаяпсиз? Президентнинг “мастер класс” ўтишиними?  - 32325 марта ўқилган
    • Ўз оиламни ҳалол боқай деб четга кетган муҳожирлар Ватан хоиними?  - 32307 марта ўқилган
    • Рус тилида гаплашадиган ўзбек ҳамюртларимиз ҳақида…  - 32299 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов первым начал бороться с коварной принцессой…  - 32281 марта ўқилган
    • Якшанбада кўл бўйига қилдик сайр, Уй жой, рўзғор ташвишлари, сенга хайр…  - 32261 марта ўқилган
    • “Тошкентда кўрилаëтган хавфсизлик чоралари “Озодлик”нинг “Қурултой”ида  - 32245 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Етмиш ёшлик самимият (Журналист Анвар Усмоновга табрик ўрнида)  - 32239 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Авлиё бўлиш осонми ёки дин ниқобидаги фирибгарлик  - 32236 марта ўқилган
    • Анвар қори Турсунов: Менга туҳмат қилишмасин, соатим олтиндан эмас!  - 32223 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (1-қисм)  - 32221 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргўзаштлари” (2-китоб. Сўзбоши: М.Сатторов)  - 32204 марта ўқилган
    • Суҳайлий: Шеърларимни ғаламис кимсалар ўқиб, эътироз билдиришибди…  - 32187 марта ўқилган
    • Президентга шеър ёзиб, балоларга қолдим мен – Ҳаммадан узр сўраб, Суҳайлий…  - 32177 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дилмурод Жумабоев бугун туғилган кун. Табриклаймиз!  - 32161 марта ўқилган
    • Ҳамроқул АСҚАР: АБДУМЎМИН ЎТБОСАРОВ ЁДИ  - 32156 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Бош прокурори Бахтиёр Абдуллаев Президент сиёсатига қаршими?  - 32141 марта ўқилган
    • Случай в очень счастливой семье | Квартал (Видео)  - 32122 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 1-қисм  - 32115 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига бугун роппа роса тўққиз ой бўлди…  - 32080 марта ўқилган
    • 23 йил тақиқланган Шерали Жўраев миллий телеканалда чиқди (ВИДЕО)  - 32040 марта ўқилган
    • Ислом Каримовнинг ўлими МХХ учун қимматга тушди…  - 32034 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШОҲ БИЛАН ШАЙХ ТЎҚНАШУВИ ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН ЭДИ? (1-қисм)  - 32013 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти сўлим водийнинг дилбар Наманганига ташриф буюрди  - 32007 марта ўқилган
    • Ўзбек журналисти Ватан байроғи кўтарилган АҚШдаги гей-парад ҳақида  - 32005 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиëев: “Милицияни ўғри қилган ўзимиз”  - 31996 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Президент ўзбек халқининг эртанги кунга ишончини тиклади!  - 31996 марта ўқилган
    • Насриддин билан яккабоғлик қудамнинг келин олиш базмида бирга эдик…  - 31996 марта ўқилган
    • Холида: Мамаекуб ака неча йилдан бери Лангарим деб куюб енасиз…  - 31985 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (1-мақола)  - 31979 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти аъзоларидан  - 31975 марта ўқилган
    • Президентга хориждаги ўзбек мухолифати ҳақида ҳуқуқ фаолларидан мактуб  - 31972 марта ўқилган
    • ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ БОШ ВАЗИР БЎЛГАН ТОЖИК КУЁВИ  - 31968 марта ўқилган
    • Шерали Жўраев оиласида: Йилнинг энг шов-шувли никоҳ кечаси!  - 31967 марта ўқилган
    • Сегодня День рождения Генерального секретаря МОПЧ М.Захидова. Поздравляем!  - 31953 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ТЕЛЕВИДЕНИЯСИ ДИКТОРЛАРИГА “ОЧИҚ ХАТ”…  - 31939 марта ўқилган
    • Саид Абдулазиз Юсупов: Террорчининг миллати бор!  - 31926 марта ўқилган
    • Кичик Ислом Каримов ўзбек прокуратурасини айблади (ВИДЕО)  - 31917 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: Бу такрорда илоҳийлик бор…  - 31916 марта ўқилган
    • ҚУТЛУҒ, МУБОРАК БЎЛСИН АЙЁМ, ШАҲАНШОҲИМИЗ!     - 31916 марта ўқилган
    • Президентни ҳақоратлаш жиноят эканини наҳотки судья билмаса?  - 31908 марта ўқилган
    • Никто не ожидал от него такого выступления  - 31897 марта ўқилган
    • Якшанба – дам олиш куни: Козим Қаюмов – Атиргуллар очди чирой – Чархпалак…  - 31891 марта ўқилган
    • Қодиржон Ботировнинг уйи Бакиевга берилганидан маҳкамага шикоят қилинди…  - 31890 марта ўқилган
    • Ғафур Раҳимов Мирзиëев шарофати билан Ўзбекистонга қайтади  - 31887 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Кўзингизни очинг, жаноб Президент, имконни бой бераяпсиз…  - 31881 марта ўқилган
    • Бетавфиқ раҳбарни сўкканим учун, Уч йил ётар бўлсам ётганим бўлсин…  - 31877 марта ўқилган
    • Мираброр Усмоновни “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида  - 31872 марта ўқилган
    • Президент ва Бош вазирга: Уйбузар ҳоким ишдан кетди, зарарни ким тўлайди?!  - 31870 марта ўқилган
    • Бошловчи Қуддус Аъзамга: Мен Сиз ва Сизга ўхшаш маддоҳлардан жирканаман…  - 31861 марта ўқилган
    • Муҳаммад ИСМОИЛ: МИРЗИЁЕВГА ИШОНСА БЎЛАДИМИ? (2-мақола)  - 31841 марта ўқилган
    • МХХ раиси яхши одам бўлса, менга Россия ўрмонларида пишириб қўйибдими?  - 31821 марта ўқилган
    • ИШИДга қўшилган тожик полковнигининг янги суратлари тарқалди  - 31811 марта ўқилган
    • Биринчи қадам ҳамиша оғир, аммо миллатнинг қаддини барибир тиклашимиз керак!  - 31810 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: ШАФОАТ РАҲМАТУЛЛО ТЕРМИЗИЙГА БАҒИШЛОВ (“ЁДНОМА”)  - 31799 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 31799 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: ББС ўзбек хизматининг расмий вакили Тошкентга келди  - 31798 марта ўқилган
    • Қашқадарёлик шифокорлар ўлмаган чақалоқни “ўлди”га чиқаришди…  - 31792 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга: Исмат Хушевни Ўзбекистонга қайтариш керак!  - 31784 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Афсус, энг чиройли гулнинг ҳам бир кун, Сўлиб, оёқ ости бўлмоқлиги бор  - 31782 марта ўқилган
    • В Швейцарии все будут получать 2 250 евро в месяц. Даже не работая  - 31777 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (2-қисм)  - 31776 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Ботир Қодиров: Йиғлайсанму  - 31773 марта ўқилган
    • Мирзиёев ЎзТВ раҳбарига: ‘Озодбекка мешать қилма!‘  - 31763 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткор – Умида Мирҳамидова: Оқ атиргуллар…  - 31748 марта ўқилган
    • Профессор Гого Ҳидоятов: Турон тарихи. Кириш 1-қисм “Ўтганлар ёди” туркумидан  - 31742 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: СЎНГГИ МАНЗИЛДАН РЕПОРТАЖ…  - 31739 марта ўқилган
    • Қаландар Қарноқий тимсолида Қарноқ қишлоғига сафар тарихи  - 31739 марта ўқилган
    • Одамларнинг ювиниш учун оддий ҳаммоми йўқ, лекин данғиллама тўй қилгиси келади…  - 31738 марта ўқилган
    • Оддий фукаронинг мухбирларга хати ва унга “Дунё ўзбеклари” муносабати  - 31738 марта ўқилган
    • Президентга: Уюшмани отбозорга айлантирган Муҳаммад Али кимнинг эркаси?  - 31734 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкент шаҳар милицияси (ГУВД) ҳибсхонасида (3-китоб, 4-боб)  - 31725 марта ўқилган
    • “Дунё узбеклари” представляет: “Ху из мистер Сафаев?”  - 31719 марта ўқилган
    • Ҳоким ўринбосари, kun.uz мухбиридан қўлингни торт!!!  - 31715 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Нусрат Раҳмат туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31714 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов не смог приехать на похороны брата в Узбекистан  - 31712 марта ўқилган
    • ЎзТВ режим хизмати раҳбари, СНБ ходими А.Шодмоновга бағишлов  - 31706 марта ўқилган
    • Олтин девор. Ўзбек спектакли – Ғани Аъзамов (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31705 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Қариндошлараро никоҳ – ирсий ва наслий чоҳ  - 31700 марта ўқилган
    • Миллий мафкурани қайта кўриб чиқиш вақти келмади…ми? – “Кун.ўз”  - 31699 марта ўқилган
    • Открытое письмо Министру Внутренних Дел РУ генерал-лейтенанту А.А. Ахмедбаеву  - 31699 марта ўқилган
    • Ўктам Исматов Президентга: Судларнинг аҳволи Сиз айтгандан ҳам бадтар экан…  - 31693 марта ўқилган
    • Лола Хатамова объявилась в публичном пространстве. Долго ждали этого дня…  - 31686 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар  - 31683 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Самандар Қўқоновнинг қамалиш тарихи ҳақида  - 31682 марта ўқилган
    • Фароғат Камолова Жиззах туманидаги Мўлканлик қишлоғида туғилган…  - 31678 марта ўқилган
    • АБДУЛЛА ОРИПОВ – ДАҲО!!! (Биринчи мақола)  - 31671 марта ўқилган
    • Омон Матжон: Евтушенко Ўзбекистонга бегона эмасди  - 31654 марта ўқилган
    • МХХга қарши уларнинг қинғир ишларини ошкор қилиш орқали курашиш керак  - 31650 марта ўқилган
    • Талантли ўзбек шоири Амир Худойберди – меҳмонимиз…  - 31649 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: “Давлат маслаҳатчиси мақомидаги ўзбек Берияси…”  - 31648 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев прокурорларни “энг катта ўғрилар” деб атади  - 31648 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Ватан битта, дунёнинг бошқа ҳеч қаерида Ўзбекистон йўқ!  - 31647 марта ўқилган
    • Маҳмуд Ражаб: Ижодида чиқити йўқ шоир (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31647 марта ўқилган
    • Таниқли жамоат арбоби Насриддин Муҳаммадиев вафот этди…  - 31646 марта ўқилган
    • Дониер Турсунов: Мы то знаем кто такой Сафаев…  - 31637 марта ўқилган
    • Мирёқуб Қобилов: Динда мажбурлаш йўқ Муҳокама учун мавзу (Биринчи мақола)  - 31635 марта ўқилган
    • Имрӯз шоҳи анҷумани дилбарон якест, Дилбар агар ҳазор бувад, дилбар он якест (Ҳофиз)  - 31634 марта ўқилган
    • Гулноз Мўминова: Севган кишим Мени пайқасин, десанг, Оёғига ўралашма…  - 31618 марта ўқилган
    • Туркманистонда полиция билан оммавий муштлашув  - 31616 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: “Сенга инсоф берсин, учинчи одам!”  - 31615 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда ижодидан: ЎЗБЕК ГАМЛЕТИ ҲАҚИДА (Шукур Холмирзаев ёди)  - 31610 марта ўқилган
    • ЕХҲТ раиси: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш йўлига ўтиши лозим  - 31591 марта ўқилган
    • АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен билан юзма-юз мулоқот  - 31590 марта ўқилган
    • Анвар Каримов: Вот теперь пора…, настал переломный момент для Узбекской оппозиции  - 31589 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳнинг ББСдаги чиқиши хусусида  - 31586 марта ўқилган
    • Я, БАРОН, КОТОРОГО НАЗЫВАЮТ СФИНКС…  - 31583 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Ўнинчи – якуний қисм)  - 31575 марта ўқилган
    • BBC Путиннинг “хуфя бойлиги” ҳақида ҳужжатли фильм намойиш қилди  - 31569 марта ўқилган
    • Муҳаммадёқуб Ҳамроев: Самандар аканинг яқинларига табрикларимиз…  - 31568 марта ўқилган
    • Фарғонада Эркин Воҳидовнинг 80 йиллиги тантаналари бўлиб ўтмоқда  - 31568 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Буюк фарзандини унутган дорилфунун…  - 31567 марта ўқилган
    • Журналист Исмат Хушев номига келаётган ҳасрат ва хатлардан сатрлар… (2)  - 31555 марта ўқилган
    • Ф.Гюлен: «Мы, должны критически пересмотреть наше понимание ислама»  - 31551 марта ўқилган
    • 22 июль куни Ғофур-Арслонбек Аҳмад ўғли Раҳимов 65 ёшга тўлади  - 31545 марта ўқилган
    • Мирзиëев туғилган кунида янги қароргоҳга кўчиб ўтди (“Озодлик” радиоси видеоси)  - 31545 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов хотираларидан Абдулазиз Маҳмудов архиви  - 31535 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: АҚШ Ғофур Раҳимовни “наркобарон” деб хато қилди  - 31526 марта ўқилган
    • Қурултой: Қамалганларнинг яқинлари «тавқи лаънат»дан қутулдими?  - 31511 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган