"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Исмат Хушев: Отдан яқин дўст йўқ… (Ўзбекистон Президенти Қарорини ўқиб)

Демократия сабоқлари, Муҳаррир минбари, Спорт | 07/23/2018 08:28-     11273 марта ўқилди

 
Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришни янада ривожлантириш чора тадбирлари ҳақидаги қарори”ни ўқиб…
Алпомишнинг саман оти ва Барчини…
Амир Темурнинг от ва чавандозлик ҳақидаги ўғитлари…
Инсон инсонга хиёнат қилади, от хиёнат нелигини билмайди…
От – бу аслида тилсиз инсон…
Хориждаги ўзбек журналисти шарҳи…
1.
Алпомиш достони – менинг бедард ва бетакрор болалик тасаввуримда энг ёруғ ва мунаввар из қолдирган. Ўн беш кунлик тўлин ойдек гўзал ва бетимсол Барчин-у,  Қалдирғочлар меҳрини қозониш учун гижинглаган саман тойи билан жанг майдонига от солган, душманни маҳв этолган афсонавий чавандоз сиймоси болалик тасаввуримда бир умрга ўрнашиб қолган.
Шу шу отга, чавандозликка меҳр қўйдим. Катта бўлсам, худди Алпомишдек саман от ўйнатиб, Барчинимни ўзимга мафтун этаман, чавандоз бўламан деб орзу қилардим…
2.
Умримда биринчи маротаба Чироқчининг бепоён Чиял чўлларида отга минганман. Иккинчи ё учинчи синфда ўқирдим. Отам “ўқитувчиликнинг обрў эътибори тушиб кетди, кечагина қўлимда икки олиб, зўрға ўқишни битирган бойваччалар отасининг пули ва кучи билан амалдор бўлиб, энди ўзимизни пахтага ҳайдай бошлади”, – деб муаллимликни ташлаб, асаларичилик билан шуғуллана бошлаган пайтлар эди.
Умрим бино бўлиб Чироқчининг Чиялидай гўзал ва бетимсол саҳро ва чўлларни кўрмаган эдим. Асалари уяси ортилган тележкани Китобдан Чироқчига тортиб бориб, Чиялнинг кўм кўк янтоқзордан иборат бўлган беҳудуд кенгликларини макон қилдик. Чодирда яшай бошладик.
Жазирама августнинг салқин ва хушхаво оқшомларида эсган майин шабада одамга роҳат бахш этар, табиатнинг бу сеҳрли кечалари ҳечам тугамаса деб орзу қилардик. Биз чодир тиккан яйловнинг бир четида биттагина ҳовли бор эди, холос. Унда йилқичилик билан шуғулланувчи оила яшар экан. Улар отам билан танишиб, бир пасда апоқ чапоқ бўлиб қолишди. Ҳар куни эрталаб ва кечқурун бир жуфт иссиқ нон ва бир коса қаймоқ билан бизни сийлашарди.
Ана шу оила бизга олисдаги адир бағридаги чашмадан бидонда сув ташиб келиш учун бир дона саман от ажратди. Мен ана шу отга минаб ҳар куни олисдан ҳам от эгасига, ҳам ўзимизга бир бедонда сув ташир эдим.  Ўшанда илк бора от билан ошно бўлганман. Унинг инсонга ниҳоятда қадрдон дўст бўлиб қолишини ўз тажрибамда синаб ҳам кўрганман.
Асаларининг янтоқдан асал олиш фасли тугаб, Чироқчининг Чиялидан кетар пайтимиз менга азиз ва қадрдон бўлиб қолган от билан хайрлашиш жуда қийин ва аламли бўлган.
Нафақат мен, балки от ҳам биздан ажралишни истамаслиги унинг кўзларидан шундоққина билиниб турарди…
3.
Катта бўлганимдан кейин ҳам ўша – Чиял чўлларида менга илк бор дўст тутинган саман той ҳамиша ёдимда турди. От орзуси хаёлимдан бир қадар ҳам чекинмади.
Бу орада от нафақат менинг болалик тасаввуримда, балки – миллат ва давлат ҳаётида ҳам нақадар муҳим ўрин тутишига гувоҳ бўлдим. Отнинг инсоният яралгандан бўён жамиятда тутган ўрни ва роли қанчалар беқиёс ва бетаъриф эканини тарих китобларидан ўқиб ўргандим, чексиз ҳайрат ва ҳавасларга ошно бўлдим.
От қадим қадим замонлардан миллат фахри ва ифтихори ҳисобланган. Тарихда ота боболаримиз, авлод аждодларимиз ҳаётида ҳам отнинг ўрни беқиёс бўлган. У пайтларда ҳар бир халқ ва миллат жаҳонга энг аввало ўзининг машҳур чавандоз-у, саркардаси билан танилган. Унда отнинг ўрнини ҳеч нарса босолмаган.
Масалан, Амир Темур энг аввало отига, сўнг қилич ва қалқонига ишонган. Шунинг уун ҳам ҳар бир аскарга иккитадан от бириктирган. Аскарлар бирини миниб, бирини етаклаб юрган. Қаерда жангу жадал бўлса, ўша ерда аскарнинг иккинчи оти ҳам уни кутиб турган.
Жангчи ва суворийлардан иборат бўлган чавандозлар армиясини чиниқтириш тактикаси ҳам Амир Темур бобомизнинг саркардалик ижодига бориб тақалади.  Жангга қадар жангчи бекор турмаслиги учун турли туман машқ ва ҳарбий ўйинлар ўйлаб топилган. Мерганлик қилиш, кўпкари ўйнаш, от устида турли туман машқлар бажариш каби – чавандозлик ўйинлари шулар жумласидандир.
Буюк саркадамиз, хусусан,  кўпкарига катта эътибор берган. Жангчилар сардори – ўнгбоши ва юзбошилар ана шунақанги кўпкарилар – мерганлик, найза санчиш, қиличбозлик ва чавандозлик ўйинларидан сўнг аниқланган ва танлаб олинган.
Ғолиб саркардаларнинг 400 – 500 минглаб аскари бўлган. Ҳозиргидай милтиқ ва автоматлар бўлмаган. Ҳар бир жангчи ва аскарнинг энг аввало оти ва қилич қалқони бўлган. Кўпкарилар ана шундан келиб чиққан ва секин аста миллатнинг асл қадриятига айланган. Тўй ва базмларда, тантана ва байрамларда ўзбек халқининг орзиқиб кутадиган энг асосий байрами бўлган.
Амир Темур от ривожига илмий амалий ёндашувни ҳам йўлга қўйган…
4.
Қолаверса, ҳаётда ва жамиятда ҳам отларнинг ўрнини секин аста техника ва автомобиллар эгаллай бошлади.
Халқ хўжалигининг жуда кўп соҳаларига астойдил назар ташлаётган  Президент Миллий қадриятларимизга ҳам  эътибор қаратмоқда, унинг муаммоларига ҳам чуқур кириб бормоқда. Бу оддий ҳодиса эмас. Бу миллат тарихи ва қадрияти билан боғлиқ. Яқинда қабул қилинган йилқичилик ва от спортини ривожлантириш ҳақидаги Қарор, шу маънода, таҳсин ва табрикка лойиқ.
Ростини айтиш керак, бу мазмундаги Қарор ва Фармонлар илгари – Совет даврида ҳам, ундан кейин ҳам бўлган. Лекин улар қоғозда қолиб кетди.   Совет даврида ҳам бу борада яхши қадамлар ташланган эди. Совет даврида ҳам Ўзбекистонда йилчиқилик хўжаликлари ташкил этилган ва давлат бу билан жиддий шуғулланган.
Масалан, Оҳангарон, Жиззах, Қамаши, Жарқўрғон ва Чироқчида   йилқичилик билан шуғулланувчи от заводлари фаолият юритган. СССР бўйлаб жами юздан зиёд  ана шундай йилқичилик хўжаликлари бўлган. Улар халқ тилида – от заводлари деб юритиларди ва стратегик обьект саналарди. Бевосита Москвадаги – Ҳарбий Мудофаа вазирлиги таркибига кирарди.
Совет Иттифоқидаги илм даргоҳларида, жумладан, Ўзбекистон олий ўқув юртларида (Асосан Сельхоз институтларда) ҳам отчилик ва йилқичилик билан илмий асосда шуғулланувчи кафедралар мавжуд бўлиб, улар асосан  йилқичиликни ривожлантириш учун хизмат қилган…
5.
Тошкентда йилқичилик бўйича илмий тадқиқотлар олиб борган таниқли бир олим яшайди.
Асли қаршилик бўлган Дўстмуҳаммад Холмирзаев Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб йилқичилик ва туячилик билан илмий асосда шуғулланиш фанига асос солган. Қишлоқ хўжалик фанлари доктори, Тошкент қишлоқ хўжалиги институти профессори. У киши айни пайтда – Ўзбекистон От спорти Федерацияси аъзоси ҳам.
Биз мазкур мақолани ёзиш жараёнида Президент Фармонига муносабатини билиш учун Тошкентга сим қоқиб,  домла билан суҳбатлашдик. Салом аликдан сўнг  – “Отчиликни ривожлантириш ҳақидаги Фармон”га нима дейсиз деб гап бошлашимиз билан домла одоб билан сўзимизни бўлиб, тузатиш киритдилар: “Отчилик эмас, йилқичилик деб айтсангиз, тўғри бўлади. Бу жуда муҳим ва орзиқиб кутилган Фармон. Ҳали ўзбек халқи бу Фармоннинг асл мақсад ва моҳиятини тўлиқ тушуниб етган эмас…”
Дўстмуҳаммад Холмирзаев билан қисқа суҳбат асносида маълум бўлдики, Президентнинг бу Фармони халқимизнинг ижтимоий сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутади.  Йилқичилик истиқболлари ҳақида “Халқ сўзи” газетасининг 2017 йилнинг 20 апрель сонида домланинг мақоласи эълон қилинган экан. Шуни топиб ўқишимизни маслаҳат бердилар. Шу билан бирга Президент Фармонидан келиб чиқадиган вазифалар ҳақида ҳам ўз фикрларини билдирдилар.
Умуман, бу соҳада Ўзбекистонда анча мунча ишлар қилинган. Дўстмуҳаммад Холмирзаевнинг “От инсоннинг вафодор дўсти!” номли қўлланмаси чоп этилган бўлиб, бу китоб талабаларга дарслик сифатида ўқитилмоқда. Яқин кунларда Олий ва ўрта махсус таълим тизими учун “Ургут чавандозлари ва чемпионлари” номли китоб нашрдан чиқиш арафасида. Домла асосан от ва туя илми билан шуғулланади. У киши “Чорва маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш технологияси” ҳамда “Балиқчилик асослари” бўйича мутаххассис ҳисобланади.
Домла асосан – наслли отларнинг йўриқларини валентровка қилиш ва қайси зотга мансублигини аниқлаш фани билан шуғулланади. У киши раҳбарлиги ва муҳарррирлигида лекция ва амалиётлар учун 1985 – 1988 йилларда йилқичилик бўйича бир талай ўқув қўлланмаси ва китоблар чиқарилган. Домла 45 йилдан бўён Тошкент қишлоқ хўжалиги институти талабаларига шу соҳа бўйича дарс берадилар.
-Каррак ва янтоқ деган ўсимликларни отларга бериб, уларнинг фойдасини ўрганиб чиққанмиз. Нурота, Жом ва Қўшработдаги тоғли жойларда асосан каррак, Чироқчи ва Қамаши даштларида янтоқ мўл бўлади… – дейди домла мароқ билан. – Шавкат Мирзиёев Миллий қадриятларимизга қайтди. Раҳмат унга!”
Йилқичилик илми мутаххассиси, таниқли олим, профессор Дўстмуҳаммад Холмирзаев билан Канада Тошкент ўртасидаги телефон суҳбатимиз анча давом этди. Домла ўз соҳасининг билимдони бўлиш билан бирга, ҳамсуҳбатига эътиборли, дилкаш ва самимий инсон эканлар….
6.
Айни пайтда шуни ҳам таъкидлаш лозимки, хорижда – чет элларда отчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор беришади.
Бу ерларда От полицияси батальонлари, фақатгина от файтунлари юрадиган мухсус йўлкалар, отчилик фани билан шуғулланадиган дунёга машҳур илмий тадқиқот институт, марказ ва илм фан даргоҳлари мавжуд.
От мусобақалари йўлга қўйилган. Ипподромлар фаолияти ҳамиша халқнинг кўз ўнгида.
Бир сўз билан айтганда дунёнинг ривожланган давлатлари – Отчилик билан давлат ва ҳукумат миқёсида узлуксиз тарзда – доимий ва жиддий  астойдил шуғулланишади…
7.
Яшириб нима қилдик, бу дунёда Итга, мушукка берилган халқлар ҳам бор. Отга меҳр қўйишни улар билан тенглаштириб бўладими?
От бу инсоннинг руҳини тарбиялайди. Аслини олганда ҳам ҳайвонлар оламида инсонга отдан яқини дўст йўқ. От – бу аслида тилсиз инсон.  Меҳрибон жангчиси найзага учиб, эгардан қулаганда – унинг тепасида кўз ёш тўккан отлар ҳақида эшитганмиз. Тилдан тилга кўчган мунгли ва хазин  гувоҳликларга шоҳид бўлганмиз.
Шу маънода Шавкат Мирзиёевнинг Отчиликни ривожлантириш ҳақидаги Фармонини мен кўзда ёш ва дилда қувонч билан кутиб олдим.
Президентнинг бу Фармони мени бедард ва беғубор болалигимга қайтарди. Оппоқ ёлли Саманини гижинглатиб,  от ўйнатиб, Барчинининг истиқболига учган Алпомишлар гўё ўз халқига яна қайтгандек бўлди.
Бизга шундай ойдин орзу умидларни қайтариб берганингиз учун раҳмат Сизга, Шавкат Миромонович!
Сўнгсўз ўрнида:
 Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиеёв 2017 йил 15 июнь куни Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришни янада ривожлантириш чора тадбирлари ҳақидаги қарорни имзолади.
Биз бу қарор имзоланганидан кейин атай икки ҳафта сукут сақладик. Ўзбек матбуоти ва журналистикасида ижодкор ёзувчилардан кимдир бу қарорга ўз муносабатини билдирар, унинг маданий ҳаётимиз ва миллий қадриятимиздаги ўрни қанчалар муҳим экани ҳақида ўз сўзини айтар деб кутдик.
Лекин ҳеч ким ҳеч нарса демади. Гўё Президент ҳеч қандай қарор қабул қилмади. “Йилқичилик ва от спортини ривожлантиришни янада ривожлантириш” ўзи нима деган деб бирорта киши бирорта кишига савол ҳам бермади…
Биз икки ҳафта кутдик. Президент шунчалик бандлигига, ташвишлари кўплигига қарамай  ўзбек халқининг буюк қадриятларидан бири бўлган ва бемавруд унутилган мавзуга қайтган экан, ўзбек матбуоти буни тан олиш у ёқда турсин, бу масалага ҳатто эътибор қаратишни ҳам лозим кўрмади. Ўзбекистоннинг бирорта матбуотида буни на олқишлаган ва на танқид қилган  бирорта ҳам материал чиқмади. Мақола босилмади…
 Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султоновни танқид қилсак, бизни қитмирлик ва аламзадаликда айблашади. Президентнинг Қарор ва Фармонларини халққа тушунтириб бериш, уни кенг омма орасига ёйиш, олис Канадада бўлса ҳам кечаю кундуз тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш – ўз Ватанидан жудо қилинган хориждаги ўзбек журналисти Исмат Хушевнинг вазифасими  ё Ўзбекистондаги  Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султоновнинг ваколат доирасига кирадими??
Агар шу кетишда бўлса, Ўзбекистонда ҳеч нарса ўзгармайди. Президент аравани бир томонга, СНБ иккинчи томонга, Давлат маслаҳатчиси эса қарама қарши тарафга тортаверади. Бунга энди чек қўйиш керак. Ортиқ тоқат қилиш мумкин эмас!
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,
3 июль, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада…
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

7 шарҳ

  1. Axmad hoji Xorazmiy
    07/03/2017 at 11:59 PM  (Edit)

    Manashu suratni dustlik ramzi desa bular ekan.
    Qarang, bir tomonda uzbek, bir tomonda turkman. Urtada ularni boglagan holda dustlik va vafo timsoli bulgan OT turibdi.
    Ot bulgandayam oddiy ot emas, dunyoning eng mashxur Axalteka zotli oti!

    REPLY
  2. Qarshidan
    07/03/2017 at 8:49 AM  (Edit)

    Ismat aka siz hamma soxada iqtidor bilan qalam tebratishga qodir ijodkorsiz. Mana masalan fotbolni ham qiymiga etkazib taxlil qilib ajoyib maqola tayorladingiz. Bu safar esa otni tariflabsiz.

    REPLY
  3. Alisher
    07/03/2017 at 8:42 AM  (Edit)

    Ot haqiqatdan ham vafolidir. Boshqa bron jonivorni insonga sadoqatini otchalik ko’rish mumkin emas.

    REPLY
  4. Tangrim dini – Turkiylar dini
    07/03/2017 at 3:39 AM  (Edit)

    Ot -turkiylik timsoli. Turkiy ajdodlarimiz ot ustida butun Evroosiyda hukmronlik qilishgan. Tinch okeanidan tortib Atlantika okeanigacha yetgan imperiyalarni aynan ot ustida Tuman hoqon, Modu Tangriqut, Balamber, Ro’yo, Atillalar qurishgan. Bu ishlarni Bumin va Istemi hoqonlar davom ettirishgan.

    REPLY
    • Оддий фукаро
      07/03/2017 at 6:36 PM  (Edit)

      Шунчалик куп тарихий маълумотларга эга экансиз, макола ёзиб чикарсангиз булмайдими? Бизлар хам, рости аждодларимизни янада якинрок билиб олардик. Хадеб бефойда таргиботингиздан кура, мана шу ишингизни укувчиларга таъсири купрок булади ишонаверинг.

      REPLY
  5. Самарканд
    07/03/2017 at 2:22 AM  (Edit)

    Баракалло хак гап, урокдек тугри гап булган Исмат ака

    REPLY
  6. Чавандоз
    07/03/2017 at 12:12 AM  (Edit)

    Хурматли Исмат Хушев ака. 2 июл куни телевидениянинг Узбекистон телеканали Тахлилнома корсатувида от хакдаги президент фармони шархланди. Факат шархландимас, ТВ тарихида биринчи мартта отлар, чавандозлар, федерация рахбарлари катнашди. куюнчаклигиз учун сизга рахмат, ака.

    REPLY

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушев билан юзма юз: Ғофур Раҳимовнинг қайтиши
  2. Ғофур Раҳимовнинг қайтиши – Шавкат Мирзиёвнинг яна бир жасорати – Исмат Хушев
  3. Исмат Хушев билан юзма юз – Шахмат дарслари ғояси муаллифининг шикояти
  4. Исмат Хушев “Озодлик” радиоси “БаҳсОнлайн” мулоқотида (аудио)
  5. Давлат маслаҳатчисининг кирдикорлари ЎзТВ раисиникидан камми? (5-мақола)
  6. Исмат Хушев: Махсус хизмат салтанатининг фармацевтика синдикати (3)
  7. Исмат Хушев: Ўзбек матбуотига отилган ўқ… (Еттинчи якуний қисми)
  8. Мамадали Маҳмудов: АҚШдан Феруза Ханжар оиламга шеър битибди… (17)
  9. Исмат Хушев: Подшо эркасининг саргузаштлари 1-китоб, 13-боб.
  10. “Адабиёт ва санъат” газетаси – муҳаррирлар инкубатори (Биринчи китоб, 21 боб)
  11. Исмат Хушев: АДАБИЁТ КУШАНДАЛАРИ (Баҳром Рўзимуҳаммадни ўқиб)
  12. Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 87572 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: Мен шоирман, истасангиз шу…  - 36715 марта ўқилган
    • Турсунхон Худойберганов Президентнинг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди  - 35331 марта ўқилган
    • Президентнинг Давлат маслаҳатчиси, ёзувчи Хайриддин Султоновга  - 35120 марта ўқилган
    • Последние слова Стива Джобса на смертном одре  - 35066 марта ўқилган
    • МХХ ходими гувоҳлигида қабул қилиб олинган олтин динорнинг аянчли тақдири…  - 34747 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент ЎзТВ раисини нега ишдан олди?  - 34731 марта ўқилган
    • “МХХ раиси Рустам Иноятовнинг сиёсий портрети”га келган изоҳлар…  - 34640 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ҳукмдорга таслим бўлмаган ўзбек олигархи… (2-якуний қисм)  - 34620 марта ўқилган
    • Raw: Tourists Brave Glass-Bottom Bridge – China’s first glass-bottomed suspension bridge  - 34543 марта ўқилган
    • 10 счастливых стран мира и 5 стран с самым высоким уровнем жизни  - 34508 марта ўқилган
    • Tiger Shark Ballet with Vincent Canabal  - 34487 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ШУКРУЛЛО ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУННИНГ 95 ЙИЛЛИГИГА  - 34482 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Ўзбекистон Президентига  очиқ хат….  - 34468 марта ўқилган
    • Миллиардер без миллиарда: Чак Фини – удивительный человек.  - 34430 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти, Бош вазир, Бош прокурор ва Қашқадарё вилоят ҳокимига  - 34423 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Интернет – адоват майдони эмас! (Анвар Назировга жавоб ўрнида)  - 34325 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари”нинг садоқатли ва меҳр-муҳаббатли ўқувчиларига  - 34277 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 3-қисм  - 34275 марта ўқилган
    • Исчезнувший самолёт приземлился через 37 лет (Видео)  - 34241 марта ўқилган
    • Эксперимент с чемоданом – В мире удивительного…  - 34181 марта ўқилган
    • Бош прокурор И.Б.Абдуллаев, Ички Ишлар вазири А.А.Аҳмадбоевларга  - 34133 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга бағишланган шеърларнинг ёзилиш тарихи ҳақида… (Видео)  - 34020 марта ўқилган
    • Отиб ташланган Андижон… (Русчадан Исмат Хушевнинг эркин таржимаси) 5-якуний қисм  - 34014 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари: ИМТИЁЗ ВА МАСЪУЛИЯТ (2-8)  - 34000 марта ўқилган
    • Ёлғонинг умри қисқа (“Озодлик” радиоси раҳбарига)  - 33954 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Генераллар ўйини”даги Бек – Ғофур Раҳимов образи…  - 33905 марта ўқилган
    • Одил Ёқубовнинг издоши, Муҳаммад Алининг сафдоши, Исмат Хушевнинг устози  - 33903 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Гулнора Каримова билан Филипп Киркоровга  - 33875 марта ўқилган
    • Ўзбек ёзувчиси асарлари халқаро мукофотга тавсия этилди  - 33868 марта ўқилган
    • Навбаҳор Имомова – “Вашингтон чойхонаси” меҳмони…  - 33820 марта ўқилган
    • Бирлашган Миллатлар ташкилоти раисига ўзбек ойдинларидан мурожаат  - 33807 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: “ЎЗ ГАЗИНИ РУСГА БЕРИБ, ТЕЗАК ЁҚҚАН ЎЗБЕГИМ!”  - 33800 марта ўқилган
    • Ташпулат ЮЛДАШЕВ: С ЮБИЛЕЕМ, ДРУГ! (Предатель ли Сергей Ежков?)  - 33790 марта ўқилган
    • МХХ раисининг биринчи ўринбосари ҳибсга олинди. Раис қачон қамалади?  - 33752 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: ХУШВАҚТ МИСГАР БОБОМ ҚИССАСИ (Бешинчи, якуний қисм)  - 33737 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргузаштлари” Иккинчи китоб, биринчи боб  - 33703 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Мирсаидов билан танишув (Иккинчи китоб, 6-боб)  - 33700 марта ўқилган
    • Туркияда кеча кутилмаган сиёсий воқеа рўй берди…  - 33676 марта ўқилган
    • Шогирд: Устоз “Ёшлар” телеканалига раҳбар бўлиб ютдими, ютқаздими?  - 33670 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – “Юсуф Жума билан суҳбатлар” туркумидан (4-қисм)  - 33640 марта ўқилган
    • Эксперт: ИГИЛ может дойти до Средней Азии  - 33623 марта ўқилган
    • Жамоатни йиғлатган дуо ёхуд бир онанинг бошидан кечирганлари  - 33518 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сайрга кетган йигит… (2) (Абдуманноп Пўлатнинг порлоқ хотирасига)  - 33504 марта ўқилган
    • “Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат”га келган изоҳлар  - 33494 марта ўқилган
    • Бишкек: Телефон суҳбатини ким ëзиб олгани ўрганилмоқда  - 33473 марта ўқилган
    • Дадахон Ёқубов: Бу улуғ инсон дарё эди, уммон эди  - 33470 марта ўқилган
    • Фарғоналик аёл эрининг ўлимида “орган ходимларини” айблаяпти  - 33470 марта ўқилган
    • Самарқандда мединститут ўқитувчиси порахўрлик айби билан ҳибсга олдинди  - 33428 марта ўқилган
    • Андижон: Муҳаммад Юсуфнинг Марҳаматдаги қабри ва уйига зиёрат…  - 33406 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Ўзбекистон: ИШИД ва қўрқув фазоси  - 33404 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 33396 марта ўқилган
    • The 100 best photographs ever taken without photoshop  - 33350 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шимолий вокзалдаги Темир йўл милицияси ҳибсхонасида (3-3)  - 33347 марта ўқилган
    • Сиз севган шоирлар – Йўлдош Эшбек: Мен сени севаман, йиғлаётган қиз!  - 33345 марта ўқилган
    • Dmitri Shostakovich – The Second Waltz  - 33330 марта ўқилган
    • Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат  - 33327 марта ўқилган
    • Саратонни тумов каби даволаш йўлини топган ўзбек фармацевти  - 33310 марта ўқилган
    • Фокусник мирового масштаба. This may be the best Card Trick Ever….Fantastic!!  - 33298 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкентдаги фоҳишалар резиденцияси (Иноятов ва Ҳайдаров жанги) -1  - 33294 марта ўқилган
    • Вы украли у нас мечту, господин президент! (Видео)  - 33288 марта ўқилган
    • “Америка овози” – “Дунё ўзбеклари” меҳмони: Одил Рўзалиев Торонтода (Видео)  - 33274 марта ўқилган
    • Озод Тўраев: Ўзбек халқининг дин танлаш ҳуқуқи…  - 33247 марта ўқилган
    • Первый российский автомобиль сделали 120 лет назад, но царь его не заметил  - 33244 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сахаровга ўзбек халқи номидан эълон қилинган лаънат тафсилоти  - 33228 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ельцин билан учрашув (2-2)  - 33173 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикаси Олий раҳбариятига  - 33159 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ислом Каримовнинг ҳокимиятга келиши (2-китоб, 5-боб)  - 33138 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бош муҳаррирликка тайинланиш (2-китоб, 7-боб)  - 33116 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги гўзал суҳбати  - 33109 марта ўқилган
    • Мурод Раҳмон: Азиз юртбошига (Шавкат Мирзиёевга қутлов)  - 32984 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дадахон Ёқубов: “Ассалому алайкум, баҳор!”  - 32968 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 32967 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Насриддин Муҳаммадиев бошқача эди… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 32947 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: СНБда нима гаплар, жаноб Иноятов!  - 32917 марта ўқилган
    • Сурхон ёшлари: Қўноқлигу собитлик вақт ҳукмида (Иқбол Мирзо билан суҳбат)  - 32905 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Академик Сахаров (2-4)  - 32889 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Диний экстремизм таҳдиди борми?  - 32854 марта ўқилган
    • Мама, она и в Африке Мама! Желаем вам приятного просмотра (32 фото)  - 32847 марта ўқилган
    • Фарғонада ука ўз акасини чавақлаб, Шаҳрихонсойга улоқтирганликда гумонланмоқда  - 32846 марта ўқилган
    • Файласуф Маҳмуд Йўлдошев марҳум шоир Шукур Содиқ ва унинг ибратли ижоди ҳақида  - 32829 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ислом ака билан танишув (2-3)  - 32813 марта ўқилган
    • Узбекская литература и культура понесли тяжелую утрату…  - 32782 марта ўқилган
    • Амирқул Карим: Шоир дўстим Мухтор Комил ҳақида сўз… (“Ўтганлар ёди”)  - 32726 марта ўқилган
    • Сколько стоит политическое убежище в Незалежной…  - 32719 марта ўқилган
    • Ўш шаҳар милициясининг асосчиси ва биринчи бошлиғи  - 32716 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой молиявий пирамида ташкил этганликда айбланмоқда (1)  - 32703 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги суҳбати  - 32682 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари (2-китоб. Муқаддима)  - 32678 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Чироқчига поезд ваъда қилганим  - 32675 марта ўқилган
    • Солнце, Луна и звезды: лучшие астрономические фотографии года  - 32668 марта ўқилган
    • Қудратхўжаевнинг қалб дафтари (“Уч илдиз”)  - 32650 марта ўқилган
    • ЎзТВ намойиш этади: Фахш йўлига кирган қиз билан сухбат…  - 32647 марта ўқилган
    • “Озодлик”да Самарқандлик миллионер аёл Шоира Хасанованинг “Озод Назар”и…  - 32626 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 32624 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ депутати, таниқли журналист Дадахон Ёқубовдан янги йил табриги  - 32610 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 2-қисм  - 32608 марта ўқилган
    • «Буритошу не стыдно под узбекским флагом “не замечать” вороватых коллег?”  - 32607 марта ўқилган
    • Усман Хакназаров: Кто лидер по вывозу капитала из Узбекистана?  - 32606 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой ҳақида: Баланд учган бургутнинг овчиси ҳам кўп бўлади… (2)  - 32595 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: Ислом Каримов даврига баҳони замон беради, Юсупов эмас  - 32590 марта ўқилган
    • Брюссель аэропорти ва метросида портлашлар, қурбонлар сони ортмоқда  - 32576 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 32561 марта ўқилган
    • Шуҳрат Тошпўлатов – Ўзбекистон МХХ раисининг ўринбосари этиб тайинланди…  - 32560 марта ўқилган
    • Ай да сказки! Потрясающие иллюстрации Татьяны Дорониной  - 32557 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Одил Рўзалиев туғилган кун!  - 32556 марта ўқилган
    • Лазиз Тангриев – Ўзбекистон Матбуот ва Ахбарот агентлиги Бош директори!  - 32547 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Султонпошша Удаева: Оқ илон, оппоқ илон…  - 32523 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон – Ватаним маним” кўрик танловига: Яшариб бораётган Андижон! (2)  - 32512 марта ўқилган
    • Фарғона: Президент топшириғи асосида уй-жойлар берилди…  - 32511 марта ўқилган
    • Бош прокуратура: Гулнора Каримова қамоқда…  - 32511 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ал-Шабабга Трамп баёноти қўл келди  - 32507 марта ўқилган
    • “Портлашлар Эрдўғон партияси июндаги сайловда ютқазганидан сўнг бошланди”  - 32487 марта ўқилган
    • Акмал Саидовга: Нимани кутаяпсиз? Президентнинг “мастер класс” ўтишиними?  - 32486 марта ўқилган
    • Тоғай МУРОД: КУНДАЛИК ДАФТАРДАН (“ЁДНОМА”)  - 32472 марта ўқилган
    • Ўз оиламни ҳалол боқай деб четга кетган муҳожирлар Ватан хоиними?  - 32455 марта ўқилган
    • Рус тилида гаплашадиган ўзбек ҳамюртларимиз ҳақида…  - 32441 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов первым начал бороться с коварной принцессой…  - 32413 марта ўқилган
    • Якшанбада кўл бўйига қилдик сайр, Уй жой, рўзғор ташвишлари, сенга хайр…  - 32386 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Авлиё бўлиш осонми ёки дин ниқобидаги фирибгарлик  - 32368 марта ўқилган
    • “Тошкентда кўрилаëтган хавфсизлик чоралари “Озодлик”нинг “Қурултой”ида  - 32367 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Етмиш ёшлик самимият (Журналист Анвар Усмоновга табрик ўрнида)  - 32363 марта ўқилган
    • Анвар қори Турсунов: Менга туҳмат қилишмасин, соатим олтиндан эмас!  - 32354 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (1-қисм)  - 32350 марта ўқилган
    • Суҳайлий: Шеърларимни ғаламис кимсалар ўқиб, эътироз билдиришибди…  - 32333 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргўзаштлари” (2-китоб. Сўзбоши: М.Сатторов)  - 32321 марта ўқилган
    • Президентга шеър ёзиб, балоларга қолдим мен – Ҳаммадан узр сўраб, Суҳайлий…  - 32315 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дилмурод Жумабоев бугун туғилган кун. Табриклаймиз!  - 32300 марта ўқилган
    • Ҳамроқул АСҚАР: АБДУМЎМИН ЎТБОСАРОВ ЁДИ  - 32288 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Бош прокурори Бахтиёр Абдуллаев Президент сиёсатига қаршими?  - 32265 марта ўқилган
    • Случай в очень счастливой семье | Квартал (Видео)  - 32249 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 1-қисм  - 32237 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига бугун роппа роса тўққиз ой бўлди…  - 32199 марта ўқилган
    • Ислом Каримовнинг ўлими МХХ учун қимматга тушди…  - 32173 марта ўқилган
    • 23 йил тақиқланган Шерали Жўраев миллий телеканалда чиқди (ВИДЕО)  - 32162 марта ўқилган
    • Ўзбек журналисти Ватан байроғи кўтарилган АҚШдаги гей-парад ҳақида  - 32152 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШОҲ БИЛАН ШАЙХ ТЎҚНАШУВИ ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН ЭДИ? (1-қисм)  - 32139 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти сўлим водийнинг дилбар Наманганига ташриф буюрди  - 32125 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Президент ўзбек халқининг эртанги кунга ишончини тиклади!  - 32125 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиëев: “Милицияни ўғри қилган ўзимиз”  - 32122 марта ўқилган
    • Насриддин билан яккабоғлик қудамнинг келин олиш базмида бирга эдик…  - 32112 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (1-мақола)  - 32110 марта ўқилган
    • ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ БОШ ВАЗИР БЎЛГАН ТОЖИК КУЁВИ  - 32108 марта ўқилган
    • Холида: Мамаекуб ака неча йилдан бери Лангарим деб куюб енасиз…  - 32103 марта ўқилган
    • Шерали Жўраев оиласида: Йилнинг энг шов-шувли никоҳ кечаси!  - 32102 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти аъзоларидан  - 32095 марта ўқилган
    • Президентга хориждаги ўзбек мухолифати ҳақида ҳуқуқ фаолларидан мактуб  - 32092 марта ўқилган
    • Сегодня День рождения Генерального секретаря МОПЧ М.Захидова. Поздравляем!  - 32078 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ТЕЛЕВИДЕНИЯСИ ДИКТОРЛАРИГА “ОЧИҚ ХАТ”…  - 32068 марта ўқилган
    • ҚУТЛУҒ, МУБОРАК БЎЛСИН АЙЁМ, ШАҲАНШОҲИМИЗ!     - 32056 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: Бу такрорда илоҳийлик бор…  - 32053 марта ўқилган
    • Саид Абдулазиз Юсупов: Террорчининг миллати бор!  - 32049 марта ўқилган
    • Кичик Ислом Каримов ўзбек прокуратурасини айблади (ВИДЕО)  - 32045 марта ўқилган
    • Президентни ҳақоратлаш жиноят эканини наҳотки судья билмаса?  - 32041 марта ўқилган
    • Никто не ожидал от него такого выступления  - 32032 марта ўқилган
    • Якшанба – дам олиш куни: Козим Қаюмов – Атиргуллар очди чирой – Чархпалак…  - 32014 марта ўқилган
    • Қодиржон Ботировнинг уйи Бакиевга берилганидан маҳкамага шикоят қилинди…  - 32013 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Кўзингизни очинг, жаноб Президент, имконни бой бераяпсиз…  - 32011 марта ўқилган
    • Бошловчи Қуддус Аъзамга: Мен Сиз ва Сизга ўхшаш маддоҳлардан жирканаман…  - 32006 марта ўқилган
    • Ғафур Раҳимов Мирзиëев шарофати билан Ўзбекистонга қайтади  - 32004 марта ўқилган
    • Мираброр Усмоновни “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида  - 31999 марта ўқилган
    • Бетавфиқ раҳбарни сўкканим учун, Уч йил ётар бўлсам ётганим бўлсин…  - 31996 марта ўқилган
    • Президент ва Бош вазирга: Уйбузар ҳоким ишдан кетди, зарарни ким тўлайди?!  - 31991 марта ўқилган
    • Муҳаммад ИСМОИЛ: МИРЗИЁЕВГА ИШОНСА БЎЛАДИМИ? (2-мақола)  - 31970 марта ўқилган
    • МХХ раиси яхши одам бўлса, менга Россия ўрмонларида пишириб қўйибдими?  - 31944 марта ўқилган
    • Биринчи қадам ҳамиша оғир, аммо миллатнинг қаддини барибир тиклашимиз керак!  - 31938 марта ўқилган
    • ИШИДга қўшилган тожик полковнигининг янги суратлари тарқалди  - 31934 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 31921 марта ўқилган
    • Қашқадарёлик шифокорлар ўлмаган чақалоқни “ўлди”га чиқаришди…  - 31918 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга: Исмат Хушевни Ўзбекистонга қайтариш керак!  - 31918 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: ББС ўзбек хизматининг расмий вакили Тошкентга келди  - 31917 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: ШАФОАТ РАҲМАТУЛЛО ТЕРМИЗИЙГА БАҒИШЛОВ (“ЁДНОМА”)  - 31913 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Афсус, энг чиройли гулнинг ҳам бир кун, Сўлиб, оёқ ости бўлмоқлиги бор  - 31901 марта ўқилган
    • Мирзиёев ЎзТВ раҳбарига: ‘Озодбекка мешать қилма!‘  - 31899 марта ўқилган
    • В Швейцарии все будут получать 2 250 евро в месяц. Даже не работая  - 31898 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (2-қисм)  - 31896 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Ботир Қодиров: Йиғлайсанму  - 31886 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткор – Умида Мирҳамидова: Оқ атиргуллар…  - 31865 марта ўқилган
    • Одамларнинг ювиниш учун оддий ҳаммоми йўқ, лекин данғиллама тўй қилгиси келади…  - 31863 марта ўқилган
    • Профессор Гого Ҳидоятов: Турон тарихи. Кириш 1-қисм “Ўтганлар ёди” туркумидан  - 31862 марта ўқилган
    • Президентга: Уюшмани отбозорга айлантирган Муҳаммад Али кимнинг эркаси?  - 31858 марта ўқилган
    • Оддий фукаронинг мухбирларга хати ва унга “Дунё ўзбеклари” муносабати  - 31857 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: СЎНГГИ МАНЗИЛДАН РЕПОРТАЖ…  - 31856 марта ўқилган
    • Қаландар Қарноқий тимсолида Қарноқ қишлоғига сафар тарихи  - 31855 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкент шаҳар милицияси (ГУВД) ҳибсхонасида (3-китоб, 4-боб)  - 31850 марта ўқилган
    • “Дунё узбеклари” представляет: “Ху из мистер Сафаев?”  - 31839 марта ўқилган
    • Ҳоким ўринбосари, kun.uz мухбиридан қўлингни торт!!!  - 31834 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Қариндошлараро никоҳ – ирсий ва наслий чоҳ  - 31832 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов не смог приехать на похороны брата в Узбекистан  - 31831 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Нусрат Раҳмат туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31831 марта ўқилган
    • ЎзТВ режим хизмати раҳбари, СНБ ходими А.Шодмоновга бағишлов  - 31830 марта ўқилган
    • Миллий мафкурани қайта кўриб чиқиш вақти келмади…ми? – “Кун.ўз”  - 31826 марта ўқилган
    • Олтин девор. Ўзбек спектакли – Ғани Аъзамов (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31823 марта ўқилган
    • Открытое письмо Министру Внутренних Дел РУ генерал-лейтенанту А.А. Ахмедбаеву  - 31820 марта ўқилган
    • Ўктам Исматов Президентга: Судларнинг аҳволи Сиз айтгандан ҳам бадтар экан…  - 31812 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Самандар Қўқоновнинг қамалиш тарихи ҳақида  - 31803 марта ўқилган
    • Лола Хатамова объявилась в публичном пространстве. Долго ждали этого дня…  - 31802 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар  - 31801 марта ўқилган
    • АБДУЛЛА ОРИПОВ – ДАҲО!!! (Биринчи мақола)  - 31797 марта ўқилган
    • Фароғат Камолова Жиззах туманидаги Мўлканлик қишлоғида туғилган…  - 31796 марта ўқилган
    • Талантли ўзбек шоири Амир Худойберди – меҳмонимиз…  - 31781 марта ўқилган
    • Омон Матжон: Евтушенко Ўзбекистонга бегона эмасди  - 31781 марта ўқилган
    • Таниқли жамоат арбоби Насриддин Муҳаммадиев вафот этди…  - 31778 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Ватан битта, дунёнинг бошқа ҳеч қаерида Ўзбекистон йўқ!  - 31771 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: “Давлат маслаҳатчиси мақомидаги ўзбек Берияси…”  - 31770 марта ўқилган
    • МХХга қарши уларнинг қинғир ишларини ошкор қилиш орқали курашиш керак  - 31768 марта ўқилган
    • Дониер Турсунов: Мы то знаем кто такой Сафаев…  - 31767 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев прокурорларни “энг катта ўғрилар” деб атади  - 31766 марта ўқилган
    • Маҳмуд Ражаб: Ижодида чиқити йўқ шоир (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31764 марта ўқилган
    • Мирёқуб Қобилов: Динда мажбурлаш йўқ Муҳокама учун мавзу (Биринчи мақола)  - 31763 марта ўқилган
    • Имрӯз шоҳи анҷумани дилбарон якест, Дилбар агар ҳазор бувад, дилбар он якест (Ҳофиз)  - 31750 марта ўқилган
    • Туркманистонда полиция билан оммавий муштлашув  - 31741 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда ижодидан: ЎЗБЕК ГАМЛЕТИ ҲАҚИДА (Шукур Холмирзаев ёди)  - 31736 марта ўқилган
    • Гулноз Мўминова: Севган кишим Мени пайқасин, десанг, Оёғига ўралашма…  - 31733 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: “Сенга инсоф берсин, учинчи одам!”  - 31731 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳнинг ББСдаги чиқиши хусусида  - 31716 марта ўқилган
    • ЕХҲТ раиси: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш йўлига ўтиши лозим  - 31713 марта ўқилган
    • Анвар Каримов: Вот теперь пора…, настал переломный момент для Узбекской оппозиции  - 31712 марта ўқилган
    • Я, БАРОН, КОТОРОГО НАЗЫВАЮТ СФИНКС…  - 31708 марта ўқилган
    • АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен билан юзма-юз мулоқот  - 31705 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Ўнинчи – якуний қисм)  - 31702 марта ўқилган
    • Муҳаммадёқуб Ҳамроев: Самандар аканинг яқинларига табрикларимиз…  - 31701 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Буюк фарзандини унутган дорилфунун…  - 31695 марта ўқилган
    • BBC Путиннинг “хуфя бойлиги” ҳақида ҳужжатли фильм намойиш қилди  - 31692 марта ўқилган
    • Журналист Исмат Хушев номига келаётган ҳасрат ва хатлардан сатрлар… (2)  - 31685 марта ўқилган
    • Фарғонада Эркин Воҳидовнинг 80 йиллиги тантаналари бўлиб ўтмоқда  - 31685 марта ўқилган
    • Ф.Гюлен: «Мы, должны критически пересмотреть наше понимание ислама»  - 31673 марта ўқилган
    • Мирзиëев туғилган кунида янги қароргоҳга кўчиб ўтди (“Озодлик” радиоси видеоси)  - 31672 марта ўқилган
    • 22 июль куни Ғофур-Арслонбек Аҳмад ўғли Раҳимов 65 ёшга тўлади  - 31664 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов хотираларидан Абдулазиз Маҳмудов архиви  - 31656 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: АҚШ Ғофур Раҳимовни “наркобарон” деб хато қилди  - 31648 марта ўқилган
    • Қурултой: Қамалганларнинг яқинлари «тавқи лаънат»дан қутулдими?  - 31637 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган