ГРИН КАРД – АҚШДА ДОИМИЙ ЯШАШ ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ ЛОТЕРЕЯ
АҚШ Давлат Департаменти 2014 йил “Турли Миллат Вакиллари учун Иммиграцион Визалар – DV” – Грин Кард Лотереясига рўйхатга олиш дари 2012 йил 2 октябрдан то 2012 йил 3 ноябрга қадар жамоат учун очиқ бўлишини эълон қилди.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси лотерея ва унинг талабларини аҳолига батафсил тушунтириб бериш мақсадида бугун,4 октябрь куни оммавий ахборот оситалари вакиллари учун DV лотереясининг муҳокамасига бағишланган матбуот анжумани ташкил қилди.
Тадбирда иштирок этган АҚШ элчихонаси консуллик бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Отто Веcтхаccел жаноблари ажуман иштирокчиларига “Турли Миллат Вакиллари учун Иммиграцион Визалар – DV” – Грин Кард Лотереясининг мазмун-моҳияти хусусида батафсил маълумот бериб ўтди.
— — Ҳар йили АҚШ ҳукумати АҚШга иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган мамлакталар,шу жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу “Турли Миллат Вакиллари учун Иммиграцион Визалар – DV” дастури орқали 50 000 та доимий яшаш ҳуқуқини берувчи визалар ажратади. Визага мурожаат этувчилар компьютер орқали амалга ошириладиган тасодифий танлов лотерея ёрдамида сараланади,–дейди элчихона консуллик бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи жаноб Отто Веcтхаccел,-Барча аризалар электрон равишда рўйхатга олиш даврида http://www.dvlottery.state.gov/ саҳифаси орқали топширилиши шарт. Мен анкеталарни тўлдиришда,рўйхатдан ўтишда энг охирги ҳафтани кутмасликларингизни тавсия қилган бўлардим. Чунки талабгорлар сонининг юқорилиги интернет тезлигининг сустлашувига олиб келиши мумки. Ушбу лотереяда иштирок этаётган шахс ўрта мактаб даражасига тенг бўлган маълумотга эга бўлмоғи керак. Лотереяда иштирок этиш,ариза топшириш,рўйхатдан ўтиш,анкета тўлдириш мутлақо текин. Шундай бўлишига қарамасдан,тўғри,кейинги пайтларда кўплаб компаниялар,айрим шахслар “Турли Миллат Вакиллари учун Иммиграцион Визалар” лотереясига ариза топшириш масаласида ўз хизматларнини таклиф этиш ҳолатлари ҳам учрайди. Аммо шуни айтишим керакки,уларнинг хизматларидан фойдаланиш шахснинг лотерияда ғолиб бўлиш эҳтимолини оширмайди. Энг ташвишли томони шундаки,ўша,ўз хизматларини таклиф қилаётган компаниялар,ёхуд шахслар анкета тўлдириб берган кишиси мабодо лотереяда ғоибга айлангудек бўлса,толамачилик йўли билан ғолибдан катта миқдорда пул талаб қилишмоқда. Шу каби фирибгарлик ҳолатлари ҳам учрамоқда. Айтиб ўтганимдек,ушбу лотереяда иштирок этиш мутлақо бепул. Шу сабабли,мен аҳолининг товламачилир тузоғига тушиб қолмасликларини истардим. Бунинг учун ҳар бир фуқаро http://www.dvlottery.state.gov/ саҳифамизга ташриф буюриб,анкеталарни шахсан ўзлари тўлдиришлари ва рўйхатдан ўтишлари шарт. Жуда бўлмаганда,анкета тўлдириш борасида кўмак сўраб бегоналарга эмас,ўз яқинларингизга,ишонган кишиларингиз,қўшниларингизга мурожаат қилишларингиз мумкин. Анкета тўлдириш,рўйхатдан ўтиш фақат инглиз тилида амалга оширилади. Бироқ,иштирокчиларга қулайлик туғдириш мақсадида,саҳифамизга анкетанинг ўзбек тилидаги вариaнти ҳам жойлаштирилган. Бироқ бу дегани ўзбек тилида ҳам тўлдириш мумкин дегани эмас. Бу фақат мукаммал бўлиб кўринган саволларни тушиниб олишга осон бўлиши учун қилинган саъи ҳаракатимиздир. Яна шуни таъкидламоқчиманки,мурожаатчилар ўз тасдиқлов варақаларини принтерда чоп этиб олишлари ва 2014 йилнинг 30 сентябрига қадар, лотереяда ғолиб бўлган ёки бўлмаганликларидан қатъий назар,сақлаб қўйишлари лозим бўлади. 2013 йилнинг 1 майдан бошлаб иштирокчилар ўзларининг аризалари рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи ана шу варақалардан фойдаланиб,Давлат Департаментининг интернет саҳифасида иммиграцион визага мурожаат этиш жараёнининг кейинги босқичларига ўтиш учун танланган ёки танланмаганликлари ҳақидаги маълумотларни билиб олишлари мумкин.
Шунингдек,матбуот анжуманида жаноб Отто Веcтхаccел журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб бераркан:
— Ариза топшириш ва талабларга жавоб беришга оид қўшимча маълумотларни АҚШ Давлат департаментининг http://travel.state.gov/pdf/DV_2014_Instructions_UZBEK.pdf саҳифасида эълон қилинган “2014 йил DV Лотереяси Йўриқномаси” дан олишларингиз мумкин,–дея таъкидлаб ўтиди.
Мазкур Грин Кард лотереясида иштирок этишни истовчиларга эслатиб ўтамиз, DV Лотереясига рўйхатдан ўтиш 2012 йил 2 октябрь,сешанба куни,Тошкент вақти билан соат 21.00 да бошланди. Рўйхатга олиш даври 2012 йил 3 ноябрь,шанба куни,Тошкент вақти билан соат 21.00 да тугайди. Ушбу муддатдан кейин бирорта ҳам ариза қабул қилинмайди.
2014 йил “Турли Миллат Вакиллари учун Иммиграцион Визалар” дастури бўйича қўшимча маълумотлар олиш учун АҚШ Элчихонасининг http://uzbekistan.usembassy.gov/dv.html манзилида жойлашган интернет саҳифасига мунтазам ташриф буюриб туришингизни тавсия қиламиз.
“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати матбуот Маркази
Electronic Diversity Visa Lottery
www.dvlottery.state.gov
Our State Department Web site for the 2014 Diversity Visa program (DV-2014) is now open. The entry s…
«Бирдамлик.инфо»
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ