“Ўзбекистон Жириновскийси”дан фойдаланиб қолиш зарур
“Ўзбекистон Жириновскийси”дан фойдаланиб қолиш зарур
Шу вақтгача Ўзбекистон журналистларига
гапириш жиноят деб уқтириб келинди.
Аслида эса журналистларнинг давлатдан
маош олиб жим ўтириши ватанга хиёнат.
ШОГИРД
Маҳаллий матбуоатимиз оғзига талқон солиб олган даврда “Дунё ўзбеклари” сайти бор ҳақиқатни баралла гапириб турди. Бу эса комага туширилган Ўзбек журналистикасидан ҳали умид қилиш мумкинлигини англатар эди. Адолатдан умидини узган юртдошларимизда эса келажакка бўлган ишонч учқунларини алангалатиб турди. Ҳақсизликдан жабр чекканлар “Дунё ўзбеклари”ни ўқиб озгина бўлсада таскин топган. Гарчи бу сайтни ўқиш жиноят деб қаралган бўлсада, миллионлаб мухлислар пинҳона кузатиб борар эди.
37-йиллардаги қатағонларни тарихдан ўқиганмиз. Бир замонлар босқинчилар уюштирган зулмни XI-аср бошларида яна қайта ўзимиз такрорлаб кўрдик. 37-йилларда ҳақиқатга йўғрилган жадидлар асрларини халқ яширин тарзда қўлма-қўл қилиб ўқиган бўлса, XI-аср бошида бутун ўзбек халқи “Дунё ўзбеклари”ни бир-биридан пинҳона ўқиб келди. Зулм техникасига қарши ҳақиқатни тараннум этувчи сайтни халқ ўқиб кўнглига таскин берар эди. Халқ яхши кунларга ишониш учун “Дунё ўзбеклари”ни ўқирди. “Дунё ўзбеклари” эса айнан бугунги дориламон кунларни рўёбга чиқариш учун ўзини ўтдан олиб ўтга солди. Мазлумларга ёруғликни кўрсатиш учун Исмат Хушев олов бўлиб ёнди. “Дунё ўзбеклари” доим аламли бўлсада Ҳақиқат қўшиғини куйлади.
Йиллар ўтиб адолат қарор топганда “Дунё ўзбеклари”нинг иши хиёнат, унинг Бош муҳарририни жиноятчи дея ҳукм чиқарганларнинг ўзи ҳиёнатчи, ҳиёнатчиларнинг ҳукми эса жиноят бўлиб чиқди.
И.Хушевга Ўзбекистон эшиклари баралла очилди. Энди у Ўзбекистонга бемалол қайтиши мумкин. У бугунги кунда комага туширилган журналистикамизни жонлантириш учун жуда зарур.
Журналистика соҳасининг ҳақиқий фидойиси бўлмиш И.Хушев Ўзбекистонга нима учун керак?
-
Чорак аср мобайнида йиғилиб қолган муаммоларни бартараф этиш учун Пезидентимиз жуда тез илдамламоқда. Бу борада унга раҳбарлар етишиб ёнма-ён ҳаракат қилишга ярамай қолишаяпти. Шу боис И.Хушевнинг довюравклигидан фойдаланиб раҳбарларни сергак торттириб туриш учун;
-
Бугунги кунда мазмун-моҳияти батамом тескари тарафга ўзгариб кетган журналистикани асл ҳолига қайтариш учун;
-
“Тирик архив” деб таъриф берилаётган И.Хушевдан яқин ўтмиш реал воқеаларини жонлантириш учун.
Исмат ака яратувчи инсон. У киши кайсики сохада ишламасин уша сохани факат ривожлантиради.
Исмат ака яратувчи инсон. У киши кайсики сохада ишламасин уша сохани факат ривожлантиради.
Исмат Хушевни президент давлат маслахатчиси килиб ишга олса хамма ишни котириб куяр эди .
Исмат Хушевни Президентни давлат маслахатчиси лавозимига тавсия этиш керак. ОАВ куратори сифатида
Исмат Хушевнинг килган ишини хеч ким бажараолмайди. Исматжон очик кунгил, самимий тугри инсон узи закида маколалар езиб курган билганларини узини йул куйган камчиликларини тан олиб яширмайди .
Исмат Хушев афсонавий журналистдир. Улар хеч кимга ухшамайди ва хеч ким уларга ухшай олмайди.