"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Фаоллар Google алгоритмларини Трампга қарши созламоқда

Воқеа ва ҳодисалар, Жаҳон | 20/07/2018 12:14-     11126 марта ўқилди

[ad_1]

Фаоллар Google алгоритмларини Трампга қарши созламоқда

Буюк Британиядаги фаоллар Google қидирув тизими алгоритмлари ишига таъсир кўрсатишга уринмоқда. Шу тариқа, улар «аҳмоқ» сўзи бўйича қидирув берилганида, қидирув сўрови натижалари тасвирида АҚШ президенти Дональд Трампнинг фотосуратини чиқаришига эришишмоқчи. Бу ҳақда Business Insider ёзмоқда.

Фото: Shayanne Gal/Business Insider

Материалда таъкидланишича, норозилик билдираётганлар «аҳмоқ» сўзини Трамп билан боғловчи мақолаларни эълон қилмоқда, шунингдек, шунга ўхшаш бошқа мақолаларни тарқатяпти. Шу тариқа, Google алгоритми «аҳмоқ» сўзи бўйича сўров ва Қўшма Штатлар президенти фотосуратлари ўртасида янги алоқаларни яратмоқда.

Фото: Google

Бундай манипуляциялардан эффект 19 июль куни пайқалди, ўшанда қидирувдаги «аҳмоқ» сўзи бўйича сўровда Дональд Трампнинг тахминан 10та фотосурати чиққан, деб ёзмоқда Business Insider. Айни дамда норозилик билдираётганлар бу тенденцияни сақлаб қолишга уринмоқда.

[ad_2]
Манба KUN.UZ

Ўхшаш мақолалар:

  1. АҚШда шаҳарлар сотила бошланди
  2. Пучдемонга Германияни тарк этишга рухсат берилди
  3. Россияда жаҳон чемпионати ортидан қанча даромад олингани маълум қилинди  
  4. Букланадиган экранли илк смартфон қачон чиқиши аниқ бўлди
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Tags: Dunyo Sport, Google, Yangiliklar, алгоритмларини, интервью, қарши, созламоқда, Трампга, Фаоллар, фото ва видео материаллар, хабарлар

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.