"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Мактабларда тезкор Интернет, ўқувчилар ID-картаси ва электрон давомат!

Воқеа ва ҳодисалар, Ўзбекистон | 17/07/2018 21:03-     11488 марта ўқилди

[ad_1]

Мактабларда тезкор Интернет, ўқувчилар ID-картаси ва электрон давомат!



Фото: ЎзА

17 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўқитувчиларнинг жамиятдаги мавқеини оширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. KUN.UZ мухбири Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг йиғилиш якунларига кўра берган маълумотларига асосланиб, тизимда  замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш йўналишида қуйидаги ишлар амалга оширилиши кутилаётгани ҳақида хабар берди:

  • Халқ таълими вазирлигида Ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш Агентлигини ташкил қилиш;

  • Ўқув жараёнини бошқаришнинг ахборот тизими (EMIS)ни жорий этиш учун ўқувчилар, ота-оналар, ўқитувчилар, ходимлар ва мактаблар маълумотлар базаларини яратиш;

  • Ўқувчиларни идентификациялаш (NFS, ID-карта) замонавий тизимларини жорий этиш ва уларни бошқа тизимлар (соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ-тартибот ва ҳоказо.) билан интеграция қилиш;

  • Ўқувчиларни биринчи синфга қабул қилиш, мактабдан мактабга кўчириш ва бошқа хизматларни электрон шаклга ўтказиш ҳамда 2019 йилдан бошлаб Давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилишни йўлга қўйиш;

  • Ўқитувчиларнинг қоғозбозлигини камайтириш учун электрон давомат ва ўзлаштириш тизимларини (электрон журнал, кундалик, табель ва б.) жорий этиш;

  • Соҳада молиявий назоратни кучайтириш, шаффофликни таъминлаш ва Кузатув кенгашлари ролини ошириш учун молия бошқариш тизимларини (FMS) жорий этиш;

  • Барча мактабларни юқори тезликдаги Интернет тармоғига улаш ва замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш.

[ad_2]
Манба KUN.UZ

Ўхшаш мақолалар:

  1. Самарқандлик ошпаз пиширган тошкентча оши билан чемпион бўлди
  2. В Узбекистане перекрыли канал поставки девушек в Малайзию для занятия проституцией
  3. 25 Феврал – истеъдодли ёзувчи Собир Ўнар туғилган кун. Чин дилдан қутлаймиз!
  4. Гулнора Каримова Беҳзод Аҳмедов ва TeliaSonera ҳақидаги саволларга жавоб берди
  5. Муҳожир олим – 65 ёшда
  6. «ЎЗБЕГИМ»: ЎРТА ОСИЁ САНЪАТ МАЛИКАСИ
  7. Фарғоналик боксчи Баҳодир Мамажонов жаҳон чемпиони бўлди
  8. 20 — апрел таниқли ўзбек журналисти Дадахон Ёқубов туғилган кун!
  9. Бугун Шукрилла Мирсаидов вафот этганига олти ой бўлди…
  10. Крейг Мюррей: 2005 йилда Андижонда қатлиом бўлди, аммо 1999 йилда Тошкентда террор ҳужумлари бўлмаганди
  11. Андижон фожеасига 8 йил бўлди
  12. Ёзувчи Ғаффор Ҳотамовнинг оиласи вафот этди…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Tags: IDкартаси, ва, давомат, Интернет, Мактабларда, тезкор, ўқувчилар, электрон

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.