Биринчи қадам ҳамиша оғир, аммо миллатнинг қаддини барибир тиклашимиз керак!
«Дунё ўзбек»ларидан:
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда жуда катта ислохотларни амалга оширмокда. Тан олиб айтиш керак, бу инқилобий ўзгаришларни амалга ошириш учун одамда отнинг калласидек юрак, эл-юрт равнақи йўлида сўнмас бир тилак бўлиши керак!
Давлатнинг ислоҳ килиниши лозим бўлган энг муҳим соҳаларидан бири — маънавият эканлигини яхши биламиз. Якинда Президент Фармони билан Маънавият ва Маърифат маркази кайта ташкил этилгани олис Канадада бўлсак ҳам, қалбимизни ажиб бир қувонч ва яхши кунлар умидига тўлдирди.
Ватандошларимизнинг миллий мафкура хусусидаги чиқишларини ўзбек сайтларида кузатиб борамиз. Уларнинг орасида кеча tafsilot.uz сайтида эълон килинган бир мақола эътиборимизни тортди. Шуни бугун ўқувчилар эътиборига ҳавола этишни истадик. Умуман, кейинги пайтда ўзбек сайтлари орасида бу нашрнинг обрў-эътибор ва нуфузи жуда юқори бўлиб қолмоқда. Бу жуда қувончли ҳол. Сабаби, tafsilot.uz эълон қилаётган мақолалар ўз долзарблиги ва актуаллиги билан, реал муаммоларга реал ечимлар, ўринли таклиф ва мулоҳазалар билдираётгани билан аҳамиятлидир. Қуйидаги мақола ҳам Президент чақириқларига жавобан, ўз вақтида, профессионал даражада ёзилганлиги билан эътиборимизни тортди.
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон таърифи билан айтганда Сарой Берияси — Хайриддин Султон «Ўзбекистонда мафкура соҳасида етук кадрлар йўқ» деб Президентни алдаб келаётган бир пайтда, лаёкатли ва билимли шундай мутахассислар борлигидан ҳам суюндик, ҳам куйиндик.
Суюнганимиз ўз-ўзидан тушунарли бўлса керак. Куюнганимиз шунданки, бу мақола муаллифи ҳақида суриштирганимизда унинг ҳолати тўғрисида аниқлаганларимиз бўлди. Муаллиф бир неча нуфузли халқаро мукофотлар соҳиби бўлишига қарамай, бугунги кунда ишсиз экан. Яна ҳам сўраб суриштирсак, бу ишсизликнинг ортида Сарой Берияси турганлиги аниқ бўлди. Демак, бу ҳаракати билан у Президент ислоҳотларига зимдан қаршилик қилаётган, малакали мутахассисларни ишдан қувиб, давлатга қарши саботаж уюштираётган экан-да. «Дунё ўзбеклари» бу ажиб ва ғаройиб ҳолатни ўз назоратига олиб, айни масалада суриштирув ишлари олиб боришни ва унинг натижалари ҳақида ўз ўқувчиларини хабардор қилишни лозим топди.
Аммо биз билган Президент ўз йўлидан қайтмайди! Уни алдаб бўлмайди! У барибир кимнинг кимлигини яхши билади!
«Дунё ўзбеклари» эса бу шарафли ва ўта масъулиятли йўлда Президент Мирзиёевга ва Ўзбекистон Олий раҳбариятига холис ёрдамчи ва камарбаста бўлиб қолаверади.
Биринчи қадам ҳамиша оғир бўлади. Миллатнинг қаддини эса бирибир тиклашимиз керак…
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
9 август, 2017 йил, Торонто шаҳри, Канада…
Sizningcha tarix va ingliz olimga kerak emas. Lekin olim inglizcha ilmiy maqolarni o’qimasa qanday qilib o’rganadi? Odam boshqa olimlarning ishini o’rganib olim bo’ladi.
Биринчи марта Сизнинг фикрларингиз тугри эканлигига кушилишаман. Одам олим булиши учун илгор илм фанни узлаштириши керак. Илгор илм фан эса инглизларда. Уларни тилини билмасдан республикамизда хизмат курсатган олим була олиши мумкин. Лекин бу олимни олимлигини хаттоки кушни Киргизистон хам тан олмайди. Жуда хам тугри фикрлабсиз, домла.