"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьпютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Исмат Хушев: Хадрадаги ишчилар ётоқхонасидан – ҳукумат дачасига – 14-боб

Демократия сабоқлари, Исмат Хушев: "Подшо эркатойининг саргузаштлари" (2-китоб), Муҳаррир минбари | 08/26/2017 9:59 PM     31349 марта ўқилди

ИСМАТ ХУШЕВ
Оқланмаган ишонч қиссаси
(ёхуд «Президент эркаси»нинг хотиралари)
ИККИНЧИ КИТОБ
Умри – сaбoқ, дaрслигигa гумoн йўқ,
Муб
oҳaсa, бaҳслигигa гумoн йўқ.
Т
aрихий шaхс эмaсдир-у вa лекин,
Исм
aтжoннинг шaхслигигa гумoн йўқ.
(Mуҳаммад РAҲМOН)
 И.Хушев, И Каримов, Назарбаев
Суратда: Журналист Исмат Хушев (орқа планда) Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Ислом Каримов ва Нурсултон Назарбоевлар билан Тошкент аэропортида, 1994 йил, баҳор…  


Ўн тўртинчи боб.
ХАДРАДАГИ ИШЧИЛАР ЁТОҚХОНАСИДАН ҲУКУМАТ ДАЧАСИГА КЎЧИБ ЎТИШИМ
ёки
“Ит ётиш – мирзо туриш”дан шоҳона ҳаёт сари биринчи қадам
 
1.
1991 йилда Туркияга иккинчи маротаба сафар қилдим.
Ҳозирги хавфсизлик кенгашининг котиби Миракбар Раҳмонқулов, Алишер Шайхов (ўшанда Вазирлар Маҳкамасида Иқтисодий департаментнинг бошлиғи эди, шекилли) ва мен – уч киши Ўзбекистон мустақиллигининг илк қадамлари ҳақида Турк парламенти ва юқори давлат идораларининг масъул мулозимлари ҳузурида маърўза қилиш учун Истанбул ва Анқарага бордик…
 
2.
1991 йилда шахсий ҳаётимда ҳам ўзгаришлар бўлди.
Шу йили Чарос қизим туғилди. Маълумки, 1987 йилда – Ҳулкар қизим, 1989 йилда – Ислом ўғлим туғилган эди.
Учинчи фарзандим – 1991 йилда дунёга келди…
 
3.
Шу ўринда бир воқеани айтиб ўтишим керак. Бу Ислом Каримовнинг одамгарчилигини кўрсатадиган ёрқин мисол бўла олади.

Эҳтимол, Шукрилла Раҳматович Ислом ака билан бамаслаҳат менга ёрдам берган бўлса ҳам ажаб эмас. Ҳар тугул, иккови ҳам қандай ҳаёт кечираётганимни яхши билишарди.
Ўша пайтларда Иброҳим Ғафуровнинг тавсиясига кўра Маданият ишлари вазири Ўлмас Умарбеков менга ажратиб берган Хадрадаги оилавий ётоқхонада истиқомат қилардим.
Каталакдек битта хона – бўйи уч метр, эни икки ярим метр бўлса керак; ёнимда “Ҳамза” театрининг актёри Муҳаммадали Абдуқундузов (кейинчалик Бобир ролини қойиллатиб ижро этган истеъдодли санъаткор) оиласи билан яшарди.
Муқимий театри актёри Насриддин ҳам оиласи Гулнора билан         (кейинчалик уларнинг қизлари Дилдора телевидениянинг машҳур дикторларидан бирига айланди) бизга қўшни эди.
Тўртта оилага битта ҳожатхона, битта ванна, ошхона умумий…
Ҳамма нарса учун қаторлашиб навбат кутиш зарурлиги ўз-ўзидан тушинарли.
Бизнинг аҳволимиз ҳам машҳур ёзувчи Гарсиа Маркес “Ёлғизликнинг юз йили” романида мароқ билан тасвирлаган кулгили ва ачинарли навбат кутиш машмашаларидан қолишмасди…
 
4.
Карим Баҳриев ҳам рўпарамизда яшар, лекин у ҳали уйланмаганди.
Қулмон Очилов билан Абдимўмин Тиловов каби ном қозониб келаётган журналистлар ҳам бизга ўхшаб ўша ётоқхонада яшардилар.
Том маънодаги каталакдек хонада беш жон яшаши мумкинлигини тасаввур қилиш қийин. Боз устига, мана шу хонада бурчакка қараб ўтириб мақола ёзишим – ижод қилишим лозим эди…
Бир куни ана шу ғаройиб ётоқхонамиз тўс-тўполон бўлиб кетди.
Одамлар йўлакдан у ёқдан-бу ёққа югуриб қолишди, ғўнғир-ғўнғир товушлар эшитилди.
Кутилмаганда тўққизинчи қаватдаги “хонадон”имизга Мавлон Умурзоқов ташриф буюрди.
Президентнинг кадрлар сиёсати бўйича Давлат маслаҳатчиси ташриф буюргач, албатта, уни муносиб кутиб олиш лозим.
Биз шошиб қолдик.
Хонтахта, бешик хонанинг ўртасида, икки четда каровотлар қаторлашиб турибди.
Келинингиз бўлса, меҳмонни қаерга ўтқазишни билмайди.
Ҳажми икки яриму уч метрдан иборат хонада меҳмон кутиш мумкинми?
Йўли топилди: тахмоннинг орасига бир донагина “Андропов” ароғини яшириб қўйган эканман, дарҳол хонтахтага қўйдим.
Мавлон акани кўрпачага омонатгина ўтқазиб, ўзим косагуллик қилдим. Икки пиёладан ароқ ичилди.
– Бўпти, Исматжон, мен кетдим, – деб Мавлон ака ўрнидан турди.
Коридорда аллақачон қаердандир етиб келган ётоқхона директори Тўлқин ака ҳам гуноҳкордек бош экканча у кишини кутиб турарди.
Ажаб, Мавлон аканинг ёрдамчиси Исмоил Шодмонқулов ҳам шу ерда экан.
Мен Мавлон акани улар билан биргаликда пастгача кузатиб тушдим…
 
5.
Қизиқ, ўша куни Мавлон ака бизникига нима мақсадда келганини айтмади. Мен ҳарон бўлдим. Чунки олдиндан огоҳлантирмаган эди.
Эртаси куни ҳаммаси маълум бўлди. Чамамда, Мавлон акани Ислом ака юборган эди: “Бориб,ётоқхонасини кўриб келгин”, деган, шекилли…
 
6.
Ўша куни Вазирлар Маҳкамасининг хўжалик бўлимига тегишли машиналар карвони уч-тўрт нафар ишчилар билан ётоқхонамизнинг ёнига келиб тўхтайди.
Юкларимизнинг бир қисми хонамизда бўлса, қолган қисми умумий омборхонада эди.
Кўч-кўронимизни ўша машиналарга ортиб, Жуковский кўчасидаги Вазирлар Маҳкамасининг мўҳташам меҳмонхонасига кўчириб кетдилар.
Меҳмонхонанинг ёнида Глиер номидаги мусиқа мактаби бор эди, чорраҳага етмасдан, шундоқ йўл бўйида, кўчанинг чап томонида жойлашган эди.
Ҳеч қандай белги қўйилмаган ҳукуматга тегишли ўша меҳмонхона ҳозир ҳам бор. Унда асосан хориждан келган расмий меҳмонлар яшарди…
 
7.
Бу пайтга келиб Ислом аканинг ташаббуси билан вилоятлардаги истиқболи порлоқ, истеъдодли кадрлар Тошкентга ишга таклиф этилади.
Улар депутатлар билан биргаликда маълум муддат ўша биз кўчиб ўтган Министрлар Совети (СовМин) меҳмонхонасида яшайдилар.
Масалан, Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидан Ўзбекистон халқ депутати этиб сайланган Жаҳонгир Маматов ҳам шу ерда яшарди.
Самарқандлик яна бир депутат – Эркин Хўжаев ҳам биз билан бирга эди.
У киши Олий Кенгашда Иқтисодий Қўмитанинг раиси бўлади. Кейинчалик эса мустақил Ўзбекистоннинг Эрон Ислом республикасидаги вафқулодда ва мухтор мухтор элчиси этиб тайинланади.
Абдурауфиқ Аҳадов ҳам Ўзбекистон “Агробанк”ининг раиси эди, сўнг Олий Мажлисда иқтисодий қўмитанинг раиси бўлди.  Кейинчалик маълум муддат  Марказий Сайлов Комисссиясини ҳам бошқарди.
У киши мен билан қарама-қарши хонада турарди.
Абдурафиқ Ахадов Ислом акадек кескин ва  оташқалб, содда ва самимий одам эди. Президент билан олдиндан таниш шекилли,  Ислом ака Госпланда ишлаганда яшаган Максим Горький метроси атрофидаги уйларига кейинчалик Абдурафиқ ака кўчиб ўтган эдилар.
Ислом Ҳайдаров эса Самарқанднинг қайсидир бир районида прокурор эди, лекин Олий Мажлис депутати этиб сайлангач, ҳуқуқ-тартибот қўмитасига ишга ўтиб, Тошкентга келади.
Фарғоналик Алишер Отабев – қайсидир бир вазирликда ишларди. Биз бу дилбар ва ниҳоятда камтар инсон билан ҳам қадрдон ака-ука бўлиб қолган эдик. Кейинчалик Алишер ака аввал Фарғона шаҳрига, сўнг эса Фарғона вилоятига ҳоким бўлиб кетади…
Ёзувчи Эркин Аъзамовнинг Сурхондарёдан Олий Кенгаш депутати этиб сайланган укаси Фарҳод Аъзамов ҳам биз билан бир муддат ана шу меҳмонхонада умгузаронлик қилган.
Кейинчалик, йиллар ўтгач, Фарҳод Термиздаги йирик кўз клиникаларидан бирга раҳбар бўлиб кетганини эшитдим…
 
8.
Хуллас, оила аъзоларимиз билан Вазирлар маҳкамасининг меҳмонхонасида яшай бошладик. Ростини айтсам, имтиёз деганлари шунчалик бўлса керак.
Ўшанда менинг кўк “Москвич”им бор эди – “78-87 КФИ”. “94-40” рақамли эски “Москвич”имни сотиб, ўрнига шуни олгандим.
 Ўша жойда машиналар турадиган “стоянка” бор эди. Машинам ҳам ўша жойда турарди.
Ўзимни эса хизмат машинаси олиб юрарди.
Меҳмонхонани милиция ходимлари қўриқлашарди.
Меҳмонхона ҳовлисига киришимизда ҳам, чиқишимизда ҳам  улар бизга “честь” бериб туришарди…
Ўша меҳмонхонага бир борсангиз кўрасиз – ҳар бир оила учун икки ё уч хонали уй: ечинадиган хонаси алоҳида, душ, ваннаси билан ҳожатхонасининг ўзи росмана уйдек келади.
Телевизор, музлатгич ва қимматбаҳо хориж мебеллари муҳайё.
Энди Хадрадаги оилавий ётоқхонани кўринг-у, бу меҳмонхонани кўринг! Уларнинг орасида ер билан осмонча фарқ бор эди.
Меҳмонхонанинг биринчи қаватида кенг, ёруғ ва шинамгина ошхонаси ҳам бўларди.
Шуниси қизиқки, Вазирлар Маҳкамасининг бу ошхонаси ресторанлардан ҳам тўкин, мўл ва шоҳона эди.
Бечора ошпазлар тонгда келиб, фақат менинг болаларим учунгина сутли таомлар ва “манний каша”лар пишириб беришарди. Чунки бу ерда биздан бошқа ҳеч ким болалари учун овқатга буюртма бермасди.  
Аниқроғи, бутун бир оиласи ва ёш болалари билан фақат мен бу меҳмонхонага кўчиб ўтган эдим.
Депутатлар ҳам, вазирликда ишлайдиган бошқа ўртоқлар ҳам меҳмонхонада ёлғиз ўзлари турар, дам олиш кунларигина қишлоққа бориб, болаларини кўриб қайтишарди.
Хуллас ошхона хизматлари учун ҳам, меҳмонхона учун ҳам арзимас ҳақ тўлардик. Ҳатто қанча тўлаганимизни ҳам ҳозир эслолмайман.
Демак, эсда қоладиган даражади пул тўламасдим.
Назаримда, менинг сарф-харажатларимни ҳам Вазирлар Маҳкамаси (Министрлар Совети) ўз зиммасига олган эди, шекилли.
Бу – Ислом Каримов билан Шукрилла Мирсаидовларнинг менга кўрсатган оталарча ғамхўрлиги эди…
 
9.
Бора бора бу меҳмонхонада оилам билан битта ўзим қолиб кетдим.
Олти ойдан сўнг бир киши, бир йилдан сўнг бошқа киши, ҳаммаси – Жаҳонгир Маматов ҳам, бошқалар ҳам Тошкентнинг энг шинам жойларидан уй олиб, кўчиб кетишди.
Мен шошмадим. Менга кўп жойларни кўрсатишди, бир неча квартираларни таклиф қилишди. Лекин, мен шошмадим.
Меҳмонхонада бассейн ва сауна бор эди.
Бу ерда одам у қадар гавжум бўлмасди. Фақат ҳукумат таклифига кўра бошқа республика ва ё чет эллардан келган меҳмонларгина бу ерда яшарди.
Сауна керак бўлса, бир кун олдин буюртма бериларди.
Официант қизлар аравачаларни тўлдиришиб, нимани буюртма берсангиз, ҳаммасини муҳайё қилиб, саунанинг дам олиш хонасига киритиб беришарди.
Депутатлар билан ҳафтада бир маротаба саунада ўтиришимиз бор эди.
Депутатлар яшашни билишарди. Чамаси саккиз-ўн киши навбати билан сауна қилардик.
Қизиқ, сауна навбати келишидан кўпроқ чўчийдиган одам мен эдим. Менга кўпинча Абдурафиқ Аҳадов ёрдам берарди, зиёфатнинг майда-чуйдаларини, хусусан, ичимлигини кўтарарди.
Баъзан Эркин Хўжаев ҳам қарашиб юборарди.
У кишига ҳам, Жаҳонгир ва Абдурауф акаларга ҳам Самарқанддан кўп нарсалар келарди – қўй, тандир гўшти, барра дегандек.
Мен ойликка яшардим, тўкин-сочин дастурхон тузашга қурбим етмасди.
Биласиз, қалам ҳақига шоҳона зиёфат уюштириб бўлмасди. Буни депутат қўшниларим ҳам биларди, шекилли, менинг галим келганида улар баҳоли қудрат ёрдам беришарди.
Сауна олти-саккиз соат давомида бизнинг ихтиёримизда бўларди. Унинг ёнида кўм-кўк, зилол сувли бассейн ҳам бор эди.
Менинг болаларим биринчи маротаба ана шу бассейнда сузишни ўрганишган, ўзим ҳам аслида худди шу ерда дурустроқ сузадиган бўлганман…
 
10.
СовМиннинг дачасидаги ўша зилол сувли бассейн  –  ўша имтиёз ва комфорт кейинчалик мени  катта сиёсат  уммонига етаклаган бўлса ажаб эмас…
Шу тариқа ҳукумат имтиёзларидан бекаму – кўст фойдалана бошладим.
Мен ана шу меҳмонхонага кўчиб ўтганимдан сўнггина, раҳбарлар нима учун ўз мансабларини бу қадар қаттиқ яхши кўришларини, ўз лавозимларига нима учун бу қадар маҳкам ёпишиб олишлари сабабини англай бошладим…
Маълумки, Ўзбекистон ҳукуматидаги амалдорлар Президентга яқинлиги ва эгаллаб турган лавозими бўйича ҳукумат имтиёзларидан фойдаланишади.
Кабинет, котиба, хизмат машинаси ва ҳайдовчилардан ташқари уларга давлат ҳисобидан дача ва дала ҳовлилари ҳам берилади.
Уларнинг аксарияти лавозимига қараб ҳукумат дачаларида ҳам яшаши мумкин.
Масалан мен ўтган бобларда Президентнинг Герман Лопатин кўчасидаги ёзги дачасида вилоят ҳокимлари учун белгилаб қўйилган люкс хоналар борлигини, ҳар йили вилоят бюджетидан бу хоналар учун пул ўтиб туришини айтган эдим…
Студентлик йилларимда синфдошим Нуриддин Бухоро обкомининг биринчи секретари Абдувоҳид Каримовнинг қизи Гулнорага уйланганида тўйга борган синфдош қизларимиздан биринчи маротаба Бухородаги машҳур “Қизил дача” ҳақидаги ғаройиб афсоналарни эшитган эдим.
Шу шу раҳбар бўлиш орзуси кўнгилда янада мустаҳкамланган бўлса ажаб эмас. Одам бир нарсага қаттиқ киришса, астойдил интилса, унга албатта эришиши мумкин.
Кейинчалик ўзимга ҳам эгаллаб турган лавозимим  ва жамиятда тутган мавқеим нуқтаи назаридан ҳукуматнинг бундай дачаларида яшаш насиб этди…
 
11.
Бир куни Китобдан Тошкентга – врачларнинг малака ошириш курсига ўқишга келган худо раҳмат қилгур Неъмат акам уч-тўрт ўртоқлари билан саунамизда дам олиб, меҳмон бўлиб кетган эди.
Ўшанда акамнинг ҳам, ҳамкасб дўстларининг ҳам менга қилган ҳавасларини бир кўрсангиз эди.
Албатта, ётоқхонада яшаб юрган биздек одамларга шундай жойни бериб қўйган Ўзбекистон раҳбарларига минг раҳмат!
Журналистларга, қалам аҳлига бундай шароит яратилишини жуда тўғри деб биламан.
Бой-бадавлат амалдорлардан кўра, менга ўхшаган фақир журналистларнинг ўша жойда яшагани минг марта яхши эди.
Биз бу имтиёзни қай даражада қадрладик, қай даражада англаб етдик – бу энди бошқа масала…
 
12.
Хуллас, бу меҳмонхонада икки йилча яшадик. Ҳамма уй-жой олиб чиқиб кетди.
Менга ҳам баъзи бир квартираларни таклиф қилишди.
Охири, собиқ Герман Лопатин кўчасидан уй олганман.
Театр ва рассомчилик институтига, Президентнинг ёзги қароргоҳига бораверишда, ҳукуматнинг “Шелковичная” (ҳозирги “Туркистон”) меҳмонхонасига яқин жойда.
“Косманавтлар проспекти” метросидан чиқиб, Ички ишлар вазирлигини айланиб ўтсангиз, Юнус Ражабий кўчасининг шундоққина ўнг томонида Марказқўм ходимлари учун пишиқ ғиштдан қурилган қатор қатор шинам уйлар бор.
У пайтларда Марказқўм ҳали мавжуд бўлиб, Мавлон Умрзоқов у ерда иш бошқарувчиси (Управделами) эди.
Мавлон акадан, Зелемхон Ҳайдаровдан Марказқўм ходимларига атаб қурилган квартиралардан бири бўшаганини эшитдим.
– Шу уйни сиз олсангиз яхши бўларди, – дейишди улар. – СовМиннинг дачасида анча қолиб кетдингиз…
Марказқўмнинг иккинчи котиби Анатолий Ефимов ўша квартирани битта ўрис аёлга бериш тўғрисида оғзаки фармон берган экан. Ефимовнинг ёрдамчиси Ҳакимжон Ҳамидов ҳам менга хайрихоҳ эди.
Агар эсингизда бўлса, у киши мени бир пайтлар Нурали Қобулнинг тавсияси билан Қашқадарё область комсомол қўмитасига ишга йўллаган эди.
Хуллас, Мавлон ака билан Зелемхон аканинг катта хизматларини тан олиб айтишим керакки, улар менинг илтимосимни Президентга етказадилар.
– Уйи йўқ бўлса, Исматга беринглар! – дейди Ислом ака.
Хуллас, Ислом Абдуғаниевичнинг шахсан розилиги билан ўша уйни бепул олганман.
Аввал уйни бир оз ремонт қилиб, сўнг кўчиб ўтганман. Биринчи қаватда жойлашган уч хоналик, катта катта шинамгина квартира.
Бу менга Президент томонидан кўрсатилган жуда катта марҳамат эди…
(давоми бор)

Dunyouzbeklari.Com сайтининг  Telegram даги каналига қўшилинг ва энг сўнгги воқеалар шарҳидан хабардор бўлинг.


Facebooktwittergoogle_plusredditpinterestlinkedinmail

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев Ислом Каримовнинг вафоти ҳақида “Озодлик” тўлқинларида…
  2. Исмат Хушев: Президентнинг Давлат маслаҳатчилари (2-том, 36-боб)
  3. Исмат Хушев “Озодлик”да: Ўзбек халқи энди кўзини очиши керак…
  4. Исмат Хушев: Янги ҳукумат таркибида жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда
  5. Исмат Хушев Жиззах облисполком раиси билан
  6. Исмат Хушев: Тошкентдаги фоҳишалар резиденцияси (Иноятов ва Ҳайдаров жанги) – 2
  7. Исмат Хушев: Генерал Зокиржон Алматов ҳукумат ишига қайтарилди…
  8. “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Исмат Хушев улуғ ўзбек шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов билан Америка Қўшма Штатларининг Хьюстон шаҳрида. 24.08.2015
  9. Исмат Хушев “Озодлик” радиоси “БаҳсОнлайн” мулоқотида (аудио)
  10. Исмат Хушев “Озодлик” тўлқинларида – 23 июнь, 2014 йил
  11. Исмат Хушев (чапдан биринчи) Ислом Каримов билан Москвада – СССР халқ депутатларининг 1-сеъздида…
  12. Президент Ислом Каримовга шоир Абдулла Орипов ва журналист Исмат Хушев табриги

1 шарҳ

  1. Мусофир says:
    08/26/2017 at 11:16 PM

    Отангизга рахмат! Торонтода ярим тун… соат 3,00 Исмат Хушев ишга утириб иш бошлагандан бери 16 та маколани сайтга жойлаштирди… Уйку качон Исмат ака? Ижодни купрок яхши куришингизни билиб олдик ака. Хазил)))

    Reply

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • БАЙРОҚСИЗ МИЛЛАТ ёхуд XXI АСРДА МАЪНАВИЯТНИНГ НАРХИ ХУСУСИДА  - 596415 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ: ЎЗБЕК ЭМИГРАНТЛАРИНИНГ УЧ ТОИФАСИ  - 592355 марта ўқилган
    • НАЦИЯ БЕЗ ФЛАГА или О ЦЕНЕ ДУХОВНОСТИ В XXI ВЕКЕ  - 591237 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент командасининг аччиқ қисмати (Бир сурат тарихи)  - 590596 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: 9-май Ғалаба куни, мотам куни эмас!!! (“Президентга мактублар”)  - 573821 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ: МУСТАҚИЛЛИК САБОҚЛАРИ (Сталинча бошқариш сиёсати)  - 565437 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Усмонхўжаевнинг Жорж Бушдан нимаси кам?  - 564274 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рашидовнинг сирли ўлими ва унинг аччиқ сабоқлари ҳақида…  - 558012 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: БИЗ БИЛГАН ВА БИЛМАГАН ЗОКИРЖОН АЛМАТОВ (Сиёсий портрет)  - 557099 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шоҳга яқин бўлиш – қиличнинг домига яқин туриш демакдир!  - 556540 марта ўқилган
    • ИСЛАМ КАРИМОВ И ЕГО КОМАНДА: КТО КОГО? (Ч-1)  - 554387 марта ўқилган
    • ИСЛАМ КАРИМОВ И ЕГО КОМАНДА: КТО КОГО? (2)  - 553871 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент билан юзма юз ёки юракка кўчган учрашувлар (2-34)  - 553808 марта ўқилган
    • Америка Қўшма Штатлари Президенти Барак Обама навқирон 55 ёшга тўлди!  - 551350 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ПРЕЗИДЕНТНИНГ МАТБУОТ КОТИБЛАРИ  - 550121 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ўзбек матбуотига отилган ўқ…  - 540643 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қирғизларга мактуб (Фожеанинг етти йиллиги муносабати билан)  - 540107 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг собиқ биринчи раҳбари Рафиқ Нишонов 90 ёшда!  - 537621 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ёнаётган олий даргоҳ – “Президентга мактублар” туркумидан  - 536823 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ургутлик ёлғиз бўри (Карим Баҳриевнинг сиёсий портретига чизгилар)  - 536293 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ўзбек ирригаторларининг отаси – 80 ёшда!  - 533927 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қўшчинорлар (Ўзбекистон ва Қозоғистон муносабатларига бир назар)  - 533799 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент Девони раҳбари Зелемхон Ҳайдаров портретига шарҳ (2)  - 533395 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент соқчисининг жиноятлари…  - 530075 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ўзбекистоннинг биринчи ва энг сўнгги Давлат котиби…  - 526068 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Ўзбекистон Президентига мактублар” туркумидан (2-мақола)  - 525636 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Алишер Азизхўжаев ҳақида (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 523874 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: Мирзиёев оиласи билан Хитойни забт этди… (Видео)  - 523555 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Солижон Мамарасулов ҳақида (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 523016 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Давлат Мадҳияси муаллифи Ориповми ёки “Қурбонов”?  - 522877 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент Девони раҳбари Зелемхон Ҳайдаров портретига шарҳ (1)  - 522525 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Собиқ вазирнинг икки ўлими (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 521622 марта ўқилган
    • Журналист Исмат Хушевдан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга шеърий мактуб  - 519481 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШОҲ БИЛАН ШАЙХ ТЎҚНАШУВИ ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН ЭДИ? (“Ёднома”)  - 518847 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ХУФИЯ ИДОРА (МХХ) ДА БИРИНЧИ МИЛЛИЙ РАҲБАР  - 516046 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШАМСИ ОДИЛНИНГ КУЁВИ (1-99) (Йигирманчи – якуний қисм)  - 512870 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Шоғуломовнинг ўлими – парвоз ва инқироз…  - 512086 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: У.Юсуповнинг шогирди, Ш.Рашидовнинг сафдоши, И.Каримовнинг дўсти  - 511897 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ТАЪЗИЯНИНГ НАРХИ ҚАНЧА?  - 511463 марта ўқилган
    • Ислом Каримов билан илк учрашув (Биринчи китобнинг энг сўнгги боби)  - 510706 марта ўқилган
    • Журналист Исмат Хушев Алишер Азизхўжаев ҳақида (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 509410 марта ўқилган
    • Ш.Р.МИРСАИДОВ: “ТИЗ ЧЎКИБ ЯШАГАНДАН КЎРА, ТИК ТУРИБ ЎЛМОҚ АФЗАЛ!”  - 507857 марта ўқилган
    • “Адабиёт ва санъат” газетаси – муҳаррирлар инкубатори (Биринчи китоб, 21 боб)  - 507618 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга  - 507560 марта ўқилган
    • МОҚ вице-президенти Салим Абдувалиевнинг сирли салтанатига сафар…  - 505984 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Қора бозор”нинг қироли ким? (Муллажонов фаолиятига назар)  - 504521 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: 1 китоб, 20 боб ИЖОДКОРЛАР ЁТОҚХОНАСИ  - 504476 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШАЙТОНДАН ЧИҚҚАН “ФАРИШТА”  - 504419 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қўними йўқ вазирлар (Бош вазир ўринбосари Б.Ҳодиев диққатига)  - 504094 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: ОТИБ ТАШЛАНГАНДА ШЎРЛИК АНДИЖОН (2005 йилги шеър)  - 503907 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Х. Султонов ҳақида МХХда сир сақланаётган маълумотлар  - 503553 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Давлат маслаҳатчиси Умрзоқовнинг саройдаги сўнгги кунлари…  - 502622 марта ўқилган
    • Устоз Абдулла Орипов: “МЕНИ ОЛИБ КЕТИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА!”  - 502001 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: Мирзиёев оиласи билан Хитойни забт этди… (Видео)  - 464075 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: “ЭР БОШИГА ИШ ТУШСА” (2-КИТОБ, 43-БОБ) 2-Якуний қисм  - 421214 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ТЎҚҚИЗИНЧИ МАЙ – “КУЗАТУВ”НИНГ БОШЛАНИШИ (2-КИТОБ, 41-БОБ)  - 415574 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шимолий вокзалдаги Темир йўл милицияси ҳибсхонасида (3-3)  - 415085 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: МАЙДА ЧУЙДА ИНТРИГАЛАР ЁКИ ИХТИЛОФ САБАБЛАРИ (40-боб)  - 407326 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тинч океан ҳавзасидаги нотинч Дадахон (Бир сурат тарихи)  - 405910 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкент шаҳар милицияси (ГУВД) ҳибсхонасида (3-китоб, 4-боб)  - 386733 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) ҳибсхонасида (3-китоб, 5-боб)  - 384010 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Жиззах – Исёнкор облисполком раиси вафот этди… (Ёднома)  - 369151 марта ўқилган
    • Супруга нового президента Узбекистана – Ойхон…  - 352561 марта ўқилган
    • Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА – Сиз барибир муқаддассиз!!! (Шоира билан суҳбат)  - 348531 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Абдулла Орипов Америка тупроғида – Сафар таассуротлари (5-қисм)  - 340214 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сокин яшаб ўтган Бош вазир… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 326434 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар…  - 323867 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Мирзиёев халқ билан мулоқотни давлат сиёсати даражасига кўтарди!  - 322933 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов барҳаётлигида Торонто оқшомида ўқилган шеър (Видео)  - 322828 марта ўқилган
    • Сирли Салимбойваччанинг Сеҳрли Салтанатига Сафар…  - 321686 марта ўқилган
    • Турсунхон Худойберганов Президентнинг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди  - 302533 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Амнистия энг аввало Президентнинг қалбида бўлиши керак…  - 302017 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ички Ишлар Вазирлиги (МВД) ҳибсхонасида (3-китоб, 6-боб)  - 282084 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовга тош отиш кимга керак бўлиб қолди?  - 275632 марта ўқилган
    • Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёевнинг биринчи амнистияси эълон қилинди…  - 261657 марта ўқилган
    • Шухрат Нусратов: «Демократия или диктатура. Нужно сделать выбор сейчас!»  - 261654 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қодиржон Ботиров билан учрашув – “Истанбулга саёҳат” рукнидан  - 252320 марта ўқилган
    • Одил Ёқубовнинг издоши, Муҳаммад Али сафдоши, Исмат Хушевнинг устози  - 250000 марта ўқилган
    • Юсуф Жума: Нега чорак асрдан буён бир жоҳилга сиғиняпмиз?! (5-қисм)  - 229108 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади Аъзам Обид: Европа бўйлаб автобусда саёҳат  - 226401 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Шавкат Мирзиёевга суиқасд уюштиришлари мумкин…”  - 224190 марта ўқилган
    • Абдулла Ориповнинг “Америка дафтари” – Исмат Хушевнинг АҚШ сафари (6-қисм)  - 207077 марта ўқилган
    • В Чарваке снесли знаменитую чайхану «Бочка» (11 фото)  - 203524 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қодиржон Ботиров билан учрашув (“Истанбулга саёҳат”)  - 202547 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев Ўзбекистонда давлат тўнтариши эҳтимоллари ҳақида  - 202277 марта ўқилган
    • Расследования – Корпорация убийц… (Радио Свобода)  - 197561 марта ўқилган
    • Ўзбек Ван Гоги: Қишда ҳам қуëш суратини чизаман  - 194956 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бўритош Мустафоевнинг сиёсий портретига шарҳ…  - 184705 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Уйланишим тарихи 1-китоб, 15-боб  - 183569 марта ўқилган
    • Абдуллоҳ Нусрат: Ёзувчи ва адвокат Исфандиёрнинг мақоласини ўқиб…  - 173142 марта ўқилган
    • Дўстназар Худойназаров: Украина – менинг иккинчи Ватаним…  - 172496 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев Би-би-си мухбири Паҳлавон Содиққа: “Одам урмаганман…”  - 172181 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Башорат опанинг изтироблари…  - 162774 марта ўқилган
    • Каримов бошқарувидаги ҳукумат қонунчилари бунчалар қаллоб?  - 158134 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Номус ўғрилари (Суд очерки)  - 158052 марта ўқилган
    • Мирзиёевнинг Виртуал қабулхонасига ЎзТВ даги кўзбўямачиликлар ҳақида  - 157212 марта ўқилган
    • Оқибат деворлари (Ҳалима Худойбердиева ва Набижон Боқий суҳбати)  - 155216 марта ўқилган
    • Исмат Хушев – Туркияда (Анталияга саёҳат” туркумидан) 3-қисм  - 155103 марта ўқилган
    • МХХ раиси Рустам Иноятовнинг сиёсий портретига шарҳ (4 мақола)  - 154902 марта ўқилган
    • Бобур Маликов: Ўзбекистондаги ҳозирги аҳвол – шармандалик…  - 154491 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шукрулло бобонинг тўқсон бешинчи баҳори…  - 153755 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” меҳмони – Новосибирск университети профессори Неъматжон Раҳимов!  - 152670 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев: “Озодлик”нинг донг таратган Шуҳрати (Абдулла Искандар)  - 152513 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Олмахон Ҳайитованинг бемавруд ўлими… (“Ёднома”)  - 152338 марта ўқилган
    • Ўзбекистон миллий Телерадиоармиясининг пинҳона тузумига ошкора назар  - 151852 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: CLINTON CAN EASILY TRUMP TRUMP…  - 151802 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: УЧ КЕЧА-Ю, УЧ КУНДУЗ (3-КИТОБ, 2-БОБ)  - 149675 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Мен “ББС”, “Озодлик”, “Дунё Ўзбеклари” ходимларини тўғри тушунаман…  - 148674 марта ўқилган
    • Шоира Нуржаҳон Авазова ёруғ оламни тарк этди. Ундан яхши шеърлар қолди…  - 146734 марта ўқилган
    • ЎзМТРК раиси Алишер Хаджаевнинг кирдикорлари ёки саккизинчи ўринбосар  - 146680 марта ўқилган
    • “Ака ука оқпадарлар” номли танқидий мақола ва унга “Дунё ўзбеклари” ёзган шарҳ…  - 145875 марта ўқилган
    • Бош прокурор диққатига: “Водий Президенти” ва унинг прокурор ўғли ҳақида  - 145818 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Сайрамдан юборилган муборакнома!  - 144340 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бир ярим йиллик ҳарбий хизмат (Биринчи китоб, 11-боб)  - 144015 марта ўқилган
    • Беҳзод Фазлиддин: Бир монолог, икки қўшиқ можароси…  - 143933 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” меҳмони – Юсуф Жума: Мустабид мени бадарға қилди… (1-қисм)  - 143815 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Дафтарлар янги – “битиклар” ўша ўша…  - 142558 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Абдулла Орипов Америка тупроғида – Сафар таассуротлари (8-қисм)  - 139110 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Ориповнинг янги ёзган гўзал шеърлари  - 138090 марта ўқилган
    • Анвар САЙРАМИЙ: НЕВА САРИ САЁҲАТ (Йўл очерки)  - 138089 марта ўқилган
    • Хасанбой боксни Ислом акадан, Руслан штангани Мирзиёевдан ўрганган демайлик  - 135811 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Анвар Сайрамий ижодидан: Антиқа учрашув…  - 135202 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ҳукмдорга таслим бўлмаган ўзбек олигархи…  - 133415 марта ўқилган
    • 1-январь – Каримовнинг йигирма йиллик вазири Элёр Ғаниев туғилган кун…  - 132977 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Ўз газини Русга бериб, тезак ёққан ўзбегим!”  - 132952 марта ўқилган
    • Исмат Хушевнинг Сирожиддин Саййид ҳақидаги мақоласини ўқиб…  - 132665 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “YouTube”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 130999 марта ўқилган
    • Ислом ака учун ҳукумат ва ҳокимлар ўзини танк тагига ташласин, оддий халқ эмас…  - 130303 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шукрилла Раҳматович Мирсаидов хотирасига  - 128374 марта ўқилган
    • Ғанижон Холматов: “Ҳаёт ташвишларидан озод инсонни кўргим келади”  - 127409 марта ўқилган
    • Муаззам Иброҳимова: Синглимдай суюкли кимим бор маним…  - 126907 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: Мирзиёев оиласи билан Хитойни забт этди…  - 126906 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар (Биринчи мақола)  - 126811 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бугун қанотимга ўқ келиб тегди – Ёднома (1-мақола)  - 126726 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ўзбекистондаги сирли ўлимлар анатомияси…  - 124937 марта ўқилган
    • Аҳмадбой хазиначиси уйидан икки мошина пул мусодара қилинди  - 124597 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири, улуғ устоз Абдулла Ориповнинг энг янги шеърлари  - 123619 марта ўқилган
    • Юсуф Жума: “Мен ҳамон маҳкумлар вагонидаман” – (2-қисм)  - 122625 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари”нинг махсус мухбири Фарғонада – Усмонхўжаев хонадонида…  - 122340 марта ўқилган
    • Карим БАҲРИЕВ: ЧАРОС МАРСИЯСИ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 122279 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Торонто оқшомида ўқилган А.Орипов шеъри… (Видео)  - 121975 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов ҳақидаги изоҳ ва унга ёзилган шарҳ…  - 121422 марта ўқилган
    • Maine 2016 FULL SPEECH DONALD TRUMP Portland, Maine  - 119853 марта ўқилган
    • Академик Рустам Абдуллаев – журналист Исмат Хушевни “дуэл”га чорлайди…  - 119684 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шеър ва қўшиқ қанотида Оттавага оилавий сафар… (Видео)  - 119672 марта ўқилган
    • Чем закончатся эрдогановские «чистки»?  - 115864 марта ўқилган
    • Хамроқул Асқар: МУБОРАК НАВРЎЗ АЙЁМИ ТАБРИГИ (Дўстим Исмат Хушевга)  - 115774 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Ватаним маним – Андижонда Фарид Усмон юбилейи кенг нишонланди…  - 114675 марта ўқилган
    • Анвар САЙРАМИЙ: ОЛТИНЧИ ҚАБР (Ҳаётий-фожеий ҳикоя)  - 114564 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Прекратите лить грязь на головы людей  - 114468 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга танқидий хат (Таҳрирсиз босилди)  - 113446 марта ўқилган
    • ЧЕЛОВЕК ЛЮБИТ МИР И ЖИЗНЬ, ПОТОМУ ОН ОБРЕЧЕН, ЖИТЬ ДАЛЬШЕ  - 113161 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Қодиржон Ботиров билан учрашув (“Истанбулга саёҳат”)  - 113089 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев МХХ билан Прокуратура ўртасидаги кураш ҳақида…  - 112260 марта ўқилган
    • Она была возмущена поведением мужа и ждала от него объяснений…  - 112060 марта ўқилган
    • Абулқосим Мамарасулов: Шавкат Мирзиёев Жиззахда нималар қилган эди?  - 112052 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Талаблик ётоқлари – соғинч Ватани” (Москва билан хайрлашув)  - 111911 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: БОЛАЛАР УЙИДА УЛҒАЙГАН ШОИР (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 111680 марта ўқилган
    • ЎРТА ТУРК ТИЛИ ва АЛИФБЕСИ тўғрисида ФИКР ва ТАВСИЯЛАР  - 111428 марта ўқилган
    • Сиз билган Муғанний… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 110416 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Анвар Шукуров: Четда юрган жиянларга (2)  - 109082 марта ўқилган
    • Матназар АБДУЛҲАКИМ: ДАРСДАН СЎНГ (“Ўтганлар ёди” туркумидан  - 108542 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: ҲИБСГА ОЛИНГАН “ТАРАҚҚИЁТ”  - 106462 марта ўқилган
    • Борис Немцов Кремльнинг ёнида ўлдириб кетилганига роппа роса икки йил бўлди!  - 106453 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига роппа роса беш ой бўлди  - 106411 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари ҳибсга олинди  - 105780 марта ўқилган
    • Светлана Абдурахманова: ГОРЬКАЯ СУДЬБА УКРАИНСКИХ СИРОТ…  - 105704 марта ўқилган
    • Married Team Perform Dangerous Tightrope Tricks  - 105235 марта ўқилган
    • «ББС» ВА «ОЗОДЛИК»НИНГ ОЛАМШУМУЛ МАКТАБИ…  - 103804 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: БЕГОНА (ёки беш ой давом этган раҳбарлик) (1-китоб, 10-боб)  - 103771 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевга “Гулистон экстракт-ёғ” АЖ ишчи хизматчиларидан  - 103681 марта ўқилган
    • Д.А.Кунаев: Рашидов ўз ажали билан ўлган эмас – Шароф Убайдуллаев (1-2)  - 103536 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шолохов Ватанида 1-китоб, 12-боб.  - 103527 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: “Мени олиб кетинг, Ўзбекистонга!” (Биринчи китоб, 7-боб)  - 103464 марта ўқилган
    • “Президент эркатойининг саргузаштлари” муаллифига мактублар туркумидан  - 103122 марта ўқилган
    • ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ – МИЛЛАТ МИНБАРИ (Журналист Исмат Хушев фаолиятига бир назар)  - 102750 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов барҳаётлигида Торонто оқшомида ўқилган шеър (Видео)  - 102449 марта ўқилган
    • Бизнес иммиграция для желающих жить и трудиться в Новой Шотлании. (Канада)  - 102102 марта ўқилган
    • АҚШЛИК ТРЕНЕРЛАРГА: ЭРКАК БЎЛИБ, МАҒЛУБЛИКНИ ТАН ОЛИНГ!  - 102017 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Агар Чарос қизим ҳаёт бўлганда 6 апрелда 20 ёшга кирарди…  - 101885 марта ўқилган
    • Юсуф Жума: “Каримов тахтдан кетса мен учун Ватанга йўл очилади” (6)  - 101639 марта ўқилган
    • 2010 йилнинг 21 ноябрь куни Абдуманноп Пўлатов вафот этган эди…  - 101405 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: ОБЕЩАНИЕ ЕГО ВЕРЕН…  - 101404 марта ўқилган
    • Повторное обращение к Министру МВД Узбекистана генералу А.А.Ахмедбаеву!!!  - 101359 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Эркин матбуот – эл озиғи (“Дунё ўзбеклари” нашри мисолида)  - 101163 марта ўқилган
    • В Китае открыли самый длинный и самый высокий стеклянный мост  - 100888 марта ўқилган
    • Самарқандда куёв ўғриси 3,5 йилга қамалди  - 100378 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент, Мухолифат ва Махсус хизматлар” (2-китоб, 38-боб)  - 100375 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” хабари: Ҳеч кимдан кам бўлмайдиган демократик давлат  - 100027 марта ўқилган
    • Сергей Ежков ва Исмат Хушевга миннатдорчилик!  - 99373 марта ўқилган
    • Самая богатая невеста на планете выходит замуж за простого человека  - 98709 марта ўқилган
    • Толиб Ёқубов: Сарафроз айтгани келдик (Исмат Хушевни “кашф” этаётганларга)  - 97864 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ислом Каримовнинг 25 йиллик бошқаруви якун топдими?  - 97758 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Abdurehim Heyit – Leylim Ley  - 97619 марта ўқилган
    • Ташпулат Юлдашев: Откуда растут ноги? Часть – 8  - 97591 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовга  - 97362 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Abdurehim Heyit – Nazugum  - 96808 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: Раҳбарни мақташ керакми?  - 95588 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев: МХХнинг янги раиси – палаги тоза одам…  - 95534 марта ўқилган
    • Башар Алим: Тарихдан ҳикоя (1932) – Бугунга киноя (2016)  - 94379 марта ўқилган
    • Дилобар Эркинзода: Жазога лойиқ нима қилди Бобомурод Абдуллаев?  - 94216 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Ориповнинг энг янги шеъри: НАСИБА…  - 94148 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиëев “Болалар” гуруҳи асосчисини ҳоким ўринбосари қилиб тайинлади  - 93969 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “МХХ ҳақидаги гапириш мумкин бўлмаган гаплар” туркумидан  - 93575 марта ўқилган
    • Evril Turon (Mamadali Mahmud) White Flower (A true story) – 1  - 93414 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Амир Темур юртидан яна бир ўғлон чиқди!  - 93199 марта ўқилган
    • ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ – МИЛЛАТ МИНБАРИ (Исмат Хушев ижоди ва фаолиятига бир назар)  - 92862 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев. Осмонни ким суяб турибди? Ўзбек журналистика мактаби  - 92274 марта ўқилган
    • ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ – МИЛЛАТ МИНБАРИ (Исмат Хушев ижоди ва фаолиятига бир назар)  - 91934 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Оқсарой – малоҳатда танҳо, маломатда тоқ сарой!  - 91818 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Улуғ шоир Эркин Воҳидов ҳукуматга нима ёмонлик қилган эди?  - 91552 марта ўқилган
    • Алишер Таксанов: Синдром Каримова…  - 90851 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ЎЗБЕК МУХОЛИФАТИ ВА МАХСУС ХИЗМАТЛАР ФАОЛИЯТИ (4-қисм)  - 90723 марта ўқилган
    • «ЕСЛИ ТЫ СПОСОБЕН ВСЕГДА УЛЫБАТЬСЯ ЖИЗНИ, ЖИЗНЬ УЛЫБНЕТСЯ ТЕБЕ!»  - 90095 марта ўқилган
    • Иброҳим Ғафуров: “Бу безовта замона…”  - 89924 марта ўқилган
    • ИСЛОМ КАРИМОВ – ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ БАХТИ ВА ИФТИХОРИ  - 89186 марта ўқилган
    • Русский перевод фильма «Московский след» о деле Литвиненко  - 89064 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: НЕ БРОШЕННЫЕ КАМНИ ХУШЕВА…  - 89045 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев: Дўстлик кўприкларини ким бузади, ким қуради?  - 88752 марта ўқилган
    • ФАРИДА АФРЎЗ ДИЛРОЗИ: «МЕН СЎЗ ИШҚИДА ЁНАЁТГАН ОЛОВМАН!…»  - 88670 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев Тошкентнинг Фарҳод бозоридаги шпаналар ҳақида  - 88658 марта ўқилган
    • Абдулла Искандар: “Ëлғонлар устига қурилган салтанат”  - 88329 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг энг янги шеърлари…  - 87999 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев: Автоҳалокат – Қозоғистонда. Лекин илдизи – Ўзбекистонда!  - 87645 марта ўқилган
    • Ислом Каримов жанозасига кимлар келди-ю, кимлар келмади  - 87618 марта ўқилган
    • Ташпулат Юлдашев: Безнаказанность порождает вседозволенность. Часть 9  - 87263 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ТИНТУВ ВА ҲИБС (3-КИТОБ, 1-БОБ)  - 86571 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Украинадаги жасорат тимсоллари… (Ўзбек журналисти шарҳи)  - 86391 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: БИРИНЧИ ВА ОХИРГИ ЖАНГЧИ (2-КИТОБ, 39-БОБ) Якуний қисм  - 85438 марта ўқилган
    • Президентларнинг оилавий борди келдиси – халқлар дўстлигига хизмат қилсин!  - 85363 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Иноятов жаҳолати ва Мирзиёев жасорати ҳақида  - 85142 марта ўқилган
    • Мирзиёев хориждаги ўзбек ишбилармонларини Ватанга албатта чақириши керак!!!  - 84999 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган