"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Наманган ҳокими Хитойда 384 миллионлик инвестиция шартномаси имзолади

Дунё, Ўзбекистон | 30/07/2018 10:39-     15133 марта ўқилди

Наманган вилояти ҳокимининг Хитой ташрифи чоғида 384 миллион долларлик инвестиция шартномалари имзоланди

 30 Июль 2018 13:16    336
Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигида вилоят тадбиркорлар ва ишбилармонлардан иборат делегация жорий йилнинг 17-20 июль кунлари Хитой Халқ Республикасининг Сзинан ва Синдао шаҳарларига бўлиб қайтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ташриф давомида Хайрулло Бозоров, Шандун провинциясининг губернатори Гун Чжен ҳамда Синдао шаҳри мэри Мен Фанли билан музокаралар ўтказди. Учрашувлар давомида икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни, савдо-иқтисодий, инвестиция, туризм ҳамда илм-техника соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирган ҳолда Наманган вилояти ҳамда Шандун ва Синдао шаҳарлари кесимида давом эттириш юзасидан фикр алмашилди.
Синдао шаҳрида жойлашган “Belt & Road Collaborative Innovation Center” марказида Хитой ва бошқа давлатларнинг 76 та саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги компаниялари иштирокида бизнес-форум ўтказилиб, ташқи савдо, инвестиция, саноат, туризм ва илм-фан соҳаларида мавжуд ҳамкорлик истиқболлари бўйича тақдимотлар қилинди.
Бир қатор саноат йўналишидаги Хитой ва Сингапур компаниялари билан 384 миллион долларлик истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш борасида инвестицион ҳамкорлик бўйича 6 та келишувга эришилди ва ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Шу билан бирга, Синдао тижорат бошқармаси ҳамда Наманган вилояти ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий, инвестиция, туризм ва илм-фан соҳаларида ҳамкорлик баённомаси имзоланди.
https://vodiymedia.uz

Ўхшаш мақолалар:

  1. Самарқандлик ошпаз пиширган тошкентча оши билан чемпион бўлди
  2. 33 йил аввал бедарак йўқолган ўзбек аскари Ҳиротдан топилди
  3. Ўзбек қизи одам савдогарларидан қутилди. Аммо…
  4. Страна черных шапок: К 20-летию первой конституции Каракалпакстана
  5. «Ватанга қайтиш умидлари ёхуд Андишанинг оҳори тўкилгандаги аҳволи ҳақида …
  6. «Дунё ўзбеклари» муборакбод этади: Шоир хонадонида тўй!
  7. Тошкентда туғилган уч нафар эгизакка уч хонали уй совға қилинди
  8. Таниқли шоир ва ёзувчи Муҳаммад Исмоил хонадонида
  9. Шоҳона ов: Дубай шайхи Ўзбекистонда дам олаяпти (фото + видео)
  10. УМРИМНИНГ ЭНГ ЁРҚИН, ҚУВОНЧГА ТЎЛА ОНЛАРИ ТОШКЕНТДА ЎТГАН
  11. Ўзбекистонликлар Анталия курортларига дам олиш учун эмас, пул топиш учун борадилар
  12. Абдулла Хурам: Афғон ёшлари ҳам, бахтли ҳаёт кечиришга ҳақли
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.