Бош муҳаррир минбари: Бухоролик ёзувчи Моҳигул Назарова ёрдамга муҳтож…
«Дунё ўзбеклари»дан:
Азиз Ватандошлар!
Бухоролик ёзувчи Моҳигул Назарованинг ҳикоялари нашримизда анчадан бўён эълон қилиб келинади. Айни пайтда унинг уйсиз-жойсиз қийналиб юргани ҳақидаги мактублари ҳам бизда чоп этилган.
Кўпминг сонли мухлис ва муштарийларимизнинг илтимос ва талабларини ҳисобга олиб, бугундан эътиборан Моҳигулга уй олиш учун моддий ёрдам компаниясини бошлашга қарор қилдик.
Биз бундан бир йиллар муқаддам таниқли ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудовнинг саломатлигини тиклаб, яна ҳаётга қайтиши ва тамомила соғайиб кетиши учун дунё ўзбекларига мурожжаат қилиб, баҳоли қудрат моддий ва маънавий ёрдам уюштирган эдик.
Моҳигулга уй олиши учун олдиндан тўлаши лозим бўлган сумма атиги 2000 АҚШ долларини ташкил этаркан. Имкони борлар бевосита Моҳигулнинг номига — унинг банкдаги ҳисоб рақамига юбориш орқали баҳоли қудрат ёрдам беришларини илтимос қиламиз…
Хусусан, таниқли тадбиркор Анвар Тилланазаровнинг оила аъзолари ва фарзандлари бу ёрдам компаниясини биринчилардан бўлиб бошлаб беришди. Уларнинг сайъи ҳаракати билан Моҳигулнинг Бухородаги ҳисоб рақамига 300 АҚШ доллари миқдорида пул ўтказилди.
Бу ҳали бошланиши.
Бухоролик истеъдодли ёзувчи Моҳигул Назаровага ёрдам компанияси давом этади…
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
15 июнь, 2018 йил, Торонто шаҳри, Канада
JSCB《KAPITALBANK》
Address:7,Sailgoh street,Tashkent,Uzbekistan
SWIFT:KACHUZ22
Branch:Bukhara Branch
Correspondent bank:Raiffeisen Bank
Address:Vienna,Austria
SWIFT:RZBAATWW
Account number:20206840799165005001
Accountname:NAZAROVA MOXIGUL UKTAMOVNA
Мохигул Назарова