"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Россияда жаҳон чемпионати ортидан қанча даромад олингани маълум қилинди  

Воқеа ва ҳодисалар, Спорт | 18/07/2018 18:07-     11369 марта ўқилди

[ad_1]

Россияда жаҳон чемпионати ортидан қанча даромад олингани маълум қилинди  



Фото: globallookpress

Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказишдан олинган даромад мамлакат ялпи ички маҳсулотининг бир фоизга яқинини ташкил қилди. Бу ҳақда Россия туроператорлари уюшмаси раҳбари Майя Ломидзе маълум қилди. 

“Бу 850 млрд рубль дегани. Жаҳон чемпионати ташкилий қўмитасининг баҳолашича, бу қиймат барча харажатларни қоплайди. Бизда энг қимматбаҳо чемпионат бўлди. Айни вақтга келиб шаҳарларда жуда кўп инфратузилмавий ўзгаришлар амалга оширилган ва мухлисларнинг ҳаракатланиши бўйича барча харажатларни мамлакат ўз зиммасига олган”, деб айтган Ломидзе.   

Унинг айтишича, асосий даромадни сайёҳлар келтирган. Улар 5,7 млнга яқин бўлган ва улардан ярмини хорижликлар ташкил қилган. Бундан ташқари, 220 мингта иш ўрни яратилган.

Ломидзенинг таъкидлашича, мусобақага қурилган инфратузилма келгусида ҳам даромад келтиради ва бу биринчи навбатда аэропорт ва меҳмонхоналарга тааллуқли. McKinsey консалтинг компанияси маълумотларига кўра, қўшимча даромадларни 2023 йилгача олишни кутиш мумкин. Муаммолар фақатгина уч шаҳар: Нижний Новгород, Волгоград ва Саранскда юзага келиши мумкин. Бу шаҳарлардаги меҳмонхоналарга талаб бўлмаслиги мумкин.

Аввалроқ JLL компанияси жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга 683 млрд рубль сарфланганини маълум қилганди. Бу қийматдан 437,8 млрди турли даражадаги бюджетлар, 226,3 млрди эса хусусий сармоялар ҳисобига тўғри келган.

Ломидзенинг гапларига қарамасдан, жаҳон чемпионатига кетган харажатлар қоплангани ҳақида гапириш мумкин эмас. Чунки 850 млрд рубль бу ЯИМга қўшилган ҳисса бўлиб, у бюджетга тўғридан-тўғри тушум бўлмай, хусусий ва давлат корхоналарининг тушуми ҳисобланади.

[ad_2]
Манба KUN.UZ

Ўхшаш мақолалар:

  1. Букланадиган экранли илк смартфон қачон чиқиши аниқ бўлди
  2. АҚШда шаҳарлар сотила бошланди
  3. Фаоллар Google алгоритмларини Трампга қарши созламоқда
  4. Пучдемонга Германияни тарк этишга рухсат берилди
  5. Ғофур Раҳимов AIBA президенти этиб сайланди
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Tags: Dunyo Sport, Yangiliklar, даромад, жаҳон, интервью, қанча, қилинди, маълум, олингани, ортидан, Россияда, фото ва видео материаллар, хабарлар, чемпионати

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.