Буюк Абдулла Орипов ёди: Сени жуда севаман, ҳаёт…
Юлдуз Орипова is with Отабек Усмонов.
Ушбу видеони куз ёшсиз куролмадим! Канчалар таъсирли! ОТАЖОНИМ ЖОЙЛАРИНГИЗ ЖАННАТДАН БУЛСИН!
Мен нафакат Хотира кунида, балки умримни охиригача сизнинг такрорланмас хотираларингиз билан яшайман!
( Укам Отабек Усмоновга уз миннатдорчилигимни билдираман. Жуда чиройли укибдилар шеърни., ижодингизга куз тегмасин)
Бу хаётда муваффакият — сенинг буронли-изгиринли кунда кушнинг саботи каби кийинчиликларга юзланишинг эвазига булади.
/хикматли сузлар туркумидан/
Юлдуз Орипова is with Хумора Абдураимова.
БУЮК САБР
Балки инсондирсан оддий ва камтар,
Балки саркардасан — жангларда ходий.
Бировни яккалаб, камситсанг агар,
Лаънатлар айтурман сенга абадий.
Билиб куй, Аллохнинг кенг даргохида,
Шавкат булмагайдир кибрга асло.
Жойинг жаханнамнинг туби — чохида,
Хатто Иблисга у курилмас раво.
Гох хайрон коламан дунёга караб,
Тавба, деб ёкамни ушлайман бот — бот.
Бир умр маломат комида яшаб,
Узгариб колмаган нечук одамзод.
Бу холга чидамиш ботирлар нега,
Нега даф килмаган нохакни ахир?
Нахотки, эзгулик колган беэга,
Нахот, тирикликнинг хамрохи тахкир?
Англадик, рахм этиб узи Худойим,
Аршларга кутарди олий кадрни.
Куллаб турсин дея ишончин доим,
Бизларга ургатди буюк сабрни.
А.ОРИПОВ