Жорий йилнинг 3 август куни Тошкентдан Нью-Йоркка учиб келган, 1958 йилда туғилган Аҳмедов Собиржон АҚШга келган куни бедарак йўқолди. Бу ҳақида hozirchashu.com сайти хабар тарқатди.
Воқеа гувоҳларининг ва яқинларининг айтишича С.Аҳмедов такси ёрдамида Нью-Йорк аэропортидан Манҳэттенга, автошоҳбекатга ташриф буюради. Огайо штати Синсинатти шаҳарчасига автобус учун чипта харид қилади. (Аҳмедовнинг фарзандлари Огайо штатида истиқомат қилишади). Автобус кетишига бир оз вақт бўлгани сабабли автошоҳ бекати ёнини бир оз айланиш мақсадида соат 20:30лар атрофида кўчага чиқади ва бедарак кетади.
Ҳозирда Нью-Йорк полицияси С.Аҳмедовни бедарак йўқолган деб унга нисбатан қидирув эълон қилган. Вокеа содир бўлган майдонда камералардаги ёзувлар синчиклаб ўрганилмоқда.
Маълумот учун, С.Ахмедов биринчи маротаба АҚШга (меҳмон сифатида) келиши. Инглиз тилини билмайда, ёнида на бир қўл телефони, на бир яқинларининг рақами ва қайси манзилга бориши ҳақидаги маълумотлар ҳам бўлмаган.
Унинг яқинлари ҳозирда Нью-Йорк штатида. Мазкур инсон ҳақида бирор бир маълумотга эга бўлганлар 911 га хабар беришларини сўраймиз. (hozirchashu.com сайти орқали ҳам мурожаат қилишингиз мумкин).